Fobos об-ҳаво маркази етакчи мутахассиси Евгений Тишковец Ерда кучли магнит бўрони бошланганини маълум қилди.

“Ерга иккита улкан қуёш протуберанси етиб келиб, магнитосферага зарба берди. Космик зарба натижасида кучли магнит бўрони юзага келди ва у узилишлар билан пайшанба кунигача давом этади”, деди Евгений Тишковец.
Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти Қуёш астрономияси лабораторияси ва Сибир бўлимининг Қуёш—Ер физикаси институти сайтида хабар қилинишича, магнит бўронининг энг юқори нуқтаси 16 апрель куни тунги ва эрталабки вақтга тўғри келган. Манбанинг маълумотига кўра, бу вақтда бўроннинг кучи Г2—G3 даражасида, яъни ўртача ва кучли бўрон даражасида бўлган.
Тишковецнинг яна қўшимча қилишича, чоршанба кунидан пайшанбага ўтар кечаси қутб ёғдуси ҳатто ўрта кенгликларда ҳам кузатилиши мумкин.
Геомагнит бўронлар пайтида кучли жисмоний ва ақлий зўриқишлардан сақланиш, шунингдек, парҳезга риоя қилиш тавсия этилади. Чунки бўронлар биринчи навбатда юрак-қон томир ва овқат ҳазм қилиш тизимларига таъсир кўрсатади.
Изоҳ (0)