• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +46°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Ошин”нинг Ўзбекистондаги намойишига 25 йил тўлди: сериал бош қаҳрамонини гавдалантирган актрисанинг тақдири қандай кечди?

    Ўзбек аёлларига жуда яқин тимсол “Ошин”, жуда кучли ва ҳеч қачон таслим бўлмайдиган, юзида табассум билан доимо яхши ҳаётга интилган, аммо камтар ва садоқатли образ сифатида 2000 йилдан буён ўзбек киноихлосмандларининг қалбидан жой олиб келмоқда. Ошиннинг ўрта ёшлардаги даврини ижрони этган Юко Танака шахсий ҳаётида бефарзанд бўлишига қарамай, сериалда фарзанди учун ҳамма нарсага тайёр она ролини жуда ишонарли ва моҳирона ижро этган.

    Фото: Pinterest

    Кинодаги илк қадамлар

    Юко Танака 1955 йилда Япониянинг Осака шаҳрида дунёга келган. У Мейдзи университетини тамомлаган кўп қиррали актриса.

    Фото: Pinterest

    1979 йилда, Танака фаолиятининг бошланишида NHK телевидениесининг “Опа Ма” драма сериалида, 1981 йилда “Эйдзанаика” тарихий драмасида бош ролларни ижро этган. Танака ушбу икки фильмдаги роллари учун бир қатор мукофотларга эга бўлган, жумладан, Япония Кино академиясининг “Иккинчи даражали энг яхши актрисаси” мукофоти ва “Йилнинг энг яхши янги ижодкори” мукофотларига лойиқ деб топилган.

    “Ошин” ролидаги муваффақиятлари

    1983 йилда Япониянинг NHK телеканали ўзининг 30 йиллигини нишонлаш арафасида “Ошин” номли янги сериални намойиш этди. Бу мамлакат тарихидаги энг кўп томоша қилинган сериаллардан бири бўлган ва у 68 та бошқа давлатда инглиз тилидан араб тилигача бўлган субтитрлар билан намойиш этилган.

    Фото: Pinterest

    Ўша пайтларда Японияда сериалнинг ўртача йиллик томошабинлари сони 52,6 фоизни ташкил этган бўлса, “Ошин”нинг биргина қисмининг энг юқори рейтинги 62,9 фоизга етган. Ошин қатъият рамзи бўлиб, ҳатто энг қийин пайтларда инсон ҳеч қачон таслим бўлмаслиги кераклигини кўрсатган тарбиявий аҳамиятга эга фильмдир. Уни нафақат японлар, балки бутун дунё халқлари яхши кўрган.

    Фото: Pinterest

    Сериал 1900 йилда туғилган, камбағаллик ва ёмон муносабатларга дуч келган, лекин кейинги ҳаётида муваффақият ва бахтга эришган деҳқон қизи Ошиннинг ҳаётини ҳикоя қилади. Болаликдаги Ошин ролини Аяко Кобаяши ўйнаган, лекин Танака катта Ошин ролини ўз зиммасига олган. Сериал 1983 йилнинг апрелидан 1984 йилнинг мартигача деярли 300 та 15 дақиқалик қисмларда намойиш этилган ва унинг энг юқори рейтинги (62,9 фоиз) уни “япон телевидениеси тарихидаги энг машҳур драма”га айлантирган.

    “Ошин”дан кейин Танака бадиий фильмларга қайтди ва 1985 йилнинг февралида Шочику томонидан суратга олинган “Капоне кўп йиғлайди” комедиясида, 1985 йилнинг августида Кен Такакурага қарши “Демон” драмасида бош ролларни ўйнади. Танака ушбу икки фильм учун Япония Кино академиясининг “Энг яхши иккинчи даражали аёл роли” номинациясига эга бўлган.

    Фото: Pinterest

    Кейинги ўн йил давомида Танака асосан телевидениеда ишлади ва ўнлаб телевизион фильмларда ва Мейдзи тикланиш даври ҳақидаги NHK’нинг ҳашаматли тарихий сериали “Гўёки учгандек”да иштирок этди. Ушбу сериал 1990 йилнинг январидан декабригача 48 та қисмда намойиш этилган.

    Фото: Pinterest

    1988 йилнинг майида Танака Эмили Бронтенинг классик романи асосида режиссёр Ёсишиге Ёсида томонидан суратга олинган “Момақалдироқли довон” фильмида Кино (романда Кетрин) ролини ўйнади. Фильмнинг воқеалари ўрта асрлар Япониясида содир бўлади.

    Шахсий ҳаёт

    Фото: Pinterest

    Танака 1982 йилги “Тора-сан, мутахассис” фильмида биргаликда суратга тушган қўшиқчи ва актёр Кензи Савада билан танишган, шунингдек, улар 1985 йилда “Капоне кўп йиғлайди” фильмида биргаликда рол ўйнашган.

    Фото: Pinterest

    Ўша пайтда Савада қўшиқчи Эми Итога уйланган эди, лекин улар 1987 йилда ажрашишган. Сўнг Танака ва Савада 1989 йилнинг ноябрида турмуш қуришган ва ҳозирга қадар биргаликда бахтли турмуш кечиришмоқда.

    Ижодий танаффусдан сўнг

    Фото: Pinterest

    Танака 2001 йилда Ясуо Фуруҳата томонидан суратга олинган Иккинчи жаҳон урушидан кейинги япон оилалари ҳақидаги “Чироқ” драмасида Кен Такакура билан биргаликда бош ролни ўйнаган. Фильм Япония Кино академияси мукофотининг 13 та номинациясига, жумладан, Танака “Энг яхши аёл роли” номинациясига сазовор бўлган.

    Фото: Pinterest

    Актрисанинг кейинги кинодаги роли 2005 йилнинг июлида чиққан “Сутчи” романтик драмасида сут етказиб берувчи бўлиб, ўзининг собиқ севгилисини учратган эллик ёшли ёлғиз аёл ролини ўйнади. Ушбу фильмдаги роли учун у 2006 йилда Япония Профессионал кино мукофотлари маросимида “Энг яхши аёл роли” мукофотига сазовор бўлган.

    Фото: Pinterest

    Шундан сўнг Танака телевидениега қайтиб, NHK’нинг “Плеядлар” тарихий драмасида бева қолган император хоним Ци ролини ўйнади. Хитой-Япония ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган ушбу фильм 2010 йилнинг январидан июлига қадар Японияда 28 қисмда ва 2010 йилнинг мартида Хитойда намойиш этилган, иккала версия ҳам юқори рейтингларга эга бўлган.

    Фото: Pinterest

    “Ошин” Ўзбекистонда намойиш этилганига 25 йил тўлди

    “Ошин” Ўзбекистондаги биринчи япон телевизион дубляж ишларидан саналади. Унга қадар Япония сериалларидан бирортаси ўзбекчага дубляж қилинмаган. “Ошин” телевидениеда намойиш қилингач, илк қисмлариданоқ рейтинги анча юқорилаган. Томошабинларнинг деярли барчасига манзур келган ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан миннатдорлик мактублари келарди. Сериал 2020 йилда, карантин пайтида қайта намойиш этилди. 

    Сериалнинг дубляж режиссёри Шамсиддин Ҳисомиддинов уни овозлаштириш жараёнлари ҳақида “Дарё”га берган интервьюсида сўзлаб берганди. 

    Юртимиз мустақилликка эришган илк йилларда Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги кўплаб соҳаларни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратилган. Маданий алоқаларнинг амалдаги намунаси сифатида Япония ҳукумати “Ўзбекистон” телеканалига “Ошин” сериалининг инглиз тилидаги вариантини совға қилган, деган эди у. 

    Фото: Pinterest


    Дубльяжда актёрлар: Омон Абдураззоқов, Ойбарчин Бакирова, Санжар Саъдуллаев, Сайёра Юнусова ва Гулчеҳра Жамилова иштирок этган. Улар қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини ҳис қилиб овоз беришгани учун ҳам ҳозиргача сериал дубляжини кўпчилик эътироф этади.

    Сериал бош қаҳрамонини ўзбек тилида гапиртирган актриса Сайёра Юнусова бу унинг илк марта сериал қаҳрамонига овоз бериш тажрибаси бўлганини эслайди. 

    2000 йилга қадар ҳам кино ва мультфильм қаҳрамонларига овоз бериб юрганман. “Ошин” эса дубляждаги биринчи сериалим бўлиб, унда бош қаҳрамон Ошин ва бир қанча актрисаларнинг ўзбекча гапиришига ҳисса қўшганман. Биласизми, кўпинча бирор телесериалнинг овозлаштириш жараёнида аксарият актёрлар сизга ёрдам бергиси келмайди. Кичкина хато қилсангиз ҳам, бошқача нафас олиб қўйишади ёки қараши ўзгаради. “Ошин”га овоз бериш пайтида жуда қийналганман. Чунки бу катта қисмли фильм эди. Аммо атрофимдаги тажрибали дубляж актёрларининг қўллаб-қувватлаши туфайли вазифамни сифатли бажаришга интилганман. Айниқса, раҳматли Ойбарчин опам ҳамиша далда бўлиб, мени руҳлантириб турарди, деган эди актриса.  

    Анора Гулямова тайёрлади

    28 март, 12:47   Изоҳ (0)   5120
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ошин#Кино#Актриса#Япония

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳзода Матчонова мухлисларига ўзи кўраётган сериаллар ҳақида сўзлаб берди

    13.04.2020, 20:35

    Япония бренди — «Ошин»нинг ўзбекча гапирганига 20 йил тўлди

    26.07.2020, 10:43

    Сарсон-саргардонликка маҳкум этилган миллионлар. 20 июнь Бутун дунё қочоқлар куни

    20.06.2021, 23:58

    Фаҳш саҳналар, «конфет» актёр-актрисалар, савиясиз сценарийлар. Қўзиқориндек болалаган ўзбек сериаллари ҳақида

    26.11.2021, 12:47

    Муҳожирликдан машҳурликка: 11 ёшида модель, 16 ёшида актриса бўлишга эришган, уч қизнинг онаси Милла Йовович 46 ёшда (фото)

    18.12.2021, 19:51

    Романтика мавсуми: фантастика жанридаги энг яхши корейс сериаллари

    24.09.2024, 16:03

    Корейс сериаллари юлдузлари битта қисм учун қанча гонорар олади?

    22.11.2024, 14:52

    Қайғули якуни билан томошабинлар қалбини тилка-пора қилган корейс сериаллари (трейлер) 

    13 феврал, 17:37

    Дорамалар нима ҳақида: Корейс сериалларининг тўртта машҳур мавзуси

    10 март, 09:35

    Кинолокациялар: корейс сериаллари тез-тез суратга олинадиган машҳур жойлар

    20 март, 09:29

    Қизиқарли сюжети билан “Калмар ўйини”дан қолишмайдиган машҳур корейс сериаллари

    27 март, 11:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Руҳ” 35 ёшда: фильм бош қаҳрамонлари ҳозир қаерда?

    Лайфстайл | 4 июл, 15:58

    “Болалар савдоси”, “Яхши бола”: 2025 йил июль ойида премераси бўлиши кутилаётган Жанубий Корея сериаллари

    Кино | 4 июл, 15:45

    Ёвуз бўлиш ҳам санъат: томошабинларни антагонист эканига ишонтиролмаган актёрлар

    Кино | 4 июл, 15:26

    Трансфер янгиликлари. “Сўғдиёна” Жасур Жалолиддинов ва Сардор Раҳмонов билан шартнома имзолаганини эълон қилди

    Спорт | 4 июл, 15:21

    “Қарор муҳокамаси тугамаган эди”, “Банкдаги депозит ўқиш сифатига қандай ёрдам беради?” — фаоллар хусусий ОТМларга қўйилган янги талаблардан норози

    Ўзбекистон | 4 июл, 15:12

    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

    Реклама | 4 июл, 15:00

    “Калмар ўйини” актёри Ли Жон Же якуний мавсумдаги чақалоқ саҳнасининг моҳиятини тушунтириб берди

    Кино | 4 июл, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.