• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Оскар”га номзод бўлган, лекин уни қўлга кирита олмаган қизиқарли мультфильмлар (трейлер)

    Ҳар бир “Оскар” маросимидан сўнг, у ёки бу фильм ҳайкалчани қўлга киритдими, деган баҳслар бўлиши муқаррар. Биз ҳеч кимнинг ғалабасини инкор этмаймиз, балки ўз вақтида номзод бўлган, аммо ғолиб бўла олмаган мультфильмлар ҳақида сўз юритамиз.

    “Ёввойи робот” (2024)

    2025 йилда ғолибликка асосий номзод ва йилнинг энг ёрқин анимацион ҳити. Ҳикоя асосида Питер Брауннинг шу номдаги романи ётади. Режиссёрлик вазифасини “Лило ва Стич” ҳамда “Аждарни қандай қўлга ўргатиш мумкин?” мультфильмларини яратган Крис Сандерс бажарган. Бош қаҳрамонлардан бирига Педро Паскал овоз берган. Мультфильм “Пўлат гигант” ва “Валл-I” анъаналарини давом эттиради ва табиат билан техника тўқнашуви мавзусини кўтаради.

    Робот Роз — инсон ҳаётини енгиллаштириш учун яратилган универсал ёрдамчи. Океан орқали ташиш пайтида робот ёрдамчилар ортилган юк кемаси бўронга дуч келади. Роз солинган қути кемадан тушиб кетиб, ҳайвонлар яшайдиган кимсасиз оролга бориб қолади. Роз маҳаллий ҳайвонларни чўчитади, шу боис улар унга душманлик билан муносабатда бўлишади. Кутилмаган ҳодиса туфайли Роз ғоз тухумини қутқариб қолади ва ундан жўжа очиб чиқади. Жўжа уни онаси деб билади ва энди Рознинг вазифаси унга ғамхўрлик қилиш бўлиб қолади.

    “Персеполис” (2007)

    Француз мультфильми “Персеполис” ёзувчи Маржан Сатрапининг шу номдаги график романига асосланган. Эронлик илдизларга эга Маржаннинг романи автобиографик хусусиятга эга. 2008 йилда “Оскар” номинациясидан ташқари, “Персеполис” Канн кинофестивалининг “Ҳакамлар ҳайъати мукофоти”га сазовор бўлди. “Оскар” мусобақасида уни “Рататуй” мультфильми ортда қолдирди.

    Мультфильм Маржи исмли ёш аёлнинг болалик ва ўсмирлик даври ҳақида ҳикоя қилади. Ҳозир Маржа Францияда истиқомат қилса-да, у Теҳронда туғилиб ўсган. Маржа саккиз ёшлигида шаҳар норозилик намойишлари билан ларзага келган эди. Эркинпарвар ва жасур Маржа уларда иштирок этаётган ота-онасига қараб, инқилобчи бўлишни орзу қиларди. Режим ўзгаргач, Теҳронда яшаш мушкуллашди: ҳокимиятга исломий мутаассиблар келди, тақиқлар кучайди. Маржининг оиласи қийинчиликларга дуч келди, аммо қизнинг ўзи улғайиб борар экан, норозилик руҳини сақлаб қолди. Бу эса кўпинча ҳақиқий муаммоларга сабаб бўларди.

    “Денгиз қўшиғи” (2014)

    Бен исмли бола оддий денгизчи отаси ва гўзал сувпари онаси билан майоқли кичик оролда яшайди. Ҳар оқшом онаси унга эртаклар айтиб беради ва тез орада Беннинг синглиси туғилишини, у эса унга ғамхўрлик қилиши кераклиги ҳақида гапиради. Бен синглисини сабрсизлик билан кутмоқда. Аммо бир куни тунда онаси уйдан чиқиб кетади — у сувда қизалоқ туғади ва бутун умрга сузиб кетади. Чақалоққа Сирша деб исм қўйишади, лекин Бен унга нисбатан илиқ туйғулар ҳис қилмайди. У онасининг кетиб қолишида синглисини айблайди. Бундан ташқари, отаси уни кўпроқ яхши кўраётгандек туюлади. Сирша эса акасига чин дилдан боғланган. У етти ёшга тўлганида у ҳам онаси сингари сувпари эканлиги маълум бўлади. Ваҳимага тушган ота иккала болани шаҳарга жўнатади ва Бен қандай бўлмасин, орқага қайтишга қатъий аҳд қилади.

    “Денгиз қўшиғи” — Томм Мурнинг энг сара мультфильми бўлиб, унинг асосини ирланд мифологияси ташкил этади. Бу болаликда яқин инсоннинг ўлимини қандай бошдан кечириш ҳақидаги таъсирли ҳикоя. Афсуски, 2015 йилда мультфильм “Оскар” мукофотини қўлга кирита олмай, “Қаҳрамонлар шаҳри”га мағлуб бўлди. 2021 йилда Томм Мур “Бўрилар афсонаси” фильми билан яна номзодлар рўйхатига кирди, бироқ у ўша йилнинг шак-шубҳасиз фаворити — “Қалб” мультфильмини ортда қолдира олмади.

    “Marni ҳақида хотиралар” (2014)

    2016 йилги “Оскар” мукофотига номзод бўлган, аммо Pixarънинг “Бошқотирма” мультфильми олдида мағлуб бўлган асар. “Marni ҳақида хотиралар” — британиялик ёзувчи Жоан Робинсоннинг “Marni бу ерда бўлганида” романи асосида яратилган мультфильм. Филнмнинг режиссёри — Ҳаяо Миязакининг шогирди Ҳиромаса Ёнебаяши. У, шунингдек, “Лилипутлар мамлакатидан Ариэтти” ва “Мери ва жодугар гул” анимелари билан машҳур.

    Бош қаҳрамоннинг исми Анна. У ички дунёсига берилган, одамови, баъзида эса ҳатто қўпол: бирор нарса ёқмаса, буни тўғридан тўғри айтади. Аннанинг соғлиғида муаммолар бор, шу сабабли ота-онаси уни денгиз бўйидаги кичик шаҳарчада яшовчи қариндошларининг олдига юборади. Шаҳарчанинг қирғоғида эски, ташландиқ қаср бор, у Аннанинг эътиборини тортади. Бу қаср унга танишдек туюлади, бир куни кечқурун эса у қаср деразаларидан чироқ ёруғини кўради. Маълум бўлишича, у ерда Marni исмли қиз яшайди ва Анна у билан дарҳол тил топишиб кетади. Улар дўстлашиб қолишади, лекин Анна Marniга мафтун бўлишига қарамай, унинг баъзида ғалати хатти-ҳаракатларини инкор эта олмайди. Marniнг ўтмиши эса сир-асрорга тўла.

    “Клаус” (2019)

    Янги йил байрами арафасида қайта томоша қилиш айниқса ёқимли бўлган қишки мультфильмлардан бири. “Клаус” томошабинларга Санта Клауснинг келиб чиқиши ҳақидаги версиялардан бирини тақдим этади. Чиқарилган йили мультфильм анимация оламида тоза ҳаво бўлиб, томошабинларни таъсирчан сюжет ва ёрқин тасвирлар билан ҳайратга солди. Аммо, афсуски, у “Оскар”ни қўлга кирита олмади — ўша йили “Ўйинчоқлар тарихи” биринчи ўринни эгаллаган эди.

    Бош қаҳрамон Жаспер — почта бизнеси эгасининг эркатой ўғли. Отаси бир кун келиб уни оилавий ишга жалб қилишдан умидвор, аммо Жаспер ўқишни истамайди — у ҳеч нарса қилмасликни ва вақтни бекор ўтказишни орзу қилади. Бундай хатти-ҳаракатларга чидай олмаган отаси уни овлоқ Смиренсбург шаҳрига жўнатади ва 6000 та хат жўнатгандан сўнг Жаспернинг қайтиб келишига рухсат бериш шартини қўяди. Аммо Смиренсбургда ҳеч ким почта бўлимидан фойдаланмайди ва асрлар давомида аҳоли ўртасида душманлик мавжуд. Жаспер ёғоч ўйинчоқлар ясайдиган Клаус исмли ўрмончи билан танишиб, қийин вазиятдан чиқиш йўлини топади.

    13 март, 13:04   Изоҳ (0)   16815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мультфильмлар#ёввойи робот#клаус

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ФҚБда ишлаган, нацистлар билан ҳамкорлик қилган, аёлларни ишга олишни хоҳламаган — буюк аниматор Уольт Дисней ҳақида кўпчилик билмайдиган фактлар

    05.12.2024, 11:05

    Зийрак томошабинларнинг ҳам эътиборидан четда қолган машҳур мультфильмдаги қизиқарли деталлар 

    18.12.2024, 15:45

    Жаҳон киносининг дурдонасига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    29.12.2024, 12:55

    Қишки таътилда кўриш учун Янги йил ҳақидаги энг қизиқарли анимацион фильмлар (видео)

    2 январ, 13:50

    Буюк япон аниматори Ҳаяо Миязаки мультфильмлари ёрдамида ҳал қилиш мумкин бўлган болалардаги муаммолар

    2 январ, 12:31

    IMDb рейтинги бўйича кино тарихидаги энг яхши 10 та мультфильм (трейлер)

    27.12.2024, 12:58

    Disney компанияси “Моана 2” фильми учун плагиатда айбланмоқда

    15 январ, 18:50

    Зукко томошабинлар ҳам бир кўришда пайқамайдиган машҳур мультфильмлардаги қизиқарли деталлар 

    22 январ, 15:58

    Нега баъзи мултқаҳрамонлар 4 бармоқли қилиб тасвирланади? Мультфильмлар ҳақида қизиқарли фактлар

    10 феврал, 11:28

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Мультотерапия: болаликни ёдга соладиган 10 та мультсериал (видео)

    27 феврал, 14:42

    “Оскар” пойгасида “Оқим” мультфильми “Бошқотирма”ни ортда қолдирди: кутилмаганда мукофотни қўлга киритган анимацион фильмлар

    11 март, 09:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо? Марказий банк таҳлили эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 15:20

    “Реал” Рауль Асенсонинг товон пулини 1 млрд евро этиб белгиламоқчи

    Спорт | 14 июн, 15:17

    Трамп Маск билан зиддият сабабли ўзининг Tesla автомобилини сотмоқчи

    Лайфстайл | 14 июн, 14:55

    Артём Довбик “Рома”дан кетиши мумкин

    Спорт | 14 июн, 14:33

    “Нетаньяху АҚШни урушга тортмоқда” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июн, 14:30

    Исроил ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб авиақатновлар вақтинча тўхтатилди

    Ўзбекистон | 14 июн, 14:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.