• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Машҳур бўлолмаганимдан афсусланардим” — 50 ёшгача омадини кутган, Алла Пугачёва билан бирга ўқиган ва шахсий ҳаётида муваффақиятсизликка учраган Нозим Тўлахўжаев 73 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Нозим Тўлахўжаев бу йил 73 ёшни қаршилади. Болаликдан кино оламига кириб келган Нозим Тўлахўжаевнинг машҳур санъаткор бўлишига, отаси каби элга танилишига ҳеч ким шубҳа қилмасди. Аммо омад кишига турлича вазият ва пайтда кулиб боқади. Одатда кўп актёрлар ёш ва навқирон пайтда танилса, Нозим Тўлахўжаевга бу бахт 50 ёшдан кейин кулиб боққан.

    “Фазогир бўлишни орзу қилганман”

    Нозим Тўлахўжаев 1951 йилнинг 4 январида Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келган. Оилада икки фарзанд, унинг Муҳаббат исмли опаси бор. Отаси Ўзбекистон халқ шоири Туроб Тўла, онаси Тамара Хачатурова шифокор бўлган.

    Фото: Скрин

    — Болалигимда жуда шўх бўлганман, ҳеч тинч юрмасдим. Маҳалламизда кўп миллат вакиллари истиқомат қилишарди. Улар орасида уруш вақтида Ўзбекистонга эвакуация қилинган машҳур шоир ва санъаткорлар ҳам бор эди. Машҳур рус шоираси Анна Ахматова ён қўшнимиз бўлган. Болалигимда шўх бўлсам ҳам китобга меҳрим баланд бўлган. Ҳали хат-саводим чиқмасидан китоб варақлашни ва ўзимни худди уни ўқиётгандек тутишни яхши кўрардим. Бу ҳолат негадир онамни кўп ташвишга соларди.

    Фото: Скрин

    Оиламизда ижодкорлар кўп бўлса-да, негадир болаликдан фазогир бўлишни орзу қилганман. Балки, бунга 1961 йил Юрий Гагарин фазога учгани сабаб бўлгандир. Тоғаларим “Сен режиссёр бўласан”, дейишса жиддий қаршилик қилиб “Фазогир бўлгим келяпти”, дердим. Фақатгина адабиётдан баҳоларим аъло эди, қолган фанларга киришни ҳам истамасдим. Дарсдан қочишни ва тушликка деб берилган пулларга чипта олиб кино кўришни яхши кўрардим. Ўша вақтларда “Чайка” кинотеатрида ишлаган ходимлар мени жуда яхши эслашса керак, — дейди Нозим Тўлахўжаев.

    “Алла Пугачёва билан бирга ўқиганман”

    Туроб Тўланинг шоир ва санъаткор дўстлари ниҳоятда кўп эди. Улар ижодкор хонадонида меҳмон бўлишар, ширин суҳбатлар қуришарди. Турган гапки, бу ёш Нозим Тўлахўжаевнинг ижодга меҳр қўйишига сабаб бўлган.

    Фото: Скрин

    — Уйимизга машҳур инсонлар жуда кўп келишган. Тоғаларим ҳам ўз даврининг машҳур режиссёрлари бўлишган. Алберт ва Эдуард Хачатуров деса ҳамма ижодкорлар танирди. Болаликдан киносёмкаларда иштирок этсам ҳам менда актёр бўлиш иштиёқи бўлмаган. Доим режиссёр бўламан, зўр кинолар оламан, деб ният қилардим.

    1970 йил Москвадаги Луначарский номидаги театр санъати институтининг режиссёрлик факультетига ўқишга кирганман. Андрей Гончаров, Иосиф Туманов, Юрий Любимов каби машҳур устозлар­нинг қўлида таълим олганман. Булар уруш вақтида Тошкентда яшагани учун мени худди қадрдон инсонидек қабул қилишган. Қолаверса, театр ва киноактрисаси Фаина Раневская билан яқиндан таниш эдик, уйига тез-тез борардим. Атрофимда фақат буюк ижодкорларни кўрардим. Улар кўксимдан итармай, театр ва кино санъатининг “алифбо”сини ўргатишдан эринишмасди. Ўз ишининг усталари бўлган актёрлар билан мулоқотим актёрлик қирраларимни ҳам очилишига туртки бўлган бўлса, ажабмас.

    Фото: Скрин

    Александр Абдулов, Алла Пугачёва каби ижодкорлар билан бирга таҳсил олганман, бир-биримиз билан дўст бўлганмиз. Кейинчалик курсдошларимнинг бари машҳур санъаткор даражасига етишди, — дейди Нозим Тўлахўжаев.

    “Москва театрида ишлашни истамаганман”

    1975 йили Нозим Тўлахўжаевни Москванинг Бадиий­ академик театрига ишга таклиф этишади. Аммо негадир актёр бу имкониятдан фойдаланишни истамайди.

    Фото: Скрин

    — Мен билан таҳсил олган бир актриса Москванинг Бадиий­ академик театрига ишга кириш учун синов топширадиган бўлган. Шунда у “Нозим, парт­нёрим бўлиб рол ижро этиб бер, театрга ишга кирмоқчи эдим”, деб қолди, рад қилмадим. Синовнинг жавоби чиққач, ҳайъат аъзолари ўша актрисага қараб “Сизни ишга олмаймиз, лекин бирга рол ижро этган партнёрингизни театрда олиб қоламиз”, дейишди. Албатта, бу гап курсдошимга ёқмади. Мени эса ўша театрига ишга таклиф этишди, аммо негадир у ерда қолишни истамадим. Тошкентга қайтганимдан кейин бир йиллик ҳарбий хизматга чақиришди. Энг қизиғи, у ерда ҳам мени ҳарбий киностудияга режиссёр қилиб тайинлашган. Менга оқ-қора оладиган камера беришган, у орқали ҳарбийлар ҳаётини ёритадиган расмлар олардим, — дейди актёр Нозим Тўлахўжаев.

    Шаҳзода Чарльз “Мультфильмингни сотиб олдим” деган

    Нозим Тўлахўжаев узоқ йиллар ўзбек анимация соҳасида фаолият юритди. Албатта, бу бежиз эмасди. Бу соҳада унинг етарли тажриба ва кўникмаси бор эди.

    Фото: Instagram

    — Анча йилгача режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлаганман.Ёрдамчининг ихтиёри ўзида бўлмайди, барибир режиссёр билан маслаҳатлашиши, кўп ҳолларда унинг айтганини қилиши керак. Кунларнинг бирида “Мультбирлашма” директори “Мультфильм суратга олсанг-чи”, деб қолди. Шунчаки ўзимга хон, ўзимга бек бўлиш мақсадида мультфильм суратга олишга киришиб кетдим. Илк ишим — “Саҳродаги кўл” мультфильмим Португалияда совринлар билан тақдирланган. Аммо барибир ишимдан кўнглим тўлмаган. Режиссёр бўлиб ўзим фильм оламан, деб ният қилардим. Аммо у пайтлари режиссёр бўлиш ҳазил гап эмасди. Ўйлаб-ўйлаб майли, мультфильм йўналишида яна бир йил ишлай-чи, бу ҳам тажриба-ку, деб юрган кунларимнинг бири — 1983 йили россиялик мултипликатор, режиссёр, “Винни-пух” мультфильми асосчиси Фёдор Хитрук билан учрашиб қолганмиз. Унга “Мустақил иш қилмоқчиман” деганман ва у ҳам ҳали сенга эрта дейди, деб ўйлаганман. Кутилмаганда “Майли, қайси асарни суратга олмоқчисан?” деганида шошиб қолиб, Рей Бредберининг “Ёқимли ёмғир ёғади” асарини айтганман. Ва шу асар асосида сценарий ёздим, маъқулланди. Мазкур мультфильмим Германия, Испания каби давлатларда намойиш этилиб, қатор совринлар билан мукофотланган. Ўша вақтда Лондондан шаҳзода Чарльз келганида бизни қабулига чақиришган. Таржимон мени шаҳзодага таништирганида мультфильм ҳақида илиқ фикрлар билдириб, “2 йил Лондон телевидениесида намойиш этилиши учун мультфильмингни сотиб олдим”, деганди, — дейди Нозим Тўлахўжаев.

    Мени “Ўтов” танитди

    Юқорида айтиб ўтганимиздек, актёр болалигидан киноларда суратга тушган бўлса-да, унга омад кулиб боқмаган. Режиссёрлик борасида ҳам ўзини кашф этолмаган. 2007 йили суратга олинган “Ўтов” эса уни томошабинларга актёр сифатида танитди.

    Фото: Instagram

    — Актёрликка кириб келишим ҳам қизиқ бўлган. Тоғам Алберт Хачатуров Александр Файнбергнинг “Менинг катта акам” асарини суратга олаётганида актёр Мурод Ражабов қаҳрамонининг укасини ўйнайдиган актёр тополмаган. Шунда тоғам “Мени Москва театрига ишга таклиф этишган деганмидинг, кўрайлик-чи маҳоратингни”, деган. Шу орқали актёр сифатида анча йилдан сўнг рол ўйнаганман. Аммо ролларимнинг кўпи муваффақиятли чиқмаган. 56 ёшда мени ким ролга таклиф этади, деб юрган пайтимда Аюб Шаҳобиддинов киносиновга таклиф этган. Мен билан бирга жуда кўп актёрлар синов топширган. Қизиғи, бошқалар қолиб рол менга насиб этган, — дейди актёр Нозим Тўлахўжаев.

    “Виждоним қийналган...”

    Фильмдаги ота роли ишонарли чиққан, аммо унинг яратилиши билан боғлиқ қизиқ воқеа бор. Ҳаётда анчайин инжиқ бўлган ижодкор илк кундаёқ суратга олиш майдончасини тарк этганини кулиб эслайди.

    Фото: Скрин

    — Тошкентдаёқ Аюбга “Мени олиб хато қиляпсан”, дегандим. Тасвирга олиш ишлари Бойсунда бўладиган бўлди. Борсам умуман шароит йўқ. Шу куниёқ суратга тушмайман, деб Тошкентга қайтиб келганман. Орадан бир ой ўтиб, Аюб билан кўчада учрашиб қолдик. “Нега Бойсунда эмассан, сёмка тугадими?” десам, “Сизсиз фильмни суратга олмайман”, деди. Виждоним қийналиб “Эртагаёқ Бойсунга кетамиз, сёмкага тайёрлан”, деганман. Фильм муваффақият қозонди, шу билан бирга мени халққа танитди, — дейди актёр Нозим Тўлахўжаев.

    “Армоним бор...”

    Нозим Тўлахўжаев ҳаётдаги ягона армони ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Скрин

    — Ёшлигимдан актёр бўлиб танилмаганимдан хафа бўлардим. Чунки ота-она фарзандининг ютуқларни кўрса, чин дилдан қувонади. Афсуски, ота-онамга бу бахт насиб этмади. Отам 1990 йил вафот этди. Онам отамдан кейин ўнглана олмади, бир йил ўтиб у ҳам вафот этди. Шу ҳақида кўп ўйлайман, — дейди актёр.

    Омадсиз шахсий ҳаёт

    Нозим Тўлахўжаев санъатда ўз ўрнини топди, уни кўплаб ёш актёрлар устоз деб билишади. Афсуски, карьера сабаб у шахсий ҳаётини йўлга қўёлмагани ҳақида кўп гапиради.

    Фото: Скрин

    — Ишни шахсий ҳаётимдан устун қўйганим боис балки, ҳозир ёлғиздирман. Севги мени четлаб ўтган, деёлмайман. Ҳақиқий муҳаббатни мактаб даврларимда ҳис қилганман. Ўшанда севган инсоним учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Бироқ кино мени бутунлай ўзига ром этиб олди. Бир сафар учрашувга чиқишим керак эди. Кутилмаганда фильмга чақириб қолишди, қизга қўнғироқ қилиб, боролмаслигимни айтдим ва у хафа бўлиб гўшакни қўйди. Лекин ўзимни айбдор ҳис қилмаганман. Чунки ижод — ҳаётим мазмуни! 1998 йили тадбирда бир қиз билан танишиб, дўстлашиб қолгандик. Унинг ота-онаси оила қуришимизга қарши эди. Орадан вақт ўтиб, розилик билдиришди. Лекин бу ришта узоққа бормаслигини билардим, 10 йил бирга яшадик. Тақдиримдан норози эмасман, умримни санъатга бағишлаганман, — дейди Нозим Тўлахўжаев.

    07.01.2024, 12:55   Изоҳ (0)   100587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Урушдан қайтган ўликларни кўрганман”. Чернобил фожеаси сабаб беш марта операция бўлган ва депутатликка сайланган Рихси Иброҳимова 86 ёшда (фото, видео)

    31.12.2023, 10:33

    “Мендан яхши Отелло чиқмаган”. 10 ёшидан ишлай бошлаган, 20 йил театрни бошқарган ва иккинчи турмушидан бахт топган Ёқуб Аҳмедов 86 ёшда (фото)

    04.01.2024, 13:35

    “Фарзандсиз ўтиш пешонамга ёзилган экан”. Отасининг таъзиясида саҳнада рол ижро этган ва бир ўлимдан қолган актриса Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшда (фото, видео)

    05.01.2024, 16:35

    Instagram: Оиласи билан хорижга кўчиб кетган Liil Хurramov, ўзи юрар машина харид қилган Мавлуда Асалхўжаева, “Mitti vayn”чи Улуғбек ЙТҲга учради

    06.01.2024, 22:59

    “Керакмассан, деб кўчага ҳайдашган” — официантлик қилган, тасодифан кинога кириб келган ва аёлларнинг нафратига учраган Машҳура Зулфиқорова 39 ёшда (фото, видео)

    06.01.2024, 16:51

    Instagram: Ҳамдам Собировга қимматбаҳо машина совға қилишди, Ҳалима Ибрагимова “Zo‘r TV”даги жанжалига изоҳ берди, Dili.me ота-онасини умрага олиб борди

    05.01.2024, 22:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Суд тизимига сунъий интеллектни тезроқ жорий этиш зарур” — Владимир Норов

    Ўзбекистон | 14 июн, 16:55

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    Дунё | 14 июн, 16:36

    “Ислом Каримов номидан хат ёзиб, 700 минг доллар сўраган”. Ўқитувчи аёл Самарқанд ҳокимини чув туширишга уринган

    Ўзбекистон | 14 июн, 16:10

    “Давлат бюджетидан субсидия ва инвестицияларга харажат қилмаслик керак” — Абдулла Абдуқодиров

    Иқтисодиёт | 14 июн, 16:00

    Машҳурликдан панжара ортигача: қамоқда ўтириб чиққан Голливуд юлдузлари

    Кино | 14 июн, 15:50

    Банк кредити арзонроқми ёки насия савдо? Марказий банк таҳлили эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 июн, 15:20

    “Реал” Рауль Асенсонинг товон пулини 1 млрд евро этиб белгиламоқчи

    Спорт | 14 июн, 15:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.