• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    Нафақат болаларга, балки катталарга ҳам завқ улашувчи мультфильмлар (трейлер)

    Ҳар бир ота-она яхши мультфильм танлаш қанчалик қийин бўлишини билади. Ҳеч ким бош оғриғини келтириб чиқарадиган анимацион ҳайвоннинг чийилдоқ овозини эшитишни, аҳмоқона ҳазиллар ва қўрқинчли кадрлардан сесканиб тушишни хоҳламайди. Шунинг учун нафақат болаларга, балки катталарга ҳам ёқадиган мультфильмлар тўпламини тақдим этамиз.

    “Ботинка кийган чиғаноқ Марсель”

    Бу Марсель исмли кичкина гапирувчи чиғаноқ ҳақидаги таъсирли ҳикоя бўлиб, у бувиси Конни ва уй ҳайвони — Алан исмли бир парча жун билан яшайди. Бир куни Марсель яшайдиган квартирани режиссёр Дин ижарага олади. У кичкина чиғаноқ билан танишади ва у ҳақда ҳужжатли фильм суратга олишга қарор қилади. Анимация ва жонли ҳаракатнинг комбинацияси бўлган мазкур мультфильм самимийлиги ва ғайриоддий концепцияси, шунингдек, комедия ва таъсирчан драма ўртасидаги мувозанати учун танқидчилар эътирофига сазовор бўлган.

    “Клаус”

    Санта Клаус афсонасининг пайдо бўлиши ҳақида ҳикоя қилувчи ажойиб ва таъсирли Рождество тўғрисидаги мультфильм. Ҳикоя бойваччанинг эркатой ўғли Жеспернинг почта академиясида ўқишни барбод қилиши билан бошланади. Жазо сифатида почта хизмати бошлиғи бўлган отаси Жесперни узоқ ва совуқ Смиренсбург шаҳрига юборади, у ерда эса одамлар душманликда яшайди. Йигитнинг вазифаси — йилига 6000 та хат жўнатиб, почта хизматини йўлга қўйиш. Бироқ Жеспер ажойиб ёғоч ўйинчоқлар ясайдиган сокин ва меҳрибон ўтинчи Клаус билан учрашганда ҳаммаси ўзгаради. Мультфильмда таъсирли лаҳзалар кулгили лаҳзалар билан уйғунлашади, анимация эса анъанавий 2D-техникани замонавий визуал эффектлар билан уйғунлаштирган ҳолда ўзига хос услубда амалга оширилади ва ҳақиқий сеҳрли дунёни яратади.

    “Уиллоблар оиласи”

    Бу Уиллоблар оиласининг тўртта фарзанди ҳақидаги ҳикоя бўлиб, улар ўта худбин ва бефарқ ота-онаси билан яшайди. Жаноб Уиллоб ва Уиллоб хоним фарзандларига мутлақо қизиқмайди ва уларни ҳаётларига тўсиқ деб ҳисоблашади. Болалар — Тим, Жейн ва эгизак Барнабилар бахтли ва аҳил оилани орзу қилишгани боис уларнинг зулмидан қутулиш учун ота-оналарини хавфли саёҳатга жўнатишга қарор қилишади. Ота-оналари саёҳатда бўлган пайтда болалар идеал оила яратишга уриниб, дунёда ўз ўринларини излай бошлайди. Уларга меҳрибон энага ёрдам беради, у болалар ҳаётига илиқлик ва ғамхўрлик олиб киради. Бу ўткир, ўзига хос ва илҳомлантирувчи ҳикоя бўлиб, у болалар ва катталарга чинакам муносабатлар ва ўзаро тушунишнинг аҳамиятини ўргатади.

    “Сеҳрли аждар”

    Sony Pictures Animation студияси ва Хитой аниматорлари билан ҳамкорликда яратилган мазкур мультфильм эзгулик, ҳазил-мутойиба ва Шарқ фалсафаси билан тўла. Бош қаҳрамон — самимий, аммо Шанхайда яшовчи камбағал талаба Дин. У оиласи билан кўчиб келганида болаликдаги дўсти Ли На билан учрашишни орзу қилади. Бир куни тақдир унга қадимий чойнак туҳфа қилади, ундан Лун — янги хўжайинининг учта истагини бажаришга тайёр қудратли аждарҳо пайдо бўлади. Мультфильм “Аловуддин”нинг классик сюжетини эслатади.

    “Ла Манш гигантлари”

    Афсонавий дон Кихотнинг авлоди бўлган 11 ёшли Алфонсо Кихот ҳақида ҳикоя. У Испаниянинг Ла Манш шаҳридаги кичик бир шаҳарчада яшайди ва машҳур бобоси каби жасорат кўрсатишни орзу қилади. Дон Кихотнинг содиқ ҳамроҳининг авлоди бўлган дўсти Панза билан бирга у ўз шаҳрини сақлаб қолиш учун курашади.

    “Бўрилар ҳақида афсона”

    Дўстлик, эркинлик ва инсоннинг табиат билан алоқаси ҳақида ҳикоя қилувчи сеҳрли мультфильм. Воқеалар XVII аср Ирландияда содир бўлади, у ерда табиат ва сеҳр аста-секин одамлар ва уларнинг қаттиқ тартиблари томонидан сиқиб чиқарилади. Бош қаҳрамон — Робин исмли қиз, у отаси билан кичик шаҳарга кўчиб ўтади. Отаси овчи бўлиб ишлайди ва яқин атрофдаги ўрмонда яшовчи бўриларни йўқ қилиш топшириғини олади. Қизиқувчанлик ва саргузаштларга чанқоқ Робин ўрмонни ўрганишга қарор қилади. У ерда у сирли бўрилар қабиласидан бўлган Маб билан учрашади. Қор бўриси бу — табиат билан алоқасини сақлаб қолган ҳолда бўрига айланиши мумкин бўлган одамлардир. Маб ва унинг тўдаси ўрмонни одамлар томонидан йўқ қилинишидан ҳимоя қилади ва Робин аста-секин бўрилар душман эмас, балки ажойиб ва нозик дунёнинг бир қисми эканлигини тушунишни бошлайди. Бу мультфильм табиат билан уйғунликни топиш ва дунёни нафақат инсон кўзи билан, балки бошқа нарсаларни тушунишга тайёр бўлган қалб билан кўриш қанчалик муҳимлиги ҳақида гапиради.

    “Оқим”

    Табиат, омон қолиш ва дўстлик кучини ифодаловчи мультфильм. Ҳикоя марказида сув босган дунёга тушиб қолган қора мушук туради. Уйи вайрон бўлгач, у кичик қайиқда сафарга чиқади. Йўлда турли ҳайвонларга дуч келади: капибара, лемур, ретривер ит ва ғалати котиб қуш. Улар тамоман бошқа-бошқа бўлсалар-да, қийинчиликларни енгиш учун бир-бирларига ишонишни ва биргаликда ишлашни ўрганишлари лозим. Уларнинг сафари кутилмаган кашфиётлар, хавф-хатарлар ва дўстлик ҳамма нарсадан устун келадиган лаҳзаларга тўла. Ушбу мультфильм сўзсиз бўлиши билан ажралиб туради. “Оқим” нафақат табиат гўзаллиги ва қудратини намойиш этади, балки дунё инқирозга юз тутганда ҳамжиҳатликнинг аҳамиятини ҳам эслатади.

    “Орион ва Зулмат”

    Дунёдаги деярли барча нарсадан қўрқадиган, лекин ҳаммасидан ҳам қоронғиликдан чўчийдиган Орион исмли бола ҳақидаги таъсирли ҳикоя. Унинг ҳаёти ташвишларга тўла ва у ўзига қўрқинчли туюлган ҳамма нарсадан қочади. Аммо бир куни унинг асосий қўрқуви — Зулмат унинг уйига меҳмонга келганда ҳаммаси ўзгаради. Зулмат қўрқинчли махлуқ эмас, балки ғайриоддий ва меҳрибон мавжудот экан. У Орионга ўзининг қўрқувларини бартараф этиш учун ажойиб саёҳатга чиқишни таклиф қилади. Улар биргаликда сирли ва ғайриоддий жойларга ташриф буюришади, бу ерда бола илгари уни энг кўп қўрқитган нарсаларга дуч келади. Бу мультфильм қўрқувларни қабул қилиш, уларни енгишни ўрганиш ва ҳатто илгари фақат зулмат кўринган жойларда ҳам дунёнинг гўзаллигини кашф этиш қанчалик муҳимлиги ҳақида.

    28.11.2024, 14:45   Изоҳ (0)   36757
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мультфильмлар#анимация

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нафақат болаларни, балки катталарни ҳам экран қаршисига михлаб қўядиган Жанубий Корея мултфильмлари (видео)

    19.03.2023, 16:01

    Машҳур мултфильмлар сюжети асосида қайта яратилиши режалаштирилаётган фильмлар 

    06.05.2023, 19:42

    “Супер ака-ука Мариолар” кино тарихидаги энг кўп даромад келтирган учинчи мултфильмга айланди

    24.05.2023, 14:30

    “Микки Маусни ҳар қандай аёлдан кўпроқ яхши кўраман”. Нацистлар билан дўст тутинган ва аёллардан нафратланган Уолт Дисней ҳақида

    06.09.2023, 19:57

    856 соат давом этадиган кино: Жаҳон киноси тарихида рекорд ўрнатган фильмлар  

    19.09.2023, 10:43

    “Барча даврларнинг энг яхши анимацион фильми”: Ўз даврида чет давлатларда ҳам хитга айланган совет мультфильмлари (фото)

    06.10.2023, 17:00

    Хориж мультфильмлари таъсирида улғаяётган болалар, қаровсиз қолган ўзбек анимацияси — ёш аниматорларни қийнаётган муаммолар нимада? (фото, видео)

    28.10.2023, 22:20

    Жаҳон киносининг марваридига айланган севимли “Қор маликаси” мультфильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 20 та факт

    12.12.2023, 09:18

    Оилавий томоша қилиш учун Янги йил ҳақидаги қизиқарли мультфильмлар (видео)

    30.12.2023, 14:59

    5–11 ёшли болалар учун тавсия этилган энг яхши 10 та мультфильм

    09.03.2024, 21:57

    Фақат болалар учун эмас: катталар ҳам томоша қилиши мумкин бўлган энг яхши мультфильмлар

    12.06.2024, 16:20

    Ўз даврида энг муваффақиятли бўлган 10 та мультфильм

    05.07.2024, 10:25

    Фарзандингиз 12 ёшга тўлгунича кўриши керак бўлган энг сара мультфильмлар

    22.07.2024, 09:50

    Ноёб ва ҳайратланарли анимация услублари асосида яратилган 8 та замонавий мультфильм

    31.07.2024, 10:45

    “Майса устидаги нонушта”, “Ёввойи сайёра”, “Ҳақиқий қайғу” — ҳаёт ҳақида ўйлашга мажбур қиладиган фалсафий мультфильмлар

    12.08.2024, 12:56

    “Супер оила-3” ва “Бошқотирма” асосидаги сериал: Disney ва Pixar янги мультфильмлар трейлерини эълон қилди (видео)

    14.08.2024, 12:30

    Болаларни китоб ўқишга қизиқтиришнинг 3 та синалган усули

    15.08.2024, 11:40

    Мактаб бошлангунга қадар фарзандлар билан томоша қилишга арзийдиган чуқур маъноли 5 та мультфильм (трейлер)

    24.08.2024, 16:12

    “Ишонмасак сайловга киришмаган бўлардик” — Алишер Қодиров парламент сайловларида ғалаба қозонишига ишонишини билдирди

    27.08.2024, 11:45

    Кўз ёш тўкишингизга сабабчи бўладиган ғамгин мультфильмлар (трейлер) 

    02.09.2024, 20:45

    “Уддабурон болалар” фильмида бош қаҳрамонларни гавдалантирган актёрлар ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    10.09.2024, 15:41

    “Музлик даври” давом этмоқда: Disney франшизанинг олтинчи қисми устида иш бошлади

    14.09.2024, 10:29

    Машҳур мультфильмлардаги томошабинлар эътиборидан четда қолган хатоликлар (фото) 

    19.09.2024, 14:45

    Илиқ куз кунлари оила даврасида томоша қилиш тавсия этиладиган мультфильмлар (трейлер)

    09.10.2024, 09:52

    Сўзсиз ҳам тушуниш мумкин бўлган кулгили ва қайғули мультфильмлар (трейлер)

    25.10.2024, 09:50

    2024 йилнинг ноябрь ойида премьераси кутилаётган фильм ва мультфильмлар

    03.11.2024, 09:10

    “Ёввойи робот”, “Темир гигант” ва кўнгилга илиқлик бахш этувчи бошқа мультфильмлар (видео)

    22.11.2024, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.