• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Нима учун баҳорда соч тўкилади?

    Одатда бир кишининг кунига ўртача 80-100 тагача соч тўкилади. Бу миқдор сочнинг зичлигига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Аммо бу кўрсаткич сезиларли даражада ошганда, сабабини аниқлаш учун шифокорга учраш керак. Ҳаддан ортиқ соч тўкилиши витамин етишмовчилиги ёки хавфли касалликлар ривожланишининг аломати бўлиши мумкин. Шунингдек, организмдаги ўзгаришлардан келиб чиқадиган мавсумий соч тўкилиши тушунчаси ҳам мавжуд.  

    Фото: Marie Claire

    Мавсумий соч тўкилишининг ички сурункали касалликларга боғлиқлиги йўқ эмас. Аввало, бу об-ҳаво шароити ўзгарадиган вақтлар орасидаги ўтиш даври учун хосдир, шунингдек, асабийлик, стресс ва иммунитетнинг пасайиши ҳам таъсир кўрсатадиган омиллардан биридир. Давом этган совуқ иқлим шароитида организм заифлашади, кўплаб дори-дармонларни қабул қилишга тўғри келади, бу эса соч тўкилишига сабаб бўлади.

    Мавсумий соч тўкилиши нима?

    Кунига 100 тадан ортиқ соч тўкилмайди, лекин маълум вақт оралиғида сочда телоген фоизининг кўпайиши ва бир мунча вақт ўтгач нормал ҳолатга қайтиши мумкин. Бу кўпинча фасллар алмашинуви билан боғлиқ бўлган даврларда, масалан, баҳорда содир бўлади ва 2 ойдан ошмайди.

    Соч тўкилиши ортиб бораётган бўлса-да, бу одатий соч ҳажмига таъсир қилмайди. Тақир доғлар ҳосил бўлмайди ва сочларнинг зичлиги бир хил бўлиб қолади. Иммунитет механизмлари билан боғлиқ алопецияда эса барча соч толалари тўкилиб кетиши кузатилади.

    Мавсумий соч тўкилиши вақтида соч толалари ингичкалашади, синади ва мўртлашади, бу ҳолат, айниқса, илдизларда яққол намоён бўлади.

    Мавсумий соч тўкилиши сабаблари

    • Ўзгарувчан об-ҳаво шароити — совуқ, юқори ҳарорат ва кўп миқдордаги ултрабинафша нурлари соч фолликулаларига ниҳоятда салбий таъсир қилади;
    • Авитаминоз — айниқса, организмда темир етишмаслиги;
    • Иммунитетнинг пасайиши — организм ўзининг барча кучларини мудофаага ташлайди ва бу ҳолда сочлар охирги навбатда озуқа олади;
    • Тез-тез шамоллаш ва сурункали касалликларнинг кучайиши — баъзи дориларни ичиш сочларнинг ҳаддан ортиқ кўп тўкилишига олиб келади, масалан, ичга қабул қилинган герпесга қарши препаратлар шундай ишлайди.

    Бу омилларнинг барчасига организмдаги протеин етишмаслиги ва гормонал муаммоларни қўшишингиз мумкин.

    Мавсумий соч тўкилиши билан қандай курашиш керак?

    Албатта, организмнинг ўз-ўзидан курашиши ва ҳамма нарса аста-секин нормал ҳолатга қайтиши эҳтимоли бор, аммо тикланиш жараёнини тезлаштириш учун унга ёрдам берган яхшироқдир. Айниқса, соч тўкилиши сезиларли бўлган ҳолларда.

    Аввало, соч тўкилишининг аниқ сабабини аниқлаш учун трихолог билан боғланишингиз ва организмдаги витамин ва минераллар миқдори учун тестларни ўтказишингиз керак. Анализ натижаларига кўра, шифокор таомномани тузатиш ёрдамида даволаниш мумкинми ёки витамин препаратларини қўшимча истеъмол қилиш зарурлигини ҳал қилади.

    Овқатланиш ва турмуш тарзи

    Кўп ҳолларда соч тўкилишининг сабаби танадаги темир, биотин, B, А ва D витаминлари етишмаслигидир. Бунда сочлар жилосини йўқотади ва толалари ингичкалашади.

    Витамин етишмаслигини тўлдириш учун мунтазам равишда донли маҳсулотлар, турли хил ёнғоқлар, денгиз балиқларининг ёғли навлари, зайтун мойи, шунингдек, мавсумга қараб сабзавот ва меваларни истеъмол қилишингиз керак. Темирнинг асосий етказиб берувчилари:

    • Гўшт
    • Гречка
    • Брокколи
    • Жигар
    • Дуккаклилар
    • Исмалоқ каби озиқ-овқат маҳсулотларидир.

    Кун тартибини нормаллаштириш, танадаги қон айланишини оширадиган, шу билан соч фолликулаларининг озиқланишини яхшилайдиган мунтазам ўртача жисмоний фаолият бир хил даражада муҳимдир.

    Муолажалар ва уй шароитида парвариш қилиш

    Сочни уй шароитида парвариш қилиш сифатида ўз-ўзини массаж қилиш тавсия этилиши мумкин. Терининг стимуляцияси шу жойга қон оқимини яхшилайди, шунинг учун соч фолликулалари кўпроқ озиқ моддалар олади. Шунингдек, маҳаллий таъсирга эга ниқоблардан, масалан, пиёз суви, хантал ва қалампир дамламасини қўшиб фойдаланса бўлади. Лекин кўзларингизга зарар бермаслик учун ниҳоятда эҳтиёт бўлиш зарур.

    Косметик муолажалар ҳам керакли таъсир механизмига эга: бош терисини тозалаш, плазма терапияси ва мезотерапия каби. Бутунлай тўкилиб кетган сочни қайта тиклаш ва даволаш учун плазмолифтинг самарали натижа кўрсатади.

    Фото: Marie Claire

    Соч тўкилишининг олдини олишда турли хил профессионал ниқоблар, лосьонлар ва ампулалар кенг тарқалган. Уларни танлашда нималарга эътибор бериш керак:

    • Агар улар лаборатория томонидан тасдиқланган самарадорлик билан ўсиш стимуляторларини ўз ичига олса, ёмон эмас, масалан, аминексил, стемоксидин ва бошқалар.
    • Соч учун ниқоблар таркиби ялпиз ва қизил қалампир каби қон айланишини кучайтирувчи компонентларни ўз ичига олган бўлиши керак.
    • Ўсимлик илдиз ҳужайралари соч парваришида яхши ишлайди. Соч ўсишини тиклаш учун настарин ва олма ҳужайралари ишлатилади.
    • Парвариш воситаларида биотин, шунингдек, соч фолликулалари учун қўшимча озиқланиш манбаи бўлган омега ёғ кислоталари бўлиши зарур.
    • Никотин кислотаси ёки витамин PP сочнинг тез ўсишига ёрдам беради.

    Бундай воситалардан фойдаланиш усули ва давомийлиги дорилар ҳақидаги изоҳларда баён этилган бўлади, шунинг учун кўрсатмаларни диққат билан ўқиб чиқиш лозим.

    Мавсумдан ташқари соч тўкилишини минималлаштириш учун тартиб билан овқатланиш, асаб тизимининг хавфсизлигига эътибор қаратиш, фаол турмуш тарзини олиб бориш ва вақтида малакали тиббий ёрдам олишингиз тавсия этилади. Шундан кейин сочлар ҳар доим қалин ва сержило бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Соч тўкилиши, уларнинг ранги ва тузилишининг ўзгариши қандай муаммоларни кўрсатади?
    • Бир ҳафта ичида сезиларли натижа: соч қалинлигини оширадиган 10 та маҳсулот 
    • Нима учун сочлар тўкилади ва буни қандай тўхтатиш керак: шифокор маслаҳати

    22 март, 10:45   Изоҳ (0)   2506
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #соч тўкилиши#трихолог#маҳсулотлар#витаминлар#саломатлик#гормонлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аёлларга маслаҳат: тўкилган сочларнинг қайта тикланиш сири

    07.05.2019, 12:00

    Аёлларга маслаҳат: Тўкилган сочларнинг қайта тикланиш сири

    28.05.2019, 15:00

    Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда — мутахассис жавоб беради

    25.06.2019, 12:00

    Мезотерапия ҳақиқатан ҳам соч тўкилишининг олдини оладими? Бу муолажадан эркаклар ҳам фойдаланиши мумкинми? Мутахассис жавоби

    28.02.2021, 20:04

    Соч тўкилишига қарши курашда ёрдам берадиган маҳсулотлар

    12.01.2022, 14:58

    Қазғоқдан қандай қилиб бутунлай қутулиш мумкин? Косметологдан тавсиялар

    01.08.2022, 13:38

    Соч тўкилишига қарши курашда ёрдам берадиган 6 та маҳсулот

    24.08.2022, 15:19

    Нима учун сочлар тўкилади ва буни қандай тўхтатиш керак: шифокор маслаҳати

    31.01.2023, 17:40

    Баҳорда мавсумий соч тўкилишидан қандай сақланиш мумкин?

    13.03.2023, 13:32

    Нима учун соч тўкилади ва уни қандай тўхтатиш керак? Трихолог жавоб беради 

    04.04.2023, 20:45

    Эътиборсиз қолдириб бўлмайди: темир танқислиги ҳақида жиддий огоҳлантираётган аломатлар

    19.04.2023, 19:35

    “Энг ёш беморим 6 ёшда”. Соч тўкилиши сабаблари ва даво чоралари ҳақида трихолог билан суҳбат (видео)

    24.05.2023, 19:19

    Кимларга соч кўчириб ўтказиш амалиёти қўлланилмайди? Трихолог жавоб беради

    25.05.2023, 20:40

    Сочларнинг тез ёғланиб қолиши: Муаммони қандай бартараф этиш мумкин? 

    02.06.2023, 14:09

    Нотўғри парвариш қилаётган бўлишингиз мумкин: соч тўкилишига олиб келадиган 3 та зарарли одат

    12.07.2023, 10:40

    Сочлар саломатлиги ва тезроқ ўсиши учун фойдали маҳсулотлар

    26.03.2024, 15:50

    Нима учун қошлар тўкилади? 7 та асосий сабаб

    13.04.2024, 13:51

    Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот

    16.04.2024, 13:51

    Ўзгарувчан кайфият, доимий очлик ҳисси: Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 

    04.05.2024, 10:50

    Организмда калций етишмовчилиги борлигини англатувчи симптомлар 

    11.06.2024, 16:35

    Фасл алмашинуви, бўяш ва қаттиқ тараш: аёлларда соч тўкилишининг кенг тарқалган сабаблари

    08.07.2024, 16:18

    Тишларнинг тўкилиши ва нохуш ҳид: стоматолог чекиш оғиз бўшлиғига қандай таъсир қилиши ҳақида сўзлаб берди

    31.07.2024, 13:30

    Куз мавсумида сочингиз қалин ва соғлом бўлиши учун 5 та лайфҳак

    04.09.2024, 09:40

    Ҳаммага ҳам мумкин эмас: омега-3 ни кимлар эҳтиёткорлик билан қабул қилиши керак? 

    08.09.2024, 12:26

    Шошилинч тарзда эндокринологга мурожаат қилишингиз кераклигини англатадиган симптомлар

    31.10.2024, 15:40

    Эндокринолог огоҳлантиради: агар сочингизда ушбу муаммо кузатилса, қалқонсимон без ҳолатини текширинг 

    05.12.2024, 08:40

    Организмда темир моддаси етишмовчилигининг белгилари: уларни эътиборсиз қолдирманг

    15 март, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.