• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тишларнинг тўкилиши ва нохуш ҳид: стоматолог чекиш оғиз бўшлиғига қандай таъсир қилиши ҳақида сўзлаб берди

    Сигаретларнинг инсон организмига зарарли таъсир кўрсатиши сир эмас. Тамаки тутунидаги зарарли моддалар билан дастлабки алоқа оғиз бўшлиғида содир бўлади, бу эса оғиз бўшлиғининг саломатлиги учун кўплаб салбий оқибатларга олиб келади. 16 йиллик тажрибага эга стоматолог Гайана Овакимян сигарет чекишнинг қандай оқибатларга олиб келиши ва бу ашаддий кашандаларнинг оғиз бўшлиғида қандай акс этишини батафсил тушунтирди.

    Тиш рангининг ўзгариши ва карашлар

    Чекиш жараёнида тамаки тутуни, оғиз бўшлиғидаги ҳароратни кўтаради, бу эса тиш эмалида майда ёриқлар пайдо бўлиши ва уларнинг аста-секин емирилишига олиб келади. Тутун таркибидаги қатрон ва қаттиқ зарралар тиш сиртида чўкиб қолади, бунинг натижасида тишларда ўзига хос сариқ ёки жигарранг карашлар пайдо бўлади. Чекиш тажрибаси қанчалик узоқ бўлса, эмалнинг тўқ рангини кетказиш шунчалик қийин бўлади. Стоматологларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатларда ҳатто профессионал тозалаш муолажаси ҳам ёрдам бермайди.

    Оғиздан нохуш ҳид келиши

    Бу — чекувчининг яна бир доимий йўлдоши. Иссиқ сигарета тутуни шиллиқ пардаларни қуритиб юборади ва сўлакнинг табиий ажралиш жараёнига  таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, сўлакда сақланадиган антибактериал модда — лизоцим ишлаб чиқарилиш жараёни ҳам бузилади. Лизоцим бўлмаса, нохуш ҳид келтириб чиқарадиган касаллик қўзғатувчи зарарли бактериялар ривожланиши учун қулай муҳит пайдо бўлади. Бундан ташқари, сигарет тутунининг ҳиди жуда ўткир ва узоқ турувчи бўлиб, у нафақат лаб ва оғиз бўшлиғига, балки соч ҳамда қўл терисига ҳам бир зумда сингиб кетади.

    Милкларнинг яллиғланиши

    Чекиш гингивит, пародонтит ва бошқа турдаги милк касалликларини келтириб чиқаради. Тутун таркибидаги зарарли моддалар таъсирида милк тўқималари анча заиф ва шикастланувчан бўлиб қолади. Натижада, тишларнинг тўкилиш хавфи сезиларли даражада ошади.

    Хавфли ўсимталар

    Статистик маълумотлар шуни кўрсатадики: оғиз бўшлиғи саратони билан касалланганларнинг 90 фоизи — чекувчилардир. Хавфнинг асосий омили — сигарета тутуни таркибидаги кансероген қатронлар саналади.

     

    Илгари одамлар чекишнинг асосий зарари —  никотин, дея ҳисоблашган, аммо замонавий тадқиқотлар буткул бошқа натижани кўрсатмоқда. Чекувчилар учун тамаки тутуни ва ёнувчан маҳсулотлар энг катта хавф омили саналади. Инсон сигарет чекаётганида унинг организмига тутун билан биргаликда тамаки ва қоғознинг ёниши натижасида ҳосил бўладиган 6000 га яқин турли кимёвий бирикмалар (жумладан, ис гази ва кансероген қатронлар) киради.

    Тадқиқотлар никотиннинг  қарамликга олиб келишини ва қайта-қайта сигарет чекишга ундовчи алкалоид эканлигини инкор этмайди. Аммо айнан тутун чекувчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларнинг асосий сабаби ҳисобланади. Шу туфайли, анъанавий тамаки маҳсулотларининг ўрнига тутунсиз электрон муқобилларнинг пайдо бўлиши инсон саломатлиги учун анча хавфсизроқ кўринади.

    Чекувчилар учун икки асосий турдаги электрон қурилмалар мавжуд: суюқликни буғлатувчи (улар қаторига вейплар, электрон сигаретлар ва ПОД-тизимлари киради) ва тамакини қиздирувчи тизимлар. Сигареталарга нисбатан электрон муқобилларнинг, шубҳасиз, афзаллиги кўпроқ. Улар сигарета таркибидаги энг зарарли нарса — ёниш маҳсулотларидан сақланишга имкон беради.

    Айнан шу сабабли шифокорлар чекишни ташлаш ниятида бўлмаганларга зарари камроқ муқобилларни кўриб чиқишни тавсия қилишмоқда ва бунинг сабаби қуйидагича:

    – Сигарет тутуни тиш эмалини электрон сигаретларга нисбатан 7 баравар кучлироқ сарғайтиради. Ушбу тадқиқот натижалари University оф Rocheстер Eastман Институте фор Орал Health ва Пекинг University School оф Стоматологй олимлари томонидан нашр қилинган.

    – Сигарет тутуни ва тамаки қизитиш тизимларининг таъсирини таққослаган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, электрон сигаретлар унчалик даражада ситотоксик эмас ва оғиз бўшлиғи тўқималарини камроқ шикастлантиради.

    – Чекувчиларда имплантларнинг битиб кетмаслик хавфи чекмайдиганларга қараганда 2 баравар юқори. Бу бир неча сабабларга кўра содир бўлади: иссиқ тутун оғиз бўшлиғининг куйишига олиб келиши мумкин; никотин томирларни торайтиради ва қон оқимини секинлаштиради, бу эса имплант битиб кетиши жараёнининг бузилишига олиб келиши мумкин; чекиш сўлакнинг ҳимоя функциясини издан чиқаради, шу сабабли милклар узоқроқ битади. Идеал ҳолатда, протезлашдан сўнг сигарет ва таркибида никотин сақловчи ҳар қандай муқобил воситалардан бутунлай воз кечиш лозим. Аммо агар сиз зарарли одатингиздан ҳеч бўлмаганда, маълум бир муддатга воз кеча олмасангиз, реабилитация даврига таъсир қилмайдиган ва соғайишингизга ҳалақит бермайдиган зарари камроқ муқобилларга ўтишингиз мумкин.

    – Тадқиқот доирасида Япония, Италия, Руминия, Швейцария ва Испаниядаги уч мингдан ортиқ сигарет истеъмолчилари орасида сўровнома ўтказилди. Уларнинг барчаси сигаретдан зарари камроқ муқобилларга ўтгандан бир ой ўтгач, оғиздаги ҳиднинг сезиларли даражада яхшиланганини қайд этган. Сўров шунингдек, оғизда ёқимсиз таъм ва қуруқликнинг камайганини ҳам аниқлади.

    Чекиш — соғлиқ учун ўта хавфли ва барча шифокорлар зарарли одатдан воз кечиш лозим, деган ягона фикрга келишган. Бироқ, инсон чекишдан воз кеча олмаса, у ҳолда шифокорлар чекишнинг муқобил турларига ўтишни тавсия қилишади, уларнинг асосида тамакининг ёниши эмас, балки уни қиздириш тамойили ётади, бу эса қатрон ва бошқа зарарли моддалар ҳосил бўлишининг олдини олади.

    Шериклик ҳуқуқи асосида

    31.07.2024, 13:30   Изоҳ (1)   4521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. keks_94_@mail.ru / 02.08.2024, 16:31

      Mening tishlarimga sigaretalar ham katta zarar etkazdi

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нукусдан Қозоғистоннинг Манғистау вилоятига поезд қатнови йўлга қўйилади

    31.07.2024, 11:15

    Ўзбекистон Татаристон билан электропоезд ва метро вагонлари ишлаб чиқариши мумкин

    31.07.2024, 10:25

    Ўзбекистонда 1 август куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    31.07.2024, 10:15

    Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий суғурталаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

    31.07.2024, 09:50

    Дин ишлари бўйича қўмита раисига янги ўринбосар тайинланди

    31.07.2024, 09:18

    Бухорода эркак ўғли билан уришган 5 яшар болани калтаклаганига доир иш ҳужжатлари судга юборилди

    30.07.2024, 22:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.