• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Гўзаллик

    Баҳорда мавсумий соч тўкилишидан қандай сақланиш мумкин?

    Одатда бир кишининг кунига ўртача 80-100 тагача соч тўкилади. Бу миқдор сочнинг зичлигига ҳеч қандай таъсир қилмайди. Аммо бу кўрсаткич сезиларли даражада ошганда, сабабини аниқлаш учун шифокорга учраш керак. Ҳаддан ортиқ соч тўкилиши витамин етишмовчилиги ёки хавфли касалликлар ривожланишининг аломати бўлиши мумкин. Шунингдек, организмдаги ўзгаришлардан келиб чиқадиган мавсумий соч тўкилиши тушунчаси ҳам мавжуд. Биз трихолог билан биргаликда бу ҳақда кўпроқ маълумот берамиз, деб ёзади Marie Claire нашри.

    Мавсумий соч тўкилишининг ички сурункали касалликларга боғлиқлиги йўқ эмас. Аввало, бу об-ҳаво шароити ўзгарадиган вақтлар орасидаги ўтиш даври учун хосдир, шунингдек, асабийлик, стресс ва иммунитетнинг пасайиши ҳам таъсир кўрсатадиган омиллардан биридир. Давом этган совуқ иқлим шароитида организм заифлашади, кўплаб дори-дармонларни қабул қилишга тўғри келади, бу эса соч тўкилишига сабаб бўлади.

    Мавсумий соч тўкилиши нима?

    Кунига 100 тадан ортиқ соч тўкилмайди, лекин маълум вақт оралиғида сочда телоген фоизининг кўпайиши ва бир мунча вақт ўтгач нормал ҳолатга қайтиши мумкин. Бу кўпинча фасллар алмашинуви билан боғлиқ бўлган даврларда, масалан, баҳорда содир бўлади ва 2 ойдан ошмайди.

    Соч тўкилиши ортиб бораётган бўлса-да, бу одатий соч ҳажмига таъсир қилмайди. Тақир доғлар ҳосил бўлмайди ва сочларнинг зичлиги бир хил бўлиб қолади. Иммунитет механизмлари билан боғлиқ алопесияда эса барча соч толалари тўкилиб кетиши кузатилади.

    Мавсумий соч тўкилиши вақтида соч толалари ингичкалашади, синади ва мўртлашади, бу ҳолат, айниқса, илдизларда яққол намоён бўлади.

    Мавсумий соч тўкилиши сабаблари

    • Ўзгарувчан об-ҳаво шароити — совуқ, юқори ҳарорат ва кўп миқдордаги ултрабинафша нурлари соч фолликулаларига ниҳоятда салбий таъсир қилади;
    • Авитаминоз — айниқса, организмда темир етишмаслиги;
    • Иммунитетнинг пасайиши — организм ўзининг барча кучларини мудофаага ташлайди ва бу ҳолда сочлар охирги навбатда озуқа олади;
    • Тез-тез шамоллаш ва сурункали касалликларнинг кучайиши — баъзи дориларни ичиш сочларнинг ҳаддан ортиқ кўп тўкилишига олиб келади, масалан, ичга қабул қилинган герпесга қарши препаратлар шундай ишлайди.

    Бу омилларнинг барчасига организмдаги протеин етишмаслиги ва гормонал муаммоларни қўшишингиз мумкин.

    Мавсумий соч тўкилиши билан қандай курашиш керак?

    Албатта, организмнинг ўз-ўзидан курашиши ва ҳамма нарса аста-секин нормал ҳолатга қайтиши эҳтимоли бор, аммо тикланиш жараёнини тезлаштириш учун унга ёрдам берган яхшироқдир. Айниқса, соч тўкилиши сезиларли бўлган ҳолларда.

    Аввало, соч тўкилишининг аниқ сабабини аниқлаш учун трихолог билан боғланишингиз ва организмдаги витамин ва минераллар миқдори учун тестларни ўтказишингиз керак. Анализ натижаларига кўра, шифокор таомномани тузатиш ёрдамида даволаниш мумкинми ёки витамин препаратларини қўшимча истеъмол қилиш зарурлигини ҳал қилади.

    Овқатланиш ва турмуш тарзи

    Кўп ҳолларда соч тўкилишининг сабаби танадаги темир, биотин, B, А ва D витаминлари етишмаслигидир. Бунда сочлар жилосини йўқотади ва толалари ингичкалашади.

    Витамин етишмаслигини тўлдириш учун мунтазам равишда донли маҳсулотлар, турли хил ёнғоқлар, денгиз балиқларининг ёғли навлари, зайтун мойи, шунингдек, мавсумга қараб сабзавот ва меваларни истеъмол қилишингиз керак. Темирнинг асосий етказиб берувчилари:

    • Гўшт
    • Гречка
    • Брокколи
    • Жигар
    • Дуккаклилар
    • Исмалоқ каби озиқ-овқат маҳсулотларидир.

    Кун тартибини нормаллаштириш, танадаги қон айланишини оширадиган, шу билан соч фолликулаларининг озиқланишини яхшилайдиган мунтазам ўртача жисмоний фаолият бир хил даражада муҳимдир.

    Муолажалар ва уй шароитида парвариш қилиш

    Сочни уй шароитида парвариш қилиш сифатида ўз-ўзини массаж қилиш тавсия этилиши мумкин. Терининг стимуляцияси шу жойга қон оқимини яхшилайди, шунинг учун соч фолликулалари кўпроқ озиқ моддалар олади. Шунингдек, маҳаллий таъсирга эга ниқоблардан, масалан, пиёз суви, хантал ва қалампир дамламасини қўшиб фойдаланса бўлади. Лекин кўзларингизга зарар бермаслик учун ниҳоятда эҳтиёт бўлиш зарур.

    Косметик муолажалар ҳам керакли таъсир механизмига эга: бош терисини тозалаш, плазма терапияси ва мезотерапия каби. Бутунлай тўкилиб кетган сочни қайта тиклаш ва даволаш учун плазмолифтинг самарали натижа кўрсатади.

    Фото: Marie Claire

    Соч тўкилишининг олдини олишда турли хил профессионал ниқоблар, лосьонлар ва ампулалар кенг тарқалган. Уларни танлашда нималарга эътибор бериш керак:

    • Агар улар лаборатория томонидан тасдиқланган самарадорлик билан ўсиш стимуляторларини ўз ичига олса, ёмон эмас, масалан, аминексил, стемоксидин ва бошқалар.
    • Соч учун ниқоблар таркиби ялпиз ва қизил қалампир каби қон айланишини кучайтирувчи компонентларни ўз ичига олган бўлиши керак.
    • Ўсимлик илдиз ҳужайралари соч парваришида яхши ишлайди. Соч ўсишини тиклаш учун настарин ва олма ҳужайралари ишлатилади.
    • Парвариш воситаларида биотин, шунингдек, соч фолликулалари учун қўшимча озиқланиш манбаи бўлган омега ёғ кислоталари бўлиши зарур.
    • Никотин кислотаси ёки витамин PP сочнинг тез ўсишига ёрдам беради.

    Бундай воситалардан фойдаланиш усули ва давомийлиги дорилар ҳақидаги изоҳларда баён этилган бўлади, шунинг учун кўрсатмаларни диққат билан ўқиб чиқиш лозим.

    Мавсумдан ташқари соч тўкилишини минималлаштириш учун тартиб билан овқатланиш, асаб тизимининг хавфсизлигига эътибор қаратиш, фаол турмуш тарзини олиб бориш ва вақтида малакали тиббий ёрдам олишингиз тавсия этилади. Шундан кейин сочлар ҳар доим қалин ва сержило бўлади.

    Мавзуга доир:

    • Соч тўкилиши, уларнинг ранги ва тузилишининг ўзгариши қандай муаммоларни кўрсатади?
    • Бир ҳафта ичида сезиларли натижа: соч қалинлигини оширадиган 10 та маҳсулот 
    • Нима учун сочлар тўкилади ва буни қандай тўхтатиш керак: шифокор маслаҳати
    13.03.2023, 13:32   Изоҳ (0)   3984
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ажинлар ва ҳуснбузарлар: Парҳездан кейин терида пайдо бўладиган муаммолар ва улардан қандай халос бўлиш мумкин?

    11.03.2023, 15:48

    Ҳуснбузарларни сиқиш, макияжни ювмаслик: Тунги юз териси парваришида кўпчилик йўл қўядиган хатолар

    02.03.2023, 21:45

    Нотўғри ухлаш, ниқоблардан кўп фойдаланиш: юз терисини қаритадиган 5 та одат

    27.02.2023, 10:43

    Юз терисидаги қизил доғлар: келиб чиқиш сабаблари ва улардан қандай халос бўлиш мумкин?

    24.02.2023, 16:05

    Қўл терисига зарар етказадиган кундалик одатлар

    23.02.2023, 09:43

    Табиий макияж, пошнали поябзал: Ёшроқ кўринишга ёрдам берадиган 9 та универсал маслаҳат

    21.02.2023, 20:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.