• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Ҳаммага ҳам мумкин эмас: омега-3 ни кимлар эҳтиёткорлик билан қабул қилиши керак?

    Ҳозирги кунда омега-3 ёғ кислоталарининг танқислиги кенг тарқалган муаммодир. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ғарб мамлакатларида 70-80 фоизгача одамлар озиқ-овқат орқали ушбу муҳим озуқа моддаларини етарли миқдорда қабул қилмайди.

    Россиялик трихолог Анна Аверкина омега-3 шунчаки мода эмас, балки зарур қўшимча эканлиги ҳақида сўз юритади.

    Организмда омега-3 етишмаслиги тери ва соч қуришига олиб келиши мумкин, бу кўпинча соч синиши ва тўкилиши билан бирга кечади. 

    “Омега етишмаслиги экзема ва псориаз каби терининг яллиғланиш ҳолатларини кучайтиради. Тирноқ мўртлашиши ва секин ўсиши ҳам омега-3 етишмовчилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин”, дея тушунтиради у.

    Шифокорнинг сўзларига кўра, омега-3 руҳий саломатликни сақлашда муҳим рол ўйнайди, ушбу модда етишмаслиги эса депрессияга сабаб бўлиши мумкин. Бундан ташқари, омега-3 танқислиги юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади, чунки улар холестерин ва қон босимини меъёрда ушлаб туришга ёрдам беради.

    “Омега-3 нинг тавсия этилган суткалик дозаси ёш, жинс ва саломатлик ҳолатига қараб ўзгаради. Катталарга кунига 250-500 мг га яқин EPA ва DHA (докозагексаен ва эйкозапентаен кислоталари) комбинациясини истеъмол қилиш тавсия этилади. Аниқ тиббий кўрсатмаларга эга бўлган одамлар ёки ҳомиладор аёллар учун доза юқори бўлиши мумкин, аммо бунда шифокор билан маслаҳатлашиш керак”, дейди эксперт.

    Кўп ҳолларда омега-3 ни доимий равишда қабул қилиш мумкин. Бунинг сабаби шундаки, улар организм мустақил равишда синтез қила олмайдиган ва ташқи манбалардан олиши керак бўлган асосий озиқ моддалардир. Бироқ бунда ҳам бир нечта жиҳатларни ҳисобга олиш керак.

    “Симоб ва бошқа токсинлардан тозаланган, айниқса, балиқдан тайёрланган сифатли омега-3 қўшимчаларини танланг. Тавсия этилган дозага риоя қилиш ҳам муҳим. Ҳаддан ташқари юқори дозалар қонни суюлтириши ва бошқа ножўя таъсирларни келтириб чиқариши мумкин. Уларни узоқ вақт қабул қилишни бошлашдан олдин ҳар доим шифокор билан маслаҳатлашиш керак”, дея қўшимча қилади у.

    Мутахассиснинг таъкидлашича, омега-3 айниқса болаларда мия ва кўриш қобилиятининг ривожланиши учун муҳимдир. Танқислик диққатни жамлаш ва ўқиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин. Омега-3 ҳомила ва чақалоқ асаб тизимининг тўғри ривожланиши учун зарур. Ҳомиладорлик ва эмизиш пайтида омега-3 шаклларидан бири бўлган DHA ни кўпайтирилган миқдорда қабул қилиш тавсия этилади.

    Кекса одамларда омега-3 когнитив функцияларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради, деменция ва Альцгеймер  каби ёшга боғлиқ дегенератив касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтириши мумкин.

    “Денгиз маҳсулотлари — лосось, скумбрия, сардина ва тунец омега-3 га бой маҳсулотлар ҳисобланади. Шунингдек, зиғир уруғи, чиа, ёнғоқ таркибида алфа-линолен кислотаси (АЛА) мавжуд бўлиб, у организмда қисман EPA ва DHA га айланиши мумкин. Балиқ ёғи ва сув ўтларидан олинадиган мой ҳам мазкур моддага бой”, дейди Аверкина.

    Шифокорнинг таъкидлашича, омега-3 ёғ кислоталари оксидланишга мойил бўлиб, бу зарарли эркин радикаллар ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Қўшимчаларни салқин, қоронғи жойда сақлаш ва яроқлилик муддатини кузатиб бориш керак.

    Шуни ёдда тутингки, омега-3 нинг юқори дозаси қонни суюлтириши мумкин, агар антикоагулянтлар қабул қилсангиз ёки операцияга тайёрланаётган бўлсангиз, буни ҳисобга олиш муҳим. Шунингдек, баъзи одамларда омега-3 жиғилдон қайнаши ёки диарея каби ошқозон-ичак тизимининг бузилишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда қўшимчаларни овқат билан бирга қабул қилиш тавсия этилади.

    08.09.2024, 12:26   Изоҳ (0)   40553
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жеки Чан, Мэй Маск ва бошқа илҳомлантирувчи китоблар ёзган жаҳон юлдузлари

    06.09.2024, 12:39

    Hello Kitty, Minni Mouse ҳамда бошқа севимли мультфильм қаҳрамонлари ҳақида ажойиб фактлар

    06.09.2024, 14:55

    Турк сериалларини дунёга машҳур қилган истеъдодли актёрлар

    06.09.2024, 15:41

    Кардиолог юрак саломатлиги учун энг фойдали нонушта қайси эканини маълум қилди

    06.09.2024, 10:50

    Актриса Женнифер Гарнернинг салкам 8 млн долларлик ферма услубидаги уйига саёҳат (видео)

    06.09.2024, 09:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.