• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Кимларга соч кўчириб ўтказиш амалиёти қўлланилмайди? Трихолог жавоб беради

    Трихология-транслпантология соҳаси Ўзбекистонга кириб келганига 10 йил бўлди. Бу янги соҳа эстетик ва саломатлик билан боғлиқ соч тўкилиши, тепакаллик каби муаммолар билан курашади. Соч кўчириб ўтказиш амалиёти кун сайин оммалашиб бормоқда. Хўш, бу қандай амалга оширилади ва кимларга соч кўчириб ўтказиш мумкин эмас? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида “Дарё“ мухбири Наргиза Юнусова трихолог-трансплантолог Муниса Жўраева билан суҳбат уюштирди.

    Қайси ҳолларда соч экиш амалиёти ўтказилади, қайси ҳолатда йўқ?

    Аёл ва эркакларда андроген ва чандиқли соч тўкилишларида ҳамда бемор болалигида йирингли, замбуруғли касалликларга чалинган бўлса ҳам соч кўчириб ўтказилади. Чунки тери замбуруғ касалликлари соч илдизини емириб ташлайди. Кейинчалик ўша соҳадан соч ўсиб чиқмайди. Бу ҳолатда ҳам соч кўчириб ўтказиш мумкин. Шунингдек, ёнғин, турли жароҳатлар, йўл-транспорт ҳодисалари, куйиш оқибатида қолган чандиқлар юзага келганда соч экиш амалиёти ўтказилади.

    Сочнинг танга-танга шаклида тўкилиши хавфли саналади. Агар бундай ҳолда вақтида чора кўрилмаса, соч тўкилиши кўпайиб, тангачалар бир-бирига қўшилиб, субтотал, тотал ҳамда универсал формага ўтади. Универсал — бу тананинг барча соҳасида тукнинг йўқлиги. Тотал эса бошдаги сочнинг тўкилиб кетиши, қош ва киприкларнинг тўкилиши ҳам бу турга киради. Субтотал эса фақат бошнинг қайсидир соҳасида сочнинг танга-танга шаклида тўкилишидир. Айнан шу шаклдаги соч тўкилиши кузатилган беморлар соч экиш йўли билан муаммони ҳал қилишни истайди. Аммо бу ҳолатда соч экиш амалиёти ўтказилмайди. Боиси соч кўчириб ўтказилганда ҳам янги кўчирилган сочлар қайта ўсиб чиқмайди.

    Сочни кўчириб ўтказиш жараёни қандай кечади?

    Соч экиш жараёни уч босқичдан иборат. Дастлаб сочлар донар соҳалар — бошнинг энса қисми, эркакларда соқол ва кўкрак соҳаси, қўл ва оёқлардан олинади. Кўпроқ бошнинг энса ва соқол қисмидан олишга ҳаракат қилинади, чунки айнан шу соҳалардан олинган сочларга 50-60 йил кафолат берилади. Тананинг бошқа соҳаларидан олинган сочлар энг кўпи 10 йил хизмат қилади. Кейинги босқич экиладиган сочлар учун дизайни яратилади. Соч йўқ қисмларга чизиқлар чизилиб, сочлар экилиши учун микросунъий каналлар очилади ва энг сўнгги жараён яратилган сунъий каналларга битталаб соч экиб чиқилади. Экиладиган сочлар сони кўп ёки камлигига қараб, экиш жараёни узоғи 5-6 соат давом этади. Шу вақт ичида 5 мингтадан 6 мингтагача соч (граф) кўчириб ўтказилади. 2-3 мингта графни экиш учун эса 2-3 соат етарли ҳисобланади.

    Беморга қўйиладиган талаблар

    Соч кўчириб ўтказилгандан сўнг 3 кун, яъни 72 соат ўтгач, илдизи билан экилган сочлар қайта ўсишни бошлайди. Бу вақт ичида барча масъулият беморнинг зиммасига тушади. Яъни, қўпол хатти-ҳаракатлар, эҳтиётсизлик оқибатида экилган сочлар тўкилиб кетиш хавфи юқори бўлади. 3 кун ўтганидан кейин соч илдизи терига маҳкам ўрнашиб олгач, боғичлар ечилади ва одатий ҳаёт тарзига ўтилади.

    Соч тўкилишини олдини олиш учун нималар қилиш керак? Турли тавсия этилаётган препаратлар ёрдам берадими? Бу саволларга қуйидаги видеони кўриб, саволларингизга батафсил жавоб олинг.

    25.05.2023, 20:40   Изоҳ (0)   15480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саримсоқ пиёз нимаси билан фойдали? Унинг қандай зарарлари бор? 

    25.05.2023, 13:40

    Оздиради, иммунитетни мустаҳкамлайди, юракка фойда: қовоқ уруғларининг қандай ноёб хусусиятлари бор?

    25.05.2023, 10:40

    “Энг ёш беморим 6 ёшда”. Соч тўкилиши сабаблари ва даво чоралари ҳақида трихолог билан суҳбат (видео)

    24.05.2023, 19:19

    Қовоқдан бошлаб наъматаккача: жигар учун энг фойдали бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари 

    24.05.2023, 11:35

    Метаболизмни тезлаштириш учун нонуштада истеъмол қилиш тавсия этиладиган 5 хил озиқ-овқат

    24.05.2023, 09:50

    Кўп терлайдиганлар билиши керак бўлган фойдали лайфхаклар

    23.05.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.