• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Умри сўнгида хонавайрон бўлган поп қироли: Майкл Жексон ўзининг “ой юриши”ни кимдан ўғирлаган?

    Баъзилар учун у поп-мусиқанинг афсонавий қироли ва кўр-кўрона тақлид қилиш объекти эди. Бошқалар эса уни плагиатда айблашди ва унга қарши кўтарилган муаллифлик ҳуқуқини бузиш бўйича даъволардан мамнун бўлишди. Ҳатто унинг ўзига хос “ой юриши” ҳам синган ва хонавайрон бўлган поп-мусиқа қироли умрининг сўнгги йилларида муҳокама мавзусига айланди. У эса истеъдоди ва ижодий имкониятлари билан одамларга қувонч улашишни орзу қиларди холос.

    Майкл Жексоннинг ўзига хос поп услуби қандай пайдо бўлган ва машҳурлик олиб келган?

    Майкл Жексоннинг мусиқий услуби унинг фаолияти давомида сезиларли ўзгаришларга дуч келди — ака-укалари томонидан яратилган Тhе Jackson 5 гуруҳининг яккахон ижрочиси сифатидаги дастлабки чиқишларидан бошлаб, уни юлдузга айлантирган яккахон ижодининг энг самарали йилларигача.

    Қўшиқчи ва раққоснинг ўзига хос услуби 1970 йилларнинг охирида, Майкл Жексон яккахон карьерасига ўтганида шакллана бошлади. Унга шуҳрат олиб келган Off The Wall номли илк альбомида аллақачон универсаллик ва вокал маҳорати кўриниб турарди. Кейинги йилларда хонанда услубини замонавий мусиқа йўналишларига мослаштирган ҳолда ривожлантирди.

    Деярли чорак аср мобайнида у ўзининг такрорланмас қиёфасини излади, концерт либослари ва рақс ҳаракатларининг турли услубларини синаб кўрди. Ялтираб турувчи оқ қўлқоплар ёки кристаллар билан безатилган якка қўлқоп, қора шим, турмаклаб йиғилган соч ва машҳур “ой юриши” Майкл Жексоннинг ўзига хос рамзларига айланди.

    У жонли ижрода чиқиш қилишни афзал кўрарди ва ҳар доим бор кучини ишга соларди. У билан ишлаган мусиқачиларнинг айтишича, ижодининг энг юқори чўққисида у жуда атлетик бўлган ва ҳар куни рақсга тушиб, ўз услуби ва ўзига хос саҳна қиёфасини мукаммал даражада сайқаллаган.

    Ҳар бир қўшиғи хитга айланган альбом ва Майкл Жексон чиққанидан кейин “супер юлдуз”га айланди

    Майкл Жексоннинг машҳурлиги 1983 йилда, унинг олтинчи альбоми Thriller чиққанида ақл бовар қилмайдиган чўққига етди, бу альбом поп мусиқа оламида инқилоб қилди, машҳур мусиқачини ҳақиқий “супер юлдуз”га айлантирди ва шу қадар кўп рекордларни янгиладики, уларни санаб бўлмайди.

    Альбомдаги ҳар бир қўшиқ хит бўлиб, дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг қалбини забт этган овоз яратиш учун рок, фанк ва R&B’нинг ноёб ва инновацион бирикмасини намойиш этди. Бу Триллер’га одатий поп альбомидан чиқиб кетишга ва ниҳоятда кенг аудиторияни қамраб олишга имкон берди.

    Альбом чиққанидан икки йил ўтгач, Гиннеснинг рекордлар китоби “Thriller”ни дунёдаги энг кўп сотилган альбом деб атади. Ҳатто бугунги кунда, орадан деярли 40 йил ўтгач, у дунёдаги энг кўп сотилган студиявий альбомлардан бири бўлиб қолмоқда. Чунки унда эскиргандек туюлиши мумкин бўлган бирорта ҳам қўшиқ йўқ.

    Майкл Жексоннинг истеъдоди нафақат унинг ўзига хос мусиқасида, балки ушбу треклар учун яратилган мусиқий видеоларнинг ҳар бир кадрида намоён бўлди, улар шунчалик инновацион бўлиб, сифат стандартларини ўзгартирди.

    Майкл Жексоннинг машҳур “ой юриши” қандай яралган?

    Майкл Жексон ўзининг машҳур “ой юриши”ни илк бор 1983 йилда “Motown 25” телекўрсатувида намойиш этди. У бу ҳаракатни афсонавий “Thriller” альбомига киритилган “Billie Jean” қўшиғини ижро этиш пайтида кўрсатди. Унинг ўзига хос услуби ва жозибаси билан уйғунлашган бу ҳаракат томошабинларни мафтун этди ва Жексоннинг карьерасидаги ҳал қилувчи лаҳзага айланди.

    “Ой юриши” сирпанишга ўхшаш рақс қадами бўлиб, у аслида Майкл Жексоннинг ихтироси эмас, балки узоқ тарихга эга. Бундай ҳаракатлар 1950 йиллардаги кўча рақсларида, Кеб Каллоуэй ва Жеймс Браун каби қўшиқчилар, Билл Бэйли каби актёрлар, ҳамда “Soul Тrain” телекўрсатуви раққосларининг чиқишларида қўлланилган. Бироқ айнан Майкл Жексон бу ҳаракатга “ой юриши” номини берди ва уни янада эгилувчан, замонавий ва машҳур қилиб такомиллаштирди.

    У бу ҳаракатни бошқа ижрочилардан ўзлаштириб олганини ҳеч қачон яширмаган ва ўзини унинг муаллифи деб ҳеч қачон даъво қилмаса ҳам баъзи танқидчилар уни плагиатда айблашди.

    Нима учун Майкл Жексон кейинчалик ўз чиқишларида “ой юриши”дан тез-тез фойдалана бошлаган?

    Майкл Жексон мусиқа саноатининг рамзий шахси сифатида тарихга кирди. У нафақат ўзининг мусиқий истеъдоди, балки бетакрор рақс маҳорати билан ҳам томошабинларни мафтун этди. Унинг чиқишлари давомида сеҳрли ва мафтункор нафосат муҳити яратиларди. Концертларида кўпинча мусиқа ва рақс ритмига берилиб, импровизация қиларди ва бу ҳар сафар ажойиб чиқарди.

    Майкл Жексон ўзининг интервьюларидан бирида шундай ҳикоя қилган: “Motown 25” дастурида янги “Billie Jean” қўшиғини ижро этаётганда, у биринчи марта томошабинларга мафтункор “ой юриши”ни намойиш этди. Бироқ у бу ижродан қониқмаган, чунки қўшиқнинг кулминациясида сирпаниш эмас, балки кўп марта айланиш ва оёқ учида туриши керак эди. Ўша сафар у мувозанатни сақлай олмайди, натижада қўшиқнинг драматик якуний таъсири бузилади.

    Бу қўшиқчини хафа қилади, лекин концертдан сўнг машинаси томон кетаётиб, у ҳайрат билан унга юзланган ўсмирни учратади: “Бу ажойиб эди! Қандай қилиб бундай рақсга туша оласиз?”. Майкл Жексон ўзининг “ой юришини” такомиллаштиришни бошлайди ва уни мукаммаллаштиришга ҳаракат қилади.

    Муаллифлик ҳуқуқи бузилиши бўйича кўплаб даъволар нима билан якунланди?

    Ҳаётининг сўнгги йиллари эстрада қироли учун ҳақиқий синов бўлди. Кўплаб суд жараёнлари ва ёшлар тарбиясига салбий таъсири билан боғлиқ асоссиз айбловлар амалда банкротликка олиб келди ва унинг ёмонлашаётган соғлиғи унга аввалгидек концерт беришга имкон бермади. Майкл Жексон қарийб 45 марта судга тортилган, уларнинг аксарияти тўланмаган солиқлар учун. Аммо уни мусиқа, қўшиқларнинг турли қисмларини ўғирлаш ва мусиқий плагиатнинг бошқа шаклларида айблаганлар ҳам бор эди.

    “Thriller” альбомига афсонавий, ҳозирда марҳум бўлган Куинси Жонс продюсерлик қилган, у ўз интервьюларидан бирида Майкл Жексон нафақат “ой юриши”ни, балки ўша “Billie Jean” қўшиғидаги бас чизиғини ҳам ўғирлаганини — уни диско афсонаси Донна Суммердан кўчириб олганини айтади. Кейинчалик Жонс бу баёноти учун узр сўраган бўлса-да, бу кўпчиликда шубҳа уйғотади.

    Ижтимоий тармоқларда ҳейтерлар тўлқини кўтарилади, айбловчилар Майкл Жексон қўшиқларининг парчаларини тармоққа жойлай бошлайди, улар гўёки бошқа ижрочиларнинг қўшиқлари парчаларига ўхшарди. Хонанда муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айбланиб, бир неча бор судга чақирилади, бироқ уларнинг бирортасида ҳам айбловчилар ютиб чиқмаган.

    Майкл Жексон судларда ўзининг айбсизлигини исботлаган бўлса-да, ўта бахтсиз инсон сифатида бу дунёни тарк этди.

    Бизга эса бу буюк мусиқачининг ўлмас ижоди ва ғалаба онларида видеога муҳрланган бетакрор қиёфаси, ўзига хос “ой юриши”, оёқ учида тик туриши, юқори тезликда айланиши ва машҳур антигравитация оғишлари билан Ернинг тортиш кучини енгиб ўтгандек тасаввур уйғотиши қолди холос.

    8 феврал, 12:55   Изоҳ (0)   29725
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#мусиқа#Майкл Жексон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анжелина Жоли, Хью Жекман ва саратонни енгишга муваффақ бўлган бошқа машҳурлар (фото)

    30.05.2024, 16:45

    Дадасининг қизлари: Машҳур кино юлдузларнинг қизлари қандай кўринишга эга?

    26.06.2024, 09:40

    2025 йилда Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга бўладиган машҳурлар исми тасдиқланди 

    28.06.2024, 17:41

    Олимпия ўйинларида иштирок этишни орзу қилган юлдузлар

    01.08.2024, 11:15

    Голливудни забт этган корейс актёрлари (фото)

    11.08.2024, 12:50

    Голливуд юлдузларининг ташқи кўриниши билан омма эътиборини тортаётган ўғиллари (фото) 

    19.08.2024, 15:50

    Истанбуллик миллиардерлар: Туркиянинг 10 нафар энг бой машҳурлари

    27.08.2024, 10:50

    Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида Бетменнинг юлдузи ўрнатилади

    18.09.2024, 18:05

    Жонни Депп Испаниядаги болалар касалхонасига капитан Жек Читтак образида ташриф буюрди (видео)

    30.09.2024, 10:55

    Анжелина Жоли унинг дунёқарашини ўзгартириб юборган роли ҳақида сўзлаб берди

    02.10.2024, 14:49

    Коктейллардан машғулотларгача: дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?

    19.11.2024, 09:40

    “Уйда ёлғиз” 35 ёшда: фильм актёрлари ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд? (фото)

    31.12.2024, 09:34

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    Франциялик аёл сохта Бред Питт учун эри билан ажрашди ва 850 минг доллар пулини йўқотди

    15 январ, 12:48

    Лос Анжелесдаги ёнғин қурбонларига Леонардо Ди Каприо 1 миллион доллар хайрия қилди, Женнифер Лопес эса кийим-кечаклар тарқатди

    17 январ, 15:45

    Актёр Тимоти Шаламе фильм тақдимотига велосипедда келгани учун жаримага тортилди

    20 январ, 19:11

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48

    Голливуднинг афсонавий актрисалари ҳаётини бошқа ракурсдан кўрсатиб берадиган қизиқарли фактлар 

    23 январ, 16:46

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумида кореялик хонандалар, рэперлар, ҳатто К-поп айдоллари ҳам рол ўйнаганини билармидингиз?

    24 январ, 09:39

    Классик Ferrari’дан янги Mercedes’гача. Бокс афсонаси Майк Тайсон коллекциясида қандай автомобиллар бор?

    25 январ, 11:06

    64 ёшли актёр Жан-Клод Ван Дамм ўзининг машҳур рақсини такрорлади (видео)

    25 январ, 14:40

    “Голливуд Бред Питт томонда”: Анжелина Жоли “Оскар”га номзоди қўйилмаганидан хафа бўлди

    27 январ, 09:30

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    “Терминатор”дан “Моана”гача: Голливуд киносаноатидаги энг шов-шувли плагиатлар

    29 январ, 16:45

    Машҳур фильм ёки сериалдаги ролига ғайриоддий сабабларга кўра рози бўлган Голливуд актёрлари

    30 январ, 18:45

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    Леонардо Ди Каприо ҳақида кўпчилик билмайдиган 22 та факт: энг юқори гонорари, сиёсий қарашларидан тортиб болаликдаги қадрдон дўстигача

    5 феврал, 09:39

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Систит — бу уят эмас!


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда коронавирус билан касалланиш кўпайди

    Дунё | 2 июн, 09:05

    Бокс. Ўзбекистонлик спортчилар Таиланддаги турнирда тенгсиз бўлди

    Спорт | 2 июн, 08:35

    Қозоғистонда ота ва ўғил яшин уриши оқибатида вафот этди 

    Қозоғистон | 2 июн, 08:29

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.