• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес Саломатлик

    Анжелина Жоли, Хью Жекман ва саратонни енгишга муваффақ бўлган бошқа машҳурлар (фото)

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йил бошида аянчли статистикани эълон қилди. Сўнгги йилларда бутун дунё бўйлаб йигирма миллиондан ортиқ кишида саратон касаллиги қайд этилди. Ўлим кўрсаткичи эса 9,7 миллионни ташкил этди.

    Саратон касаллигини ўрганиш халқаро агентлиги (IARC — International agency for research on cancer) 2030 йилга бориб касалланганлар сони 22,2 миллионни ташкил этишини тахмин қилмоқда. Касалликни енгишга бўлган ҳаракатлар доим ҳам муваффақиятли кечмайди. Аммо уни эрта аниқлаш тўлиқ даволанишнинг муҳим омилидир.

    Бугунги қаҳрамонларимизга эса саратон касаллигидан халос бўлиш насиб этди.

    Юлия Волкова

    Фото: Flestone

    “t.А.Т.u” гуруҳининг собиқ аъзоси, хонанда Юлия Волкованинг иккинчи фарзанди туғилгач, 2012 йилда унга қалқонсимон без саратони ташхиси қўйилди. Актрисанинг сўзларига кўра, тушида у саратондан дарак берувчи воқеаларни кўрган.

    “Мен қон таҳлилини ўтказдим, натижа яхши эди. Ултратовуш текшируви қалқонсимон безда тугунни аниқлади. Биопсия саратон касаллигига чалинганимни кўрсатди... Операция бўлдим, аммо у муваффақиятсиз ўтди. Овоз нерви кесилгач, овозимни буткул йўқотдим”, — деди хонанда.

    Фото: Flestone 

    Тўрт йилдан сўнг касаллик қайталанди. Юлия фарзандлари онасиз катта бўлишидан қўрқар эди. Хайрият, бу сафар касалликни енгди ва саратон ортда қолди.

    Роберт Де Ниро

    Фото: Netflix

    Голливуд актёри, “Чўқинтирган ота”, “Стажёр”, “Бир куни Америкада” ва бошқа кўплаб фильмлар юлдузи Роберт Де Нирога 2003 йилда простата бези саратони ташхиси қўйилди. Актёр мунтазам равишда йиллик текширувдан ўтиб турар эди. Шундай текширувларнинг бирида шифокорлар Робертда касалликни аниқлади.

    “Оскар” ва BAFTA мукофотлари совриндори даволаниш учун “Беркин ва мени изла” фильмидаги суратга тушиш ишларини кечиктиришга мажбур бўлди. Унинг отасига ҳам бир вақтлар шундай ташхис қўйилган, аммо ота даволанишдан воз кечган.

    Анжелина Жоли

    Фото: People

    Голливуд актрисаси саратонга чалиниш эҳтимолини аниқлаш учун BRCА-1 ген мутациясига тест топширди. Чунки ген аёлларда кўкрак ва тухумдон саратони эҳтимолини ошириши мумкин. Натижа мусбат чиққач, Жоли сут безлари ва тухумдонларни олиб ташлаш учун операциядан ўтишга қарор қилди:

    “BRCА-1 тести ижобий натижа кўрсатиши автоматик равишда операция қилиш кераклигини англатмайди. Мен бир нечта шифокорлар, жарроҳлар ва натуропатлар билан суҳбатлашдим. Ҳар қандай соғлиққа оид муаммони ҳал қилишнинг бир неча йўли мавжуд, албатта. Энг муҳими, тўғри йўлни билиш ва танлашдир”.

    Анжелинанинг онаси саратондан 56 ёшида, унинг холаси эса 61 ёшида вафот этган.

    Кайли Миноуг

    Фото: Billboard

    2005 йилда австралиялик хонанда Кайлида кўкрак бези саратони аниқланди. Даволаниш ва саломатликни тиклаш учун қўшиқчи фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Турли мамлакатлар бўйлаб гастрол сафарларини, янги мусиқа ёзишни ва журналистлар билан мулоқот қилишни тўхтатди.

    36 ёшида онкологиянинг 1-босқичи тасдиқлангач, Миноуг чуқур депрессияга тушиб қолди: у ҳеч ким билан мулоқот қилмади, фаолиятини тўлиқ тугатиш ҳақида кўп ўйлади. Юлдузнинг сочлари тўкилиб, вазни 38 килограммга етган эди. Хонандани яқин инсонлари қўллаб-қувватлади ва у саратон устидан ғалаба қозонди.

    Бўлиб ўтган воқеалардан кейин Миноуг аёлларни маммолог кўригидан ҳар йили ўтиб туришга даъват эта бошлади ва мамлакатда шифокорларга ташрифлар юз баробар кўпайди.

    Хью Жекман

    Фото: People

    Росомаха образи билан танилган Хью Жекманда биринчи марта саратон бези 2013 йилнинг ноябрь ойида аниқланган. 2014 йил май ойида эса касаллик қайталанган. Аввалроқ Жекман матбуотга берган интервьюсида ракнинг бу тури касаллик бошланғич даврида аниқланса, осон даволаниши, фақатгина мунтазам шифокор кўригида бўлиш ҳамда қуёшдан сақловчи воситалардан фойдаланиш кифоя эканлигини таъкидлаган.

    Актёр базал ҳужайрали карсинома — ўта хавфли тери саратони билан анча йиллардан бери курашиб келмоқда. Жорий йилнинг бошида эса Жекман баёнот берди: саратон яна қайталанди. Эндиликда Жекманни яна бир курс даволаниш ишлари кутмоқда.

    30.05.2024, 16:45   Изоҳ (0)   8614
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саратон касаллигини енгиб ўтган, ҳамшираликни эплолмаган ва тасодифан актрисага айланган Одина Тўхтасинова 36 ёшда (фото, видео)

    05.03.2024, 13:30

    “Туркиядаги касалхонада 4 марта ҳаёт билан хайрлашганман”. Раъно Шодиева саратон билан курашгани ва рус келинини қандай қабул қилгани ҳақида

    27.03.2024, 12:50

    Эҳтиёт бўлинг: саратонга олиб келиши мумкин бўлган кундалик одатлар

    02.04.2024, 10:49

    Касаллик ва бахтсиз ҳодисалар туфайли ташқи кўриниши таниб бўлмас даражага келиб қолган юлдузлар (фото)

    17.04.2024, 09:51

    Саратон билан курашиш фонида Кейт Миддлтоннинг илик суяги ва юз териси зарарланди

    22.05.2024, 12:42

    Шифокорлар сақичнинг яна бир хавфи ҳақида огоҳлантирди

    30.05.2024, 15:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой амалдорлар учун йиғилиш ва ҳисоботларга қатъий чеклов киритди

    Дунё | 10 август, 18:15

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11

    Британиянинг ядро бомбалари сақланадиган базасидан денгизга радиоактив сув сизиб чиққан — махфий ҳисобот

    Дунё | 10 август, 15:45

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.