• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Катта қизини бўлажак қиролича ва кичигини миллионер хоним қилиб тарбиялаган собиқ стюардесса — Керол Миддлтон ҳикояси (фото)

    2025 йилда Кейт Миддлтон ва шаҳзода Уилямнинг турмуш қурганига 14 йил тўлади. Бу вақт мобайнида улар дунёнинг энг машҳур жуфтлигига айланишди, лекин жамоатчилик қизининг шу даражага етишига сабабчи бўлган Кейтнинг онаси — Керол Миддлтон ҳақида кўп нарса билмайди. Буюк эркакларнинг орқасида буюк аёллар туради, деган гап ҳам бежизга айтилмаган. Буни нафақат эркаклар, балки аёллар ҳақида ҳам айтиш мумкин, чунки кўпчилик қизлар онасининг маслаҳати ва тарбияси туфайли ҳаётда муваффақият қозонади.

    Кончининг невараси

    Фото: AFP

    Керол Голдсмит 1955 йилда Лондонда туғилган. Отаси қурувчи, онаси тушгача заргарлик дўконида, тушдан кейин фабрикада ишларди. Керолнинг ота-бобоси кончи бўлган, шунинг учун ҳам уларнинг оиласи ўзига тўқ эмас эди: Керолнинг сўзларига кўра, ота-онаси кун кечириш ва болаларга яхши шароит яратиш учун қаттиқ меҳнат қилган.

    Қиз 16 ёшида мактабни ташлайди, лекин тез орада ўқишини яна давом эттиради. У ўқитувчи бўлишни орзу қиларди, лекин ота-онасининг қизини коллежда ўқитишга қурби етмасди, шунинг учун Керол котиба бўлиб ишлай бошлади. Кейинчалик у British Аirways компаниясига ишга ўтди ва стюардесса бўлди. Бу ерда у аристократлар оиласидан бўлган диспетчер Майкл Миддлтон билан танишиб қолди. 1980 йилда севишганлар турмуш қуришди ва кичкина уй сотиб олишди. 2 йил ўтгач, уларнинг тўнғич қизи Кейт, кейинчалик эса яна бир қизи Филиппа ва ўғли Жеймс туғилди. Бу орада улар Иорданияда ҳам 2 йил яшади — Майкл Миддлтон у ерга иш юзасидан юборилади, кейинчалик яна Англияга қайтиб келишади.

     Тадбиркор аёл

    Kerol Middlton turmush oъrtogъi Maykl bilan

    Керол Миддлтон турмуш ўртоғи Майкл билан
    Фото: AFP

    Иорданиядан қайтганидан кўп ўтмай, Керол оиланинг моддий аҳволини яхшилашни, шунингдек, ўзини нафақат она, балки ишбилармон аёл сифатида ҳам кўришни хоҳлади. Бир куни Керол қизининг туғилган кунини нишонламоқчи бўлади ва болалар байрамини ташкиллаштирмоқчи бўлган ота-оналар учун бизнесда деярли ҳеч қандай таклиф йўқлигини тушуниб қолади. Шундай қилиб, ажойиб ғоя пайдо бўлди: шарлардан тортиб, чиройли дастурхон ва нафис безакларгача бўлган ҳамма нарсани тайёрлайдиган ва сотадиган оилавий компанияга асос солинди.

    Миддлтон хоним ўз бизнесини нолдан бошлади, харидорлар эътиборини жалб қилиш учун минглаб реклама варақаларини тарқатди. Икки йилдан сўнг эри ҳам British Аirways компаниясидаги ишини ташлаб, хотинига ёрдам бера бошлади. Бизнес тезда кўтарилиб, яхшигина даромад келтира бошлади. Бугунги кунда уларга тегишли бўлган Party Pieses компаниясининг қиймати, тахминан, 40 миллион долларни ташкил этади. Керол ҳали ҳам компания ишларида фаол иштирок этмоқда: 

    “Мен ҳозир ҳам ишлайман, омборимизга боришни ва буюртмаларимиз қаерга кетаётганини кўришни яхши кўраман”.

    Ғамхўр она

    Boъlajak qirolicha, millionerning rafiqasi va ularning onasi

    Бўлажак қиролича, миллионернинг рафиқаси ва уларнинг онаси
    Фото: AFP

    Муваффақиятли бизнес сабабли, шунингдек, Керолнинг эри — Майклга бувисидан пул мерос бўлиб қолганидан сўнг, оиланинг моддий аҳволи анча яхшиланди. Кейинчалик Миддлтонлар фарзандларига сифатли таълим беришга қурби етишини тушуниб, уларни Англиядаги энг яхши хусусий мактабларга юборишди. Айтиш керакки, таълимга тикилган инвестиция беҳуда кетмади — Керол ва Майклнинг уч фарзанди ҳам ҳаётда муваффақият қозонганлардан.

    Кейт Миддлтон

    Фото: East News

    Тўнғич қизи — Кейт Миддлтон Marlboro коллежида ўқиди, у ўқишдан ташқари хоккей ўйнашни ҳам яхши кўрарди. Коллежни тугатгач, дарҳол университетга ҳужжат топширмади: бир йил ўқишдан танаффус қилишни хоҳлади. Бу вақт ичида у Италия ва Чилига борди ва хайрия ташкилотининг дастурида қатнашди. Сўнгра Кейт нуфузли Сент-Эндрюс университетига ўқишга кирди. У ерда эса шаҳзода Уилям билан танишиб қолди.

    2004 йилда ёшлар чанғи учишга чиқишганда бирга суратга тушишди: уларнинг муносабатлари биринчи марта матбуотда эълон қилинди. Университетни тугатгандан сўнг Кейт Jigcaw кийимлар дўкони тармоғининг савдо бўлимида ишлай бошлади. Айнан шу пайтда ёшлар ўртасида келиб чиққан жанжал туфайли улар бир мунча вақтга ажралишди. Аммо ҳаммаси яхшилик билан якунланди — 2010 йилда шаҳзода Уилямнинг Кейт Миддлтон билан унаштируви эълон қилинди ва 2011 йил 29 апрелда эса узоқ кутилган тўй бўлиб ўтди. Бугунги кунда Кейт уч нафар фарзандини тарбиялаяпти ва ҳақли равишда Буюк Британиянинг севимли маликаси ҳисобланади.

    Пиппа Миддлтон (Меттюз)

    Фото: East News

    Филиппа — уни кўпроқ Пиппа деб аташади, Эдинбург университетида таҳсил олган бўлиб, инглиз адабиёти бўйича дипломга эга. Кейинчалик у компанияларда жамоатчилик билан алоқалар бўйича мутахассис бўлиб ишлади ва турли тадбирларни ташкил этишда иштирок этди. Шунингдек, у иккита китоб ёзган, Vanity Fair журнали ва Sunday Telegraph газетасининг муаллифи ҳам бўлган.

    2017 йилда қиз собиқ пойгачи ва омадли тадбиркор Жеймс Меттюзга турмушга чиқди. Ҳозирда жуфтлик ўғли Артур ва қизи Грэйсни тарбияламоқда.

    Жеймс Миддлтон

    Фото: East News

    Керолнинг кенжа фарзанди Жеймс ҳам Эдинбург университетига ўқишга кирди, лекин биринчи курсдан кейин университетни ташлаб, ўз бизнесини бошлади. У онасининг пазандалик ҳақидаги болалик хотираларидан илҳомланиб, оригинал торт тайёрлаш бўйича компания ташкил қилди. Қизиғи шундаки, у торт пиширишни уйидаги ошхонадан бошлаган. Тез орада Жеймс “Йилнинг энг ёш тадбиркори” мукофотига сазовор бўлди. Яқинда Жеймс янги лойиҳа — итлар учун органик озуқа ишлаб чиқарувчи компанияни ишга туширди. Шахсий ҳаётда ҳам омадли деса бўлади: у франциялик молиявий таҳлилчи Ализе Твенга унаштирилган.

    Бўлажак қиролнинг доно қайнонаси

    Фото: Getty Images

    Уилям 2007 йилда Кейт билан гаплашмай қўйганида, онаси қизига энг яхши маслаҳатни берди:

    “Бунақа йиғлаб, уйда ўтирма. Яхшиси, ўзингга қара, клубларга бор, унга қандай қизни қўлдан чиқарганини кўрсатиб қўй”.

    У, шунингдек, Кейтга ўзини тутишни ва дили қанчалик қаттиқ оғриганини Уилямга сездирмасликни тайинлади. Онасининг бу маслаҳатлари бекорга кетмади: Уэлс шаҳзодаси Кейтни Сейшел оролларига олиб бориб, “у ягона”, эканини айтди ва келажакда унга уйланишга ваъда берди. Кейт ҳам ўз навбатида, у бунга тўлиқ тайёр бўлгунча кутишга рози бўлди.

    Бироқ журналистларнинг сўзларига кўра, Керол қизининг бармоғида ҳали ҳам никоҳ узуги йўқлигидан асабийлашган, чунки Кейт ва Уилям бир неча йилдан бери учрашишарди. У бир марта Рождество арафасида меҳмонга келган Уилямни четга олиб, келажакда нима қилмоқчилиги ҳақида сўраган. Шунда шаҳзода бўлажак қайнонасини тез орада унаштирув ва никоҳ тўйи бўлишига ишонтирган.

    Фото: East News

    ОАВнинг таъкидлашича, Уилям Кейтни севиб қолишининг сабабларидан бири — унинг оиласи ва ота-онаси, укаси ва синглиси билан ҳавас қиларли муносабатлари бўлган. Унга бўлажак рафиқаси дўстона ва аҳил оилада тарбиялангани ёққан.

    Вақт ўтиши билан у ҳам бу оиланинг бир қисмига айланди — шаҳзода қайнона ва қайнотаси билан яхши муносабат ўрната олди. Айтишларича, Уилям уларникига келиб юрганида, диванда Миддлтон хонимнинг тиззасига бош қўйган ҳолда соатлаб жаноб Миддлтон билан суҳбатлашган. The Sun нашрининг хабар беришича, Уилям қайнонасини “иккинчи она” деб ҳисоблайди. Журналистлар, шунингдек, Керолнинг қизи ва куёвига “катта таъсир” ўтказа олишини ҳам таъкидлайди. Валиаҳд шаҳзоданинг рафиқаси бўлганидан кейин ҳам Кейт онаси билан яқин муносабатни йўқотмаган ва ҳалигача ундан маслаҳат олиб туради. Керолни ҳар доим болаларига ёрдам беришга тайёр, уларни қўллаб-қувватловчи тиргак деб аташ мумкин.

    Севимли буви ва ажойиб аёл

    Фото: Getty Images

    Керолнинг меҳри ҳаммага етади — болаларига ҳам, беш нафар неварасига ҳам. Айтишларича, у “жуда меҳрибон буви”, шаҳзода Жорж — Кейт ва Уилямнинг биринчи фарзанди — Керолга, айниқса, жуда ўрганиб қолган. Болалигида бувиси уни тез-тез ўрмонга ёки пляжга сайр қилиш учун олиб борарди. Бундан ташқари, Керол уни Норфолкдаги болалар боғчасига ҳам ўзи олиб борган. Жорж, укаси ва синглисининг тарбиясида ҳам унинг алоҳида ўрни бор. Керол ўзини жуда фаол буви деб таърифлайди:

    “Мен тепаликлардан югуришни, дарахтларга чиқишни ва ўйин майдончасидаги туннел бўйлаб эмаклашни хоҳлайман. Баъзида шундай қиламан ҳам. Биз биргаликда овқат пиширамиз, рақсга тушамиз, велосипед минамиз”.

    Фото: East News

    Керол нафақат набиралари учун, балки иши учун ҳам вақт топа олади: 

    “Мен диванда ястаниб ётадиганлардан эмасман. Менда катта энергия бор ва ишимдан завқланаман. Мен жуда кўп меҳнат қилган ота-онамга қараб ибрат олганман”.

    Буви бўлишига қарамай, Керол ҳозирда ҳам ажойиб кўринишга эга. Бир пайтлар дизайнер Карл Лагерфелд у ҳақида шундай деганди: “Керолни жуда жозибали аёл деб ҳисоблайман. Менимча, у иккала қизидан ҳам мафтункорроқ”. Чиндан ҳам бу борада баҳслашиб бўлмайди.

    2 январ, 11:30   Изоҳ (0)   8610
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Кейт Миддлтон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Араб оламининг Дианаси”: Саудия Арабистони аёллари ҳақидаги стереотипларни ўзгартириб юборган малика Амира ат-Тавил ҳақида 

    26.09.2023, 10:53

    “Мен шуни хоҳлайман”. Фарзандларининг барча истакларини сўзсиз муҳайё қиладиган машҳурлар (фото)

    03.11.2023, 15:32

    Кейт Миддлтоннинг қизи — малика Шарлотта қандай қилиб пули бўлмай туриб, дунёдаги энг бадавлат болага айланди? 

    17.11.2023, 15:40

    Биографик фильмлардаги персонажини қойилмақом тарзда ижро этган актёр ва актрисалар. Уларнинг баъзиларини ҳақиқий прототиплардан ажратиш ҳам қийин

    11.12.2023, 13:30

    Ёқимтой Кейт Миддлтон энди йўқ: шаҳзода Уильямнинг рафиқаси ўзини Британиянинг бўлажак қироличаси сифатида кўрмоқда

    12.01.2024, 10:36

    Қироллик меросхўрларининг энагалари: Иккинчи она, эрининг маъшуқаси ёки катта опами?

    29.01.2024, 10:50

    Қирол Чарльздан тортиб Кейт Миддлтонгача: қироллик оиласи аъзолари кун давомида нималар билан банд бўлади?

    07.02.2024, 11:55

    Буюк Британия қироличаси Камилла образидаги Барби қўғирчоғи яратилди

    14.03.2024, 18:25

    Қироллик оиласида навбатдаги ташвишли ташхис: Кейт Миддлтон саратонга чалинганини маълум қилди

    23.03.2024, 16:20

    Ойига 130 минг долларгача: машҳур аёллар гўзаллик муолажалари учун қанча пул сарфлайди?

    25.03.2024, 11:11

    Саратон билан курашиш фонида Кейт Миддлтоннинг илик суяги ва юз териси зарарланди

    22.05.2024, 12:42

    Кейт Миддлтон саратоннинг инқирозли даврини енгиб ўтди ва ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда

    04.06.2024, 14:50

    Малика Диана, Кейт Миддлтон ва Меган Маркл уйларидаги интерерлар: Қироллик маликалари қандай услубларни хуш кўради?

    10.06.2024, 09:55

    Маликанинг сирлари: Кейт Миддлтоннинг кўп йиллар давомида ҳеч ким билмаган 6 та яширин истеъдоди

    13.06.2024, 13:09

    “Энг ёмони ортда қолмаганини тушуниб турибман” — Кейт Миддлтон саратонга қарши курашаётгани ҳақида

    17.06.2024, 11:55

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 35 ёшдан кейин она бўлган Британия қироллиги хонимлари

    24.06.2024, 12:40

    Уч минг долларлик образ: Кейт Миддлтоннинг сўнгги чиқиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда (фото)

    17.07.2024, 16:40

    “Қирол васияти”: Уильям, Гарри, Камилла ва қироллик оиласининг бошқа аъзолари Чарльз III вафотидан кейин нималарни мерос қилиб олади? 

    26.07.2024, 10:20

    Қирол ва шаҳзодалар билан дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)

    13.08.2024, 15:30

    Чиндан ҳам қариндошми: бир-бирига жуда ўхшаш қироллик оиласи аъзолари ва Голливуд юлдузлари (фото)

    15.08.2024, 09:55

    Кутилмаганда бир-бирига қариндошлиги маълум бўлган машҳурлар  

    15.08.2024, 19:50

    Оддий оиладан чиққан журналист қиз — Летиция Ортис қандай қилиб Испания қироличасига айланди?

    17.09.2024, 16:20

    Кейт Миддлтоннинг укаси фильмдаги бош рол учун 1 млн доллар таклиф қилишгани ҳақида сўзлаб берди

    23.09.2024, 15:55

    Қаҳрамон, исёнчи аёллар: Африканинг энг нуфузли қиролича ва маликалари

    28.10.2024, 14:58

    Британия қироллик аъзолари қандай қилиб ҳар куни миллионлаб пул топади ва кимнинг бойлиги кўпроқ?

    05.11.2024, 13:10

    “Монополия” ўйнаш мумкин эмас: Кейт Миддлтонга тақиқланган 10 та одатий нарса

    25.11.2024, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз



    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Килиан Мбаппе “Олтин бутса” совринига эга чиқди

    Спорт | 26 май, 09:22

    Талабаларни бирлаштирган мега-лойиҳа

    Ўзбекистон | 26 май, 09:21

    Путиндан интервью олган, Нью Йорк канализациясини тозалаган: супермодел Наоми Кемпбелл ҳақида кутилмаган маълумотлар

    Шоу-бизнес | 26 май, 09:20

    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар

    Реклама | 26 май, 09:00

    Россия Украинага бир вақтда мингдан ортиқ Shahed учиришга тайёрланмоқда — ОАВ

    Дунё | 26 май, 08:55

    Ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш учун пул олган икки киши ушланди

    Ўзбекистон | 26 май, 08:34

    А Серия. “Рома” Туринда ғалаба қозонди. Шомуродов 72 дақиқа ўйнади (видео)

    Спорт | 26 май, 07:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.