Жорий йилнинг ўтган етти ойида 2024 йил мос давридагидан икки баравар кўпроқ мол гўшти импорт қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси сайти орқали маълумот тақдим этилди.

2025 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга жами қиймати 420,5 миллион долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинди. Шунинг 333,1 миллион долларига хориждан 82,4 минг тоннадан ортиқ қорамол гўшти сотиб олинган. Ўтган йил мос даврида мазкур турдаги маҳсулотдан 172,6 миллион доллар эвазига 43,5 минг тонна импорт қилинган. Умумий олганда, қорамол гўшти импорти ҳажмининг йиллик ўсиши деярли икки баравар бўлган.
Ўз навбатида товуқ ва қўй гўштлари импорти ҳам ортган. Ўтган етти ой ичида чет элдан 37,1 миллион долларлик (32 тонна) товуқ, 19,3 миллион долларлик (13,7 минг тонна) қўй гўшти сотиб олинган. Таққослаш учун, 2024 йил январь-июль ойларида 34,9 миллион долларга (29,1 минг тонна) товуқ, 12,6 миллион долларга (4,3 минг тонна) қўй гўшти импорт қилинган.
Аввалроқ Тошкент шаҳридаги бозорларда гўшт арзонлаштирилган нархларда сотилиши бошлангани хабар қилинганди. Маълумотларга кўра, 3 август куни пойтахт бозорларига жами 78,9 тонна гўшт етказиб берилган. Гўшт маҳсулотларининг бир қисми Беларусь ва Монголиядан импорт қилинган очиқланган.
Марказий банк маълумотларига кўра, гўшт ўтган йил давомида нархи энг кўп ошган маҳсулотлар қаторига кирди. 2025 йил июнь ойи охирларида мол гўшти 30,5 фоизга, қўй гўшти эса 32 фоизга қимматлаган.
Изоҳ (0)