• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Биографик фильмлардаги персонажини қойилмақом тарзда ижро этган актёр ва актрисалар. Уларнинг баъзиларини ҳақиқий прототиплардан ажратиш ҳам қийин

    Ҳар йили таниқли режиссёрлар ҳар хил биографик фильмлар билан томошабинларни хурсанд қилишади. Уларнинг аксарияти сенсация яратади, чунки бош ролларни одатда жуда истеъдодли актёрлар ижро этади. Улар нафақат керакли образни синчковлик билан ижро этади, балки уларнинг баъзиларини ҳақиқий прототиплардан ажратиш ҳам қийин бўлади.

    Эль Феннинг — Екатерина II (“Буюк”)

     
     
    Фото: AdMe

    “Буюк” фильмининг премьераси 2020 йилда бўлиб ўтди. Гарчи сюжет тарихий жиҳатдан тўғри деб даъво қилинмаса ҳам сериал жуда машҳур бўлиб, уч фасл давом этди.

    Бош ролни 22 ёшли Эль Феннинг ижро этган. Ижроси учун актриса нуфузли мукофот ва иккита “Олтин глобус” номинациясига сазовор бўлди. “Ушбу ролни ўйнаб, ўзимнинг янги қирраларимни кашф этдим. Мен бутун суратга олиш гуруҳи билан фахрланаман”, — дейди Эль.

    Энтони Ҳопкинс — Зигмунд Фрейд (“Фрейднинг сўнгги сеанси”)

    Фото: AdMe

    Декабрь ойида “Фрейднинг сўнгги сеанси” фильми намойиш этилади, унда “Нарния йилномалари” туркум ҳикоялари муаллифи Клайв Стейплз Льюис ва Зигмунд Фрейд ўртасидаги хаёлий учрашув ҳақида сўз боради. Машҳур психолог ролини Голливуд актёри Энтони Ҳопкинс ижро этган. Режиссёрнинг айтишича, Энтони ўзининг ҳаётий тажрибасига таянган ва ўз характерига кўплаб шахсий сифатларни қўшган.

    Киллиан Mёрфи — Роберт Оппенгеймер (“Оппенгеймер”)

    Фото: AdMe

    Биографик триллерда Киллиан ядро бўйича физик олим ролини ўйнайди. Актёр сценарийни қўлга киритиши билан уни бир нафасда ўқиб, ундан мамнун бўлади. Mёрфи ва режиссёр персонажи устида кўп ишлайди, энг майда деталларни ўйлаб кўради. Натижада томошабинлар Киллианнинг ижросини юқори баҳолади ва бу ролни унинг фаолиятидаги энг яхшиси деб аташди.

    Марям Узерли — Хуррам султон (“Муҳташам юз йил”)

    Фото: AdMe

    Марям бу ролни ҳаётидаги қийин даврда ижро этди. Ўша пайтда у севган инсони билан олти йиллик муносабатларини узган, ишсиз ва квартираси учун ижара ҳақини тўлашга пули йўқ эди.

    Актриса қайсар султон хоним ролига пухта тайёргарлик кўрган ва тарихга оид китобларни ўқиган. Аммо охирида у қаҳрамонга ўзининг ҳам хусусиятларини беришга қарор қилади. Марям танқидчилар олқишига ва кўплаб мукофотларга сазовор бўлди. Томошабинлар эса унинг ижросини дадил ва самимий деб аташди.

    Мег Беллами — Кейт Миддлтон (“Тож”)

    Фото: AdMe

    “Тож”нинг сўнгги мавсумида ниҳоят ёш Кейт Миддлтон иштирок этади. Томошабинлар талаба қиз ва Уэлс шаҳзодаси ўртасидаги муносабатларнинг бошланишини кўришади.

    Кейт ролини 19 ёшли Мег Беллами ижро этган. Актриса ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бўлажак Уэлс маликаси ролини ўйнашини эмоционал равишда эълон қилади: “Илтимос, мени чимчилаб қўйинг. Ажойиб актёрлар ва ижодий гуруҳга қўшилиш мен учун шараф. Мен Кейтни муносиб ўйнашга ҳаракат қиламан”.

    Тарон Эжертон — Ҳенк Рожерс (“Тетрис”)

    Фото: AdMe

    2023 йилда суратга олинган биографик триллер — “Тетрис” фильми ҳуқуқларини сотиб олмоқчи бўлган видео ўйинлар компанияси ходими Ҳенк Рожерс ҳақида ҳикоя қилади.

    Бош ролни Тарон Эжертон ижро этган. Танқидчилар бу ролни унинг фаолиятидаги энг яхшиси деб билишади. Ҳенкнинг ўзи эса фильмни томоша қилаётганда шунчалик таъсирланганини, бир неча бор кўз ёшларини ушлаб туролмаганини тан олади.

    Элизабет Дебики — Малика Диана (“Тож”)

    Фото: AdMe

    “Тож” фильмининг 5 ва 6-фаслларида малика Диана ролини Элизабет Дебики ижро этган. Интервьюда актриса ўз фикрларини очиқчасига ўртоқлашади: “Мен Диананинг ўғилларига бўлган барча қувонч ва меҳрини кўрсатиш имконига эга бўлдим”.

    Тармоқ фойдаланувчилари ҳам 33 ёшли актрисанинг ижроси ҳақида ижобий фикрда. Бир қиз Элизабет ҳамманинг севимли маликасини беғубор тасвирлаганини ёзган.

    Майвенн — Жанна (“Жанна Дюбарри”)

    Фото: AdMe

    Майвенн Лё Беско, яъни оддийгина Майвенн номи билан машҳур бўлиб, нафақат фильмга режиссёрлик қилган, балки унда бош роль — қирол Людовик XV нинг маъшуқаси ролини ҳам ижро этган. Юлдузнинг айтишича, у ўша даврни севиб қолган.

    У фильм сценарийсини уч йил давомида ёзган, маълумот тўплаган. Натижада Майвенн ўз қаҳрамони билан жуда кўп ўхшашликларни топади: бир хил темперамент, ҳаётга чанқоқлик, қизиқувчанлик, ҳатто уникига ўхшаш комплексларни ҳам.

    Кэйли Спэни — Присцилла Пресли (“Присцилла: Элвис ва мен”)

    Фото: AdMe

    Элвис Пресли ҳақидаги шов-шувли биографик фильмдан сўнг, унинг рафиқаси Присцилла Пресли хотираларига асосланган София Копполанинг драмаси чиқди. Бош ролни 25 ёшли Кэйли Спэни ижро этган. Суратга олишдан олдин актриса Присцилла билан шахсан телефонда гаплашган ва унга саволлар берган. Кейинчалик тайёр фильмни кўргандан сўнг у Кэйлини мақтаган ҳам.

    11.12.2023, 13:30   Изоҳ (0)   15638
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар бир эпизод учун 58 млн доллар: ақл бовар қилмас даражада пул сарфланган сериаллар топ-10 талиги (фото)

    06.12.2023, 11:50

    Турли актёрлар томонидан гавдалантирилган бир хил фильм қаҳрамонлари (фото)

    07.12.2023, 11:06

    Голливуднинг бошқаларга ўхшамайдиган ноодатий кўринишга эга актрисалари (фото)

    09.12.2023, 11:30

    Фарзандингизни бирор нарса эвазига ёки жанжалсиз телефондан ажратишнинг самарали 7 усули

    11.12.2023, 09:53

    Германиялик жуфтлик уйида 555 та Янги йил арчасини безаб, рекорд ўрнатди (фото)

    09.12.2023, 09:55

    Бир цент устида тик туради: Дунё тарихидаги энг зиқна миллиардерлар (фото)

    08.12.2023, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.