• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Қироллик оиласида навбатдаги ташвишли ташхис: Кейт Миддлтон саратонга чалинганини маълум қилди

    Кейт Миддлтон 22 март куни эълон қилган видеомурожаатида ўзининг даҳшатли ташхиси билан қандай курашаётгани ҳақида очиқ гапирди.

    2024 йилнинг 22 март куни Уэлс маликаси саратонга чалинганини эълон қилди. Сўнгги ойларда Букингем саройидан ташвишли хабарлар келаётганини ҳисобга олсак, бу хабар кўпчиликни ҳайратда қолдирди. 22 январь куни Сара Фергюсон кўкрак бези саратони ҳақидаги қайғули хабар билан ўртоқлашди; 5 февраль куни қирол Чарльз ўзининг қўрқинчли ташхисини эълон қилиб, мамлакат фуқароларини жиддий қўрқитганди. Атиги бир ярим ой ўтгач эса 22 март куни Уэлс маликаси саратонга чалингани ҳақида очиқчасига гапирди.

    Кейт Миддлтон видеомурожаатида 14 январь куни қорин бўшлиғида жиддий жарроҳлик амалиётини ўтказганини маълум қилди. Шифокорлар дастлаб зарарсиз деб ҳисоблаган ўсимтани олиб ташлашган, бироқ кейинги текширувлар маликанинг саратон касаллигига чалинганини кўрсатган.

    Миддлтоннинг айтишича, ташхис уларнинг оиласи учун катта зарба бўлган. У ва шаҳзода Уильям бу синовни енгиш учун қўлларидан келганини қилмоқда.

    Уильямнинг ёнимда бўлиши менга хотиржамлик ва ишонч беради — сизлар томонингиздан кўрсатилган севги, қўллаб-қувватлаш ва меҳр-муҳаббат каби. Бу иккаламиз учун жуда катта аҳамиятга эга.

    Маълумки, оғир жарроҳлик амалиётидан сўнг тикланишим ва даволанишни бошлашим учун бир оз вақт керак бўлди. Лекин энг муҳими, биз Жорж, Шарлотта ва Луига ҳаммасини борича тушунтириш ва тузалишимга ишонтиришнинг уддасидан чиқдик.

    Уларга айтганимдек: мен соғломман ва кундан-кунга шифо топишимга ёрдам берадиган нарсаларга эътибор қаратиб, онгимда, танамда ва руҳимда ҳам тетиклашиб бораман.

    Малика шунингдек, январь ойининг охиридан бери кимётерапия олаётганини айтди. Аммо Кейт Миддлтон саратоннинг қайси турига чалинганини очиқламаган.

    Бу вақт давомида малика Кейт қандай даволанган?

    Қорин бўшлиғидаги жарроҳлик

    Жорий йил бошида Уэлс маликаси қорин бўшлиғида муваффақиятли жарроҳлик амалиётини ўтказгани тасдиқланди. Кенсингтон саройи томонидан 17 январь куни эълон қилинган баёнотда айтилишича, у дунёга машҳур Лондон клиникасида даволанган.

    Ўша пайтдаги баёнотда шундай дейилган: “Уэлс маликаси кеча қорин бўшлиғида мунтазам жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун Лондон касалхонасига ётқизилган. Операция муваффақиятли ўтди ва у даволанишни давом эттириш учун уйига қайтгунга қадар 10-14 кун касалхонада қолиши кутилмоқда”.

    Маликанинг аҳволи ҳақида аниқ тафсилотлар ошкор этилмаган, бироқ аввалроқ сарой матбуот хизмати, бу саратон билан боғлиқ эмаслигини айтганди. Икки ҳафта ўтгач, сарой матбуот хизмати бўлажак қироличанинг соғлиғи ҳақида маълумот бериб, у оиласи билан уйга қайтганини ва ўзини яхши ҳис қилаётганини тасдиқлаган.

    13 кундан сўнг 42 ёшли малика фарзандлари шаҳзода Жорж, малика Шарлотта ва шаҳзода Луи билан учрашиш учун Виндзордаги Аделаида коттежига борган. У операциядан кейинги тикланиш жараёнини шу ерда давом эттирган.

    Саратон диагностикаси

    22 март, жума куни Кейт ўзига саратон ташхиси қўйилгани ҳақидаги шахсий баёнотини эълон қилди. Қорин бўшлиғидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг шифокорлар ўсимта хавфли эмаслигини аниқлаган. Бироқ кейинги тест натижалари операциядан сўнг Уэлс маликасига расман саратон ташхиси қўйилганлигини кўрсатди.

    “Бу биз учун катта зарба бўлди. Уильям ва мен бу масалани ўзимиз ҳал қилишимиз учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз”, — дейди Уэлс маликаси. Катталашган простата операциясидан сўнг саратон ташхиси қўйилган қирол Чарльз III дан фарқли равишда Кейтнинг саратон тури расман эълон қилинмаган.

    Парвариш

    Ҳозирда малика тикланиш учун профилактик кимётерапия курсини бошлаган. “Шифокорларим менга профилактик кимётерапиядан ўтишни маслаҳат берди ва ҳозир даволанишнинг дастлабки босқичидаман”, — дейди Кейт видеомурожаатида.

    Маълум бўлишича, малика февраль ойининг охиридан бери даволанмоқда ва у ўзининг тикланишига эътибор қаратгани учун кайфияти яхши.

    “Айтганимдек, мен соғломман ва бор диққатимни тузалишимга ёрдам берадиган нарсаларга қаратяпман”. Кейт қироллик вазифаларига қачон қайтиши ҳақида фикр билдирар экан, қўшимча қилган ҳолда “Ҳозир оиламизга бир оз вақт ва ўзимизга эътибор беришга муҳтож эканимизни тушунасиз деган умиддаман” — деб жавоб берган.

    23.03.2024, 16:20   Изоҳ (0)   11349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қироллик оиласи#саратон#кейт Миддлтон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президентга пора берган бизнесмен, ўз жонига қасд қилган қизнинг онаси, диплом ололмаган тадбиркор: Forbes рўйхатига кирган Жанубий Корея миллиардерлари

    19.03.2024, 13:40

    Фильмларда суперқаҳрамонлар образини яратган актёр ва актрисалар реал ҳаётда қандай кийинади? (фото) 

    20.03.2024, 14:20

    Ҳар қандай соҳада эркаклардан кам бўлмаган муваффақиятга эриша олишини исботлаган аёллар ҳақидаги 10 та фильм

    21.03.2024, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.