• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Қирол васияти”: Уильям, Гарри, Камилла ва қироллик оиласининг бошқа аъзолари Чарльз III вафотидан кейин нималарни мерос қилиб олади?

    Чарльз III нинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги хабарлардан кейин унинг бойлигини оила аъзоларидан қайси бири қанча миқдорда олиши мумкинлиги ҳақида тахминлар кўпайиб бормоқда. Баъзилар катта миқдорда мерос олиши мумкин, бошқалари эса озгина пулга ҳам қаноат қилишлари лозим.

    Қирол Чарльз III — қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг ўғли. У 2022 йил 8 сентябрда онаси вафотидан сўнг 73 ёшида тахтга ўтирди. Аввалги қироличанинг узоқ ҳукмронлиги туфайли монарх тахтнинг энг кекса вориси ҳисобланади.

    Ҳаёти давомида қирол икки марта уйланди. Унинг биринчи хотини малика Диана бўлиб, ундан икки ўғил — шаҳзода Уильям ва шаҳзода Гарри дунёга келган. Уэлс маликаси вафотидан кейин у 2005 йилда Камилла Паркер Боулзга уйланади. Чарльз тахтга ўтиргандан сўнг, Камила консорт қиролича унвонини олди.

    Чарльз қирол бўлганидан бир йил ўтгач, унда простата бези бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилди. 2024 йил январь ойида Букингем саройи ушбу процедура давомида унга саратон ташхиси қўйилганлигини эълон қилди.

    Бу кутилмаган ҳолатлар қирол Чарльз меросининг келажаги ҳақидаги саволга олиб келади. Гарчи қироллик васиятномалари қирол вафотидан кейин ўнлаб йиллар давомида сир сақланса-да, ички маълумотлар ҳозирги қиролнинг бойлигини кимлар мерос қилиб олишини ошкор қилиши мумкин.

    Қиролича Камилла

    Агар Чарльз вафот этса, Камилла унинг рафиқаси сифатида биргаликдаги никоҳидан орттирилган турли активлар ва мулкларни мерос қилиб олиши мумкин. Булар нархи тахминан 72 миллион доллар бўлган Кларенс Ҳаус каби турар жой, тахминан 39 миллион доллар қийматидаги Ҳайгроув Ҳаус ва қироллик оиласига тегишли бошқа мулклардир.

    Бундан ташқари, қиролича яшаши ва қироллик оиласи аъзоси сифатидаги расмий вазифаларини бажаргани учун пул олади. Ушбу молиявий ёрдам монархияни сақлаш учун ажратилган маблағлар — Суверен грант ҳисобидан келади. Солиқ тўловчилар томонидан молиялаштириладиган ушбу грант 2012 йилда ташкил этилган. Бу Британия ҳукумати томонидан ҳукмрон монархга расмий вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларни (ходимларнинг иш ҳақи, саёҳат харажатлари, қироллик қароргоҳларини сақлаш ва бошқалар) қоплаш учун йиллик тўловдир. Камилла Чарльз вафотидан кейин грантнинг асосий олувчиларидан бири бўлмаса-да, у пулларни олишда давом этади.

    Қиролича, шунингдек, қироллик оиласи орқали ўтадиган шахсий ва оилавий буюмларини олади. Бу буюмлар — эҳтимол марҳум қиролича Елизавета II нинг санъат асарлари ва нафис заргарлик буюмлари коллекциясидан — унинг шахсий мулкининг бир қисмига айланиши ёки келажак авлодлар учун қироллик коллекциясида сақланиши мумкин.

    Шаҳзода Уильям

    Тўнғич ўғил ва тахт вориси сифатида Уильям қиролликнинг катта қисмига меросхўр бўлади. У кўплаб қимматли активларнинг янги эгаси бўлиши мумкин, жумладан, 140 миллион долларлик Балморал қасри ва 65 миллион долларлик Сандрингем мулки шулар жумласидан. Анъанага кўра, Уильям ҳам отасидан авлоддан-авлодга ўтадиган бебаҳо санъат асарларини мерос қилиб олиши мумкин. Отаси ва бувиси каби шаҳзода 1993 йилдаги келишувга кўра барча мол-мулкига солиқ тўлашдан озод қилинади.

    Бундан ташқари, Уильям катта миқдордаги акциялар ва кўчмас мулк устидан назоратни қўлга киритади. Унинг назорати остида бўладиган қироллик мулкига умумий қиймати 20,5 миллиард долларга баҳоланган Букингем саройи ва Виндзор қалъаси киради.

    Уильям, шунингдек, монархнинг расмий вазифалари ва хайрия фаолиятига даромад келтирадиган қишлоқ хўжалиги ерлари, тижорат мулклари ва инвестицияларни ўз ичига олган Ланкастер герцоглигини назорат қилади.

    Ниҳоят Уильям Суверен грантнинг асосий олувчисига айланади. Бу Уильям ва унинг оиласи тахтга ўтирганда турли харажатларини қоплаши учун керак бўлади. Унинг қанча пул олиши номаълум, бироқ отаси авваллари йилига ўн миллионлаб фунт стерлинг олган.

    Кейт Миддлтон

    Аввало шаҳзода Уильямнинг рафиқаси сифатида Кейт консорт қиролича унвонини олади. Шундай қилиб, унинг мероси қироллик оиласидаги янги лавозимига мутаносиб бўлиши керак. Масалан, бу кўчмас мулк ёки вазифаларини бажариш ва хайрия ишлари учун маблағ, шунингдек, бир қатор шахсий активлар бўлиши мумкин. Оладиган молиявий ёрдами эрига бериладиган Суверен грантга боғлиқ бўлади.

    Елизавета II вафотидан сўнг Кейт қироличанинг 300 донадан иборат шахсий заргарлик буюмлари коллекциясининг муҳим қисмини мерос қилиб олганди. Унинг қиймати тахминан 110 миллион доллар. Шу билан бирга, дастлаб малика Дианага совға қилинган афсонавий Спенсер тиараси Уильям ва Кейтнинг қизи малика Шарлоттага ўтган.

    Шаҳзода Гарри

    Шаҳзода Гарри 2020 йилда қироллик лавозимини тарк этди, шунинг учун унинг мероси акасиникидан фарқ қилади. Гарри отасининг шахсий ёки оилавий буюмларини олиши мумкин бўлса-да, мутахассислар Чарльз ўғлига қўшимча молиявий активларни қолдиришга қарор қиладими ёки йўқлигини тахмин қила олмайди.

    Гарри аввалроқ отаси қироллик оиласининг юқори мартабали аъзоси лавозимини тарк этганидан кейин молиявий ёрдамдан маҳрум қилганини эълон қилганди. Опра Уинфрига берган интервьюсида у ҳозир онаси малика Дианадан қолган мерос ҳисобига яшаётганини айтганди. Forbes маълумотларига кўра, ўғилларининг ҳар бири Дианадан кейин тахминан 10 миллион доллардан олган.

    Чарльз ўз қарори билан Гарри ва Меганни Буюк Британияга бўйсунишга мажбурлаб, Гаррини қайтаришга ҳаракат қилди, аммо бу иш бермади.

    Шаҳзода қандайдир мол-мулк олиши даргумон. In Touch нашрига кўра, қироллик оиласининг баъзи аъзолари Чарльзни кенжа ўғлига умуман мерос қолдирмасликка ундаган.

     Меган Маркл

    Меган Марклнинг мавқейини ҳисобга олсак, унинг ҳар қандай актив ва унвонларга бўлган ҳуқуқи сўроқ остида. Айтишларича, у Елизавета II дан ҳеч нарса олмаган. Қиролича кўплаб шов-шувларга сабаб бўлган эр-хотин билан кескин муносабатда бўлиб, қироллик оиласи уларга ишонмас эди.

    Маълум бўлишича, Сассекс герцогиняси унвонига эга бўлишига ва қиролнинг неваралари Арчи ва Лилибетнинг онаси бўлишига қарамай Меганнинг мероси минимал бўлади (агар мавжуд бўлса).

    Малика Анна

    Қиролнинг синглиси малика Анна оилавий мерос ёки нақд пул олиши мумкин. Бироқ унинг ворислигининг ўзига хос хусусиятларига турли омиллар таъсир қилади.

    Анна қирол Чарльз вафотидан кейин ўзининг расмий вазифаларини бажариш учун ҳукумат грантининг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Қироллик оиласининг энг меҳнаткаш аъзоларидан бири сифатида малика Анна ўзининг кенг кўламли хайрия ишлари билан машҳур.

    26.07.2024, 10:20   Изоҳ (0)   8741
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Реал ҳаётда малика бўлган Болливуд кино юлдузлари (фото)

    24.07.2024, 20:05

    “Семиз, қари, истеъдодсиз”: машҳур турк актёрларининг мухлислар норозилигига сабаб бўлган рафиқалари

    24.07.2024, 18:15

    Дэниел Рэдклифф — 35 ёшда: биргина образ асирига айланиб қолиши, муаллифлик фильмлари ва алкоголизм билан қандай курашгани ҳақида 

    25.07.2024, 11:20

    “Бошқотирма-2” дунё прокатида энг юқори даромад келтирган мультфильмга айланди

    26.07.2024, 09:31

    Гастроэнтеролог тавсияси: иштаҳани очувчи ва тўйимли бўлмаган маҳсулот турлари

    25.07.2024, 17:56

    Фақат “Бошқотирма-2” эмас: катталар ҳам маза қилиб томоша қиладиган 2024 йилнинг янги мультфильмлари

    25.07.2024, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 09:16

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.