• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    “Мен шуни хоҳлайман”. Фарзандларининг барча истакларини сўзсиз муҳайё қиладиган машҳурлар (фото)

    Қимматбаҳо автомобиллар, дизайнерлик либослари, кўчмас мулк ва санъат асарлари — бу машҳур болалар ҳали 18 ёшга тўлмаган, аммо улар аллақачон ҳаётда ҳамма нарсанинг энг яхшисини кўриб улгурган.

    Блю Айви, 11 ёш

     
     
    Фото: Getty Images                                                                                                                      

    Ота-онаси: Бейонсе ва Жей-Зи
    Туғилган санаси: 2012 йил 7 январь

    Бейонсе ва Жей-Зининг биринчи фарзанди Блю Айви Картер нафақат машҳурлар оиласида, балки қимматбаҳо совғалар, жумладан, нодир тошлар билан безатилган дизайнерлик курсиси, 50 минг долларлик аравача ва энг ҳашаматли бренд либослар орасида туғилган. Қизалоқ оиланинг чинакам эркатойи бўлиб улғайди. Жуфтлик ҳали ҳам унинг ҳар қандай инжиқлигини кўтаришга тайёр. Туғилган кун шарафига ўтказиладиган зиёфатлар, ҳашаматли автомобилларнинг мини-версиялари — унда аллақачон пушти Cadillac ва кўк Lamborghini бор, 75 000 долларлик араб айғири, заргарлик буюмлари ва онасининг кўйлагини такрорлайдиган либосларга қараганда Блю Айвининг ота-онаси хурсанд қилиш ва эркалатиш ўртасидаги фарқни аниқ ҳис қилмайдиганга ўхшайди.

    Фото: Getty Images

    2017 йилда Блюнинг эгизак синглиси ва укаси — Сер ҳамда Руми дунёга келди. Афтидан, эгизаклар ҳам аллақачон шоҳона ҳаётнинг барча лаззатидан татиб кўрмоқда. Блю эса, эҳтимол, биринчи марта эътиборнинг етишмаслигини ҳис қилаётгандир. Айни пайтда Бейонсенинг сўзларига кўра, у ҳатто қизини оилада ўзини бегона ҳис қилмаслик учун туғуруқхонага олиб келмоқчи бўлган ва махсус кун учун қизига Givenchy ҳамшира костюмига буюртма берган. Онанинг бундай йўл тутиши қизнинг оилавий рақобатга кўникишига қанчалик ёрдам бергани сирлигича қолмоқда.

    Сури Круз, 17 ёш

    Фото: Getty Images

    Ота-онаси: Кети Холмс ва Том Круз
    Туғилган санаси: 2006 йил 18 апрель

    Сури ҳам келажакда Нью-Йорк “олтин” ёшларининг маликаси бўлишга тайёр. У ёшлигидан буён гардеробдан ўзи кийим танлайди. Шунингдек, фақат кўйлак ва юбкалар кийишни афзал кўради, баланд пошнали туфлиларни ёқтиради. Шунингдек, унинг ўзи шахсий ўқитувчиларини ишдан бўшатади ва бўш вақтида дугоналари билан Манхеттен марказидаги маникюр салонларига ташриф буюради. Сури 7 ёшида ҳатто ўзининг кийим-кечаклар тармоғини ҳам яратган.

    Фото: Getty Images

    Сури онаси билан яшайди, отаси билан деярли гаплашмайди, аммо Том Круз қизига мунтазам равишда қимматбаҳо совғалар юборади. Тарбия борасида унга масъул бўлган Кети Холмс қизини вақти-вақти билан баскетбол ўйинларига ёки музейларга олиб боради. Илгари Сури вақтини ҳашаматли жойларда ўтказишни талаб қилган бўлса, энди у ўзини камтарроқ тутишга ҳаракат қилмоқда.

    Валентина Палома Пино, 16 ёш

    Фото: Getty Images

    Ота-онаси: Салма Ҳаек ва Франсуа-Анри Пино
    Туғилган санаси: 2007 йил 21 сентябрь

    Актриса Салма Хаек 41 ёшида қизини қийинчиликлар билан дунёга келтирди. Шифокорлар чақалоқнинг Даун синдроми билан туғилишини гумон қилган. Хайриятки, ҳомиладорликда мумкин бўлган муаммолар бартараф этилди ва Хаек-Пино оиласи бахтли ҳаёт кечирмоқда. Хўш, она дунёга машҳур актриса, ота-боболар Forbes рўйхатидан жой олган бўлса, қизга бирор нарсага муҳтож бўлиш ҳақида хаёл суришнинг кераги ҳам йўқ.

    Фото: Getty Images

    Шунинг учун Валентина ёшлигиданоқ замонавий гардероб, мукаммал маникюр ва ижтимоий тадбирлар нима эканлигини билади. Миллиардер Франсуа-Анри Пино ўз қизини яхши кўради ва унга Лос-Анжелесда 12 миллион долларлик мулк сотиб олган.

    Баррон Трамп, 17 ёш

    Фото: Getty Images
    Ота-онаси: Дональд ва Мелания Трамп
    Туғилган санаси: 2006 йил 20 март
     
    АҚШ собиқ президентининг кенжа ўғли худди отасининг нусхаси бўлиб улғаймоқда. Онаси Мелания ҳатто интервьюсида уни “мини-Дональд” деб атаган. У нафақат Трампнинг ёшлигига ўхшаб кетади, балки вақти-вақти билан кийиниш услубидан ҳам нусха кўчиради, яъни узун галстукли костюмларга устунлик беради. Узоқ вақт давомида матбуот ва интернет фойдаланувчилари болани омма олдидаги “ғалати” хатти-ҳаракати учун масхара қилди, ҳатто президентнинг ўғли касал эканлиги айтилган эди, бунинг учун улар дарҳол ижтимоий тармоқдаги аккаунтларидан айрилди.
    Фото: Getty Images
    Бироқ кейинчалик маълум бўлишича, Баррон бутун дунё эътиборига одатланмаган ва Нью-Йоркда яшайдиган бола камтарона ҳаётни афзал кўради. У йилига 45 минг доллар турадиган хусусий мактабга боради, Trump Towerъдаги ўзининг алоҳида қаватида қўриқчилар назоратида ўйнайди ҳамда онасининг косметика линиясидаги қора икрали юз ниқобларидан фойдаланади.

    Харпер Бекҳэм, 12 ёш

    Фото: Getty Images

    Ота-онаси: Виктория ва Девид Бекхем
    Туғилган санаси: 2011 йил 10 июль

    Харпер Бекҳэмлар оиласининг чинакам маликаси. Онаси Виктория қизни замонавий кийимлар билан эркалайди ва у биринчи қаторда ўтириб, энг муҳим шоуларда иштирок этади. Девид эса деярли ҳар бир интервьюсида қизига барча нарсанинг фақат яхшисини беришини таъкидлайди.

    Фото: Getty Images

    Афтидан, Девид ҳақиқатан ҳам сўзида турадиган одамга ўхшайди, чунки унинг Харперга берган совғаларининг дабдабаси ва қимматлигига гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Мисол учун, севимли қизининг 2 ёшга тўлган кунида футболчи унга бристоллик машҳур рассом Дамиэн Херстнинг 600 минг фунтлик расмини совға қилди.

    Фото: Getty Images

    Шунингдек, спортчининг қизи олти ёшга тўлиши муносабати билан туғилган кунини нафақат шоҳона зиёфат қилиб нишонлаган, балки Букингем саройида Харпер дўстлари учун ташкил этган кечада Елизавета II нинг набираси малика Евгений мезбон сифатида иштирок этган.

    Жорж 10 ёш, Шарлотта 8 ёш ва Луи 5 ёш

    Фото: Getty Images

    Ота-онаси: Уилям ва Кетрин, Кембриж герцоги ва герцогиняси
    Туғилган санаси: 2013 йил 22 июль, 2015 йил 2 май ва 2018 йил 23 апрель

    Зодагонлар энди аввалги даврдагидек камтар одамлар эмас. Улар орасида 1,5 миллион долларлик олмосли маникюр тўпламлари ва Кариб денгизидаги оролга тенг ўйинчоқлар билан таъминланган болалар ҳам бор. Мисол учун, Жорж туғилишидан олдин ҳам бошдан-оёқ совғага кўмилган эди ва тахтнинг бўлажак вориси туғилгандан кейингина совғалар оқими янада кўпая бошлади.

    Автомобиль, велосипед, скейтборд, теридан тикилган плаш, сёрфинг кийимлари, Австралиянинг Дарвин шаҳри ҳукуматининг шахсий тимсоҳи ва ҳатто Пиппа холасидан янги туғилган шаҳзоданинг қўл-оёқларининг кумуш қуймалари кабилар. Кейт Миддлтон ўз авлодларини оддий болалар каби тарбиялашга ҳаракат қилади, бундай совғалар шаҳзода ва маликаларга уларнинг юксак мавқейини эслатиб туради.

    Фото: Getty Images

    Айтганча, Шарлотта совғалар сони бўйича акасидан қолишмайди. Биринчи туғилган кунида кичкина малика 64 мамлакатдан совға олди, улар орасида, масалан, 30 минг фунт стерлингга тенг олмос, ёқут ва сапфир тошлар билан безатилган олтин шақилдоқ, шунингдек, ўйинчоқлар ва бошқа совғалар бор эди.

    Фото: Getty Images

    Айтганча, улар вақти-вақти билан ўзларининг характерини намойиш этиб туришади. Мисол учун, шаҳзода Жорж Royal International Air Таттоо шоусида инжиқлик қилиб, синглиси онаси билан кетганини ёқтирмай, Гамбург аэропортида ҳамманинг олдида ерга ётиб олиб йиғлаган. Аммо уларнинг укаси — шаҳзода Луи, аксинча ҳар доим мухлисларни табассуми билан ўзига жалб қилади ва ҳеч қачон йиғлаётганини кўрмайсиз.

    Макс Лайрон Бретман 15 ва Саммер Рейн 9 ёш

    Фото: Getty Images

    Ота-онаси: Кристина Агилера ва Жордан Братман
    Ва: Кристина Агилера ва Метю Рутлер
    Туғилган санаси: 2008 йил 12 январь ва 2014 йил 16 август

    Кристина Агилера кўплаб юлдуз оналар сингари фарзандларини эркалаш имкониятини қўлдан бой бермайди. Масалан, қўшиқчи ва унинг ўша пайтдаги турмуш ўртоғи Жордан Бретман биринчи фарзанди туғилишидан олдин чақалоқ хонасига 35 минг доллар сарфлаган. У ерда чақалоқни қайиқ шаклидаги каравот, баҳайбат ярим ой, одам ўлчамидаги Паддингтон айиғи, ўнлаб ўйингоҳлар ва жуда қиммат дизайнерлик мебеллари кутиб турарди.

    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Кристинанинг қизига эса продюсер Меттю Ратлер томонидан худди шундай эътибор қаратилмоқда. Она чақалоқ учун ранг-баранг зиёфатлар уюштирди, ҳақиқий малика каби кийинтирди ва ҳатто бир марта Америка журналларидан бирининг муқовасида чиқишини ҳам таъминлади.

    03.11.2023, 15:32   Изоҳ (0)   31077
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Катталар учун: Беғубор болалар образлари фонида жиддий муаммолар кўтарилган мультфильмлар (трейлер)

    01.11.2023, 09:10

    Ҳар қандай Голливуд хитини ортда қолдирадиган 10 та Жанубий Корея телесериали

    02.11.2023, 09:28

    Ҳақиқатга тўғри келмайди: “Муҳташам юз йил” сериалидаги тарихий далилларга тўғри келмайдиган қўпол хатолар

    02.11.2023, 13:48

    Салбий образлар билан кинога кириб келган ва севгисига эришиш йўлида фильмларидагидек машаққатларни бошдан кечирган Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон 58 ёшда (фото) 

    03.11.2023, 12:31

    Фақат энг яхшилари: Ҳинд киноси ҳақидаги фикрингизни ўзгартириб юборадиган замонавий Болливуд фильмлари

    03.11.2023, 09:41

    Disney туфайли танилиб, катта даромад орттирган жаҳон шоу-бизнеси вакиллари (фото) 

    01.11.2023, 12:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.