• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Қироллик меросхўрларининг энагалари: Иккинчи она, эрининг маъшуқаси ёки катта опами?

    “Қиролни тарбиялаш: қироллик оиласининг 100 йиллик тажрибаси” китобининг муаллифи Керолайн Ҳарриснинг Town & Cоuntry нашрига айтишича, Британия қироллик аъзолари энагаларни ишга ёллашда унинг кўплаб ишларни уддалай олишига эътибор қаратади. Бироқ бу анъана расмийлаштирилмаган, шунинг учун охир-оқибат энагани ёллаш ёки олмаслик ҳақидаги қарор бўлажак ота-оналарнинг хоҳишига боғлиқ. Қирол оиласи ва энагалар ўртасидаги муносабатларнинг бутун тарихи нима учун шундай бўлишини тушунишда ёрдам беради.

    Барбара Барнс ва шаҳзода Уильям; Шаҳзода Чарльз, ўғли шаҳзода Гарри ва энага Тигги Легг-Брук; Шаҳзода Гарри ва Рут Уоллес.
    Фото: Getty Images

    Қандай қилиб мулойим инглизлар “гувернантка” атамасидан воз кечишади

    Асрлар давомида энагалар қирол оиласи ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб келган, аммо вақт ўтиши билан баъзи одатлар ўзгарган. Буюк Британия қироллик оиласининг авлодларига қарайдиган аёллар дастлаб “гувернанткалар” дейилган. Улар 1483 йилда шундай атала бошланди. Бу аёлларга боланинг нафақат жисмоний эҳтиёжларини қондириш, балки уни тарбиялаш вазифаси ҳам юкланган.

    Фото: Getty Images

    Қироллик энагасининг расмий вазифалари бугунги кунда ҳам тахминан бир хил бўлса-да, “гувернантка” атамаси ХIX асрнинг охирларида амалдан чиқа бошлайди. Бу шотланд ёзувчиси Мэри Элизабет Хокер ўзининг “Мадмуазель Х” асарида тарбиячиларга адолатсиз таъриф берганлиги сабабли содир бўлади. “Гўзал кўриниш гувернанткаларга мутлақо мос келмайди”, деб ёзган у. Шубҳасиз, Хокернинг бадиий тавсифи Британия халқи онгида ниманидир ўзгартириб юборади ва секин-аста нотўғри ассоциациялар туфайли “гувернантка” сўзи муомаладан чиқа бошлайди. Ном ўзгарганига қарамай, бир нарса ўзгаришсиз қолди: қирол авлодлари билан ишлайдиган профессионал энагаларга болаларни тарбиялаш ва ўқитиш масалаларида тўлиқ автономия берилади.

    Баъзи энагалар даҳшат ва титроқ билан эсга олинади

    Чапдан ўнгга: бўлажак қирол Георг VI, малика Мэри ва бўлажак қирол Эдвард VIII, 1901 йил.
    Фото: Getty Images

    Афсуски, ўтган асрларда қироллик оиласида ишлаган баъзи энагалар уларга берилган ваколатларни суиистеъмол қилади. Натижада улар бечора болаларнинг ҳаётини ҳақиқий даҳшатга айлантиради.

    Масалан, “Қирол нутқи” фильмида бунинг аниқ тасвири бор. Бир кадрда Колин Фёрт ўйнаган қирол Георг VI логопедга ўзининг биринчи энагаси ҳақида гапириб беради. Унинг сўзларидан энагасининг даҳшатли аёл эканлиги маълум. У тахт меросхўрини ота-онасига беришдан олдин йиғлатиш учун атайлаб чимчилаб олганини яна қандай изоҳлаш мумкин? Бироқ бу унинг ёвуз режасининг бошланиши эди. Ота-онаси, албатта, йиғлаётган болани энагага қайтаради, у гўдакни қийнашда давом этади, баъзан унга овқат ҳам бермайди. “Ота-онам буни пайқаши учун уч йил керак бўлди”, — деб тан олади қирол.

    Шаҳзода Альберт 1907 ва 1924 йилларда.
    Фото: Getty Images

    Бошқа энагалар фақат яхши хотиралар билан эсланади

    Албатта, Георг VI нинг биринчи энагасининг шафқатсиз хатти-ҳаракатлари ўз таъсирини ўтказмай қолмайди: қирол бутун умри давомида қўрққанидан орттириб олган дудуқликдан азият чекади, аммо унинг болалигида яна бир меҳрибон аёл бор эди. Тарих саҳифаларида номи йўқолган даҳшатли энага ўрнига Шарлотта “Лала” Билл келади. У бўлажак қирол ҳаётининг биринчи йиллариданоқ қироллик саройида ишлаган, лекин у фақат “кичик энага” лавозимини эгаллаган, шунинг учун катта ҳамкасбининг ҳаракатларига таъсир қила олмасди. Яхшиямки, Альберт (тож кийишдан олдин Георг VI нинг исми) ва унинг укаси Эдварднинг золим энагаси ишдан бўшатилгандан сўнг, Шарлотта уларнинг асосий энагаси бўлади.

    “Лала” номи билан ҳам танилган Шарлотта Билл Эдвард VIII ва Георг VI нинг энагаси эди. 1951 йил октябрь ойида Сандрингҳемдаги кичик коттежда олинган фотосуратда “Лала” столида ўтиргани ва олдида севимли болаларининг портретлари тасвирланган.
    Фото: Getty Images

    Психолог ва қирол оиласи тарихи бўйича мутахассис Дэннис Фридман китобларидан бирида шундай деб ёзган эди: “Лала лондонлик аёл эди, болалар унга қаттиқ боғланиб қолишди. У қувноқ, меҳрибон ва оқкўнгил аёл — худди уларнинг бувиси қиролича Александра каби. Бу икки аёл болаларга етишмаган оналик меҳрини тўлдириш учун қўлидан келганини қилди”.

    Кўп нарсани биладиган энагаларга нима бўлади?

    Альбертнинг ўзи фарзанди бўлгач, болаларини шотланд энага Maрион Кроуфордга ишониб топширади. У нафақат қиролнинг икки қизи — малика Маргарет ва малика Елизаветтани тарбиялаган, балки кўплаб тарихий манбаларда қайд этилишича, қироллик оиласининг “ишончли одам”ларидан бирига айланади. Буни Елизаветта ва Маргарет вояга етганларида ҳам аёлнинг Британия қироллик оиласига хизмат қилишда давом этгани тасдиқлайди. Елизаветта Филиппга турмушга чиққанидан кейингина Кроуфорд қироллик саройини тарк этади ва ўз ҳаётини давом эттиради. Maрион кўп йиллар давомида қироллик оиласига содиқ қолади, аммо маълум бир нуқтада ҳаммаси ўзгаради.

    Малика Елизаветта ва Маргарет Ҳелен Грэм (чапда) ва Мисс Maрион Кроуфорд (ўнгда) билан, 1939 йил 15 май.
    Фото: Getty Images

    1949 йилда аёл Ladies Home журнали учун энага сифатида бошидан кечирганлари ҳақида мақола ёзишга рози бўлади. Мақолада у шу пайтгача ёпиқ сарой эшиклари ортида сақланган қироллик оиласининг кўплаб сирларини очиб ташлайди. Эҳтимол, бу нотўғри ҳаракат вақт ўтиши билан унутилиши мумкин эди, лекин бир йил ўтгач, Кроуфорд “Кичик малика” номли китобини чиқаради. Бу Британия монархияси вакиллари учун сўнгги томчи эди — ўшандан бери Maрионнинг қироллик оиласи билан муносабатлари абадий бузилади.

    Онгсиз муносабат ёки энага бўлажак рафиқа танлашга қандай таъсир қилади?

    Шаҳзода Чарльз ўзининг коргиси, малика Анна, шаҳзода Эндрю ва уларнинг энагаси Мейбл Андерсон билан. Эустон станциясида, Лондон, Буюк Британия, 1963 йил 8 август.
    Фото: Getty Images

    Дэннис Фридман “Мерос: Қироллик оиласининг психологик тарихи” китобида ёзганидек, шаҳзода Чарльз болалигида ота-онасининг уларга кам вақт ажратишидан норози бўлган. Албатта, у онасини ҳурмат қилади, лекин у иккита энага — Мейбл Андерсон ва Ҳелен Лайтбоди билан чинакам илиқ муносабатлар ўрнатади. Андерсон ҳафтада олти кун, эрта тонгдан кечгача кичкина Чарльз ва Аннага қарайди (Қиролича Елизавета II “Мейбл дам олган куни” болалари билан вақт ўтказишни яхши кўрарди).

    Шаҳзода Чарльз энага Мейбл Андерсон билан, 1950 йил. Қиролича Елизавета II фарзандлари малика Анна ва шаҳзода Чарльз билан, 1952 йил 28 сентябрь.
    Фото: Getty Images

    Дэннис Фридман, шунингдек, Чарльз онгсиз равишда аёллар (энага ва она) билан бўлган муносабатларнинг айнан шу икки турини ҳаётига ҳам олиб кирганини айтади. У “биринчи рафиқаси, малика Дианага онасига бўлган муносабати каби пастдан тепага қарайди, лекин унга ета олмайди”. Унинг “собиқ энагаси каби илиқлик ва муҳаббатни акс эттирадиган” ҳозирги рафиқаси Камилла — бу бутунлай бошқа масала.

    Нимага малика Диананинг барча энагалари қироллик оиласини тарк этади?

    Барбара Барнс ва шаҳзода Уильям, 1983 йил 20 март. Малика Диана ва ўғли шаҳзода Уильям, 1983 йил 24 октябрь.
    Фото: Getty Images

    Қироллик биографи Ингрид Сьюард ўзининг “Қиролича ва Ди: Айтилмаган ҳикоя” китобида Чарльз ва Диана ўртасида бола тарбияси бўйича келишмовчиликлар бўлганини айтади. Уэлс шаҳзодаси ўзининг “иккинчи онаси” деб ҳисоблаган собиқ энагаси Мейбл Андерсонни ишга олишни талаб қилади. Диана унинг “жуда қари ва эскича фикрлайдиган” эканлигини даъво қилиб, рози бўлмайди.

    Охир-оқибат эр-хотин Барбара Барнсни танлайди. Гарчи Диана у билан келиша олмаса-да, Барбара жуда яхши энага бўлиб чиқади. Баъзи маълумотларга кўра, Уэлс маликаси энага унинг оналигига таҳдид солаётганини ҳис қилган, шунинг учун Барбара 5 йилдан кейин истеъфога чиққан. Улар Гарри ва Уильямга жуда яқин бўлиб қолган Барбара билан хайрлашгач, Диана бошқа номзод — Кент маликаси Майклнинг болаларини тарбиялаган энага Рут Уоллесни ишга олади. Аммо Рут ҳам Уэлслар оиласида узоқ яшамайди. Энага кутилмаган жамоатчилик эътиборига дош бера олмайди.

    Шаҳзода Уильям ва шаҳзода Гарри энагаси Рут Уоллес билан Сандрингҳам мулкида, Норфолк, 1990 йил 7 январь.
    Фото: Getty Images

    Уоллес кетганидан кейин Диана фарзандларига тарбиячи қидиришни бутунлай тўхтатмоқчи эди. Бироқ у ҳаммасини ўзим уддалайман, деб хато қилганини тез орада тушунади. “У болаларни ўзи тарбиялаши ҳақида маълум қилганидан кейин ҳам, — дейди Ингрид Сьюард, — вазифаларини бажаришда ёрдамга муҳтожлигини тушунди”. Гарри ва Уильямнинг учинчи энагаси Жесси Уэбб эди. Қизиғи шундаки, аёл таълимни мутлақо бошқа соҳада (интерьер дизайн) олган бўлса-да, болалар билан яхши муносабатда бўлишнинг ва ота-оналари талабларини қондиришнинг уддасидан чиқади. Ҳеч бўлмаганда бир муддат. Уэлслик собиқ уй хизматчиси Венди Берри айтганидек, Уэбб Гарри ва Уильямни оддий болалардек тарбиялаган, у “жуда қувноқ ва самимий” аёл бўлган.

    Жесси Уэбб шаҳзода Уильям билан, Виндзор, Буюк Британия, 1990 йил 19 май.
    Фото: Getty Images

    Аммо кўп ўтмай Диана ва Жесси ўртасидаги муносабатлар аста-секин ёмонлаша бошлайди. 1992 йилда улар бир-бири билан умуман гаплашмай қўяди. Бироқ Уильям ва Гарри учинчи энагаларини ҳозиргача яхши хотиралар билан эслашади.

    Иккинчи она, эрининг маъшуқаси ёки катта опами?

    Чарльз ва Диананинг ажралиши болаларни тарбиялашни анча қийинлаштиради. Ҳар доим Гарри ва Уильямнинг энагалари ҳақида баҳслашадиган собиқ турмуш ўртоқлар энди ҳеч қандай муросага кела олмайди.

    Малика Диана, шаҳзода Уильям ва Гарри, шаҳзода Чарльз.
    Фото: Getty Images

    Тим Клейтон ва Фил Крейг ўзларининг “Диана: Маликанинг тарихи” китобида Чарльз 1993 йилда Тигги Легг-Брукни қарамоғида бўлган болаларига қарашга ёллаганини айтади. Бу аёл Дианани том маънода ғазаблантиради, малика эри бу аёлни унга ошиқ бўлгани учун ёллаган, деб тушунади — Диананинг собиқ эри ва энагаси ишқий муносабатда бўлганига ишончи комил эди. Бир марта у ҳатто Тиггини Чарльздан ҳомиладор бўлиб, аборт қилганликда айблайди. Бу туҳмат эканлигини исботлаш учун Легг-Брук адвокат ёллашга мажбур бўлади. Бироқ 1997 йилда энага ўз лавозимини тарк этишга қарор қилади.

    Шаҳзода Чарльз, унинг ўғли шаҳзода Гарри ва энага Тигги Легг-Брук, Абердин, Шотландия, 1993 йил 17 август.
    Фото: Getty Images

    Аммо Тигги қироллик фарзандларини тарбиялаган 4 йил давомида Уильям ва Гарри унга қаттиқ боғланиб қолади. Тhе Guardian нашрига кўра, улар Тиггини “катта опаси” каби яхши кўрган. Эҳтимол, бу ўғил болаларнинг энагага бўлган муносабатини аниқ тавсифлайди, чунки энага улар учун “иккинчи она” эмасди. Уларга нисбатан илиқ ҳис-туйғуларга қарамай, Легг Брук бир марта Гарри ва Уильямга 160 футлик тўғондан шлемсиз тушишига рухсат берган. Тигги вояга етмаган меросхўрлар олдида чекканини кўрган гувоҳлар ҳам бор эди.

    Тигги, Уильям ва Гарри Балморал қалъаси яқинидаги Гаирн дарёси бўйлаб сайр қилмоқда, Шотландия, 1994 йил 22 октябрь.
    Фото: Getty Images

    Эҳтимол, айнан шундай муносабат туфайли шаҳзодалар уни жуда яхши кўргандир. Ахир, уларнинг атрофидаги катталар ўзларини қироллик тартиби ва одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқ тутарди. Тигги билан эса ҳар доим қизиқарли эди.

    Замонавийлик ва анъана

    Уильям ва Кейт Миддлтон фарзандларини тарбиялаш учун испаниялик Мария Террион Бораллони ёллашга қарор қилади. Айтиш мумкинки, бу аёл ўз касби бўйича идеал мутахассис. У ихтисослаштирилган Норланд коллежида таълим олган. “Мэри Поппинс мактаби” номи билан ҳам танилган бу коллеж педагог кадрлар тайёрлаш бўйича дунёдаги энг нуфузли таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Қироллик мухбири Виктория Мерфининг ABC News’га айтишича, “Энагаларга машина ҳайдашдан тортиб, хавфсизлик бўйича бўлажак қирол ёки қироличага қандай ғамхўрлик қилишгача ўргатилади. Демак, Боралло ҳақиқатан ҳам болаларни тарбиялаш учун зарур бўлган барча кўникмаларга эга.

    Шаҳзода Жорж, қиролича Елизавета II ва энага Мария Боралло Сандрингҳам мулкида, 2015 йил 5 июль.
    Фото: Getty Images
    29.01.2024, 10:50   Изоҳ (0)   17078
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Британия#қироллик#энага#тарбия#қиролича

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёқимтой Кейт Миддлтон энди йўқ: шаҳзода Уильямнинг рафиқаси ўзини Британиянинг бўлажак қироличаси сифатида кўрмоқда

    12.01.2024, 10:36

    Севимли фильмларда эътиборсизлик сабаб йўл қўйилган қўпол хатолар (фото)

    27.01.2024, 20:27

    Интернет туфайли бир зумда оламшумул машҳурликка эришган ёш актрисалар (фото)

    27.01.2024, 13:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.