• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Ёқимтой Кейт Миддлтон энди йўқ: шаҳзода Уильямнинг рафиқаси ўзини Британиянинг бўлажак қироличаси сифатида кўрмоқда

    Афтидан, Виндзор аристократияси юқумлига ўхшайди. Шаҳзода Уильямнинг рафиқаси Британия монархияси учун “тоза ҳаво” бўлишини кутганлар энди Уэльс маликасининг иккинчи Елизавета образини синаб кўришини қайғу ва афсус билан кузатишлари мумкин.

    Услуб

    Кэтриннинг гардероби таркиби йил сайин қимматлашмоқда. 2016 йилда Уильямнинг рафиқаси янги либослар учун 100 минг фунт сарфлаганди. 2017 йилда бу миқдор 119 мингга ошган. 2018 йилда Кейт йилнинг кўп қисмини туғуруқ таътилида ўтказди, аммо у омма олдида кўриниш берган олти ой давомида кийим-кечакларига 75 минг фунт стерлинг сарфланди. Брендлар ҳам ўзгарди: маҳаллий моданинг таниқли вакиллари билан бир қаторда Кейт Dolce&Gabbana ва Chanel каби ҳашаматли хорижий брендлардан фаол харид қила бошлади.

    Мавзуга доир: Миллион долларлик гардероб: герцогиня Кейт Миддлтоннинг энг қиммат либослари (фото)

    Деярли чексиз моддий имкониятларга қарамай, Уэльс маликасининг либослари жуда зерикарли ва расмий бўлиб қолмоқда. Деярли ўн йил давомида Кэтрин кутилмаган кўйлакларда ўзини кўрсатиш имконияти бўлган ҳолатлар бармоқ билан санарли. Унинг танлайдиган либосларини олдиндан айтиш мумкин, аммо у бунчалик консерватив бўлиш учун ҳали жуда ёш. Худди шу нарса аксессуарлар ва пойабзал ларга ҳам тегишли.

    Гап шундаки, Кэтрин марҳум қироличадан жуда миннатдор ва кўп йиллар олдин ўзи имзолаган “ўйин қоидалари”ни чуқур ҳурмат қилади. Машҳур қайнонасидан фарқли ўлароқ, Уэльс маликаси эрини мода либослари ва фотосессиялар билан ортда қолдиришни хаёлига ҳам келтирмайди. Унинг либослари қироллик услубига ҳурмат — бенуқсон ва эҳтиёткор. Замонавий мода бу ёндашувга жавоб беришни истамайди, у юлдуз эмас, балки қиролича бўлмоқчилигини тушуниш мумкин.

    Мавзуга доир: Олтин қафас ичидаги ҳаёт: Уэлс маликаси Кейт Миддлтонга тақиқланган 10 та нарса

    Кэтриннинг ягона қизиқиши заргарлик буюмлари ҳисобланади — эксклюзив, юқори сифатли ва, албатта, ниҳоятда қимматбаҳо. Айнан шундай намуналар келажакда “қиролича Екатерина коллекциясидан” номи билан авлоддан-авлодга ўтиши ҳам мумкин.

    Мавзуга доир: Рекорд даражадаги сумма: Уэлс маликаси Кейт Миддлтон 2022 йилда гардеробига қанча пул сарфлади?

    Фарзандлар

    Уэльс шаҳзодаси ва маликаси Британия монархларининг янги авлодини тарбиялаётганликларини яхши билади. Кичик Жорж, Шарлотта ва Луи анчадан бери жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш воситаси бўлиб келган. Улар нафақат Буюк Британияда, балки бутун дунёда севилади ва ҳурмат қилинади — иккита катта фарзанд стратегик аҳамиятга эга қироллик саёҳатларида бир неча бор ота-оналарига ҳамроҳ бўлишлари бежиз эмас.

    Мавзуга доир: “Захира” фарзанд, тўрттагача исм, махсус агент сифатида ишлаши мумкин бўлган энагалар — Қироллик меросхўрларининг туғилиши ва тарбияси билан боғлиқ энг ноодатий анъаналар

    Шундай қилиб, улар сўнгги бир неча ўн йилликларда ўзларини икки фарзанд билан чекламаган биринчи Виндзор жуфтлигига айланди. Бундан ташқари, уларнинг болалари бир кун келиб тўртта бўлади, деб ишониш учун барча асослар бор, чунки Елизавета ва Филиппнинг ҳам фарзандлари 4 та бўлган.

    Мавзуга доир: Бўлажак қироллар қандай тарбияланади? Шаҳзода Жорж ва Луи, малика Шарлоттага қилиш мумкин ва мумкин бўлмаган ишлар

    Муболағасиз, Жорж, Шарлотта ва Луи Буюк Британиядаги энг машҳур болалардир. Ҳатто скептиклар ҳам уларнинг жамоатчилик онгига таъсирига шубҳа қилмайди. Агар уларнинг севимли ўйинчоғи тасодифан кадрга тушиб қолса, у бир неча дақиқада аниқланади ва худди шундай тезликда сотилади. Худди шу нарса болалар кийимларига ҳам тегишли: Кэтрин фарзандларини атайлаб бир хил кийимда кийинтиришга қарор қилгани бежиз эмас. Шаҳзодалар Жорж ва Луи кийган шорти ва кўйлак, малика Шарлотта сочидаги бантигидан тортиб кўйлагигача — буларнинг барчаси ХХ асрнинг биринчи ярмидаги болалар модасини ёдга солади.

    Мавзуга доир: Кейт Миддлтоннинг қизи — малика Шарлотта қандай қилиб пули бўлмай туриб, дунёдаги энг бадавлат болага айланди? 

    Қанчалик бемаъни туюлмасин, уларнинг фарзандлари нафақат ота-оналарининг қувончи, балки келажакда қиролликка хизмат қилишлари учун ҳам тарбияланади. Виндзорлар услубидаги консерватив тарбия электрон қурилмалардан фойдаланишни чеклайди ва жамоат жойларида жаҳл қилишни тақиқлайди. Ҳатто жамоат олдида Кембриж герцоглари ва уларнинг болалари фақат протокол талабларига мувофиқ кўриниш беради: унга кўра Жорж ҳар доим отасининг, Шарлотта ва Луи эса онасининг қўлини ушлаб туриши керак.

    Мавзуга доир: Қатъий қоида: нега Кейт Миддлтоннинг фарзандларига ота-онаси билан бирга овқатланиш тақиқланган?

    Ўзини тутиши

    Кэтрин ҳаммага марҳум қайнонаси каби бепарво ва кибрли бўлишдан йироқ эканлигини кўрсата олди. Унинг келиб чиқиши унга янада катта масъулият юклайди ва агар малика Дианага доимо бўлажак қиролнинг онаси эканлигини эслатиб туриши керак бўлса, Уэльс маликаси буни ҳеч ким айтмаса ҳам яхши уддалайди.

    Мавзуга доир: “Атрофдагиларнинг гап-сўзлари эътибор беришингизга арзимайди”. Уэлс маликаси Кейт Миддлтон камситилишлар билан қандай курашгани ҳақида

    Кэтриннинг аслзодаларга хос ўзини тутиши 2017 йилда Сандригемдаги қироллик оиласининг Рождество байрамида саройдаги ҳаёти давомида қироллик протоколи билан курашган шаҳзода Гаррининг америкалик қаллиғи Меган Маркл билан биринчи марта омма олдида чиқиш қилганида яққол намоён бўлди. Аслида Кейт ва Меганнинг келиб чиқиши деярли бир хил, лекин Уэльс маликаси черковдан чиқаётганда бўлажак овсинига берган бир нечта дўстона маслаҳатлардан ташқари, Уильямнинг рафиқаси уларни солиштириш учун атрофдагиларга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Бир йил ўтиб, 2018 йил 25 декабрда Кэтрин ва Меган ўртасидаги контраст янада сезилди. Уэльс маликаси аслзода зодагон ва бўлажак қироличага, Сассекс герцогиняси эса оддий қизга ўхшарди.

    Мавзуга доир: Қизларини бўлажак қиролича ва миллионер хоним қилиб тарбиялаган собиқ стюардесса — Керол Миддлтон ҳикояси (фото)

    Меган бундан хижолат бўлиб, Кэтриндан унга ёрдам беришини ва тадбир муҳитини бир оз енгиллаштиришини жуда хоҳлайди. Аммо гап шундаки, Уэльс маликаси қироллик протоколини билади ва эҳтимол бу баъзилар учун бемаъни бўлиб туюлиши мумкин, аммо Мегандан фарқли ўлароқ – Кэтрин дугоналарга муҳтож эмас.​ Эҳтимол шу сабабдан у Меганни ўзига яқин олиб, дўстлашиб кетмаган.

    Мавзуга доир: “Қучоқламоқчи бўлганимда улар ўзларини жуда совуққон тутган”. Меган Маркл шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтон у билан қандай танишгани ҳақида

    12.01.2024, 10:36   Изоҳ (0)   47752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #герцогиня#қироллик#Кейт Миддлтон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муваффақиятга эришишдан олдин дуч келган ишни қилишга мажбур бўлган юлдузлар (фото)

    10.01.2024, 10:54

    Совуқ кунларда бурун оқишининг сабаблари ва даво чоралари

    11.01.2024, 13:35

    Амир Хоннинг ўзидан 27 ёш кичик севгилиси — “Дангал” фильми юлдузи Фотима Сана Шайх ҳақида нималар маълум?

    11.01.2024, 09:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Беларусь президенти ўз ўғлига иқтидорли болалар учун мўлжалланган стипендия тайинлади

    Дунё | 18 июл, 21:35

    Голливуд афсоналарининг шуҳрат қозониш имкониятини бой берган фарзандлари

    Лайфстайл | 18 июл, 21:20

    “Қилмишимдан пушаймонман”. Тошкентда Spark ҳайдовчиси 5 кг наркотик билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 21:10

    Германиядан турли жиноятлар учун ҳукм қилинган юзга яқин афғонистонлик ватанига қайтарилди

    Дунё | 18 июл, 21:00

    Америка круиз лайнерининг 134 нафар йўловчисида ғалати вирус аниқланди

    Дунё | 18 июл, 20:45

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.