• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Мусиқа Шоу-бизнес

    2024 йилда турмуш қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    2024 йилда ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари ўз бахтини учратиб, оила аталмиш муқаддас қўрғонга қадам қўйишди. Қуйида ижтимоий тармоқларда дув-дув гап бўлган тўйлар ҳақида сўз боради.  

    Юсуфхон Нурматов АҚШда уйланди

    Фото: Instagram

    Марҳум бастакор Мусахон Нурматовнинг ўғли хонанда Юсуфхон Нурматов 17 апрель куни Ирода исмли қиз билан оила қурди. Жуфтликнинг никоҳ тўйи Нью Йорк шаҳрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда унинг яқин дўстлари Instagram орқали маълум қилди. Юсуфхон бир неча йилдан бери АҚШда яшаб келмоқда.

    Вайнерлар жуфтлиги: Мадина ва Сардор

    Фото: Instagram

    31 май куни таниқли инстаблогер Мадина Каримова турмушга чиқди. Унинг турмуш ўртоғи ҳам шоу-бизнесга яқин инсон, каскадёр, блогер Сардор Тўраев. У вайнер Бобур Мансуров жамоаси аъзоси ҳамдир. Куёв сурхондарёлик бўлишига қарамай, жуфтликнинг никоҳ тўйи Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. Тўйда ёшларнинг блогер дўстлари ва кўплаб машҳурлар қатнашди. 2025 йилда Мадина ва Сардор ота-она бўлиш арафасида турибди.

    Визажист Акобир тўйини дабдабали ўтказди

    Фото: Instagram

    Таниқли визажист Акобир Ашуркулович бўйдоқлар сафини тарк этди. Бўлажак турмуш ўртоғи учун уюштирган “Мarry mе” қўл сўраш маросими, фотиҳа тўйи ва никоҳ оқшоми ҳам дабдабали тарзда ўтди. Акобирнинг никоҳдан ўтиш маросимида яқин дўсти ва устози Гоар Аветисян кўринмади ва бу ҳолат Instagram фойдаланувчиларининг  муҳокамаларига сабаб бўлди.

    Юлдузли хонадоннинг эрка келини Афруза

    Фото: Instagram

    25 сентябрь куни машҳур хонанда Шаҳло Рустамованинг қизи Афруза турмушга чиқди. У таниқли актёр Ботир Муҳаммаджоновга келин бўлди. Никоҳ оқшомида ўзбек киноси ва мусиқа санъатининг кўплаб таниқли вакиллари иштирок этди. Афрузанинг турмуш ўртоғи Беҳруз Аҳмедов ўзбек миллий академик драма театри актёри. У ссенарист ва мусиқий продюсер сифатида ҳам фаолият юритади. Беҳруз никоҳ тўйидан аввалроқ Афруза билан АҚШ сафари чоғида унинг қўлини вертолётда ноодатий тарзда сўраган эди.

    Тўйдан кейин Афруза келин эмас, қиз бўлиб яшаётгани ҳақида гапирди. У қайнона ва қайнотаси меҳрибон инсонлар экани, оилавий сайрга чиқишса, одамлар ўзидан ҳам кўпроқ қайнотаси Ботир Муҳаммаджонов билан суратга тушиши ҳақида гапириб берди.

    “30 ёшимгача уйланмайман” — Тимур Алихонов

    Фото: Instagram

    27 октябрда блогер Тимур Алихонов хоразмлик 20 ёшли блогер Фарида Маримовага уйланди. Блогерлар узоқ вақт давомида турмуш қуришаётгани ҳақида расман ошкор қилмади. Уларнинг тўйи Тошкентда ёшларбоп ва ўзбекча турли урф-одатлардан ҳоли ўтди. Никоҳ кечасида ёшларнинг яқинлари ва блогер дўстлари меҳмон бўлди.

    Турмуш ўртоғининг “30 ёшимгача уйланмайман” деганига қарамай, тўрт ой ичида тўй қилиб юборгани ҳақида Фарида ўз саҳифасида айтиб ўтди. Ҳозирда ёшлар Тошкент марказида алоҳида уйда истиқомат қилмоқда.

    Фото: Instagram

    “Пранк ёки кино эмас”: Рухшона иккинчи марта оқ либос кийди

    Фото: Instagram

    28 октябрь куни хонанда ва актриса Рухшона иккинчи марта оила қурди. У Улуғбек исмли уйланмаган йигитга турмушга чиқди. Унинг никоҳ кечасида шоу-бизнеснинг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлишди.

    “Турмуш ўртоғим мендан уч ёш катталар. Ёшим 30 да, турмуш ўртоғимники 33 да. Хуллас, шунақа янгилик. Табрикларни қабул қиламиз ва фамилияни ўзгартирамиз. Мен ҳам бахтли бўлишга ҳаққим бор-ку, тўғрими? Бу пранк ёки кино эмас”, деди Рухшона. Жуфтлик тўйдан бир ой ўтиб асал ойини ўтказиш учун чет элга жўнаб кетди.

    Рухшона 2022 йилда турмуш ўртоғи, клипмейкер Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилган эди. Унинг икки фарзанди — қизи ва ўғли бор.

    Далер Файзуллаев бўйдоқлик билан хайрлашди

    Фото: Instagram

    Ёшлигидан қўшиқ куйлаб халқ меҳрини қозонган ҳамда ижодда узоқ вақт танаффус қилган хонанда Далер Файзуллаев ҳам бу йил бўйдоқлик билан хайрлашди. Хонанданинг никоҳ тўйи 21 октябрда бўлиб ўтди. Тўйга ўзбек санъатининг энг таниқли вакиллари, хонанданинг дўстлари келиб, унинг бахтли кунида ёнида бўлишди.

    Бали оролларида турмушга чиққан Дилноза Ҳабибуллаева

    Фото: Instagram

    “Миллион” кулги жамоасининг собиқ аъзоси, телебошловчи Дилноза Ҳабибуллаева келинлик остонасига қадам қўйди. Шу йилнинг 1 ноябрида Тошкентдаги ресторанларнинг бирида яқин дўстлари даврасида қиз базмини ўтказди. Катта тўй эса Индонезиянинг Бали оролларида 24 ноябрда бўлиб ўтди. У Америка фуқаросига турмушга чиқди. “Биз кутган кун келди. Ният соф бўлса, якуни ҳам гўзал бўлади” деб ёзади Дилноза ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

    “Йилнинг энг чиройли жуфтлиги”

    Фото: Instagram

    “Йилнинг энг чиройли жуфтлиги” дея эътироф этилаётган ёшлар — актирса Феруза Юсупова ва блогер Абдували Сахиев ҳаётида ҳам бу йил янги саҳифа очилди. Севгисига етишишни нақд 4 йил кутганини айтган Абдували шу йилнинг 11 ноябрида Ферузага уйланди. Уларнинг никоҳ оқшомида энг машҳур санъаткор ва блогерлар хизматда бўлди. Ферузанинг келин саломини актриса Вазира Юнусова ўтказди. Ёшлар асал ойини Таиландда ўтказди, кейинроқ эса Малдив оролларида давом эттиришади. Шу йилнинг июнида Туркияда соҳил бўйида Абдували Сахиев романтик тарзда Ферузанинг қўлини сўраган эди.

    Фарангизбегим Холиқова санъаткорлар оиласига келин бўлди

    Фото: Instagram

    Марҳум хонанда Ҳусниддин Холиқовнинг қизи, актриса ва инстаблогер Фарангиз Холиқова шу йилнинг 8 ноябрида турмушга чиқди. У турмуш ўртоғи билан Instagram орқали реклама сабабли танишгани ва у йигит кейинчалик гуллар-у турли совғалар билан кўнглига қандай йўл топгани тўғрисида ёзиб қолдирган. Маълум бўлишича, Фарангиз актриса Феруза Юсупова оиласига келин бўлган.

    Узоқ кутилган тўй: Ситора Фармонова Дубайда турмушга чиқди

    Фото: Instagram

    Оқ отдаги шаҳзодасини узоқ кутган 40 ёшли актриса, бошловчи Ситора Фармонова шу йилнинг ноябрида турмушга чиқди. Тошкентдаги яқинлари учун “Яккасарой” тўйхонасида қиз базмини тўйдек қилиб ўтказди. Куёв базмда қатнашмади, Ситорага укаси ҳамроҳлик қилди. Куёвнинг кимлиги ҳақидаги саволларга Ситора тўлиқ жавоб бермади, фақатгина катта никоҳ тўйи Дубайда ёпиқ тарзда бўлиши ва бирорта камера киритилмаслигини айтганди.

    “Бўлажак турмуш ўртоғим араб, рус, қозоқ ёки тожик эмас. Келишган ўзбек йигитига совчи орқали турмушга чиқяпман. Севишиб юрмаганмиз, оилавий дўст бўлганмиз. Исми Муҳаммад, ёши меники билан тенг. Бизнес билан шуғулланади, оилавий Дубайда яшашади, Тошкентга келиб туришади” деди Ситора.

    Келинчак турмуш ўртоғини бирор марта ҳам оммага кўрсатмади, Instagram саҳифасига ҳам тўйдан фото ва видео жойламади. Тўйдан сўнг Ситора тезда Тошкентга қайтиб, яна ишга шўнғиб кетди.

    Фото: Instagram

    Наргиз Зокирова тўртинчи марта турмуш қурди

    Фото: Instagram

    53 ёшли асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган хонанда Наргиз Зокирова ўзидан 11 ёш кичик эркак — мусиқий жамоасидаги техник ходим Антон Ловягинга турмушга чиқди. АҚШда яшовчи хонанда шу пайтгача уч марта оила қурган ва уч фарзанди бор. Наргиз Зокированинг марҳум Руслан Шариповдан Сабина исмли қизи, Ернур Канайбековдан Ауэл исмли ўғли, мусиқачи Филипп Балзанодан Лейла исмли қизи бор. Хонанданинг, шунингдек, Ной ва Леви исмли неваралари ҳам бор.

    Шу жумладан, “Митти вайн” жамоаси аъзоси Ғулом Насриддинов, “Миллион” кулги жамоаси аъзоси Аслбек Амиров ва инстаблогер Айзимгул Якубова ҳам бу йил турмуш қурди. Оила деб аталмиш қўрғонга қадам қўйган барчани бахт-саодат тарк этмасин!

    31.12.2024, 12:35   Изоҳ (0)   68272
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турмуш қурди#уйланди#турмушга чиқди#Ситора Фармонова#Афруза#Рухшона

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2014 йилда турмуш қурган ўзбекистонлик юлдузлар рўйхати эълон қилинди

    07.01.2015, 15:58

    2015 йилда оила қурган ўзбекистонлик машҳурлар

    06.01.2016, 17:17

    Фото: Болливуд актёрларининг рафиқалари

    03.09.2020, 09:33

    2020 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    02.01.2021, 14:51

    2021 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    01.01.2022, 15:43

    Севги ёш танламайди: Ўзбек шоу-бизнесидаги ёши орасида катта фарқ бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    07.02.2022, 16:39

    Ракеш ва Ритик Рошанлар — Болливуднинг ижодкорлар сулоласи ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    25.05.2022, 18:57

    Болалигиданоқ машҳурликка эришган жаҳон киноси юлдузлари бугун қандай кўринишда ва ҳаётини ким билан боғлаган? (фото)

    30.08.2022, 16:50

    2022 йилда ўз бахтини топиб, оила қурган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео)

    31.12.2022, 12:50

    Севги ёш танламайди: Ўзбек шоу-бизнесидаги ёши орасида катта фарқ бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    03.01.2023, 13:57

    Анжелина Жоли, Мадонна ва кўп фарзандли бошқа машҳурлар (фото)

    18.08.2023, 18:35

    Шарқнинг Кейт Миддлтони: Иорданиянинг бўлажак қироличаси Ражва Ал Саиф ҳақида нималар маълум? (фото)

    16.09.2023, 11:57

    “Бошсиз чавандоз” намойишига 50 йил тўлди: Ўз даврининг энг қўрқинчли фильмларидан бири қандай суратга олинган? 

    18.09.2023, 14:57

    Йил сарҳисоби: 2023 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    31.12.2023, 11:52

    Болливуддаги таниқли оилаларга куёв бўлган ҳинд актёрлари (фото)

    06.01.2024, 13:35

    Қимордаги қарзлар, ўнлаб жориялар ва ҳашаматли ҳаёт — “Гангстер-шаҳзода” дея ном чиқарган Таиланд қироли Рама Х ҳаёти

    13.01.2024, 18:50

    Турмуш ўртоғи сабаб карьераси издан чиққан Голливуд юлдузлари

    18.01.2024, 11:38

    “Шунчалик хунукманми, нега ролга олишмайди?” — актёрлик маҳорати паст баҳоланган, бирорта ролга тасдиқланмаган ва тўрт йил ичида машҳур вайнерга айланган Бобур Ман...

    03.04.2024, 14:45

    Хитойда 86 ёшли эркак 60 йил аввалги илк муҳаббатига уйланди (видео)

    02.05.2024, 15:45

    Нидерландия терма жамоаси аъзоси Маттейс де Лигт уйланди

    10.06.2024, 15:34

    Актёр Роберт Паттинсон қиз фарзандли бўлгач, яширинча уйланди

    11.06.2024, 13:07

    “Муҳташам юз йил” сериалидаги Жаҳонгир — турк актёри Толга Сариташ уйланди (видео)

    01.07.2024, 12:05

    Хонанда Рухшона иккинчи марта оила қурди  

    30.09.2024, 14:30

    Севгилиси бўғиб ўлдирай деган, эри хиёнат қилган: “Аёз бобо” фильмидаги Настенка ҳозир қандай яшайди? 

    11.10.2024, 10:05

    Жаҳонга машҳур юлдузларнинг турмуш ўртоқлари нималар билан шуғулланади? (фото) 

    14.10.2024, 09:55

    Гулнора Каримова туфайли ўзини ўлдирмоқчи бўлган, тўйига 1 млн доллар сарфланган, ўғил фарзанд кутаётган Муниса Ризаева 38 ёшда (фото, видео)

    22.10.2024, 23:17

    Туркиянинг энг бой инсонининг невараси билан учрашаётган Керем Бурсин, она бўладиган Пинар Дениз: турк юлдузлари ҳаётидан янгиликлар

    28.10.2024, 13:40

    Германияда туғилган, ўз мухлисига уйланган ва 46 ёшда ота бўлган хонанда Таркан ҳозирда нималар билан банд? (фото)

    28.10.2024, 15:58

    Instagram: Рухшонанинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди, Шаҳло Зоирова оиласида жудолик, Имон Каримова вертолёт бошқариб кўрди

    28.10.2024, 22:50

    “Гарри Поттер” фильми 23 ёшда: франшизанинг илк премьерасида актёрлар қандай кўринишда эди? (фото) 

    05.11.2024, 18:58

    Ёши ўртасидаги катта фарққа қарамай, бахтли ҳаёт кечираётган машҳурлар (фото) 

    15.11.2024, 13:53

    20 йил ва ундан кўпроқ давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар (фото)

    19.12.2024, 15:40

    АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванканинг Майамидаги 24 миллион долларлик саройига саёҳат (фото) 

    13.12.2024, 18:59

    Афсонага айланган дайди: Раж Капур қандай қилиб ҳинд киносининг қиролига айланди?

    18.12.2024, 12:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уй шароитида тайёрланадиган 4 та энг мазали музқаймоқ рецепти

    Лайфстайл | 16 май, 11:55

    Трамп БАА билан 200 млрд долларлик битим имзолади 

    Дунё | 16 май, 11:43

    Англияда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш авжида: пойгада “Челси”, “Сити”, Арсенал” ва яна 3 жамоа бор

    Спорт | 16 май, 11:21

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 17 май куни ёмғир ёғади

    Ўзбекистон | 16 май, 11:16

    Японияда 5 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 16 май, 11:01

    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

    Реклама | 16 май, 10:30

    “Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга қандай янги тушунчалар киритилди? Бу нима беради?

    Ўзбекистон | 16 май, 10:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.