• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Шарқнинг Кейт Миддлтони: Иорданиянинг бўлажак қироличаси Ражва Ал Саиф ҳақида нималар маълум? (фото)

    Қирол Абдулла ва қиролича Раниянинг тўнғич ўғли шаҳзода Ҳусайн оила қурди. Унинг танлангани Ражва исмли ёқимтой қиз эди. У иккинчи Кейт Миддлтон деб аталади ва қайнонаси билан солиштирилади. Қуйида Иорданиянинг бўлажак қироличаси Ражва Ал Саиф ҳақида маълумот берилади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Икки халқ ва икки давлат иттифоқи

    2023 йил ёзининг биринчи куни Иордания қироллик оиласи учун муҳим воқеа бўлди – Абдулла ва Раниянинг тўнғич ўғли Ҳусайн бўйдоқлик билан хайрлашиб, турмуш қурди. Унинг рафиқаси Саудия Арабистонидан бўлган Ражва Ал-Саиф исмли гўзал қиз эди.

    Валиаҳд шаҳзода Ҳусайннинг тўйи нафақат йилнинг, балки бутун ўн йилликнинг муҳим воқеаси эди. Маросим кўлами бўйича шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтоннинг тўйи билан таққосланади. Уэлс шаҳзодаси ва маликанинг тўй маросими 2010 йиллардаги асосий маросимга айланган бўлса, Ҳусайн ва Ражванинг тўйи йигирманчи йилларнинг муҳим воқеаларидан бири бўлди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Иордания қироллик оиласи бой тарих ва кучли анъаналарга эга. Бу Иордания жамиятининг бир қисми сифатида ниҳоятда муҳим ва жаҳон саҳнасида катта рол ўйнайди. Шунингдек, қирол оиласининг Ҳошимийлар сулоласидан келиб чиққан насл-насабга эга бўлиши ҳам муҳим, бу эса уни тарихий аҳамиятга эга қилади.

    Ражва нафақат саудиялик бадавлат тадбиркорнинг оиласида вояга етган, балки онаси томондан унинг Саудия қироллик оиласи билан алоқаси бор. Саудия Арабистони ва Иорданиянинг халқаро муносабатларда бир оз қийинчиликларга дуч келганлиги сабабли, Ҳусайн ва Ражва иттифоқи ҳам сиёсий хусусиятга эга бўлиб, икки давлат ва қироллик уйлари ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаши мумкинлиги кўзда тутилган.

    Йил тўйи ва Иордания тарихидаги янги давр

    Тўйнинг ҳашаматлилиги кўпчиликни ҳайратда қолдирди: мамлакатнинг бўлажак раҳбари турмуш қурди. Бутун мамлакат сарой аҳли билан бирга байрам қилди. Шу кун дам олиш куни деб эълон қилинди. Маросим жуфтлик мусулмон бўлса ҳам масжидда эмас, балки пойтахт Аммандаги Заҳран саройида бўлиб ўтди.

    Анъанага кўра, келин-куёвлар қиличли арка остида юрди, мусиқа янгради ва ноғоралар гумбурлади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Тўйга 1700 дан ортиқ меҳмонлар, жумладан, бутун дунёдан қироллик оилалари аъзолари таклиф қилинган. Улар орасида Буюк Британиянинг бўлажак қироли шаҳзода Уилям рафиқаси малика Кетрин, малика Беатрис ва унинг турмуш ўртоғи Эдоардо Мапелли-Моззи, Нидерландиянинг қироллик жуфтлиги Виллем-Александр ва Максима, Испаниянинг собиқ қироли Хуан Карлос 1 гўзал рафиқаси София, Швеция валиаҳд маликаси Виктория ва шаҳзода Даниэль, валиаҳд шаҳзода Фредерик, Бельгия қироли Филипп қизи Элизабет ва бошқалар бор эди.

    Келин ўз гўзаллиги билан маросимга ташриф буюрган қироллик маликаларидан ажралиб турган. Бир қарашда унинг бўлажак қиролича эканини тушуниб олиш мумкин эди. Шаҳзода севгилисидан кўзини узмаган, бир зумда барча шубҳалар йўқолган ва жуфтлик ўртасида ҳақиқий муҳаббат борлиги маълум бўлган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Муҳокамаларнинг асосий мавзуси Ражванинг либоси эди. Жуфтлик 2 хил кийимда кўриниш берган.

    Кўпчилик жуфтликдан мусулмон маданиятини акс эттирадиган анъанавий либосларни кутишган. Бироқ Ражва замонавийлик ва исломий унсурларни моҳирона уйғунлаштирган ҳолда Ғарб услубига таянишга қарор қилди.

    Тўй маросими учун бўлажак қиролнинг рафиқаси жуда ғайриоддий моделни танлади. У дунёга машҳур ливанлик дизайнер Элиэ Саабнинг фил суяги рангидаги либосини кийган. Бу дизайнерни аристократлар ва машҳурлар жуда ҳурмат қилади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Иорданиянинг навбатдаги маликаси консорти учун дизайнер бегуноҳлик ва ҳозирги тенденцияларни бирлаштирган жуда ноодатий кўриниш яратди.

    Узун енгли кўйлакнинг кесими ассиметрик бўлиб, у бир елкага қистирилиб, бел қисмига йиғилган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Либос ҳашаматли, жуда мос келадиган шаффоф тўр, тиара ва олмос билан безатилган. Келиннинг сочи жуда оддий, ҳеч қандай турмакларсиз йиғиштирилган.

    Келинни куёвнинг укаси шаҳзода Ҳашем манзилга олиб борди ва томошабинларнинг эътиборини ўзига тортди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Ражванинг Ал-Ҳусайния саройидаги зиёфатда кийган иккинчи либоси  — Dolce & Gabbana’га тегишли эди. Кийим катта ҳажмли кашталар ва қисқа енглар билан безатилган ва образ қўлқоплар билан тўлдирилган.

    Иорданиянинг бўлажак ҳукмдорлари Ҳусайн ва Ражванинг тўйидан сўнг бутун дунё оммавий ахборот воситалари “Шаҳзода архитекторга уйланди” сарлавҳалари остидаги хабарлар билан тўлди. Унинг ҳаёти Золушканикига умуман ўхшамаган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Оиладаги энг кенжа фарзанд

    Ражва Ал-Саиф 1994 йилнинг 28 апрелида Саудия Арабистони пойтахтида туғилган. Унинг оиласида беш нафар фарзанд бор, Ражва энг кичиги. Маликанинг иккита акаси бор.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Иорданиялик малика Ражва оддий оиладан чиққан содда қиз деган гапларнинг барчаси ёлғон. У бадавлат оилада вояга етган: маликанинг отаси катта бизнесмен, йирик корпорация раҳбари, унинг фаолияти тиббиёт ва қурилиш соҳаларини ўз ичига олади.

    Ражванинг отаси ҳам аристократлардан, унинг аждодлари орасида Судейрадаги Ал-Аттор шаҳридан бўлган шайхлар бор. Бўлажак қироличанинг онаси ҳам аристократ, Саудия Арабистонининг ҳозирги қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд унинг амакиси.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Нафақат чиройли, балки жуда ақлли

    Бой оилаларда бўлганидек, бўлажак малика оиласида болаларни тарбиялашга катта эътибор берилди. Шунинг учун Ражва жуда яхши университетларда ўқиди. У дастлаб Сиракуза университетида архитектура бўйича бакалавр даражасини олди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    У кейинчалик Лос-Анжелесдаги мода институтида визуал коммуникациялар бўйича таҳсил олди.

    Малика институтни тугатганидан сўнг, АҚШда қолди ва Паттерн архитектура компаниясида асосий мутахассислиги бўйича ишлади. Бироқ бир мунча вақт ўтгач, у Американи тарк этишга қарор қилди ва Саудия Арабистонига қайтиб келиб, дизайн студиясига ишга кирди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Кўзга ташланадиган қиз

    Мусулмон мамлакатларидаги қизларга болаликдан вазминлик сингдирилади. Ражва ҳеч қачон ҳеч қандай шубҳали воқеаларнинг иштирокчисига айланмаган, ижтимоий тармоқларда маликанинг бирор-бир провокацион фотосуратини топиб бўлмайди, унинг исми ҳеч қандай можароларда келтирилмаган. Бироқ бу унинг кўзга ташланмайдиган қиз эканини англатмайди.

    Маликанинг курсдошлари унинг ҳар доим бошқалардан ажралиб турганини эслашади. Масалан, у битирув маросимида кумушранг кроссовка кийган. У ўз оёқ кийимини битирув либоси билан бирлаштиришга қарор қилган ва бошқа талабаларнинг ҳеч бири бундай қилмаган. Суратда эса малика Ражва бошқалардан ажралиб турганини кўриш мумкин.

    Полиглот

    Ражва — ақлли ва билимли қиз. Бунинг яна бир исботи сифатида маликанинг бир нечта тилларда эркин сўзлаша олишини айтиш мумкин. Ражва она тили араб тилидан ташқари, француз ва инглиз тилларини яхши билади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Спортчи

    Ўша пайтда унинг бўлажак қариндошлари бўлажак қиролича Ражванинг нимага қизиқиши ҳақида жамоатчиликка айтиб беришди.

    Ражванинг қайнонаси қиролича Рания маликани учинчи қизи сифатида қабул қилди. Уларнинг ўртасидаги муносабатлар яхши эканини суратлардан ҳам билиб олиш мумкин.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Айнан ўша пайтда қироллик уйи Ражванинг от билан тушган суратини ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Бундан билиб олиш мумкинки, бўлажак қиролича от минишни яхши кўради.

    Малика расм чизишни ва қўлда санъат асарларини яратиш билан шуғулланишни ҳам яхши кўради. Бу севимли машғулотлар уни деярли мукаммал қилади.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Шаҳзода билан учрашув

    Ҳусайн ва Ражванинг севги тарихини сўзлаб бераётганда, уларнинг қандай учрашганликларини эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Журналистлар эса бу нуқтани аниқлаш учун жуда кўп ҳаракат қилди.

    Аввалига оммавий ахборот воситаларида АҚШда ўқиш пайтида бўлиши мумкин бўлган танишувлар ҳақида ёзилди. Бироқ Ҳусайн Калифорнияда эмас, Вашингтонда, Жоржтаунда ўқиган.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Ҳусайн ёшлигидан тахт вориси бўлишга тайёрланиб, давлат ишларида фаол қатнаша бошлаган. У 2015 йилда БМТ Хавфсизлик Кенгаши сессиясига раислик қилган энг ёш инсонга айланди. Орадан икки йил ўтгач, у БМТ Бош Ассамблеяси олдида нутқ сўзлади, бироқ жуфтликнинг БМТда учрашгани даргумон.

    Шунингдек, улар жуфтликни ота-оналари таништирганини ёзишди, бироқ бу вариант расман тасдиқланмаган.

    Бир боқишдаги муҳаббат ҳикояси эмас

    Иорданиялик журналистларнинг ёзишича, биринчи учрашувда Ҳусайн ва Ражва ўртасида учқун пайдо бўлмаган. Улар учрашишди, гаплашишди ва фақат ўзларининг йўлларидан боришди. Жуфтлик бир-бирини эсламади ва ҳар бири ўз ҳаётини алоҳида ўтказди.

    Фото: “Яндекс Дзен”

    Бироқ кунларнинг бирида Ҳусайн бадавлат оиладан чиққан нафис қизни учратганини эслади, у бошқалардан ажралиб туришга муваффақ бўлди. У малика билан кўришди. Бу уларнинг ҳикоясининг бошланиши эди.

    16.09.2023, 11:57   Изоҳ (0)   14695
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Омман шаҳрида дабдабали тўй бошланди: Шаҳзода Ҳусайн Абдулла Саудия Арабистони қироллик аъзоси Ражва Алсейфга уйланди (фото)

    02.06.2023, 12:37

    Instagram: Янги уйидаги ҳашаматли гардеробини кўрсатган Муниса Ризаева, янги машинали бўлган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзовага аталган сюрприз 

    15.09.2023, 22:10

    Болливуд юлдузи Саиф Али Хоннинг ўзига икки томчи сувдек ўхшайдиган ўғли Иброҳим Али Хон кинога қадам қўйди

    15.09.2023, 19:41

    Голливуд актрисаси Шарлиз Терон ташқи кўринишни тубдан ўзгартириш талаб этиладиган ролларни бошқа ўйнамаслиги ҳақида сўзлаб берди

    15.09.2023, 17:43

    “Дилхирож”да бош қаҳрамонни Севинчга бой берган, “Фарёд”даги роли учун машинали бўлган, “Барон”даги образи ортидан томошабинлар нафратига учраган актриса Жамила Ғо...

    15.09.2023, 15:48

    “Салом алейкум” қўшиғи билан дунё кезаётган Аъзам Муллажонов санъатга кириб келиши ва ҳаётидаги энг оғриқли жиҳатлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    15.09.2023, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда уч ёшли бола комбайн ичига тушиб кетди

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:20

    Юридик университет қошидаги академик лицейларнинг битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади

    Ўзбекистон | 19 июн, 00:10

    Сийдик ранги организмда кечаётган ўзгариш ва касалликлардан хабар беради

    Саломатлик | 19 июн, 00:00

    Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:50

    Андижон ва Хоразмдаги ноқонуний ҳужраларда таҳсил олаётган болаларга жароҳат етказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:30

    “Технология олиб келиб, жаҳон бозорига сархил ва қуритилган меваларни экспорт қилиш салоҳиятимиз бор” — президент

    Ўзбекистон | 18 июн, 23:28

    Трамп АҚШни Яқин Шарқдаги янги можарога тортишни истамаслигини таъкидлади

    Дунё | 18 июн, 23:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Видад”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.