• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ракеш ва Ритик Рошанлар — Болливуднинг ижодкорлар сулоласи ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотлар

    Болливуд оламида ўз ўрнига эга бир неча машҳур сулолалар бор. Улар орасида Рошанлардан мусиқачи ва актёр авлодлар етишиб чиқмоқда. Bollywoodtime нашри Рошанлар сулоласи ҳақида қизиқарли маълумотлар билан бўлишди.

    Фото: Bollywoodtime

    Рошанлар сулоласи 4 авлоддан иборат. Ушбу ажойиб санъаткорлар сулоласининг аждоди — Рошан Лал Награтх Мохан. Рошан, Болливуд юлдузи Ритик ва унинг отаси Ракешнинг фамилияси эмас. Ушбу оиланинг барча аъзоларининг ҳақиқий фамилияси Награтх, Рошан эса Ритикнинг бобосининг исми бўлиб, у 1948 йилда Мумбайга кино соҳасида фаолиятини бошлаш учун келган.

    Рошан Лал Награтх

    Рошан Лал Награтх
    Фото: Bollywoodtime

    Рошан Лал Награтх 1917 йил 14 июлда Гужранвалада (ҳозирги Покистон) жуда зиёли ва ўқимишли оилада туғилган. Болалигидан мусиқани ўрганган, турли чолғу асбобларини чалган. Мактабдан сўнг у Бутун Ҳиндистон радиосига ишга жойлашган ва 1940 йилларнинг охирида кино саноатида шон-шуҳрат ва даромадга эга бўлиш учун Бомбейга жўнаб кетган.

    Рошан Лал Награтх

    Рошан Лал Награтх
    Фото: Bollywoodtime

    Унинг йўли жуда узоқ ва машаққатларга бой эди. Рошан орадан 10 йил ўтибгина машҳурликка эришди. 1960 йиллар унинг учун олтинга тенг давр бўлди. Унинг халқ ва мумтоз мусиқани уйғунлаштира олиши муваффақиятнинг сабаби эди. Рошан бир нечта мусиқий ҳитларни, жумладан Мадхубала ва Бхарат Бхушан билан машҳур «Ёмғирли тун» (1960) ни яратди.

    Рошан Лал Награтх

    Рошан Лал Награтх
    Фото: Bollywoodtime

    Рошан икки марта оила қурди. Биринчи рафиқаси ҳақида кўп нарса маълум эмас, чунки никоҳ қисқа муддат давом этди. 1948 йилда у бенгаллик қўшиқчи ва бастакор Айра (Мойтре)га уйланди. У Болливуд фильмларида куйлаган, шу жумладан «Бебаҳо севги» фильмида Лата Мангешкар билан ҳам қўшиқ ижро этган. Афсуски, у турмуш ўртоғидан айрилгач, карьерасини тарк этишга мажбур бўлди. Рошан 1948 йилда юрак хуружидан тўсатдан вафот этди.

    Айра Натгарх

    Айра Натгарх
    Фото: Bollywoodtime

    Рошан ва Айранинг икки ўғли — Ракеш ва Ражеш Рошан бўлиб, улар отасининг касбини давом эттирди. Ражеш ҳам мусиқа ўқитувчиси, Ракеш эса аввалига актёрлик соҳасида ўзини синаб кўрди, кейин эса режиссёрлик билан шуғулланди.

    Ракеш ва Ражеш

    Ракеш ва Ражеш
    Фото: Bollywoodtime

    Ракеш оиланинг энг каттаси. У 1949 йил 6-сентябрда туғилган. Болалигидан у актёр бўлишни орзу қилар эди, лекин институтни тугатишга улгурмади, чунки у отасидан айрилиб, уйга қайтиб, онаси ва укасини боқиш учун ишлашга мажбур бўлди.

    Ракеш Рошан

    Ракеш Рошан
    Фото: Bollywoodtime

    Ракеш шунга қарамай орзусини рўёбга чиқарди ва актёр бўлди, лекин у катта бу соҳада муваффақиятга эриша олмади, шунинг учун у режиссёрлик курсига ўтди ва бир нечта машҳур фильмларни суратга олди: «Қасос ўти», «Кишан ва Канхая», «Каран ва Аржун», «Криш» ва бошқалар.

    Ракеш Рошан

    Ракеш Рошан
    Фото: Bollywoodtime

    Унинг укаси Ражеш Рошан Лал Награтх 1955 йил 24 майда туғилган. У мактабни тамомлашдан олдин ҳам Болливуд фильмлари учун мусиқа басталаган ва 20 ёшида «Жули» (1975) фильми учун энг яхши бастакор сифатида биринчи Filmfare мукофотини олган. 1987 йилдан бери Ражеш акасининг барча фильмларига мусиқа басталаган.

    Ражеш Рошан

    Ражеш Рошан
    Фото: Bollywoodtime

    Тўғри, танқидчи ва томошабинлар Ракеш Рошанни плагиат учун ёқтирмайди, чунки у ҳар доим ўзининг энг машҳур куйларини бошқа мамлакатларнинг таниқли мусиқаларидан кўчиради.

    Ражеш ва унинг рафиқаси

    Ражеш ва унинг рафиқаси
    Фото: Bollywoodtime

    Ражеш ва Ракешнинг иккитадан фарзанди бор. Ражеш рафиқаси Канчаннинг Ишан исмли ўғли ва Пашмина исмли қизи бор. Ракеш ва унинг рафиқаси Пинкининг Ритик исмли ўғли ва Сунейна исмли қизи бор.

    Ракеш ва унинг рафиқаси

    Ракеш ва унинг рафиқаси
    Фото: Bollywoodtime

    Ишан актёрлик мактабини тамомлаган ва 2008 йилда Болливудда дебют қилмоқчи эди. Худди амакиваччаси Ритик каби Ишан ҳам яхши раққос. Аммо, Ишан актёрлик соҳасидан кетмади.

    Ишан Рошан

    Ишан Рошан
    Фото: Bollywoodtime

    Унинг синглиси Пашмина ёш бўлса-да, аллақачон тажрибали театр актрисаси ва Жефф Голдбергнинг «Жиддий бўлишнинг аҳамияти» спектаклида рол ўйнаган. Театрга қизиқишидан ташқари, Пашмина Рошан Мумбайдаги Барри Жоннинг актёрлик мактабида олти ойлик курсни тамомлаган ва Болливуддаги дебютига ҳозирлик кўрмоқда.

    Пашмина Рошан

    Пашмина Рошан
    Фото: Bollywoodtime

    Ўтган йили унинг амакиваччаси Ритик Instagram’даги постида у тез орада актриса бўлишини таъкидлаган эди: «Мен сен билан жуда фахрланаман Пашмина! Сен ўзгача руҳ ва ғайриоддий истеъдод эгасисан. Сенинг самимийлигинг атрофдаги ҳамма нарсани ёритади. Баъзида бу сеҳрни қаердан оласан деб ўйлайман ва бир оила эканлигимиз учун Худога шукур қиламан. Сенинг борлигингдан бахтиёрмиз ва ишончим комилки, тез орада бутун дунё ҳам шундай муносабатда бўлади», — деб ёзади у.

    Парвина Рошан

    Парвина Рошан
    Фото: Bollywoodtime

    Ритик Рошан — Ракеш Рошаннинг ўғли. Бугунги кунда у Болливуддаги энг машҳур актёр ва раққосалардан бири. Албатта, отаси уни «Севишингни айт» муваффақиятли фильмида суратга олиб, Болливудга олиб кирди. Болливудда 20 йилдан ортиқ вақтдан бери бўлишига қарамай, Ритик муваффақиятли фильмларда суратга тушишда давом этмоқда.

    Ракеш ва Ритик Рошан

    Ракеш ва Ритик Рошан
    Фото: Bollywoodtime

    Ритик актёр Санжай Хоннинг қизи Сюзанна Хонга уйланган эди. Жуфтликнинг 16 ёшли Rexан ва 14 ёшли Ридхон исмли икки ўғли бор. Йигитлар ҳали мактаб ўқувчиси, аммо келажакда улар ҳам актёр бўлишлари мумкин.

    Ритик ва Сюзанна

    Ритик ва Сюзанна
    Фото: Bollywoodtime

    Афсуски, Ритик ва Сюзаннинг оиласи актёрнинг хиёнати туфайли бузилди. Ҳозирда у ёш актриса Саба Азад билан учрашмоқда.

    Сюзанна Хона ва унинг ўғиллари

    Сюзанна Хона ва унинг ўғиллари
    Фото: Bollywoodtime

    Ритикнинг ягона синглиси Сунайна икки марта турмушга чиққан, аммо унинг иккиси ҳам ажрим билан якунланган. У биринчи марта 20 ёшида швейсариялик Ашиш Сони билан турмуш қурган. Унинг бу никоҳдан Сураника Сони исмли қизи бор. Ажримдан сўнг қиз отаси билан қолди ва онаси кейинчалик бизнесмен Мохан Нагарга турмушга чиқди. Афсуски, ушбу никоҳ ҳам узоқ давом этмади.

    Ритик ва Сунейна

    Ритик ва Сунейна
    Фото: Bollywoodtime

    Ҳозир Сураника улғайиб, онасининг оиласи билан алоқада, бобоси ва бувисини зиёрат қилиш учун келади, амакиси Ритик билан ҳам муносабати яхши.

    Сунейна ва Сураника

    Сунейна ва Сураника
    Фото: Bollywoodtime

    Сураника, Rexан ва Ридхон Рошан сулоласининг тўртинчи авлоди, аммо улар ўз ҳаётларини Болливуд билан боғлайдими ёки йўқми, буни вақт кўрсатади.

    Сураника ва Пашмина

    Сураника ва Пашмина
    Фото: Bollywoodtime

    Айтганча, Ритик Рошаннинг собиқ рафиқаси Сюзанна ҳам яна бир машҳур ижодкорлар оиласи — ака-ука Санжай, Фероз, Зинат Аман, Фардин ва Заед Хан билан боғлиқ.

    Рошанлар оиласи

    Рошанлар оиласи
    Фото: Bollywoodtime

    Мавзуга доир:

    • Жисмоний камчиликлари муваффақиятга эришишига тўсқинлик қила олмаган Болливуд юлдузи Ритик Рошан 48 ёшда (фото)
    • Болливуд юлдузи Ритик Рошан иштирок этиши кутилаётган янги лойиҳалар (фото)
    • Болливуд юлдузи Ритик Рошан кўнгил қўйган ҳинд актрисалари (фото)

    25.05.2022, 18:57   Изоҳ (0)   17195
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмлардаги ҳақиқатга тўғри келмайдиган, фақат кино ижодкорларининг тасаввурида яратилган энг машҳур 8 та ёлғон

    25.05.2022, 16:45

    Сўнгги 10 йил ичида намойиш этилган турк сериалларидаги энг машҳур жуфтликлар (фото)

    24.05.2022, 10:43

    Кинотавсия: болалар билан томоша қилиш керак бўлган, бошқаларга ўхшамайдиган одамлар ҳақидаги фильмлар (фото)

    21.05.2022, 17:53

    Марям Узерли «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмай туриб, Хуррам Султон ролига қандай тасдиқланган?

    21.05.2022, 13:57

    «Кинода пул йўқ». Дурдона Қурбонова машинаси ва қиммат буюмларини қайси пулига олгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    20.05.2022, 18:44

    Истанбулда «Мендирман Жалолиддин» сериалининг съёмкаси бошланди. Иккинчи мавсумда ижодий жамоага янги актёр ва актрисалар қўшилди

    20.05.2022, 15:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.