• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қимордаги қарзлар, ўнлаб жориялар ва ҳашаматли ҳаёт — “Гангстер-шаҳзода” дея ном чиқарган Таиланд қироли Рама Х ҳаёти

    “Чакрилар сулоласининг ўнинчи қироли ўзи билан тартибсизлик ва таназзул олиб келади”, — дейилади тайларнинг қадимий башоратида. Ҳисоб бўйича ўнинчи қирол эса Маха Вачиралонгкорн ҳисобланади. Таиландда қирол — бу расмиятчилик учунгина бўлса-да, халқ орасида уни яхши кўриш ва ҳурмат кўрсатиш талаб этилади. Бу минг йиллик одат экани ҳамда ҳукмрон сулолани ҳақорат қилиш ҳақидаги дунёдаги энг қаттиқ қонун билан жазоланиши орқали изоҳланади. Аммо охирги ўн йилликларда тайликларнинг аксарияти тахтга Вачиралонгкорндан бошқа ҳар қандай инсон ўтиришини истаб келишаётган эди.

    Маха Вачиралонгкорнга тахт кийдириш маросими, 2019 йил 5 май
    Фото: Getty Images

    Унинг отаси Рама IX мамлакатни 70 йил давомида бошқариб, мислсиз обрў қозонган (у миллат қутқарувчиси ҳисобланади), Вачиралонгкорн эса ёшлигидан зўравон ва сабрсиз, бунинг устига ўта кетган хотинбоз сифатида ном чиқарди. Валиаҳд шаҳзодага “у аёлларнинг рад жавобига чидай олмайди”, дея таъриф берила бошлаган. Гап-сўзларга кўра, у ўзига ёқиб қолган қизга беш сониядан ортиқ қараб турса, тез орада валиаҳд ёрдамчилари қизнинг олдига келиб, уни ўзлари билан олиб кетишга кўндиради.

    Амалдаги монарх тўрт маротаба уйланиб, уч марта ажрашган. Биринчи марта у жияни Соамсавалига мажбурликдан уйлантирилган эди. У тўлачадан келган ва фикрлаш доираси ҳам кенг бўлмагани боис сермуҳаббат шаҳзоданинг никоҳи узоққа чўзилмагани ажабланарли эмас. Қоғозда ушбу никоҳ бошқаларидан кўпроқ давом этган бўлса-да, Маха рафиқаси билан деярли бирга яшамади. Тўйдан кўп ўтмай, у актриса Ювадхида билан яқин муносабатлар ўрнатди ва аёл унга беш фарзанд туғиб берди.

    Ажрашганидан кейин биринчи рафиқаси малика мақомини сақлаб қолди ва саройда яшашни давом эттирди. Валиаҳд ўз маъшуқасига уйланди, аммо осойишта ҳаёт узоқ давом этмади — Ювадхида фарзандлари билан Таиланддан қочиб кетди. Шаҳзода эса уни авиация маршали билан хиёнатда айблаб, барча элчихоналар ва Бангкок газеталарига унинг яланғоч ҳолатдаги суратларини юборди.

    Шундан сўнг валиаҳд барларда тез-тез ярим яланғоч аёллар қуршовида пайдо бўла бошлади, расмий тадбирларга эса собиқ рафиқаси Соамсавали ҳамроҳлигида келарди. 2001 йилда Таиланд тахти меросхўри қайта оила қурди, бу сафар у собиқ официантга уйланди ва никоҳдан кейин уни малика Срирасми Сувади дея атай бошлашди.

    Бу вақтда ОАВда шаҳзоданинг ўз ити туғилган кунига бағишланган базм-у жамшид видеоси тарқалиб, саройда кўплаб эътирозларни келтириб чиқарди. Видеороликда малика Вачиралонгкорн курсиси ёнида тиз чўккан ҳолда ит билан ликопчада байрам тортини егани ҳам тасвирланган.

    Шаҳзода Маха рафиқаси билан Фу-Фунинг туғилган кунини нишонламоқда
    Кадр: The Sun

    Фу-фу лақабли пуделни шаҳзода 1998 йилда боқиб олган. Итга уст-бош тикилиб, авиация маршали ранги берилди. 2015 йилда ит вафот этганида, Маха тўрт кунлик мотам эълон қилди ва унинг учун тантанали дафн маросими уюштирди.

    Малика Срирасми Сувадининг Фу-фуга нисбатан илиқ муносабати никоҳни сақлаб қолишга ёрдам бермади: эр-хотин 2014 йилда ажрашди. Валиаҳд собиқ рафиқасини нафақат барча унвонлардан маҳрум этди, балки унга ўғли билан кўришишни ҳам тақиқлаб қўйди.

    Орадан беш йил ўтгач, отасининг ўлимидан кейин Вачиралонгкорн яна уйланди. Бу сафар у стюардесса Сутхидани танлади. Жаҳон ОАВларида турмуш ўртоғи оёғи остида ётган қироличанинг сурати кенг тарқалган эди.

    Тўйдан бир неча ой ўтгач, қирол Рама Х Нирамон Оунпром исмли аёлга расман жазманлик мақомини берди. Ушбу муносабатлар ҳам узоқ давом этмади: 2019 йил октябрда у ўзининг расмий жазманини ношукурликда айблаб, бўшатиб юборди.

    Фото: Getty Images

    Гангстер-шаҳзода

    Вачиралонгкорнга оид бошқа янгиликлар ҳам матбуотда кенг тарқалиб турарди. 1980 йиллар бошида шаҳзодани шубҳали обрў-эътиборга эга бизнесмен дўстлари даврасида тез-тез учратиб туришарди. Хизматкорлари ва жазманлари билан қўпол муносабатда бўлгани учун халқ орасида бўлажак ҳукмдор “гангстер-шаҳзода” сифатида ном қозонди.

    “Ўғлим — яхши йигит, аммо бир оз донжуан. Қизлар уни ёқтириб қолаверади, ўзи эса уларни севиб қолади. Агарда Таиланд аҳолиси унинг хатти-ҳаракатини ноўрин деб ҳисобласа, Раманинг ўзи ўзгариши керак ёки тахтга даъвогарлик ҳуқуқидан воз кечиши керак”, — деган эди Вачиралонгкорннинг онаси қиролича Сирикит.

    Қирол Пумипон қўлидан келганча ўғлининг характерини ўзгартиришга уринади, унга ажратиладиган пулларни қисқартириб ҳам ташлайди. Бироқ бу ёрдам бермайди — бир-бирини алмаштирган Таиланд бош вазирлари ҳамда юқори мартабали ҳарбийлар бўлажак монархга ёқиш учун унга ерлар, пул ва унвонлар тортиқ қилар, шунингдек, қимордаги улкан қарзларини тўлаб борарди. У ҳатто шахсий Ф-16 қирувчи самолётини қўлга киритиб, авиация, флот ва армия маршалига айланади.

    Шунда монарх ўғлини ҳарбий учувчиликка ўқитиш мақсадида АҚШга юборди. Учувчилик валиаҳднинг яна бир севимли машғулотига айланди. Қўшма Штатлардаги таълимидан кейин ота ўғлини Буюк Британиядаги Қироллик мудофаа коллежига ўқишга киритади. Аввалига Вачиралонгкорн ёмон ўқимайди, аммо кейин эса боши билан базм-у жамшидларга шўнғиб кетади.

    Бўлажак тахт вориси уйига қайтгач ҳам кўнгилхушликларини ташламайди. У ҳатто Буюк Британияда жойлашган “Тай қироллиги” ресторанидан овқат буюртма қилиб турарди. Пицца эса монархга фақат Италиянинг ўзида олиб келинарди.

    Бангкокдаги қироллик саройи
    Фото: Shutterstock

    Валиаҳд Европа шаҳарлари орасида Мюнхенни жуда ёқтириб қолганди. Бу ердан у 12 миллион долларга Штарнбергер-Зее кўли ёнидан қароргоҳ сотиб олди ва ҳар бирининг нархи 200 минг доллардан ошадиган машиналар билан гаражини тўлдирди. Ушбу машиналар суратлари тез-тез немис таблоидлари саҳифасида пайдо бўлиб туради.

    2016 йил июлда Вачиралонгкорн Баварияга қўнган Boeing 737 самолётидан ярим яланғоч ҳолатда тушиб келади. “Балки  кўпчилик Таиланднинг валиаҳд шаҳзодаси бундай кўринишга эга эканини тасаввур қила олмас: 63 ёшли эркак почаси осилиб ётган жинси, енги йўқ топ кийиб олганди. Унинг қўлида эса навбатдаги оқ пудел турарди. Ташқи кўриниши орқали гўёки у татуировкалар нақадар кўплигини намойиш этмоқчидек кўринарди”, — дея тасвирлаганди немис ОАВлари Таиланднинг бўлажак қиролини.

    Кейинроқ маълум бўлишича, Маха ва унинг рафиқаси мамлакатга шопинг учун ташриф буюрган. Жуфтликка ҳар қадамда тансоқчилар ҳамроҳлик қилган эди — костюм-шим кийган 30 киши.

    Бўлажак давлат раҳбарининг сурати бутун дунё матбуотида тарқалди. Таиланддагилар эса уни зўрға таниб олишди. Монарх аэропорт биноси бўйлаб сайр қилгани тасвирланган роликни тарқатиш тақиқланди, Facebook’да эса у бутунлай блокланди. Маҳаллий ҳукумат ушбу видео қиролнинг шаънини обрўсизлантириш дея ҳисоблаб, мамлакат қонунчилигига зидлигини билдирди.

    Фото: Bild

    Шунча гап-сўзларга қарамай, бўлажак қирол Маха орадан бир йил ўтиб, Мюнхенга яна худди шу кўринишда боради. Қироллик ҳукумати яна бир бор Facebook’дан у тасвирланган видеоларни ўчириб ташлашни сўрайди.

    Ҳашаматли карантин

    Вачиралонгкорннинг отаси ўғли тахтга ўтирганидан кейин ақл-ҳушини йиғиб олишига умид қилганди. Рама Х га тож кийдириш маросими отасининг ўлимидан уч йил ўтиб, 2019 йил майда ўтказилди. Янги монарх қилган биринчи иш — яна бир бор уйланиш ва қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўлди. Шу орқали у расмий жазманлар орттиришни қонунийлаштириб қўйди.

    Бундан ташқари, у молия соҳасидаги назоратни кучайтирди — активлари 30 миллиард долларга баҳоланган Тахт бойлигини бошқариш бюросини бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. Буларнинг барчасига эришган қирол Европага ташрифларини янада кўпайтирди.

    Grand Hotel Sonnenbichl меҳмонхонаси. Вачиралонгкорн карантинни шу ерда жориялари билан бирга ўтказган
    Фото: Future Image

    Коронавирус пандемияси вақтида Маха Вачиралонгкорн 20 нафар жазмани ҳамроҳлигида Бавариядаги курортлардан бирига йўл олади. У бутун бошли меҳмонхонани ижарага олганди. Маҳаллий ҳукумат монарх учун истисно тариқасида бошқа меҳмонхоналарни ёпиб қўйди.

    Штарнбергер-Зее кўли яқинидаги қароргоҳига жойлашган қирол ўз ҳарами билан иккита ресторанда овқатланар, голф ўйнар ва ёпиқ бассейнда чўмиларди. Биргина Бавария билан чекланмаган қирол шахсий самолётида Гамбургга ҳам бориб келарди.

    Вачиралонгкорн ҳамроҳлари билан Германияда ҳордиқ чиқараётган бир пайтда, унинг рафиқаси Швейцариядаги ҳашаматли меҳмонхонада яшади. Ҳукмрон оиланинг бундай карантини кўплаб тайликларнинг норозилигига сабаб бўлди. Мамлакатда монархни танқид қилиш тақиқланган бўлса-да, ҳозирда (15 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси мавжуд) аҳоли Twitter орқали эътирозларини билдириб келмоқда.

    13.01.2024, 18:50   Изоҳ (0)   52345
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фиръавнлар ҳурмат қилган ва Гитлерни ҳайратга солиб келган аёл: малика Нефертитининг ҳаёти ва сирли ўлими

    16.12.2023, 14:45

    Панамалик “Франкенштейн”. АҚШ разведкасига ишлаб, кокаин савдоси билан шуғулланган генерал Нореганинг қулатилиши

    30.12.2023, 17:22

    “Мен кетмоқдаман” — Борис Ельцин. Россиянинг биринчи президенти истеъфоси ва Путиннинг ҳокимиятга келиши тарихи

    31.12.2023, 20:30

    Дания Украина инфратузилмасини тиклаш учун 22,2 миллион доллар ажратди

    13.01.2024, 17:52

    Венгрия Европа Иттифоқида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

    13.01.2024, 17:05

    Колумбияда ер кўчиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди 

    13.01.2024, 16:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.