• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Севгилиси бўғиб ўлдирай деган, эри хиёнат қилган: “Аёз бобо” фильмидаги Настенка ҳозир қандай яшайди?

    Гўзал ва назокатли Настенка ҳаммадан кўпроқ бахтли бўлиш ва севилишга ҳақли эди. Аммо ҳаёт Наталя Седихга кўп синовларни тайёрлаб қўйганди. Гарчи у машҳур актрисага айланган бўлса ҳам ҳаёти ўлим ёқасида қолди, шафқатсиз хиёнатга чидади ва кинодаги карьерасини тарк этишига тўғри келди. “Новий очаг” нашри актрисанинг муваффақиятга бой кўринса-да, аммо бошқаларникидан тамоман фарқ қиладиган тақдири ҳақида маълумот беради.

    Foto: “Noviy ochag”

    Фото: “Новий очаг”

    4 ёшидан бошлаб фигурали учишни ўрганди

    Наташа ўз йўлини 4 ёшидаёқ танлаган: ўшанда у биринчи марта телевизорда фигурали учиш мусобақаларини кўрганди. Томоша қизни шунчалик ҳайратда қолдирдики, у, албатта, фигурали учувчи бўлишга қарор қилди. Унинг ота-онаси ҳам уни бу қарорда қўллаб-қувватлади. Фақат Наташани фигурали учиш бўлимига дарҳол қабул қилишмади: у жуда кичкина эди. Аммо у ўзини йўқотмади, жасорат билан залнинг ўртасига чиқди ва мураббий Татьяна Гранаткина учун ҳақиқий томоша уюштирди. Қизалоқ майдонни айланиб чиқди ва телевизор экранида кўрган ҳаракатларни такрорлашга уриниб, оёқлари билан пируэт ясади. Мураббий бундай қатъиятдан ҳайратда қолди ва таъсирланди, натижада Наташани қабул қилишди.

    Балет танлови

    Foto: “Noviy ochag”

    Фото: “Новий очаг”

    Гранаткина Наташанинг рақс ҳаракатларини кўриб, фигурали учишда муваффақият қозонишини тушуниб етди ва унга “Болшой театр”нинг балет мактабига киришни маслаҳат берди. Катта рақобатга қарамай, Наташа мактабга қабул қилинди. Унга ҳаммаси ёқди, лекин бир куни унинг ҳам танлов қилишига тўғри келди: у бир вақтнинг ўзида ҳам балет билан шуғулланиб, ҳам Олимпия ўйинларида қатнаша олмасди. Натижада у балетни танлайди, чунки рақсга тушишни кўпроқ яхши кўрарди. Наталянинг ажойиб қобилияти мутахассислар томонидан юқори баҳоланди: 

    Мактаб йилларида классик рақсда фақат 5 баҳо олардим. Ўқишни тугатгандан сўнг улар мени “Болшой театр”га олиб кетишди. Агар ишга қабул қилинмаганимда аниқ биламан, касбимни ўзгартирган бўлардим. Мен бошқа театрда рақсга тушмасдим, дейди у.

    Настенка образини Надежда Румянцева ўйнаши мумкин эди

    “Аёз бобо”да Седихнинг рол ўйнашига билвосита сабаб бўлган нарса — бу балет: режиссёр Александр Роу уни “Ўлаётган оққуш” спектаклида кўриб, 15 ёшли балеринани ўзининг эртагига таклиф қилди, чунки унда ҳақиқий Настенкани кўрганди. Тўғри, Надежда Румянцева ҳам кастингга таклиф қилинганди, аммо Роу Наташани танлади. Аммо балет мактабида Наташа жуда кўп ёқимсиз нарсаларни тинглаши керак бўлди: раҳбарият талабанинг суратга тушишда иштирок этишига кескин қарши эди, чунки бу уни асосий дарслардан чалғитарди. Иқтидорли қиз учун унинг устози Суламиф Мессерер рухсат сўради ва Наташа суратга олиш гуруҳи билан Кола яриморолига жўнаб кетди. Суратга олиш пайтида у ўзининг биринчи муҳаббатини учратди: Настенкани ўзига ром этган йигит Иванушка ролини ўйнаган Эдуард Изотов эди.

    “Аёз бобо”нинг муваффақияти кутилганидан ҳам ортиб кетди, Наталя Седих юлдузга айланди. Кейин яна бир нечта фильмда роллар ижро этди. Агар уни “Болшой театр”га қабул қилишмаса, у ВГИКка кириб, актриса бўлишга қарор қилди. Аммо у илк уринишдаёқ қабул қилинди ва тақдири ўша ерда белгиланди. У энди суратга тушишга ҳаракат қилмас, бор вақти ва бутун кучини севимли балетига бағишларди.

    Рашкчи “Отелло” уни бўғиб ўлдиришига бир бахя қолди

    Foto: “Noviy ochag”

    Фото: “Новий очаг”

    Балерина шахсий ҳаёти учун ҳам вақт ажратди. Унинг бир нечта ўткинчи муносабатлари бўлса-да, турмушга чиқишга шошилмади: у балетга содиқ қолишни хоҳлади. Афсуски, кейинчалик балерина учун деярли фожиали якунланган воқеа юз берди. Ленинградда гастрол сафарида “Самовий қалдирғочлар” фильмига мусиқа ёзган бастакор Виктор Лебедев Наталяни севиб қолди. Танишувнинг биринчи оқшомида Лебедев Наташага босим ўтказди: унинг мақсадга эришиш ниятида ўзини қўпол тутиши Наташани ҳайратда қолдирди. Эртаси куни у айбини яшириш учун ўзини бутунлай бошқа одам сифатида кўрсатди. Наташа у билан учрашишга рози бўлди, муносабатлар ривожланди, у Лебедевни қандай севиб қолганини сезмади ҳам.

    Аммо балеринанинг янги ишқий муносабатидан хабар топган “собиқ” ошиқлардан бири Ленинградга қараб югурди. Ташлаб кетилган эркак балеринага яширинча ҳужум қилиб, уни бўғиб ўлдирмоқчи бўлди. Наташа жуда қўрқиб кетди: у бўғилаётганини ҳис қилди. Уни фақат рашкчи “Отелло”нинг хотини бўлиш ваъдаси қутқарди. Наташа унинг қўлидан чиққач, Лебедевнинг олдига қочиб кетди.

    “Меҳмон никоҳ”

    Foto: “Noviy ochag”

    Фото: “Новий очаг”

    Бу воқеаларнинг барчаси Наталянинг Лебедевга турмушга чиқишга рози бўлишига олиб келди. Икки йил ўтиб, улар турмуш қурди, аммо бастакор биринчи хотини билан ажрашиши керак эди. Уларнинг биргаликда яшаши ғалати эди. Наталя эса ҳаётини театрсиз тасаввур қила олмасди, шунинг учун у Москвада қолди. Виктор Лебедев Ленинград Бадиий академиясида дарс бергани учун шаҳарни тарк эта олмади. Учрашувлар камдан-кам, аммо соғинчга бой бўлди. Фақат жуфтликнинг ўғли Алёша туғилгандан сўнг Седих бир мунча вақт ҳеч қаерга кетмади, эри билан Ленинградда қолди. Аммо тез орада фақат она, хотин ва уй бекаси бўлиш унинг тақдири эмаслигини ҳис қилди, у чиндан ҳам рақсга тушиши керак эди. У яна театрга қайтиб, чақалоғини онаси ва ёлланган энагага ишониб топширди. Баъзан у Ленинградга келар, баъзида Виктор унинг ҳолидан хабар олиб турарди. Бир куни Наташа севгилиси учун кутилмаган совға тайёрлаб, олдиндан хабар бермасдан унинг ёнига учишга қарор қилди. Аммо балерина кутилмаган воқеа устидан чиқди: у турмуш ўртоғини хиёнат устида ушлади. 

    “Мен ўша пайтда 35 ёшда эдим, нафақага бир неча ой қолганди. Ниҳоят Санкт-Петербургга кўчиб ўтишимни ўйлаб, севинардим. Лебедев бир оз сабр қилиши керак эди. Қизиғи шундаки, унинг ҳисоби бўйича содир бўлган ҳамма нарсадан кейин гўёки мен уни ташлаб кетганман”, дейди актриса бу ҳақда.

    “Мен фақат ўзимга ишонишга ўргандим”

    Foto: “Noviy ochag”

    Фото: “Новий очаг”

    Наталя Седихнинг ҳаётида яна бир қанча танловлар бўлди. Аммо у бошқа турмушга чиқмади. Унинг айтишича, ёлғизликда ўзини жуда яхши ҳис қилади: у эркин ва ҳеч кимга ҳисоб бермасдан хоҳлаган нарсасини қила олади. Катта театрдаги карьераси тугагандан сўнг (балериналар эрта нафақага чиқади), Марк Розовский Наталяни “Никицкий дарвозаларида” театрига таклиф қилди ва кейин у ўзининг актёрлик салоҳиятини англаб, яна бир нечта фильмларда рол ўйнади. Эҳтимол, унинг тақдири кимгадир ачинарли туюлиши мумкин: аслида Седих балет учун ҳамма нарсаси — кинодаги карьераси, шахсий ҳаётини қурбон қилди. Лекин у ўзини бахтли деб билади, умрини “Болшой театр”га бағишлаган йилларидан ҳеч қачон афсусланмайди. 

    “Мен фақат ўзимга ишонишга одатланганман. Шунда ҳеч ким менга хиёнат қила олмайди, зарар етказа олмайди”, дейди назокатли Настенка.
    11.10.2024, 10:05   Изоҳ (0)   97975
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Аёз бобо

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Жуманжи» фильмидаги болалар 25 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    30.09.2020, 13:42

    «Дадасининг қизлари» сериалида опа-сингиллар ролини ижро этган актрисалар 13 йил ичида қанчалик ўзгарди? (фото)

    06.10.2020, 11:55

    Машҳур фильмда Буратинони гавдалантирган актёрнинг тақдири қандай кечди? (фото)

    28.10.2020, 09:47

    «Аёз бобо» фильмидаги ёқимтой актриса — Наталья Седихнинг ҳаёти қандай кечди?

    11.01.2021, 19:42

    «Аёз бобо» эртак-фильми актёрларининг тақдири қандай кечди (фото)

    23.01.2021, 10:43

    Вицин, Андрей Миронов, Наталья Варлей — бир-бирини такрорламайдиган образларни маҳорат билан ижро этган Совет даври актёрлари (фото)

    19.05.2021, 16:35

    «Аёз бобо» эртак-фильмидаги Настенка — актриса Наталья Седихнинг тақдири қандай кечган?

    05.08.2022, 21:45

    “Аёз бобо”, “Қор маликаси” каби машҳур фильмлардаги актёр болалар ҳозир қандай кўринишда? (фото) 

    11.12.2023, 12:30

    Нью-Йоркдан Токиогача: дунё шаҳарлари Рождество ва Янги йилга қандай тайёрланди? (фоторепортаж)

    16.12.2023, 16:50

    Шумтака Карлсон, итоаткор Настенька, фирибгар тулки: болаларга ёмон ўрнак бўладиган машҳур эртак қаҳрамонлари

    28.02.2024, 15:50

    Елим, бўёқ, ҳатто бензин: грим туфайли ташқи кўринишига зарар етган совет актёрлари (фото)

    07.03.2024, 11:50

    Севимли эртакларимиздан бошқа ролларда таниб олиш қийин бўлган совет актёр ва актрисалари

    07.08.2024, 13:29

    “Вақтингиз чекланган, уни бошқаларнинг ҳаётига сарфламанг”. Стив Жобснинг ҳаёт мазмуни ҳақидаги доно иқтибослари

    09.10.2024, 09:55

    Кейт Уинслетнинг муваффақият тарихи: Доим тўлалигидан уялган қиз қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    08.10.2024, 09:50

    Кинотавсия: Меланхоликлар учун энг таъсирли турк сериаллари

    08.10.2024, 15:43

    Голливуд тарихидаги культ фильмларнинг энг омадсиз сиквеллари (трейлер) 

    08.10.2024, 12:55

    Илиқ куз кунлари оила даврасида томоша қилиш тавсия этиладиган мультфильмлар (трейлер)

    09.10.2024, 09:52

    Муваффақиятига ҳатто ота-онаси ҳам ишонмаган жаҳонга машҳур юлдузлар (фото)

    09.10.2024, 13:10

    Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи: “Таркибда муаммолар бўлди” 

    10.10.2024, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Осиё давлатларида коронавирусга чалиниш кўпайди

    Дунё | 16 май, 16:35

    “Телевидениедан ортмаяпмиз”. Давактив агентлиги матбуот котиби жамоатчилик саволларини нега очиқ қолдирмоқда?

    Ўзбекистон | 16 май, 16:27

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 16 май, 16:22

    Ҳиндистонда одам савдоси қурбонига айланиш хавфида бўлган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 16 май, 16:05

    “Психо”дан “Паразитлар”гача: кинематографияни ўзгартириб, кино саноатида инқилоб ясаган фильмлар

    Кино | 16 май, 15:55

    Goal. “Олтин тўп” учун даъвогарлар рўйхати маълум бўлди (топ-20)

    Спорт | 16 май, 15:39

    Туркия янги сув ости дронини синовдан ўтказди

    Дунё | 16 май, 15:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.