• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Шунчалик хунукманми, нега ролга олишмайди?” — актёрлик маҳорати паст баҳоланган, бирорта ролга тасдиқланмаган ва тўрт йил ичида машҳур вайнерга айланган Бобур Мансуров 32 ёшда (фото, видео)

    Кўпчилик Бобур Мансуровни шунчаки вайнер деб билади. Аммо у профессионал актёр. Шунчаки кинодаги уринишлари муваффақиятсиз бўлган ва вайнер бўлгунигача арзирли бирорта ролни ижро этмаган. Хўш, бугунги кунда юртимиздаги энг машҳур вайнерлардан бири бўлган ва манаман деган актёрдан кам даромад топмайдиган Бобур Мансуров қандай қилиб муваффақиятга эришди? Келинг, шулар ҳақида батафсил тўхталиб ўтамиз.

    “Онам 50 ёшида талаба бўлди”

    Бобур Мансуров болалигидан санъатга қизиққан. Аммо оиладаги шароит сабаб санъат тўгаракларига қатнашишга имкони бўлмаган. У яшайдиган қишлоқ Тожикистон билан чегарадош ҳудудда бўлган. Бу ерлик аҳоли чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланган. Бўлажак актёр ҳам бошқа болалар сингари болаликдан рўзғорга кўмаклашган.

    Фото: “Дарё”

    — Сирдарё вилоятида оддий ишчилар оиласида дунёга келганман. Онам асли ўшлик, дадам эса сирдарёлик бўлган. Оиламизда қиз йўқ, беш ўғилмиз. Шу боисдан ҳам болалигимиздан меҳнат қилишга ўрганганмиз. Дадам кабобпаз бўлса-да, барчамизни олий маълумотли қилган. Онам ҳам ўқишни орзу қиларди. Ҳаммамиз олий маълумотли бўлганимиздан кейин ўзи ҳам институтга ҳужжат топшириб, 50 ёшида талаба бўлди, — дейди Бобур Мансуров.

    “Ота касбим кабобпазлик”

    Бобур Мансуровнинг дадаси чойхонада кабобпаз бўлиб ишлаган. Бўлажак актёр дарсдан кейин дадасининг иш жойига бориб, унга кўмаклашган.

    — Кабоб пишириш, унинг туз-намагини тўғрилаш қўлимдан келади. Чунки анча вақт дадам билан бирга чойхонада ишлаганман, — дейди Бобур Мансуров.

    “Хонанда бўлиш орзум амалга ошмаган”

    Актёр болаликдан қўшиқчи бўлишни орзу қилган. Аммо Сирдарёдаги санъат коллежида хонандалик бўлими бўлмагани учун драма актёрлиги бўлимида ўқишга мажбур бўлган. Ўқиш давомида актёрликка меҳри ортиб, катта орзу-умидлар билан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширган.

    Фото: Instagram

    — Ижодий имтиҳондан кейин барча орзу-умидларим чилпарчин бўлган. Чунки мен ўз маҳоратимга ишонардим. Аммо икки йилги имтиҳонда ҳам энг паст баллни ўзим олганман. Биринчи йил ижодий имтиҳондан 13, кейинги йил эса 8 балл олганман. Бу умуман истеъдодсиз актёрсан, дегандек гап эди, — дейди Бобур Мансуров.

    “Санъатдан кўнглим қолганди”

    Кетма-кет имтиҳонлардан йиқилган Бобур Мансуров ўзини тадбиркорлик соҳасида синаб кўрмоқчи бўлади. Қишлоқ марказида Paynet шохобчасини очади. Аммо кўп ўтмай шохобча банкротга учрайди. Яқинлари унга ҳарбий хизматга боришни тавсия қилишади.

    Фото: Instagram

    — Санъатдан бутунлай кўнглим қолган. Қўлимдан ҳеч нарса келмайди, истеъдодсизман, деб тушкунликка тушгандим. Устига устак, биринчи йил ҳарбий хизматга қабул қилишмади: қон босимим борлиги халал берди. Келаси йил эса бир йиллик хизматга қабул қилиниб, Фарғонага йўл олдим, — дейди Бобур Мансуров.

    “Ижодий имтиҳондан паст балл олганман”

    Санъатга ошуфта кўнгил ҳар қандай шароитда ҳам ижод қилишга имкон топади. Бобур Мансуровнинг санъатга қизиқишини билган командирлар уни ҳарбий қисмлар ўтказадиган танловларда иштирок этишини сўрашади. Муваффақиятли иштирокидан сўнг, жамоа билан бирга ҳарбийлар ўртасидаги ҚВЗда иштирок этишни таклиф қилишади. Командирлар “Агар ғолиб бўлсанг, имтиёз олишинг мумкин”, дейишади. Институтга кириш иштиёқи сўнмаган Бобур Мансуров жамоаси билан астойдил меҳнат қилиб, иккинчи ўринни қўлга киритади.

    Фото: Instagram

    — Ҳарбий хизматни имтиёз билан якунлаганман. Акам Жаҳон тиллари университетига ҳужжат топширишимни сўраган. Чунки оила аъзоларим ҳам санъаткор бўлишимдан умидларини узган эди. Акамдан яширинча санъат институтига ҳужжат топширганман. Аммо ижодий имтиҳондан паст балл олганман. Имтиёз сабаб шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман, — дейди Бобур Мансуров.

    “Шунчалик хунукманми, нега ролга олишмайди?”

    Актёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Мунаввара Абдуллаева қўлида таҳсил олади. У истеъдодли эканлигини исботлаш учун дарсларда фаол бўлишга ва кастингларда иштирок этишга ҳаракат қилади. Ажабланарлиси шундаки, Бобур Мансуров 8 йил давомида бирорта кастингдан ўтмайди.

    — Ҳамма курсдошларим кастинглардан ўтишарди. Аммо мен бирор марта эпизод бўлса-да, ролга қабул қилинмаганман. Кўринишим ёқмайдими, шунчалик хунукманми, деб ўз-ўзимга савол берардим. Ҳатто бир сериалнинг кастингидан барча курсдошларим ўтган, мен эса ўтолмаганман. Бир томондан курсдошларимнинг ютуғидан қувондим, бошқа томондан эса ичимда ғалати ғалаён бўлган, — дейди Бобур Мансуров.

    “Ҳақ олмай, телеканалда ишлаганман”

    Бирорта ролга тасдиқланмаган ижодкор хусусий телеканалларнинг бирига иккинчи режиссёр сифатида ишга киради. Аммо у тўрт ой ишлаб, умуман ҳақ олмайди. Лекин тажриба орттириб, кейинчалик ўзи сериалга мустақил режиссёрлик қилади.

    Фото: Instagram

    — Бир муддат ҳақ олмай, телеканалда ишлаганман. Кейин “Орзулар палатаси” номли сериалга режиссёрлик қилганман. Давлат бюджети асосида суратга олинган сериал — илк мустақил ишим бўлган. Шунинг учун ҳам камчиликлари етарлича, — дейди Бобур Мансуров.

    “Россияга ишлагани кетмоқчи бўлгандим”

    Бобур Мансуров молиявий қийинчиликларга кўп учраган ижодкор ҳисобланади. Шунинг учун ҳам вайнер бўлишдан аввал ўзини бутунлай бошқа соҳаларда ҳам синаб кўрган.

    Фото: Instagram

    — Пулдан етишмовчилик ҳамиша бўлган. Мусофирчиликда таҳсил олган талабалар буни жуда яхши билишади. Уйдагилардан пул сўрашга уялиб, официантлик қилганман. Аммо қийинчиликнинг энг зўри институтни битиргандан кейин бўлган. Санъаткорларнинг ойлиги жуда кам, “сёмка”ларга умуман чақиришмайди. Аммо яшашингиз учун ҳамиша пул керак. Санъатда келажагимни кўрмаганимдан кейин Россияга ишлагани кетмоқчи бўлганман. Фалон кунга самолёт бор экан, деб ҳужжатларни тахт қилиб турганимда курсдошларим вайнерлик қилиш таклифини беришган, — дейди Бобур Мансуров.

    “Видеоларим ўзимга ёқмаган”

    Бир қарашда вайнерлик осон кўринса-да, профессионал актёрларнинг кўпи бу ишни ўзига эп кўришмайди. Бобур Мансуров ҳам тўрт йил вайнер бўлиш учун институтда ўқидингми, деган гаплардан қўрқиб, олти ойгача видеоларни оммага чиқармаган.

    Фото: Instagram

    — Иккиланганмиз, видеолар шахсан менга умуман ёқмаган. Шу боис бир неча ой уларни оммага чиқармаганмиз. Ибрат исмли курсдошим сабаб бўлиб илк видеоларимиз Instagramъга жойланган, —дейди Бобур Мансуров.

    “Чиқиндихона ҳам машҳур бўлиб кетди”

    Бобур Мансуров оддий одамлар ҳақида ҳазил видеолар суратга олиши билан бошқа вайнерлардан фарқ қилади. Чиқиндихонадаги мотиватор, қурумсоқ ошиқ ҳақидаги видеолар шулар жумласидан.

    Фото: Instagram

    — Воқеаларнинг кўпи мен ёки дўстларимнинг ҳаётида содир бўлган. Ҳатто чиқиндихонадаги мотиватор воқеасига дуч келганимдан кейин шу ҳақда видео олишга қарор қилганмиз. Маҳалламиздаги чиқиндихона жуда машҳур бўлиб кетди, шундай кунлар ҳам келдики, у ерда видео олишимизга рухсат беришмади, — дейди Бобур Мансуров.

    Санъаткор қизга уйланди

    2023 йил Бобур Мансуров оила қурди. У ўзидан саккиз ёш кичик Фариза Орипова исмли қиз билан оила қурди.

    Фото: Instagram

    — Аёлим билан мусиқа фестивалида учрашиб қолганмиз. У оддий томошабин бўлиб келган. Кўнгил кўнгилга тўғри келиб оила қурдик, — дейди Бобур Мансуров.

    Фариза Орипова ҳам санъатга бегона эмас, у Ўзбекистон давлат консерваториясида таҳсил олади, ширали овози бор. У Instagram тармоғида кузатувчиларнинг нега вайнер билан оила қургани ҳақидаги саволларига қуйидагича жавоб берганди.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғимдек оқкўнгил, самимий, содда инсон санъат соҳасида кам учрайди. Умуман кибрга берилмаган, ҳар қандай ҳолатда бир хил. Ҳурмат қиладиган ва ўрганишим керак бўлган хислатлари жуда кўп. Аллоҳнинг синовларига шукр қилган, иймонли инсонлар. Гапирсам гап кўп. Шунинг учун кўнгил қўйганман.

    Фото: Instagram

    Ёшимиз орасидаги фарқ — 8 йил. Аввало тақдир. Бир-биримизга кўнгил қўйдик. Дунёқарашларимиз тўғри келди. Кейин ота-онамизнинг дуоси ва розиликлари билан турмуш қурдик. Кўпчилик ижтимоий тармоқларда бир-бирига мос эмас, унга бошқа қиз мос эди, деб ёзганига кўзим тушди. Лекин шуни билингки, ким кимнинг ҳалол жуфти бўлиши керак эканини, бир-бирига тўғри келиш-келмаслигини фақат Яратган эгам ва кейин ўзимиз биламиз, — деб ёзганди Фариза Орипова.

    Бобур Мансуровнинг реклама нархи қанча?

    Бу савол кўпчиликни қизиқтириши аниқ. Тан олиш керак, Бобур Мансуров ҳозирда талабгор вайнерлардан бирига айланиб улгурган. Instagramъда актёрнинг реклама нархлари: сториэс —1500, пост —5000 АҚШ доллари этиб баҳоланган.

    Фото: “Дарё”

    Кети узилмаётган рекламалар сабаб актёр пойтахт марказидан уй сотиб олди, машинасининг маркаси ҳам ҳавас қилгудек.

    03.04.2024, 14:45   Изоҳ (0)   54276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Тўйим куни йўқолиб қолганмиз” — тасодифан актёр бўлган, устозининг фильмидан танилган ва вайнерликда омади келган Асқар Ҳикматов 36 ёшда (фото, видео)

    21.12.2023, 11:40

    “Букри бўлиб қолишим мумкин эди” — муштумзўр, кўрсатув сабаб тақиққа учраган ва IELTS’дан 7,5 олиб вайнерлик қилаётган Хонзода Дўстова 29 ёшда (фото)

    28.03.2024, 10:19

    “Миш-мишлар ичида яшайман” — 18 ёшида она бўлган, қўшиқчиликда омади келмаган ва раққосалиги сабаб актрисага айланган Зарина Низомиддинова 35 ёшда (фото)

    02.04.2024, 11:50

    “Ҳамма нарса қилдим, лекин аёлларимни рози қила олмадим”. Жаҳонгир Отажонов 6 марта уйланиб ажрашгани ҳамда 8 нафар фарзанди билан муносабатлари ҳақида (видео)

    03.04.2024, 11:23

    “Instagram учун битта роликни 11 минг АҚШ долларига олганмиз” — Мўмин Иброҳимов қиммат вайнлар олиши ва сериаллардан кўнгли қолгани ҳақида (видео)

    03.04.2024, 10:24

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедованинг Дубайдаги уйига саёҳат, тўртинчи бор она бўлаётган Нигора, 16 йилдан сўнг қайнонаси билан учрашган “Супер келинчак”

    03.04.2024, 09:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

    Реклама | 19 июн, 21:00

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05

    Bentley автотураргоҳи ва шахсий лифти бор 37,5 млн долларлик пентхаус тақдим этди

    Лайфстайл | 19 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.