• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Турмуш ўртоғи сабаб карьераси издан чиққан Голливуд юлдузлари

    Ҳар доим омма эътибор марказида бўладиган Голливуд кино ижодкорларининг бир-бирига кўнгил қўйиб турмуш қуриши кўплаб учраб туради. Лекин жуфтликлар орасидаги можаролар ҳам талайгина. Турмуш ўртоғи сабаб кинодаги фаолияти барбод бўлганлар ҳам йўқ эмас. Қуйида айнан турмуш ўртоғи сабаб карьерасига путур етган актёрларнинг баъзиларига тўхталамиз.

    Кети Ҳолмс ва Том Круз

    Фото: Dzen.ru

    Том Круз оғир характерли инсонлар сирасига киради. Буни унинг бирин-кетин суратга олиш майдончасида бузилган фильмлари, шунингдек, парчаланган никоҳлари тасдиқлайди. У Мими Рожерс билан тўрт йил яшаб, сўнг Николь Кидманга уйланди ва Николь билан 11 йил бирга яшади. 2001 йилда эса у билан ҳам ажрашди. Ундан кейин Том Кети Ҳолмсга кўнгил қўяди ва жуфтлик 2006 йилда турмуш қуради. Круз католик черковига борадиган Кетини саентологияга (халқаро диний оқим) жалб қилди, шу сабаб актриса атрофида кўплаб ёқимсиз миш-мишлар тарқала бошлади. Кутилмаганда Ҳолмс ажрашиш учун ариза берди ва қизининг тўлиқ васийлигига эришди. Ажралиш ва саентология атрофидаги гап-сўзлар туфайли Кети Ҳолмснинг карьерасида пасайиш бошланди. Шунингдек, у “Бэтмен: муқаддима” фильмида иштирок этганидан сўнг, фильмнинг давомида суратга тушишдан воз кечиб, муваффақиятсизликка учраган “Осон пул” фильмида суратга тушди.

    Мадонна ва Гай Ричи

    Фото: Dzen.ru

    Мадонна ва Гай Ричининг муносабатларида ҳеч қандай ёмон нарса бўлмаган. Эҳтимол, жуфтлик кичик муаммоларга дуч келган, лекин ҳеч қачон оиладан ташқарига чиқмаган. Аммо бир ҳолат Мадоннанинг актёрлик фаолиятига катта путур етказди. У аллақачон поп юлдузи бўлган, 80 йилларда актёрлик фаолиятини бошлаган. Мадоннанинг 2001 йилда Гай Ричига турмушга чиқиши натижасида актёрлик карьерасида сезиларли даражада кўтарилиши кутилган эди, чунки Гай “Карта, пул ва икки ствол”, “Футбол мураббийи” ва “Йирик ўлжа” фильмлари режиссёри сифатида анча танилган эди. 2002 йилда режиссёр турмуш ўртоғини “Олиб кетилганлар” фильмига жалб қилади ва бу фильм унинг карьерасига нуқта қўйди. Сабаби фильм ҳатто прокат сотувига ҳам чиқарилмади ва Мадонна икки марта йилнинг энг омадсизларига бериладиган “Олтин малина” мукофоти билан тақдирланган. Муваффақиятсизликларга қарамай, жуфтлик олти йилдан кейингина ажрашишга қарор қилди.

    Дениз Ричардс ва Чарли Шин

    Фото: Dzen.ru

    Ўтган асрнинг 90 йилларида Денис Ричардснинг кинодаги фаолияти ёмон бошланмаган у “Ёввойи”, “Юлдузли кема аскарлари”, “Дунё етарли эмас” картиналарида иштирок этишга улгурганди. Кейинчалик у Чарли Шин билан танишиб турмуш қуради. Агар илгари Чарли Шин қизиқарли фильмлар ва телесериаллардаги роллар ижрочиси сифатида таниқли бўлган бўлса, ҳозир ҳеч ким у билан ишлашни истамаётгани ва унинг карьераси ўхшамагани билан машҳур, чунки у буни амалга ошириш учун ҳамма ишни қилган. Аммо у Дениз Ричардс билан танишганида Чарлининг обрўси унчалик ёмон бўлмаган, шунинг учун Дениз қайсидир маънода Шиннинг токсик хулқ-атворининг кашфиётчиси бўлди. Уч йил ўтгач, у ажрашиш учун ариза беради. Чарли бўлса, Денизни таъқиб қилишни ва унга таҳдид қилишни бошлади. Буларнинг барчаси омма эътиборида бўлди ва кўпчилик актрисани қўллаб-қувватласа ҳам, продюсерлар ундан юз ўгиришга ҳаракат қилди, чунки у шахс сифатида омма марказида эди. Ажралишдан кейин Ричардс фаол ҳаракат қилишни давом эттирди, лекин унинг янги фильм ва телесериаллари томошабинларга ҳозирча номаълум.

    Анна Ферис ва Крис Пратт

    Фото: Dzen.ru

    Анна Ферис ва Крис Праттнинг никоҳи намунавий ҳисобланганига қарамай, улар учун бу осон кечмаган. Актрисанинг айтишича, уларнинг никоҳи ўзининг касбий ишончсизлиги туфайли зарар кўрган, чунки унинг карьераси пасайишни бошлаган. Крис аксинча, “Галактика қўриқчилари” фильми туфайли дунё юлдузига айланган. Охир-оқибат, бир неча йил ўтгач, Голливуднинг энг гўзал жуфтликларидан бири ажрашди ва шундан сўнг, Анна бир неча йилга ижодий танаффус олди. Крис Голливуддаги мавқейини мустаҳкамлади ва Marvelнинг бир нечта фильмларида иштирок этди

    Жонни Депп ва Эмбер Ҳерд

    Фото: Dzen.ru

    Жонни Депп ҳар доим ўзига ишонган актёр бўлиб келган ва унинг кўриниши идеалликка яқиндек туюлади. Ҳатто собиқ қиз дўстлари ҳам ҳар доим Депп ҳақида илиқ фикр билдирган. 2011 йил Деппнинг ҳаётида “Рим кундалиги” фильмини суратга олиш вақтида танишган Эмбер Ҳерд пайдо бўлади. Уч йил ўтгач, жуфтлик турмуш қурди. Лекин 2016 йилда актриса ажрашиш учун ариза беради. Ҳолат кутилмаганда содир бўлди, чунки бу воқеадан уч кун олдин Депп онасини йўқотган эди. Масала ажралиш билан чекланиб қолмади. Эмбер Жонни зўравонликда айблади. Жонни жим туришдан яхшироқ нарса ўйлаб топа олмади. Актёр сукут сақлаган ва айбловлар ҳақида ҳеч қандай баёнот бермагани учун карьераси барбод бўла бошлади. У нафақат янги фильмлардаги ролларни йўқотди, балки “Кариб денгизи қароқчилари” фильмидаги ўз ўрнидан ҳам маҳрум бўлди. Актрисага кам одам ишонди, шунинг учун кўпчилик Деппни қўллаб-қувватлади. 2022 йилда актёр собиқ хотинига қарши ишда ғалаба қозонди ва ундан зарар учун товон тўлашни талаб қилди: оладиган 10 миллион доллар пули барча роллардан олинадиган гонорарга мос келмаса-да. Депп кинога қайтишга ҳаракат қилмоқда ва ҳатто битта фильмда суратга ҳам тушди, лекин ҳозирча экранларга чиққанича йўқ. Бундан ташқари, Голливудда кўплаб бошқа актёрлар ҳам пайдо бўлди, энди актёр ўз ўрнини қайта топиш учун кўпроқ ҳаракат қилиши керак.

     

    18.01.2024, 11:38   Изоҳ (0)   25105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзи иштирок этган фильмни томоша қилишни истамайдиган Голливуд юлдузлари  

    12.01.2024, 16:20

    Чингачгук 84 ёшда: Энг машҳур “совет ҳиндуси” Гойко Митичнинг тақдири қандай кечган?  

    15.01.2024, 15:50

    Машҳурликда китобларини ҳам ортда қолдирган бeстселлерлар асосида яратилган фильмлар

    17.01.2024, 12:40

    “Зита ва Гита”даги Ранжит — ҳинд актёри Рупеш Кумарнинг тақдири қандай кечган? (фото) 

    17.01.2024, 19:20

    12 ёшидан заводда ишлаган, кейинчалик Сталинградда жанг қилган: “Аловуддиннинг сеҳрли чироғи” фильмида жин ролини ўйнаган актёр ҳақида

    12.01.2024, 13:50

    “Қалб”, “Коко сири” ва ўлим ҳақида ҳикоя қилиб, ҳаётни севишга ундайдиган бошқа мультфильмлар (видео)

    11.01.2024, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.