• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Йил сарҳисоби: 2023 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    Йил албатта, сарҳисоб қилиниши, нималарга улгурдик ва қайси режалар амалга ошмади, деган саволга жавоб изланиши зарур. Абитуриентлар ўқишга киришни, бўйдоқлар эса оила қуришни, фарзанд талаблар эса йил бошида орзуларига эришишни ният қилади. Шоу-бизнес вакилларида ҳам оила қуриш билан боғлиқ режалар бўлган. Хўш, якунланаётган йилда кимлар оила қурди?

    Улуғбек Холмедов иккинчи марта уйланди

    Фото: Instagram

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Ҳолмедов кенжа ўғли Улуғбек Ҳолмедовни уйлантирди. Аммо бу биринчи никоҳ эмас, актёр бундан аввал ҳам оила қурганди. Унинг илк никоҳ тўйи 2020 йилнинг 14 июнь куни бўлиб ўтган. Карантин кучайтирилган пайт бўлгани учун Мирзабек Холмедов тўйни ҳовлисида ўтказган. Афсуски, келин-куёвларнинг муносабати узоққа бормай, узилган. 2023 йилнинг 2 июль куни Улуғбек яна оила қурди. Унинг навбатдаги тўйи ҳам дабдабали тарзда ўтказилди ва унда ўзбек санъатининг кўплаб вакиллари иштирок этди.

    Рэпер Шахриёр бўйдоқлик билан хайрлашди

    Фото: Instagram

    Бир неча йилдан буён АҚШда истиқомат қилаётган рэпер Шаҳриёр 11 июль куни Нурангиз исмли қизга уйланди. Тўй хорижда эмас, балки хонанда туғилиб ўсган Самарқандда бўлиб ўтди. Аммо бу никоҳ маросими хонанданинг ҳаётидаги биринчи тўй эмас. У бундан аввал ҳам оила қурган ва 2016 йили ўғил фарзандли бўлганини маълум қилганди.
    Ҳамиша шахсий ҳаётини оммадан сир тутадиган ижодкорнинг навбатдаги тўй видеолари ҳам ташкилотчилар сабаб ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    Дилшода Рустамжонова илк учрашувда ёқтирмаганди

    Масалларни моҳирлик билан ижро этадиган ёш актриса Дилшода Рустамжонова ҳам бу йил оила қурди. Дилшода ва Шаҳбознинг никоҳ тўйи 15 июль куни бўлиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим “Қувноқлар ва зукколар”га қатнашиб юрган пайтимда танишганман. Менда жуда ёмон тассурот қолдирганди (кулиб). Ниҳоятда кибрли инсон бўлиб кўринган. Кейинчалик танишиб, бир-биримизни ўргандик. Оила қуришимизни қайнонам ҳам жуда хоҳлади. Санъатга тушунади ва ижод қилишимга кўмак беради, — дейди Дилшода Рустамжонова.

    Муниса Ризаева нега беларус йигитини танлади?

    Муниса Ризаева ва Арсеней Марозовнинг тўйи 7 сентябрь куни бўлиб ўтди. Айтиш мумкинки, у энг шов-шувли ва катта бюджет сарфланган тўйлардан бири бўлди.

    Фото: Instagram

    — Беларусь миллатига мансуб йигитга турмушга чиққаним учун ижтимоий тармоқларда менга ва турмуш ўртоғимга нисбатан жуда кўп негатив ёзилди. Улар ҳатто турмуш ўртоғимнинг исломни қабул қилганига ҳам қараб ўтирмади. Инсонлар учун бу нарсанинг ҳеч қандай қадр-қиммати йўқ экан. Менга эса бу катта бахт. Чунки мен бир инсоннинг мусулмон бўлишига сабабчи бўлдим. Турмуш ўртоғим негативлардан жудаям асабийлашади. Мен унга “Умуман эътибор берма”, дейман. Мен ташқи оламга умуман эътибор бермайман, — дейди Муниса Ризаева.



    Ёрқинхўжа Умаров Озодбек Назарбековга куёв бўлди

    2023 йилнинг сентябрь ойида ўзбек шоу-бизнесидаги энг кутилган тўйлардан бири бўлиб ўтди. Хонанда Ёрқинхўжа Умаров маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қизи Зиннурага уйланди. Никоҳ кечасида ўзбек шоу-бизнесининг энг таниқли вакиллари хизматда бўлди. 

    Дилшодбек Каттабеков: “Санъатдаги энг кекса бўйдоқ ўзим эдим”

    “Кичкина табиб” фильмидаги роли билан томошабинларга яхши таниш бўлган актёр Дилшодбек Каттабеков ҳам бўйдоқлар сафини тарк этди. У ўзидан 14 ёш кичик Зуҳра исмли қизга уйланди. Уларнинг никоҳ оқшоми 3 октябрь куни Сирдарё вилоятида бўлиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Санъатдаги энг кекса бўйдоқ ўзим эдим. Тақдиримдаги қиз учрашини кутдим. Зуҳра холамнинг қўшниси бўлади, Сирдарёга борганимда бир марта учрашгандик. Ерга қараб туриши менда ижобий фикр қолдирган ва уйлансам фақат шу билан оила қураман, дегандим, — дейди Дилшодбек Каттабеков.

    Хонзода Дўстова: “Турмуш ўртоғим билан аввалдан танишмиз”

    Санъаткорлар сулоласи вакили вайнер Хонзода Дўстова ҳам бу йил турмушга чиқди. Унинг тўйи 31 октябрь куни бўлиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғимни анча йилдан буён танийман. Айнан вайнерлик фаолиятимни ривожлантиришда ҳам у кишининг ҳиссаси катта. Оила қуриш учун аввал шароит яратдик, сўнг тўйни белгиладик, — дейди актриса.

    Бобур Мансуров томошабинлар орасидан жуфтини топди

    Бу йил яна бир актёр ва вайнер Бобур Мансуров ҳам оила қурди. У ўзидан саккиз ёш кичик Фариза Орипова исмли қиз билан оила қурди.

    Фото: Instagram

    — Аёлим билан мусиқа фестивалида учрашиб қолганмиз. У оддий томошабин бўлиб келган. Кўнгил-кўнгилга тўғри келиб оила қурдик, — дейди Бобур Мансуров.

    Азода: “Оила қуришимизга Нилуфар Усмонова сабабчи бўлди”

    Актриса ва вайнер Азода ҳам бу йил оила қуриш бахтига мушарраф бўлди. У санъатга алоқадор бўлган Абдуллоҳ исмли йигитга 10 декабрь куни турмушга чиқди.

    Фото: Instagram

    — Танишувимизга Нилуфар Усмонова сабабчи бўлган. Ҳаммаси тақдирдан, аммо барибир кимдир сабабчи бўларкан, — дейди Азода.

    Бундан ташқари, бу йил санъат вакиллари орасида Абдуллоҳ Маъсудов, Шаҳноза Шокирова ва Дилдора Зокировалар ҳам оила қуришди.

    Ўз жуфтини топиб, оила деб аталмиш қўрғонни бунёд этган барчага бахт тилаймиз. Бу йил оила қуриш режалари амалга ошмаганларга эса келаси йил албатта, бахт кулиб боқади.

    31.12.2023, 11:52   Изоҳ (0)   60557
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Озода Нурсаидовадан Леонид Агутингача: Муниса Ризаеванинг “йил тўйи” сифатида эътироф этилаётган дабдабали никоҳ оқшомидан репортаж (фото, видео) 

    07.09.2023, 23:00

    Баҳодир Жалоловнинг тўйи Сурхондарёда давом этди, Муниса Ризаева Ўзбекистонни 1 ойга тарк этди. Instagram янгиликлари

    26.12.2023, 22:15

    “Қаердан биласиз, балки мен бепуштдирман?”. Муниса Ризаева хейтерлар, ҳижобга киришга тайёрлиги ва саҳнада микроинсульт олгани ҳақида

    27.12.2023, 15:21

    “Урушдан қайтган ўликларни кўрганман”. Чернобил фожеаси сабаб беш марта операция бўлган ва депутатликка сайланган Рихси Иброҳимова 86 ёшда (фото, видео)

    31.12.2023, 10:33

    Италиялик фотограф бир лаҳзани суратга олиш учун олти йил вақт сарфлади 

    30.12.2023, 18:56

    Миллиардер хонимлар: Forbes-2023 рўйхатидан ўрин олган дунёдаги энг бой 20 та аёл қандай кўринишга эга? 

    29.12.2023, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда ўгай отаси жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 14 июн, 19:25

    Саида Мирзиёева Мооdy’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирганига муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 июн, 19:01

    Кенияда норозилик намойишлари болиб ўтди

    Дунё | 14 июн, 18:35

    АҚШ армияси 250 йиллигига парад ўтказилади

    Дунё | 14 июн, 17:55

    Сирдарёда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 2 болакайнинг ўлимига сабабчи бўлди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 17:35

    35-йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    Дунё | 14 июн, 17:20

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    Лайфстайл | 14 июн, 17:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.