• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Севги ёш танламайди: Ўзбек шоу-бизнесидаги ёши орасида катта фарқ бўлган машҳур жуфтликлар (фото)

    Оиланинг тинч-тотув яшаши эр-хотиннинг ёшига эмас, кўпроқ бир-бирини тушунишига боғлиқ дейишади. Балки шундайдир, аммо баъзи ҳолларда ёш ўртасидаги тафовут ҳам панд бериши мумкин. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида ўзидан бир неча ёш катта ёки кичик бўлган инсонлар билан оила қурганлар кўп. Ёшдаги катта тафовут уларнинг оила қуришига тўсқинлик қилмаган.

    Убайдулла Омон ўзидан 30 ёш кичик қиз билан оила қурди

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўтган йили Ўзбекистон халқ артисти, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Убайдулла Бақоев (Убайдулла Омон) 73 ёшида 44 ёшли қизга уйланди. У мактабда инглиз тили ўқитувчиси бўлган 44 ёшли Нилуфар Шерова билан оила қурган. Актёрнинг илк аёли эса 2018 йилда вафот этганди.

    Юлдуз Усмонова  ва Мансур Агалиев

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Фото: Instagram / @nilufarusmonova

    Ўзбек примадоннаси Юлдуз Усмонова турмуш ўртоғи Мансур Агалиевдан бир неча ёш катта. Аммо хонанда бу ҳақида аниқ маълумот беришни истамайди. У турмуш ўртоғи билан бахтли эканлиги ва унга суяниб яшаётганини яширмайди. Эслатиб ўтамиз, Юлдуз Усмонова декабрь ойида 58 ёшни қаршилади.

    Лутфулла Саъдуллаев ўзидан 10 ёш кичик мухлисасига уйланган

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva

    Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva

    Лутфулла Саъдуллаев турмуш ўртоғи Гулчеҳра Саъдуллаевадан роппа-роса 10 ёш катта. Лутфулла Саъдуллаев театрда ишлаб юрган кезларида Гулчеҳра Саъдуллаева мактабда таҳсил олар ва актёр иштирокидаги спектаклларни томоша қилиш учун театрга ташриф буюрган. Эслатиб ўтамиз, Лутфулла Саъдуллаев 1940 йил, Гулчеҳра Саъдуллаева эса 1950 йил Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

    Шукурулло Исроиловнинг аёли ўзидан 10 ёш катта

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    Қизиқчи Шукурулло Исроилов аёли Мақсудахондан 10 ёш кичик. Шукурулло Исроилов 1970 йилда, аёли эса 1960 йилда таваллуд топган. Жуфтликнинг турмуш қурганига 32 йил бўлди. Узоқ йиллардан буён илмий иш билан шуғулланадиган Мақсудахон Исроилова айни кунларда Тошкент давлат стоматология институтида талабаларга сабоқ беради.

    Гулчеҳра Эшонқулова ва Шароф Шаропов

    Фото: Instagram / @sharofsharapov

    Фото: Instagram / @sharofsharapov

    Айни кунларда АҚШда истиқомат қилаётган ва санъатдаги фаолиятини якунлаган Гулчеҳра Шаропова турмуш ўртоғи Шароф Шароповдан 13 ёш катта. Гулчеҳра 1981 йилда, Шароф эса 1994 йилда таваллуд топган. Албатта, уларнинг оила қуриши осон кечмаган. Ҳозирда икки фарзандни тарбиялаётган жуфтлик АҚШдаги энг бахтли оилалардан бири.

    Ҳалимахоним турмуш ўртоғидан 7 ёш катта

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    Қизиқчи Ҳалимахоним  турмуш ўртоғи Жалолиддиндан 7 ёш катта. Ҳалимахонимнинг таъкидлашича, уйини таъмирлатаётганда турмуш ўртоғи бир нечта йигитлар билан ишлашга келишган. Жалолиддин Ҳалимага турмуш қуриш таклифини бергач, бир неча кундан кейин совчи жўнатган. Ҳозирги кунда уларнинг икки нафар фарзанди бор. Ҳалима турмуш ўртоғини ҳурмат қилса-да, оилада етакчи эканлигини яширмайди.

    Дилдора Ниёзова ва Латифжон Юнусов

    Фото: Instagram / @niyozova_dildorahon

    Фото: Instagram / @niyozova_dildorahon

    Хонанда Дилдора Ниёзова ҳам турмуш ўртоғи Латифжон Юнусовдан бир неча ёш катта. Аммо ёш ўртасидаги тафовут уларнинг бахтли яшашига халал бермайди. Айни дамда бахтли оиланинг икки нафар фарзанди бор.

    Феруза Каримова катта ёшдаги инсон билан оила қурган

    Фото: Instagram / @feruza_karimova.official

    Фото: Instagram / @feruza_karimova.official

    Феруза Каримова турмуш ўртоғи ва продюсери Бахтиёр Фаттоҳовдан 12 ёш кичик. Хонанда продюсерининг оиласини бузмаганлигини, улар танишмасидан анча аввал оилага дарз кетганлигини таъкидлаганди.

    «2014 йил турмуш ўртоғим билан кўришиб қолиб, 2015 йил ижод бошланди. 2016 йил ‘Дастингдан’ қўшиғим чиқди. Кейин уларда менга нисбатан илиқлик пайдо бўлган. Лекин мен эътибор бермаганман. Продюсерми продюсер, ишми иш, бўлган у пайтда. Улар ўша пайтда биринчи оиласидан ажрашган бўлган. Иш пайтида биз билан кўришиб турардилар, суҳбатлашардилар. Қарасам, яхши инсон, меҳрибон, менга эътиборли.

    Ҳаёти ҳақида ҳам гапириб берардилар. Мени секин-секин кўниктириб, ўзига ўргатиб, топ этиб, узук олиб келиб, қараб турибдилар: ‘Менга турмушга чиқасизми?’ деб. Бир йил ишладим, характерларини кўрдим, мендаям уларга нисбатан меҳр пайдо бўлди. Турмуш ўртоғимни яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Ҳар доим ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб келганлар», — дейди Феруза Каримова турмуш ўртоғи билан қандай танишгани ҳақида гапирар экан.

    Бахтиёр Фаттоҳов нафақат аёлининг ижодига, балки бир нечта сериалларга ҳам продюсерлик қилади. Ҳозирда бахтли жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор.

    Зарина Низомиддинова ўзидан 12 ёш катта инсон билан оила қурган

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

    Иккинчи фарзандини Москва шаҳрида дунёга келтирган актриса Зарина Низомиддинова турмуш ўртоғи билан орасидаги фарқ 12 ёш эканлигини яширмайди. Актрисанинг турмуш ўртоғи 45 ёшда, Зарина эса 33 ёшда. Ҳозирда улар икки ўғил фарзандларининг тарбияси билан банд.

    Миролим Қиличев 34 ёшда 19 ёшли қизга уйланди

    Фото: Instagram / @mirolim_qilichev_official

    Фото: Instagram / @mirolim_qilichev_official

    Ўтган йили актёр Миролим Қиличев ўзидан 15 ёш кичик қиз билан оила қурди.

    — Ҳозирча ёшимиз ўртасидаги фарқ сезилаётгани йўқ. Аёлим ақлли ва сабрли инсон. Эр-хотин ўртасидаги ёш у қадар аҳамиятли эмас, муҳими инсон бир-бирини тушуниши ва қўллаб-қувватлаши керак. Тўйимиз арафасида у мени қўллади. Мен ҳақимдаги ёлғон миш-мишларга ишонмай, ҳаётини менга бағишлагани учун ҳам уни ҳурмат қиламан, —  дейди актёр Миролим Қиличев.

    Асал Шодиева ва Шоҳруҳхон ёшидаги тафовут 

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Фото: Instagram / @asalshodieva

    Актриса Асал Шодиева турмуш ўртоғи Шоҳруҳхондан 7 ёш кичик. Асал Шодиева 1992 йилда, Шоҳруҳхон эса 1985 йилда таваллуд топган. Уларнинг никоҳ тўйи 2016 йилнинг 30 май куни бўлиб ўтган. Айни кунларда Асал Шодиева ва Шоҳруҳхоннинг икки нафар ўғил фарзандлари бор.

    Имрон турмуш ўртоғининг улғайишини кутди

    Фото: Instagram / @imronsinger

    Фото: Instagram / @imronsinger

    Ўтган йили бўйдоқлик сафини тарк этган хонанда Имрон ҳам аёлидан 12 ёш катта. У «Дарё»га берган интервьюсида аёли билан қариндош эканлиги ва уни илк марта бобосининг жанозасида кўриб қолгани ҳақида сўзлаб берганди.

    —  Аёлим мендан 12 ёш кичкина. Унинг санъатга умуман алоқаси йўқ. Бухорода университетда ўқийди, биринчи курсни тугатди. Худо хоҳласа, энди ўқишини Тошкентга кўчириш ҳаракатидамиз.

    Аёлимнинг бобоси оламдан ўтганида мен ҳам жанозага борганман. Улар билан қариндошчилигимиз бор. Ўша ерда кўриб қолганман, бу воқеага икки ярим йил бўлди. Онам, аммаларим мана шунча қиз, бирортасини кўр, танла, қачон уйланасан, деб ҳоли-жонимга қўйишмаган вақтлар эди. Ўшанда мана шу қизга уйланаман, деганман, шунда онам жим, у қиз ҳали ёш, ота-онаси турмушга бермайди ҳали, деганлар. Ундай бўлса, бошқа кимга уйланасан, деб сўраманглар, деганман, — дейди хонанда Имрон.

    Мавзуга доир:

    • Хонанда Имрон турмуш ўртоғини 2,5 йил кутиб, 2 та тўй қилгани ва у билан жанозада танишгани ҳақида (видео)
    • «Ҳозир кимгадир ниманидир исботлайдиган вақт эмас». Зарина Низомиддинова миш-мишларга изоҳ бермаслиги ва ўзидан 12 ёш катта турмуш ўртоғи ҳақида сўзлаб берди
    • Актёр Миролим Қиличев ўзидан 15 ёш кичик қизга уйлангани ва «иккинчи марта уйланди» деган миш-мишлар ҳақида сўзлаб берди (видео)
    • Ёшлари орасида жуда катта фарқ бўлган юлдузли жуфтликлар (фото)
    • Эр хотинидан кичик бўлган Болливуднинг 5 та юлдузли жуфтлиги (фото)
    • Болливуднинг ёши орасида катта фарқ бўлган юлдузли жуфтликлари (фото)
    • Ёшидаги катта тафовут турмуш қуришига тўсиқ бўла олмаган турк киноси юлдузлари (фото)

    03.01.2023, 13:57   Изоҳ (0)   56571
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қизил олма», «Эсингдами сени?», «Ишонма» ва ўзбек эстрадасидаги 20-30 йилдан буён «яшаётган» бошқа қўшиқлар (видео)

    03.01.2023, 12:53

    «Севинч», «Дилҳирож», «Севгинатор» ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли фильмлар (видео)

    03.01.2023, 11:55

    Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)

    03.01.2023, 10:47

    Зарина Низомиддинованинг холаваччаси, Даврон Кабуловнинг божаси: қариндош эканини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)

    03.01.2023, 09:53

    Instagram: Азиза Низомовага Tracker, Littos’га Malibu совға қилишди, мухлисасининг орзусини амалга оширган Нилуфар Усмонова

    02.01.2023, 22:59

    Уч даҳони улғайтирган она: 70 ёшида ҳам косметика бренди юзи бўлишни уддалаган машҳур модель — Мей Маск ҳикояси

    02.01.2023, 21:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.