• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    2022 йилда ўз бахтини топиб, оила қурган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео)

    Якунланаётган йил инсонларда турли хил хотираларни қолдирди, 2022 йилда кимдир орзусига эришди, кимдир эса бахт қасрига қадам қўйди. Ўзбек шоу-бизнесининг айрим вакиллари ҳам айнан шу йилда ўз бахтини топиб, турмуш қурди. Қуйида шу ҳақда маълумот берилади.

    Фаридам 

    Сардор Раҳимхоннинг клипи орқали танилиб, кейинчалик ўзи ҳам хонандаликка қадам қўйган Фаридам 2022 йилнинг 7 январь санасида турмушга чиқди. Собиқ хонанда анча пайтдан бери Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшаб келаётган эди. У туркиялик хонанда Рафет Эл Роман билан ҳам дуэт куйлаган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Жаҳонгир Хўжаев ва Асал Абдуллаева 

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзбек шоу-бизнесида ўз ўрнига эга бўлган жуфтлик Жаҳонгир Хўжаев ва Асал Абдуллаеванинг никоҳ оқшоми 10 март куни пойтахтдаги «Яккасарой» тўйхонасида бўлиб ўтди. Тўйда ўзбек шоу-бизнесининг энг таниқли вакиллари: актёр, актриса, хонандалар ҳамда вайнерлар иштирок этди.

    Келин-куёвни тўйхонада анъанавий тарзда Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров «Келибди» қўшиғи билан қарши олди. Ундан кейин эса меҳмонларни Ёрқинхўжа Умаров, Улуғбек Раҳматуллаев, Алишер Файз ва бошқа таниқли хонандалар шўх тароналари билан хушнуд этди.

    Жаҳонгир Хўжаев тўйида отасига машина калитини топширди, онаси ва қайнонасига эса Малика Равшанованинг «Бу менинг онам» қўшиғи садолари остида гулдаста тақдим этди.

    Азиза Низомова 

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Актриса, хонанда Азиза Низомова 19 март куни севган йигити билан турмуш қурди. Унинг тўйи пойтахтдаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди. Азиза Низомова ўз тўйида қўшиқ куйлади. Тўйда ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари меҳмон бўлди.

    Паризода Усмонова 

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Инстаблогер, тиктокер Паризода Усмонова 2022 йилнинг 11 май куни турмуш қурди. Унинг тўйида ҳам ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари, блогерлар, вайнерлар иштирок этди.

    Каниза 

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Хонанда Каниза 25 май куни 7 йиллик севгилиси билан турмуш қурганини маълум қилди. «Биз бир-биримизни 7 йил синадик. Ҳатто айро йўллардан кетдик. Мен ҳурмат қиладиган эркак ўта рашкчи ва санъатни қабул қилолмайдиган бўлиши керак эди. Шундай инсонни севдим. Фақат бирга бўлишимиз учун йиллар керак бўлди. Ваниҳоят рашк, қайсарлик, ҳар хил шартлардан кўра севгимиз кучлилик қилди. Алҳамдулиллаҳ», — деб ёзади хонанда Instagram саҳифасида.

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda

    Маърифат Ортиқова

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Фильм ва сериаллардаги маъсума аёл образи билан элга танилган актриса Маърифат Ортиқова 2 июль куни, 39 ёшида турмушга чиқди. Унинг тўйида ҳамкасблари ва яқинлари иштирок этди.

    Baby Mohi 

    Фото: Instagram / @babymohi

    Фото: Instagram / @babymohi

    Инстаблогер, ковер тароналар ижрочиси 22 июнь куни Жасур Ҳурриятов билан турмуш қурди. Baby Mohi турмуш ўртоғи билан 2019 йили танишган ва тўйдан аввал бизнес ҳамкорликни йўлга қўйишган. Келин-куёвлар бренд либослар савдоси билан ҳам шуғулланишади.

    Иззат Шукуров

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонанда, актёр Тоживой Шукуровнинг ўғли Иззат Шукуров 27 июнь куни уйланди. Унинг тўйида ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб таниқли вакиллари иштирок этди. Хонанда Иззат Шукуров ҳам ўз тўйида қўшиқ куйлади.

    Музаффар Қурбонов

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонанда Абдулла Қурбоновнинг ўғли Музаффар Қурбонов 2 сентябрь куни турмуш қурди. Унинг тўйида ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари иштирок этди. Абдулла Қурбонов тўйга ташриф буюрган айрим ҳамкасблари устидан доллар сочди.

    Жава Расулов 

    Инстаблогер Жавоҳир Расулов 7 сентябрь куни ҳамкасби Асал Ёқубова билан оила қурди. Унинг тўйида машҳур инстаблогерлар, вайнерлар ва хонандалар меҳмон бўлди.

    Жавлонбек Олимов

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонанда Авазбек Олимовнинг ўғли Жавлонбек Олимов 2022 йилнинг 23 октябрь куни уйланди. Унинг тўйида Фарруҳ Зокиров, Озодбек Назарбеков, Али Отажонов ва кўплаб машҳурлар иштирок этиб ижодидаги тароналарни ижро этди.

    Рухшона 

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Биринчи турмуш ўртоғи продюсер, клипмейкер Санжар Маткаримов билан ажрашган хонанда Рухшона 3 сентябрь куни иккинчи марта турмуш қураётганини маълум қилди. Кейинчалик хонанда: «Турмуш ўртоғимнинг миллати ўзбек, Туркияда яшайди. Турмушга чиқдим, тўй қилмадик, чунки бундай истак ўзимда бўлмади. Бир марта тўйим бўлди, етади, бошқа келин кўйлак кийиш ниятим йўқ, дедим», — деб изоҳ берди.

    Зара Ширинова 

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Телебошловчи Зара Ширинова 25 октябрь куни севган йигити билан турмуш қурди, бироқ куёв тўйда иштирок этмади. Зара Ширинова кейинроқ бу ҳолатга изоҳ бериб, бўлажак турмуш ўртоғи иш билан боғлиқ вазият туфайли тўйда иштирок этмаганини айтди.

    Тимур Кубаев

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Актриса Дилноза Кубаеванинг укаси Тимур Кубаев 2022 йилнинг 25 ноябрь санасида оила қурди. Унинг тўйида машҳур актриса ва актёрлар иштирок этди. Актёрнинг тўйи пойтахтдаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди.

    Фарҳод Маҳмудов

    «Барон» фильмидаги роли билан мухлисларга яхши таниш бўлган актёр Фарҳод Маҳмудов 30 ноябрь куни Камилла исмли қиз билан оила қурди.

    Актёр Фарҳод Маҳмудовнинг тўйида ўзбек санъатининг энг таниқли намоёндалари меҳмон бўлди.

    Бунёд Раҳматуллаев

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Илҳақ», «Сеҳрли қалпоқча», «Йиғламагин» фильмидаги роллари билан томошабинлар қалбидан жой олган актёр Бунёд Раҳматуллаев ҳам 30 ноябрь куни уйланди. Унинг тўйи Тошкентдаги ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди.

    Жасур Умиров

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонанда Жасур Умиров 3 декабрь куни Гўзал исмли қиз билан оила қурди. Тантанага ўзбек санъатининг кўплаб таниқли вакиллари ташриф буюрди. Унинг тўйи ҳам пойтахтдаги ҳашаматли ресторанларнинг бирида бўлиб ўтди.

    «ВИА Мараканд», Ҳосила Раҳимова, Имрон, Озода Нурсаидова, Маҳмуд Намозов, Бунёдбек Саидов, Мавлуда Асалхўжаева, Асилбек Амануллоҳ, Воҳиджон Исоқов, Достон Эргашев ва бошқа кўплаб хонандалар никоҳ оқшомида қўшиқ куйлаб, келин-куёвга бахт тилади.

    Келин-куёв Шоҳжаҳон Жўраевнинг «Битта бўлсин» қўшиғи садолари остида илк оилавий рақсини ижро этди.

    Шаҳрам Ғиёсов 

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Бокс бўйича Рио олимпиадаси кумуш медали соҳиби, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсовнинг Бухоро шаҳридаги тўйи 6 декабрь куни бўлиб ўтди. Никоҳ оқшомида таниқли спортчилар ва ўзбек шоу-бизнесининг кўплаб вакиллари иштирок этди.

    Шунингдек, Шаҳрам Ғиёсов 12 декабрь куни Тошкент шаҳрида ҳам тўй ўтказди. Бу тўйда ҳам машҳур хонандалар иштирок этиб, ўз ижодидаги тароналарни ижро этди.

     

    Интизор Тожибоева 

    Устазода санъаткор, қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Интизор Тожибоева 18 декабрь куни оила қурди. Унинг тўйида ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари, қизиқчилар, хонандалар иштирок этди.

    Мавзуга доир: 

    • 2021 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото).
    • Instagram: Ортиқ Султонов ўғлини уйлантирди, Интизор Тожибоева турмушга чиқди, Юлдуз Усмонова Умра сафаридан қайтди.
    • Instagram: Зара Ширинова турмушга чиқди, Муқаддас Саъдуллаеванинг фарзанди билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолат, мухлисасига кийимини совға қилган Юлдуз Усмонова.
    • Instagram: 36 ёшни қарши олган Муниса Ризаева, Умра сафаридаги Шаҳло Зоирова, Рухшона турмушга чиқди.
    • Тиктокер ҳамда cover қўшиқлар ижрочиси Baby Mohi турмушга чиқди ( фото, видео).

    31.12.2022, 12:50   Изоҳ (0)   42527
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байрамона кайфият улашувчи Янги йил ҳақидаги 5 та фильм

    31.12.2022, 10:49

    Instagram: Онасини Умра сафаридан кутиб олган Зиёда, Ҳосила Раҳимова Янги йилни Нью-Йоркда қарши олади, Манзура ҳижобини ечгани ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

    30.12.2022, 23:05

    Чиқиндихонадан топиб олган чақалоқни ўз фарзандидек вояга етказган Митҳун Чакраборти ҳақида

    30.12.2022, 19:40

    «Ўғлим отаси билан кўришиб туради». Ситора Алимжонова фарзандини футболчи қилмоқчи эканлиги ҳамда ҳаётдаги армони ҳақида (видео)

    30.12.2022, 15:40

    Уэнздей ролини қойилмақом ижро этган ва интернетни «портлатган» рақсни ўзи ўйлаб топган Женна Ортега ҳақида 20 та факт

    30.12.2022, 13:51

    Instagram: Иккинчи бор она бўлган Ханна, машинасини сотаётган Шоҳруххон, Янги йилни хорижда кутадиган санъаткорлар

    29.12.2022, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.