2015 йил ўзбекистонлик бир қатор машҳурларнинг тўйлари билан ёдда қоладиган бўлди. Улар орасида, албатта, Фаррух Раимов ва Дилсўз ҳамда Ойбек ва Нигоранинг тўйлари алоҳида эътиборга молик.
Қуйида эса 2015 йили оила қурган ўзбекистонлик бир қатор машҳурларнинг рўйхати билан танишиш мумкин. Аввалроқ 2015 йилда ота-она бўлган ўзбекистонликлар ҳақида фотожамланма тайёрланган эди.Али Отажонов
Отажоновлар сулоласининг кенжа вакили — хонанда Али Отажонов 2015 йил 10 февраль куни уйланди.Фаррух Раимов ва Дилсўз
Йилнинг энг шов-шувли тўйларидан бири 2015 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтди — хонанда Фаррух Раимов ва хонанда Дилсўз турмуш қурди. Уларнинг фарзандли бўлиши яна алоҳида шов-шув бўлди.Қиличбек Мадалиев
Марҳум хонанда Охунжон Мадалиевнинг ўғли — хонанда Қиличбек Мадалиев 24 май куни оила қурди.Шароф Шаропов ва Гулчеҳра Эшонқулова
Актриса Гулчеҳра Эшонқулова 30 май куни бошловчи актёр Шароф Шароповга турмушга чиқди. Маълум вақт ўтиб, улар ажрашгани ҳақида хабарлар тарқади, бироқ кейинроқ улар яна бирга эканлиги маълум бўлди.Санжар Турсунов
Футбол мавсумида танаффус эълон қилинган бир вақтда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов уйланди. Тўй 8 июнь куни бўлиб ўтди.Жасур Рапиқов
6 сентябрь куни «Уммон» гуруҳи вакили Жасур Рапиқов олти йиллик муҳаббати — Гулноза билан никоҳдан ўтди.Акбархўжа Расулов
12 октябрь куни ёш актёр Акбархўжа Расулов бўйдоқликни тарк этди.Сардор Мамадалиев
Худди шу куни хонанда Сардор Мамадалиев ҳам уйланди.Музаффар Мирзараҳимов
27 октябрда хонанда Музаффар Мирзараҳимов оила қурди.Дилноза Мамадалиева
«Давр» информацион дастури бошловчиси Дилноза Мамадалиева 6 ноябрда турмушга чиқди.Шаҳзод Раҳимов ва Робия Шодиева
15 ноябрь қўшиқчи Шаҳзод Раҳимов актриса Асал Шодиеванинг синглиси Робия Шодиевага уйланди.Нигина Анорбоева
Ёш актриса Нигина Анорбоева 15 ноябрда ўзидан 11 ёш катта кишига турмушга чиқди.Асқар Ҳикматов
Комик роллари билан танилган ёш актёр Асқар Ҳикматов 19 ноябрь куни уйланди.Одил Холиқов
Марҳум хонанда Муҳриддин Холиқовнинг ўғли, хонанда Одил Холиқов 21 ноябрь куни уйланди.Ойбек ва Нигора
2015 йил 21 ноябрь куни ўзбек шоу-бизнеси тарихида энг узоқ кутилган тўй бўлиб ўтди — хонанда Ойбек ва Нигора ва ниҳоят турмуш қурди.Ислом Тўхтахўжаев
Декабрь ойида футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев оила қурди.Шунингдек,
айнан 2015 йилда хонанда Жўрабек иккинчи марта оила қурди, актриса Гулнора Қосимованинг тўй маросими эса АҚШда бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)