• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Гулнора Каримова туфайли ўзини ўлдирмоқчи бўлган, тўйига 1 млн доллар сарфланган, ўғил фарзанд кутаётган Муниса Ризаева 38 ёшда (фото, видео)

    Ўзбек шоу-бизнесидаги энг талаб юқори бўлган хонандалардан бири Муниса Ризаева 21 октябрь куни 38 ёшга тўлди. Муниса бу йилги туғилган кунини бутунлай ўзгача кайфиятда, шукроналик ҳисси билан ўтказди.  

    Фото: Instagram

    “Барчаси учун яратганга ҳамд айтаман. Алҳамдулиллаҳ. Энди менинг ажойиб оилам бор. Бу йилги энг муҳим совғам бўлажак фарзандимиз бўлди. Янги ҳаёт учун раҳмат, Аллоҳ. Менинг энг зўр яқинларим, энг яхши ота-онам бор. Уларнинг умрлари узоқ бўлсин Илоҳим. Энг муҳими бир умрлик орзум амалга ошади — бу йил она бўламан. Қолаверса, ҳаммадан-да яхши тингловчиларим, ижодимнинг мухлислари борлиги бахт! Ҳаммаси учун Аллоҳимга шукур, бу мен учун жуда қадрли”, деб ёзди хонанда Instagram саҳифасида. 

    Муниса Ризаеванинг таржимаи ҳолини унинг ашаддий мухлислари яхши билади. Шу боис унинг қачон, қаерда ва қандай оилада туғилгани, қандай қилиб машҳурликка эришгани ҳақидаги маълумотларни такрорламаймиз. Бугун хонанданинг ижодига тўсқинлик қилган айрим ҳолатлар ҳамда ҳаётида сўнгги йилларда юз берган воқеалар ҳақида тўхталиб ўтамиз.  

    Гулнора Каримованинг “запрети”дан Муниса ҳам қуруқ қолмаган

    Фото: Instagram

    Муниса Ризаева интервьюларидан бирида 2012 йилларда Гулнора Каримованинг тақиқига учрагани ортидан ўзини ўлдиришга урингани ҳақида айтиб ўтган.
    — Гулнора Каримовага мен ҳақимда турли асоссиз гап-сўзлар етказишган. Мени унинг номини сотишда айблашган. Масалан, мени йўлда ЙПХ ходимлари тўхтатганида, мен уларга ‘Гули Каримованинг дугонасиман’, деб айтганмишман гўё. Бу биринчиси. Бундан ташқари, ўша вақтда унга яқин бўлган бир гуруҳ аёл хонандалар Каримовага мен ҳақимдаги бўлмағур гапларни гапирган. Уларнинг кимлигини жуда яхши биламан, ҳозиргача улар билан яхши муносабатдаман. Бироқ улар менинг бу вазиятдан хабардорлигимни билишмайди.

    Мен ҳозирга келиб, уларнинг нега бундай қилганини тушуняпман. Бу гаплар М&TVА тақдирлаш маросимидан бир кун аввал бўлган. Ўшанда менга “Йил қўшиғи” ва “Йил хонандаси” номинацияларида мукофотни беришмоқчи бўлишган. Шунинг учун ушбу “интрига” атайин уюштирилган. Гулнора Каримова мен ҳақимдаги гапларга ишонган ва “бўлди, унга ҳеч қандай мукофот бермайсизлар. Ҳамма ёқдан ҳайдайсизлар” деб кўрсатма берган.
    Шундан сўнг мени Терра компаниясидан ҳайдашган. Менинг компания билан беш йиллик шартномам бор эди ўшанда. Мен Севара Назархон билан “Голос” лойиҳасида қатнашаётган эдим. Терра’нинг директори менга қўнғироқ қилиб, “Гули сенинг ‘Голос’да қатнашишингни истамаяпти, тез Тошкентга қайтсанг қайт, бўлмаса, ‘запрет’га тушасан”, деди. Мен “Голос”нинг ҳамма саралаш босқичларидан ўтган эдим. Шунга қарамай, лойиҳадаги иштирокимдан воз кечиб, Тошкентга қайтиб келдим, лекин барибир “запрет”га тушдим.

    Етти ой мендан ҳамма юз ўгирди. Ҳамма ўзидан қўрқиб мен билан гаплашишга қўрқарди. Ўзимни худди ўлгандек ҳис этардим. Ҳатто юрак хуружи билан касалхонага ҳам тушиб қолганман, ота-онам мени йўқотишига бир бахя қолган. Ўзимни осиб ўлдиришга ҳам уринганман, деб эслайди Муниса Ризаева.

    Маълумот учун, М&TVА мусиқа, теле ва видеомаҳсулотлар учун Ўзбекистон миллий мукофоти бўлиб, у  2005—2012 йилларда қатор санъат соҳаси, радио ва телебошловчилар, актёр ва режиссёрларга топширилган. Хонанда Муниса Ризаева 2012 йилда номзодлар орасида бўлган.

    Очиқ кийимдаги суратлари тарқалиши ва 2 йиллик депрессия

    Фото: Instagram

    Гулнора Каримованинг шахсий тақиқи Муниса Ризаевага қаттиқ руҳий таъсир кўрсатган ягона ва охирги ҳолат эмас. Бундан бир неча йил аввал ижтимоий тармоқларга Мунисанинг ўта шахсий суратлари тарқалиб кетган, бу ҳолат хонандани 2 йиллик депрессияга тушишига сабаб бўлган.

    — Шунақа пайтлар бўлганки, суратларим тарқалиб кетганида 2 йил депрессиядан чиқа олмаганман. Ҳеч нарса қилгим келмасди, қўшиқ айтишни ҳам хоҳламаганман. Кулмаганман, уйдан чиққим келмасди. Зўрға тўйга бориб келиб, яна уйда ётардим. Жуда қийналганман. Лекин 60-70 та ашула ёзиб қўйганман, ўшаларни чиқариб турганмиз. Аллоҳга шукр, бугунга келиб ўзи менинг юзимни ерга қаратмади, дейди хонанда. 

    Қатардан келган 500 минг долларлик таклиф

    Фото: Instagram

    Муниса пулнинг ортидан ҳеч қачон қувмаслигини таъкидлаб келади. 

    — Пулнинг орқасидан чопиш керак эмас, пул сизнинг ортингиздан қувсин. Мен умуман пулни биринчи ўринга қўймайман. Агар шундай бўлганида, бир кунда 10-15 та тўйга кирган бўлардим. Ҳозирда 3-4 та тўйга кираман ва уйга кетаман. Шунақа воқеа бўлган: “Эртага Қатарга учиб келсин, 500 минг доллар берамиз”, дейишган. Йўқ, деганман. Боргим келмаган. Агар пулни биринчи ўринга қўйганимда, мен учиб борган бўлардим. Баъзан “Ҳозир Мунисани чақираман, “бирров”ининг пулини уч баравар қилиб берсам, эрталабгача қўшиқ айтади”, деган гапларни ҳам эшитиб қоламан. Мен принцип қилиб, беш баравар пул тўласа ҳам бормайман. Инсон учун пул эмас, орзу ва ишонч муҳим бўлиши керак. Агар инсон орзу қилса ва унга эришишига ишонса, орзуга қандай етиб олганини тушунмай қоласиз, дейди хонанда.

    1 млн доллар сарфланган “Йил тўйи”

    Фото: Instagram
    Фото: Instagram


    2023 йил Муниса Ризаева ҳаётида ўчмас из қолдирган йиллардан бири бўлди. Айнан бир йил аввал хонанданинг нафақат ўзи, балки мухлислари томонидан йиллар мобайнида кутилган ҳодиса рўй берди — у оила қурди. Муниса ва Арсенийнинг никоҳ кечаси икки марта нишонланди. Биринчи тўй ҳиндча ўтказилди, кечада нафақат келин-куёв балки меҳмонлар ҳам ҳинд маданиятига монанд кийинган эди.


    7 сентябрь куни Муниса Ризаеванинг асосий тўйи ўтказилди. Ушбу тўй санъат оламида “Йил тўйи” сифатида эътироф этилди. Хонанданинг никоҳ кечасида бир неча хорижий давлатлардан ташриф буюрган санъаткорлар билан бир қаторда ўзбек шоу-бизнесининг энг таниқли вакилларини кўриш мумкин эди.


    Муниса Ризаеванинг яқин дўсти, вайнер Озод Хуррамов Мунисанинг тўйига бир миллион доллар сарфлангани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram


    — Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион доллар маблағ сарфланди. Ҳамма харажатларни куёвнинг ўзи қоплади. Муниса Ризаева келин кўйлаги, ҳатто пардоз-андози учун ҳам чўнтагидан пул сарфлагани йўқ. Улар ўн ой аввал танишиб, бир-бирини синашган. Арсенийни катта бизнес билан шуғулланувчи инсонлар жуда яхши танишади. У ўзига тўқ, бадавлат инсон, деган эди Озод.

    Узоқ кутилган фарзанд неъмати

    Фото: Instagram

    Муниса интервьюларида ҳаётидаги энг катта орзуси она бўлиш экани ҳақида жуда кўп гапирарди. Ўтаётган йилда унинг ушбу орзуси амалга ошди. Хонанда май ойида мухлисларига қувончли хабарни — фарзанд кутаётгани ҳақидаги янгиликни етказди. У Instagram саҳифаси орқали ўтказилган қисқа савол-жавоб рукнида эса фарзандининг жинсини ҳам ошкор қилди.


    “Фарзандингизга қандай исм қўймоқчисиз?”, деган саволга хонанда “Буни фақат фарзандимиз туғилганидан кейингина айта оламиз. Чунки унинг ташқи кўриниши Муҳаммадга ўхшаш бўладими ёки Даниэлга ҳозирча билмаймиз”, дея жавоб берган. 

    Муниса фарзандини Аргентинада дунёга келтиришга қарор қилди ҳамда ушбу қарорига қуйидагича изоҳ берди:
    — Биринчидан, Аргентинанинг тиббиёт даражаси дунё бўйича 33-ўринда туради. Иккинчидан, Аргентинанинг катталиги сабаб бу ерда ҳар хил маданиятлар ва ҳар хил об-ҳавони кўриш мумкин. Учинчидан эса, ҳамма билган Месси, Марадона, стейк, фолклор мусиқа, Буэнос Айреснинг ғайритабиий кўча санъати ҳақида билиш менга ҳам қизиқ бўлди. Тўртинчи ва асосий сабаб бу — турмуш ўртоғимнинг хоҳиши бўлди”, дейди Муниса Ризаева. 

    Фото: Instagram

    Ўзбек шоу-бизнесидаги рекламаси энг қиммат хонанда

    Муниса Ризаева салкам 7,5 миллион кузатувчиси бўлган Instagram саҳифасидан ҳам мўмайгина пул ишлашини яширмайди. Хусусан, унинг саҳифасига жойланган энг қиммат реклама 120 минг доллар бўлган.
    — Ҳозирги кунда Instagram’имда жуда катта жамоа ишлайди. Саҳифамни юритиш учун жуда катта маблағ сарфлаймиз. Instagram’им фаоллиги жуда ортиб кетган. Олдин Муниса Ризаевани яхши кўрган бўлишса, ҳозирда Арсений иккаламизни жуфтлик сифатида кузатиш ҳаммага қизиқ бўляпти. Саҳифамда чиқадиган рекламалар жуда қаттиқ танлаб олинади. Stories’имда реклама жойлаш 3500 доллардан 10 минг долларгача. Яқинда биз битта шартнома тузиб, битта постни 120 минг долларга жойлаштириб бердик, деган эди Муниса.

    Муниса — қимматбаҳо автомобиллар ишқибози

    Фото: Instagram

    Муниса Ризаеванинг гаражидан бир нечта қимматбаҳо автомобиллар ўрин эгаллаган. Умуман олганда, Муниса ёшлигиданоқ автомобилларга қизиқади. У интервьюларидан бирида илк ҳайдаган автомобили “Жигули” бўлганини айтиб ўтган.
    — 2023 йилда Gelandewagen автомобилини 420 минг долларга харид қилдик. Ундан кейин турмуш ўртоғим менга яна бир Mercedes совға қилди. Чунки мен у пайтда хизматларга Malibu’да юрардим. Кейинроқ мен ҳомиладор бўлдим ва Филиппиндан энагамиз учиб келди ҳамда турмуш ўртоғим энди фарзандли бўлсак, ҳаммамиз бу автомобилга сиғмаймиз, деб 7 кишилик Lixiang L9 автомобилини олиб бердилар. Энди Urus ёки Rolls-Royce сотиб олмоқчимиз, дейди хонанда.

    Муниса фарзандини ноябрь ойининг охирида дунёга келтиришини маълум қилган. Ҳозир у Аргентина пойтахти Буэнос Айресда турмуш ўртоғи ҳамда фарзандининг энагаси билан яшамоқда.  

    22.10.2024, 23:17   Изоҳ (0)   306954
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Муниса Ризаева#Гулнора Каримова#Ёрқинхўжа Умаров#Асал Шодиева#Юлдуз Усмонова#Шаҳло Зоирова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муниса Ризаева Гулнора Каримова унга «запрет» қўйганидан кейин ўзини ўлдиришга урингани ҳақида сўзлаб берди

    05.04.2020, 12:22

    Санъаткорларни сирдарёликларга ёрдам беришга ундаётган Озодбек Назарбеков, Асалга севгисини рус тилида изҳор этган Шоҳруҳхон, ўзбекларга мурожаат йўллаган Амир. Ма...

    02.05.2020, 22:37

    Муниса Ризаева Россия шоу-бизнесини забт этишга киришди

    25.06.2020, 16:23

    90 йилларнинг машҳур хонандаси Моҳира Асадова 25 йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтмоқда

    03.07.2020, 19:29

    Instagram: Ифтор вақтида мухлисининг уйига борган Юлдуз Усмонова, шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берган Имон Каримова, «Қора ният»да вафот этган Шаҳика

    28.04.2021, 22:33

    «Яхшиям ўша даврлар ўтиб кетди». Шоҳжаҳон Жўраев илк марта Гулнора Каримова туфайли «запрет»га тушгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    10.12.2021, 21:28

    Instagram: Бобур Йўлдошев хонадонида тўй, “Митти вайн” жамоси актёри уйланди, Рухшонанинг турмушга чиққани ёлғонмиди? 

    18.09.2024, 10:59

    Instagram: Америкада концерт берадиган Ҳамдам Собиров, иккинчи бор ота бўлган Азиз Раметов, фарзандини Аргентинада дунёга келтирадиган Муниса Ризаева

    22.09.2024, 22:08

    Instagram: Ҳамдам Собировнинг тўйлардаги “биррови” қанча? Озод Хуррамов онасига квартира совға қилди, Муниса Ризаева Аргентинага учиб кетди

    01.10.2024, 10:45

    Instagram: Тимур Алихонов никоҳланди, Даврон Эргашев неварали бўлди, Муҳаммадзиёнинг “бирров” хизмати нархи қанча?

    05.10.2024, 23:05

    Instagram: Ўткир Шодмонов 52 минг долларга автомобиль харид қилди, Шаҳзода Муҳаммедова инглизчани ўрганмоқда, бир кунда энг кўп “бирров”га борадиган рекордчи хонан...

    06.10.2024, 22:48

    Instagram: Буэнос-Айресдан квартира излаётган Муниса Ризаева, янги уйли бўлган блогер, “Қизим” сериали актрисасига уюштирилган сюрприз

    08.10.2024, 10:46

    Қизил йўлакчадаги илк қадамлар, ҳаяжон, мухлислар эътирофи — “Замин юлдузлари” тақдирлаш маросимидан репортаж (видео, фото)  

    08.10.2024, 20:39

    Instagram: Шаҳзод Султонов уйланмоқда, Муҳаббат Қурбонова ва Мавлуда Ҳикматова янги машинали бўлди

    10.10.2024, 10:32

    Муниса Ризаева нима сабабдан фарзандини Аргентинада дунёга келтиришга қарор қилгани ҳақида гапирди 

    11.10.2024, 21:40

    Instagram: Муяссар Бердиқулова кроссовер харид қилди, Муниса Ризаева тахикардиядан азият чекмоқда, Райҳон Ҳамдам Собировга қимматбаҳо совға берди 

    17.10.2024, 11:55

    Instagram: Миржалол Неъматов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Дилноза Ҳабибуллаеванинг фотиҳа тўйи бўлиб ўтди, Феруза Норматова Шаҳзод Султоновга турмушга чиқяпт...

    20.10.2024, 20:30

    Instagram: Шаҳло Зоированинг ретро услубидаги туғилган куни, Фарангиз Холиқова турмушга чиқяпти, Муниса Ризаеванинг энг катта орзуси ушалди 

    21.10.2024, 22:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Паркентда 3 нафар бола сувга чўкиб вафот этди

    Ўзбекистон | 15 июн, 11:48

    Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қуради

    Дунё | 15 июн, 11:38

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурадов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    Саломатлик | 15 июн, 08:54

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.