Тошкентда 50 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Тошкент шаҳри Миробод туманида яшовчи 50 ёшли Р.Ю. 3 июлдан 9 июлгача уй шароитида даволаниб юрган. Нафас етишмовчилиги белгилари кучайгач, 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.

Унга COVID-19 инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги билан кечган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, илк аниқланган қандли диабет ҳамроҳ касалликлари билан ҳам оғриган. 9 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Бемор бир йилдан буён онкологик касаллик билан оғриб келган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Бунгача Ўзбекистонда 54 киши коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида: