Жуфтликлар ўртасидаги ёш фарқи бу кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган мавзу. Баъзилар учун бу муносабатларнинг муҳим жиҳати, бошқалари учун эса шунчаки рақамлардир. Қуйида турли авлодларга мансуб юлдузли жуфтликлар ҳақида маълумотлар келтирилади.

Ченнинг Татум ва Инка Уильямс ўртадаги фарқ 19 ёш
-3axvC-bY.avif)
Ченнинг Татум ва Зои Кравиц ажрашгандан сўнг, мухлислар унинг дарров янги ишқий муносабатларни бошлаб юбориши ҳақида ўйламаган эди. Аммо тез орада актёр янги муносабатларга киришди. Тақдир 44 ёшли актёрни ўзидан 19 ёшга кичик бўлган 25 ёшли модел Инка Уильямс билан боғлади. Маълумотларга кўра ёш фарқи севишганларни умуман безовта қилмайди. “Инка уни бахтли қилади”, дейишади манбалар.
Бредли Купер ва Жижи Ҳадид ўртадаги фарқ 21 ёш
-f7EGI-jF.avif)
50 ёшли актёр Бредли Купер 29 ёшли модел севгилиси Жижи Ҳадид билан ўртадаги 21 ёш фарққа қарамай уйғун муносабатларда эканлигини таъкидлайди. “Ахир гап ёшда эмас, балки жуфтига ўзини бағишлашга тайёрликда” дейди Жижи.
“Менимча, муносабатларда нимани истаётганингиз ва нимага лойиқ эканингизни тушуниш нуқтасига етиб бориш муҳим, кейин эса ҳаётнинг шу нуқтасида бўлган одамни топиш ва шундан сўнг иккалангиз ҳам энг яхши жуфтлик бўлиш учун биргаликда ҳаракат қила бошлайсиз”.
Мерайя Кери ва Андерсон Пак ўртадаги фарқ 17 ёш

Севгида чегаралар йўқлигига Мерайя Кери ва Андерсон Пак ўртасидаги муносабатларни ёрқин мисол қилиш мумкин. Поп юлдузи ва продюсер ўртасидаги ёш фарқи катта бўлишига қарамай, бир-бирлари билан ўзларини қулай ҳис қилишади. Уларни ижодга бўлган ҳақиқий севги бирлаштирган.
“Жуфтликнинг муносабатлари студияда, янги мусиқа устида биргаликда ишлаш пайтида бошланди ва тез орада романтик муносабатларга айланди”, дейди ички манбалар.
Ник Жонас ва Приянка Чопра ўртадаги фарқ 10 ёш

Приянка Чопра турмуш ўртоғининг ундан 10 ёшга кичиклиги ҳаммани безовта қилишини лекин бу нарсанинг унга умуман аҳамияти йўқлигини таъкидлайди. Чунки Ник Жонас унга ўзининг етуклигини ва жиддий муносабатларга тайёрлигини 6 йиллик турмуш даврида кўп марта исботлади.
“Мен барқарорликни хоҳлардим ва у билан биринчи учрашувимизга боргунимча Никка муносиб баҳо бермадим. Биз бутун оқшомни бирга ўтказдик ва мен қаллиғимнинг қалби ва фикрлаши ёшига нисбатан анча катталигини англадим. У мен учун инсон қиёфасидаги барқарорликдир”.
Жейсон Момоа ва Адриа Архона ўртадаги фарқ 13 ёш
-TDmI4eNf.avif)
Актёр Жейсон яқинда ўзидан 10 ёш катта Лиза Бон исмли қиз билан турмуш қурган эди. Афсуски, уларнинг турмуши бахтли якун топмади. Актёрнинг янги севгилиси атиги 32 ёшда, актёр эса ҳозирда 45 ёшда. Бу муносабатлар қанча давом этади, ноаниқ. Аммо Голливудда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Блейк Лайвли ва Райан Рейнолдс ўртадаги фарқ 11 ёш
-jzEC_kVJ.avif)
Блейк Лайвли ва Райан Рейнолдс — энг ёқимли машҳур жуфтликлардан бири. Гарчи актёрларни 11 ёш ажратиб турса ҳам, уларнинг муносабатлари ўзаро тушуниш ва самимий севги асосида қурилган. Бундан ташқари, бу жуфтликда жуда кўп умумийлик бор, шунинг учун улар бу фарқни аллақачон унутиб қўйган бўлиши мумкин:
“Биз турмуш ўртоғим билан ҳамма нарсани бирга қилишни афзал кўрамиз. У уйимиз учун нарсалар танлашда менга ёрдам беришни яхши кўради, менинг барча ошпазлик тажрибаларимга қизиқади. Мен тайёрлаган ҳамма овқатларни ёқтиришини айтади ... Биз бир-биримизга ролларга тайёргарлик кўришга ёрдам берамиз. Севган инсонингиз билан турмуш ўртоқ бўлиш ажойиб”, дейди Блейк.
Леонардо Ди Каприо ва Витториа Черетти ўртадаги фарқ 24 ёш
-Eb0Ae0xT.avif)
Голливуд юлдузи, 50 ёшли Леонардо Ди Каприонинг 26 ёшли янги севгилиси Витториа уни рекорд ўрнатишга мажбур қилди. Гап шундаки, ундан олдин актёр ҳеч қачон 25 ёшдан катта қизлар билан муносабат қурмаган. Ўртадаги ёш тафовутига қарамай жуфтликнинг ҳозирча ажрашиш нияти йўқ, муносабатлар абадийми ёки йўқ буни вақт кўрсатади.
Изоҳ (0)