• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фаррух Зокиров 79 ёшда: иккинчи турмушидан бахтини топган 6 та давлат халқ артистининг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида 

    Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Россия Федерацияси халқ артисти Фаррух Зокиров 16 апрель куни 79 ёшни қаршилади. У санъаткорлар оиласида туғилган бўлса-да, фаолиятида кўплаб қийинчиликларни бошидан ўтказган.  

    Фото: Instagram

    Карим ва Шоиста Зокировлар санъатга ошуфта инсонлар бўлишган. Карим Зокиров табиатан оғир-босиқ, камгап инсон бўлган. Аёли эса ундан тубдан фарқ қилган. У асли санъаткор бўлса-да, маҳалла ишларида фаол, оилавий муаммоларда маслаҳатчи аёл эди. Уларнинг олти нафар фарзандлари бўлган, аммо Науфал исмли ўғиллари эрта оламдан ўтган. 

    Фото: Скрин

    — Санъаткор бўламан деб ўйламасдим, чин сўзим. Йигитлик йилларим мусиқа басталашга мойиллигим бор эди. “Шундай қўшиқ ёзсамки, Ботир Зокиров рэпертуарига киритса”, деб орзу қилардим. Акам эса эшитиб кўрарди-да, “Йўқ, ҳали бор, ҳали пишмаган”, дерди. Шукр, бу бахтга мушарраф бўлдим. 1974 йилда “Мажнунтол” қўшиғини ёзган бўлсам, бир йиллардан кейин “Шу қўшиқ жуда чиройли чиқибди, майлими, мен куйласам”, дея сўраганлар. Ўшанда юрагим ёрилиб кетай деган. Ҳозир ҳам кучли ҳаяжон билан эслаяпман. Маданиятни қаранг, майлими, деб сўраганлар, дейди Фаррух Зокиров. 

    Хонанданинг айтишича, у болаликдан маданиятли оилада улғайган. Отаси Карим Зокиров машҳур санъаткор бўлишига қарамай меҳнат ва муомала борасида фарзандларига ўрнак бўлган.

    Фото: Скрин

    — Отам маҳоратли ижодкор бўлса-да, оилада ҳамма қатори ота эди. Боғда ишлашни, дарахтларни парваришлашни яхши кўрарди. Уйда бўш ўтирганини эслолмайман. У пайтда маҳалламиздан газ ўтмаганди, қишда печни ёқиш вазифаси отам билан менга юклатилганди. Отам эркак киши қилиши мумкин бўлган барча уй ишларини ўргатган. Аммо у менинг санъаткор бўлишимни истамасди. “Қўлларинг нозик, сен жарроҳ бўлишинг керак”, деб кўп гапирарди. “Бўлсанг зўр санъаткор бўл, ўртамиёна бўлма”, деган гапни кўп айтарди, дейди Фаррух Зокиров. 

    Хонанда болалигида романтик бўлгани, шунинг учун мактабдан ҳайдалишига бир бахя қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Скрин

    — Болаликда ҳақиқатан ҳам романтик эдим. Мактабда қизларга хат ёзиш бўйича энг устаси фаранги бўлганман. Бир куни синфдошим ёқтирган қизига хат ёзиб беришимни илтимос қилди. Ҳуснихатим чиройли бўлгани учун илтимослар жуда кўп бўларди. Математика дарсида хат ёзиб ўтирсам ўқитувчимиз билиб қолган. Киноларда шундай вазиятларда қоғозни оғзига солиб олишларини кўргандим. Мен ҳам хатни оғзимга солиб олганман. Шунда ўқитувчининг жаҳли чиқиб, “Мактабдан ҳайдайман”, деб қўрқитганди. Аммо эртаси куни бу шунчаки қўрқитиш учун баҳона бўлганини тушунганман. Лекин бу хатони ортиқ такрорламаганман, дейди хонанда Фаррух Зокиров.

    Хонанда акаси Ботир Зокиров соғлигидан кўп панд егани ҳақида сўзлаб берди. 

    Фото: Скрин

    — Акам бир неча марта жарроҳлик амалиётини бошидан кечирган. Ечинганида танасидаги чандиқларни кўриб, ҳайрон қолардим. Акам битта ўпка билан яшарди. Соғлиғи жойида бўлмаса ҳам ундан шикоят қилмасди. 1984 йил декабрь ойида яна аҳволлари ёмонлашиб қолди. Ўша пайтда қайсидир байрамга тайёргарлик кўрилаётганди. Акам касалхонада даволанаётган бўлишига қарамай, ҳар куни репетиция жараёнларида иштирок этарди. Шу қадар санъатга фидойи инсон эдики, соғлиғидаги муаммолар унга тўсқинлик қилолмасди, дейди хонанда Фаррух Зокиров.

    Ҳозирги кунда кўпчилик Фаррух Зокировни “Ялла” ансамблисиз тасаввур этолмайди. Аммо хонанда ижодни ансамблдан анча эрта бошлаган. 

    Фото: Instagram

    — 1966 йилдан ҳаваскорлик дасталарида ижод қилишни бошлаганман. Орадан уч йил ўтиб санъат институти қошида ташкил этилган ҳаваскорлик ансамблига таклиф этишди. У ансамблга кейинроқ “Ялла” номи берилди. Айримларнинг айтишича, “Ялла” сўзи “Ё раб” сўзидан олинган дейишади. Аммо режиссёр Александр Мосликов “Қиз бола” номли қўшиғимизни эшитиб, шу номни танлаб берганди. Чунки қўшиқда “Қиз бола ялла яллонома” деган мисралар бор эди.

    “Ялла” ансамбли фаолиятини бошлаган илк йиллардаёқ машҳурлик чўққисига эришди. Унинг қўшиқларини нафақат Ўзбекистонда, балки хориж давлатларида ҳам севиб тинглашарди. Фаррух Зокировнинг ҳамкасби Наргиза Бойхонова билан оила қуриши ҳам кўплаб шов-шувларга сабаб бўлганди. Уларга кўпчилик ҳавас кўз билан қарарди. Афсуски, ижодкорларга оилавий бахт насиб этмади.

     Фото: Instagram / @farrukhkarimovichzokirov   

    — “Ялла” гуруҳига аёллар қабул қилинишига аввалдан қарши бўлганман. Чунки аёл киши билан ижодда ҳамкорлик қилишнинг ўзига яраша қийинчиликлари бор, деб ҳисоблардим. Онам раҳматли жуда кўп қизларга оғиз солган. Аммо тақдир буюргани бўлар экан. Ҳар бир инсоннинг ўзига яраша феъл-атвори бўларкан. Наргиза Бойхонова билан келишолмай, ажрашдик. Аммо бир дақиқа бўлса-да, ўғлимга бўлган муносабатим ўзгаргани йўқ. Ҳар доим ҳам ёнида бўлолмасам-да, ҳамиша ҳаёлим унда бўлган. Ҳар томонлама қўллаб қувватлашга ҳаракат қилганман. Аммо ўртамизда тушунмовчиликлар ҳам бўлган. Ўғлим борлигидан ва у сабаб учта қиз набирали бўлганимдан хурсандман, дейди Фаррух Зокиров.

    Хонанда Наргиза Бойхонова билан ажрашгач, Анна исмли аёл билан оила қурди. Фаррух Зокиров рус аёли билан қандай танишгани ва унинг қайси жиҳатларини ҳурмат қилиши ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @farrukhkarimovichzokirov   

    — Анна билан тасодифан танишганмиз. Ўртамизда қандайдир илиқлик сезганимиздан кейин учрашиб турардик. Рус бўлишига қарамай, ижодимга бефарқ эмасди. Бир куни “Ғайра-ғайра” қўшиғимни ижро этиб, у ҳақида жуда илиқ фикрларни айтган. Ана шундан кейин унга оила қуришни таклиф қилганман. Чунки турмушда бир-бирини тушуниб яшаш жуда муҳим. 

    Уйдагилар нима дейишар экан, деган иккиланиш бўлган. Ўшанда онам Луиза опамнинг уйида эди. Олдиларига бориб, Анна ҳақида айтганимда. “Болам миллатининг аҳамияти йўқ, муҳими кўзи тўқ бўлсин”, деганди. Хуллас яқинларимнинг розилиги билан оила қурганмиз. 35 йилдан буён биргамиз ва ҳалигача бир-биримизни ҳурмат қилиб, сиз деб муомала қиламиз, дейди Фаррух Зокиров.

    Фото: Instagram / @farrukhkarimovichzokirov

    Фаррух Зокиров 70 ёшни қаршилаган йили жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Шундан сўнг бир оз соғлиғи ёмонлашди. Ҳозирги кунда ёшига нисбатан анча тетик. У шу ёшида ҳам тўй хизматларида фаол. Энг қизиғи, санъаткор баъзи ёшлардан фарқли ўлароқ ҳануз жонли ижрода куйлайди.

    17 апрел, 10:55   Изоҳ (0)   110572
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Фарруҳ Зокиров#Юлдуз Усмонова#Ғуломжон Ёқубов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқ артистлари ҳам, хизмат кўрсатган артистлар ҳам йўқ. Муносиблар йўқ

    25.08.2017, 23:00

    Instagram: Укасини уйлантирган Шаҳло Зоирова, янги хонадонини кўрсатган Шаҳзода Муҳаммедова, клипда ҳаётини хавф остида қолдирган Райҳон

    21.01.2022, 22:26

    Instagram: Маржона Мирзаалиевага Malibu совға қилишди, Москвада яшагиси келмаётган Лола, сериал съёмкаси вақтида оёғини синдириб олган актриса

    03.03.2022, 09:20

    Жасур Умировдан «Миллион» ва Юлдуз Усмоновагача. «Халқлар дўстлиги»да ўтказилиши режалаштирилаётган концертларга кириш қанчага тушади?

    20.04.2022, 14:20

    73 ёшида уйланган Убайдулла Омондан Азиз Раметовгача. Ўзбек шоу-бизнесида муҳокамаларга сабаб бўлган тўйлар (фото, видео)

    13.06.2022, 13:18

    400 дан 2500 АҚШ долларигача: Ўзбекистоннинг энг машҳур хонандалари пойтахт тўйларидаги «бирров»и қанча? (фото)

    18.08.2022, 17:45

    Instagram: Жаҳонгир Ортиқхўжаев неварали бўлди, Малика Равшанова хонадонида байрам, Манзуранинг ер остига саёҳати

    05.10.2022, 22:19

    Instagram: Уй харид қилган Дурдона Қурбонова, 25 йиллик орзуси ушалган Нилуфар Усмонова, Мавлуда Асалхўжаевага аталган сюрприз

    16.10.2022, 22:53

    Instagram: Зара Ширинова турмушга чиқди, Муқаддас Саъдуллаеванинг фарзанди билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолат, мухлисасига кийимини совға қилган Юлдуз Усмонова

    25.10.2022, 22:38

    Ўзга миллат вакили билан оила қурган ва ҳозирда бахтли ҳаёт кечираётган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    11.11.2022, 12:55

    Instagram: Юлдуз Турдиева имижини ўзгартирди, Ситора Алимжонова туғилган кунини нишонлади, Раъно Зокированинг ўғли оила қурмоқда

    01.12.2022, 22:53

    «Ҳаётдаги кетма-кет зарбалар ўғлимни касал қилди». Марҳум хонанда Жасур Рафиқовнинг онаси билан суҳбат (видео)

    11.12.2022, 22:44

    Instagram: Шаҳрам Ғиёсовнинг Тошкентдаги дабдабали тўйи, туғилган кунини нишонлаётган Мирзабек Холмедов, Ҳиндистон саёҳатидаги Дурдона Қурбонова

    13.12.2022, 22:48

    2022 йилда ўз бахтини топиб, оила қурган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео)

    31.12.2022, 12:50

    Instagram: Раъно Шодиева хонадонидаги қувончли кун, Умрани адо этаётган санъаткорлар, Жаҳонгир Отажоновдан янги клип

    11.02.2023, 23:05

    Instagram:  Зоҳид Рисқиев ҳаётидаги қувончли кун, Саида Раметова умра сафарида, Муниса Ризаевага уйланмоқчи бўлган Liil Xurramov

    17.04.2023, 22:15

    Миллиардга яқинлашган кўришлар, миллион томошабин, 114 кунлик концерт. Даврон Кабулов “Миллион”нинг 10 йил давомида эришган ютуқлари ҳақида (видео)

    04.05.2023, 15:30

    Instagram: Феруза Норматова Умрага кетди, Муборак Абдуллаева Истанбулда операция қилинди, Муниса Ризаева турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволга жавоб

    12.05.2023, 09:20

    Instagram: Наримон Султонхўжаевнинг рафиқаси унинг муштумзўрлигидан нолиди, Дилшода Рустамжонованинг тўйи, Муниса Ризаева 3 хонали уйини 600 минг долларга сотмоқчи...

    15.07.2023, 22:32

    Instagram: Қайнонасининг туғилган кунини нишонлаган Фаррух Зокиров, “свет” ўчишидан нолиган Нилуфар Усмонова, Марям Тиллаеванинг 10 минг долларлик сумкаси

    11.08.2023, 22:40

    Озода Нурсаидовадан Леонид Агутингача: Муниса Ризаеванинг “йил тўйи” сифатида эътироф этилаётган дабдабали никоҳ оқшомидан репортаж (фото, видео) 

    07.09.2023, 23:00

    Жасур Рафиқовсиз бир йил: Саводсиз шифокорлар сабаб аҳволи оғирлашган ва умри ибодатда якунланган хонандани хотирлаймиз 

    17.11.2023, 09:40

    Жалолиддин Аҳмадалиевдан Насиба Абдуллаевагача: Ўзбек шоу-бизнесида тўйлардаги “бирров” нархи энг қиммат хонанда ким? 

    23.01.2024, 14:20

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди

    23.08.2024, 14:18

    Фаррух Зокиров Озарбайжон халқ артисти унвонига сазовор бўлди (видео)

    23.08.2024, 20:10

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этди

    23.08.2024, 21:50

    Instagram: Насиба Абдуллаева хонадонида зиёфат, АҚШдаги машҳур музейга борган Афруза, Паризода оилавий саёҳатда

    04.09.2024, 10:45

    Гиёҳванд модда сабаб қамалган ва бир неча марта ўлимдан қолган хонанда Абдулла Қурбонов 48 ёшда (фото, видео)

    04.09.2024, 16:43

    “Миллион” кулги жамоасининг янги концертидан репортаж (видео)

    23.10.2024, 23:08

    “Болалигимда ота-онамдан ўйинчоқ ўрнига аккордеон олиб беришни сўрардим”. Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева 63 ёшда (фото, видео)

    18.11.2024, 15:50

    Путин Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни тақдирлади

    18.11.2024, 18:30

    Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси, кучга кирган янги қонунлар, Андижон вилояти бўйича йиғилиш: 18 ноябрнинг энг муҳим хабарлари 

    18.11.2024, 23:20

    Етти йиллик “запрет”, рассомчиликдан кетиш ва кутилмаган юрак хуружи. Марҳум қизиқчи Обид Асомовни хотирлаймиз (фото, видео)

    14.12.2024, 17:46

    Озода Нурсаидова, Ҳамдам Собиров ва Лола. “Ўзбегим — 2024” мукофоти қайси санъаткорларга насиб этди? (видео)

    26.12.2024, 21:11

    Ҳамдам Собиров, Муниса Ризаева ёки Юлдуз Усмонова? Ўзбек шоу-бизнесидаги “биррови” энг қиммат хонанда ким? 

    24 январ, 11:05

    Отабек Мадраҳимов 50 ёшда: 90 йилларнинг энг машҳур хонандаси нима сабабдан катта саҳна ва Ўзбекистонни тарк этган?

    27 январ, 12:26

    Қўшиқчиликни орзу қилган, битта рол билан машҳур бўлган, ўзидан 14 ёш кичик қизга уйланган Дилшодбек Каттабеков 35 ёшда (фото, видео)  

    27 феврал, 16:01

    Машҳур инсонларнинг фарзанди эканлигини кўпчилик билмайдиган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    4 апрел, 19:31

    “Истедим”ни ўзбеклар машҳур қилди”. Роза Зергерлининг Ўзбекистондаги илк концерти қандай ўтмоқда?

    15 апрел, 20:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.