Туркия эстрадасининг ёрқин юлдузи Таркан оиласида жудолик юз берди. Хонанданинг онаси Неше Теветоғлу Анталия шифохонасида юрак хуружи туфайли вафот этди.

Онаси вафот этган пайтда Таркан ўзининг Европа концерт сафари доирасида Германияда бўлган. Онасининг вафоти ҳақида хабар олгач, у дарҳол Истанбулга учиб келган, у ерда пайшанба куни дафн маросими ўтказилади.

Таъкидланишича, ўтган йили Неше Теветоғлу Истанбулда қон томирларида қоннинг яхши айланмаслиги туфайли шошилинч операция қилинган ва ундан кейин тикланиш даврида бўлган. Бироқ сўнгги ойларда у яна бир бор оёқларидаги муаммолари туфайли клиникада даволанаётган эди.

Изоҳ (0)