• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 трлн сўм ажратилди

    Президент раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликни камайтириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Унда охирги 7 йилда бу борада кўп ишлар қилингани таъкидланди. Йўлларни қуриш ва таъмирлашга 61 триллион сўм ажратилди. Бу 2017 йилгача берилган маблағлардан 3,5 баробар кўп. Онлайн мурожаат тизими ишга тушиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларига келиш 50 фоизга камайди.

    Шунингдек, 3 минг 365 нафар ЙҲХХ ходимига электрон планшет ва бодикамера олиб берилди. Қоидабузарликларни сунъий интеллект асосида саралаш ва қарор чиқариш амалиёти жорий қилинди.

    Ҳайдовчилик ҳуқуқига имтиҳон, йўл чизиқлари чизиш, техник кўрик каби 8 та хизмат тадбиркорларга аутсорсингга берилди. Шаҳарларда жамоат транспорти учун махсус йўлаклар ташкил қилинди.

    Ўтган ойда ҳайдовчиларга берилган қатор енгилликлар санаб ўтилди:

    • биринчи бор ҳуқуқбузарлик қилганларни жазолаш эмас, огоҳлантириш йўлга қўйилди;
    • йўл чизиқларини босиш ҳолатларини камера орқали фиксация қилиш бекор қилинди;
    • жамоат транспорти учун мўлжалланган тасмаларда кечқурун бошқа ҳайдовчилар ҳам юришига рухсат берилди;
    • шаҳарларда йўлларни кундузи таъмирлаш тақиқланди.
    • радар бор жойда йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлди.

    Шу билан бирга, давлат раҳбари соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар кўплигини қайд этди. Мамлакатда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатидаги зарар ялпи ички маҳсулотга нисбатан ўртача 0,4 фоизни ташкил қилаётгани кўрсатиб ўтилди.

    Ўтган йили 9 минг 364 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ушбу ҳодисаларда қарийб 9 минг фуқаро жароҳат олган. Авариялар туфайли 2 минг 203 нафар одам ҳалок бўлган. Энг кўп ўлим ҳолатлари Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида.

    ЙТҲлар статистикаси

    Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки уч ойида ЙТҲ содир этиши оқибатида 891 нафар шахс судланди. 

    2024 йил давомида Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан 3 321 нафар шахс судланган. Уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 2 404 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган.

    2025 йилнинг I-чораги мобайнида ушбу модда билан 891 нафар шахс судланиб, уларнинг 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Шунингдек, 718 нафар фуқарога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари

    Тошкентда автомобиллар учун йўл бўйларида пулли тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳақида 2021 йилда маълум бўлганди. 2024 йил 16 октябрь куни Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳам тасдиқланди.

    Пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш ҳуқуқи учун аукционда дастлаб Balcomуз қўшма корхонаси ғолиб бўлганди. Компания 3 йил давомида автотураргоҳларни ижарага олиш учун тахминан 120 миллиард сўм таклиф қилган, аммо келишув тасдиқланмаган. 2024 йил 17 декабрь куни такрорий аукцион ўтказилиб, бошланғич нархдан 10 фоизга юқори нарх (62,93 миллиард сўм) таклиф этган. Streetpark Systemс компанияси ғолиб бўлди.

    Ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими

    Ўзбекистонда ҳайдовчилар ҳуқуқбузарликлари учун жарима баллари тизими жорий этилиши ҳақида 2022 йилнинг февралида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинганди. Ўша йилнинг апрелида “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Унда ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилиши белгиланди.

    Мазкур тизим 2022 йил 1 декабрда ишга тушиши керак эди. ЙҲХХ бу тизим кўзда тутилган санадан бошлаб тест режимида ишга тушурилишини, дастурий таъминот синовдан ўтказилиб, аниқланган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан кейин ишга туширилиб, ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланишини билдирганди. Ўшанда Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси ишлаб чиқилгани, Олий Мажлис қонунчилик палатасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилган ҳолда қонун лойиҳасини қайта такомиллаштириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинганди. 

    Қонунчилик палатаси жарима баллари кўзда тутилган қонунни 2023 йил 28 ноябрда қабул қилди. Сенатда биринчи марта 2024 йил 16 август куни кўриб чиқилиб, уни такомиллаштириш ва якунлаш учун Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссиясига қайтарилди. 2025 йил 24 январда қонун қайта кўриб чиқилиб, маъқулланди.

    2025 йил 20 февраль куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Қонун билан жарима баллари 12 баллдан ошган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши белгиланди. 

    Ўшанда Зойир Йўлдошов ушбу тизим ишга тушиши бўйича “Дарё”га изоҳ бериб, қонун билан 1 ой муддатда “12 баллик тизим” бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори ишлаб чиқилишини билдирганди. 

    Ҳайдовчиларга тайинланадиган 12 баллик жарима баллари фақат ЙПХ инспекторлари тузган баённомалар асосида шаклланади ва балларни ҳисоблаш тизими ЙҲХХда инсон омилисиз, автоматлаштирилган тарзда ҳисоб-китоб қилинади.

    9 июл, 15:53   Изоҳ (0)   1378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #қуриш#тирбандлик#ҳайдовчилар#енгиллик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қозонистон» — қишда саёҳат қилиш мумкин бўлган «иссиқ» ўлка (фото)

    28.01.2018, 21:20

    Эҳтиёт бўлинг: Тошкентда бир дақиқа тўхташ ярим млн сўм!

    06.08.2018, 11:21

    Ўзбекистон йўллари жаҳон стандарти талабларига жавоб берадими?

    05.02.2019, 19:40

    «Вафли» чизиғи. У нима ва қандай қўлланилади?

    26.11.2019, 21:26

    Тошкент — велосипедчилар учун хавфли шаҳар, миллиардларга қурилаётган велойўлаклар эса сифатсиз. «Дарё» велоҳаваскорлар билан шу ҳақда суҳбатлашди

    19.08.2021, 19:40

    Шавкат Мирзиёев Тошкент ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичи қурилишини бориб кўрди

    06.06.2022, 22:20

    Тошкентда ерусти ҳалқа метросининг охирги бекатлари ўртасида бепул электробуслар қатнови йўлга қўйилади

    07.06.2022, 14:53

    Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси лойиҳаси кўриб чиқилди

    18.10.2022, 16:21

    Тошкент марказида ҳаракатланадиган енгил автомобиллар сони қисқартирилади

    18.01.2023, 17:03

    Тошкентда жамоат транспортидан кўпроқ аёллар ва ёшлар фойдаланади — ПМТИ

    10.03.2023, 12:18

    Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш учун қандай ишларни амалга ошириш режалаштирилгани маълум бўлди

    30.10.2023, 20:55

    Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?

    01.11.2023, 17:24

    “5 ойда 65 нафар ўқувчи ўлими…”: йўллар пиёдалар учун қачон хавфсиз бўлади? 

    17.07.2024, 17:54

    Осмонўпар бинолар, Эски шаҳар ва орзудаги Тошкент ҳақида

    08.12.2024, 13:05

    Олмаота шаҳрига автомобиллар кириши пулли бўлиши мумкин

    27 феврал, 14:31

    Тошкент—Андижон ҳамда Тошкент—Самарқанд йўлларида ҳайдовчи ва йўловчилар учун турли пулли хизматлар йўлга қўйилади

    26 март, 21:51

    “Улар фақат жарима ёзиш учун ишлаяпти” — президент йўллардаги камералар ҳақида гапирди

    16 июн, 12:27

    Голливуднинг машҳур бўйдоғи — Леонардо Ди Каприонинг юрагини забт этган Виттория Черетти ким ўзи?

    3 июл, 15:30

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    3 июл, 23:35

    “Қизим учун ўзимни асрашим керак”. Болалигида тортинчоқ бўлган, саҳнада тинч туролмайдиган, севгида омади чопмаган Севинч Мўминова 43 ёшда

    7 июл, 11:40

    Шавкат Мирзиёев Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарини қабул қилди

    3 июл, 18:41

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    3 июл, 23:05

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    4 июл, 08:46

    Буюк Британия Сурия билан дипломатик алоқаларини тиклади 

    6 июл, 18:07

    Россия транспорт вазири ишдан олинганидан бир неча соат ўтиб ўлик ҳолда топилди

    7 июл, 19:12

    Ўзбекистонда Бадиий академия марказий аппарати ходимлари маошига 200 фоиз устама берилади

    8 июл, 09:27

    Ўзбекистонда йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилади

    8 июл, 14:40

    Энг кўп муҳокама қилинаётган турк кино юлдузлари: мухлислар уларни нима учун танқид қилади?

    8 июл, 19:56

    АҚШ Исроил мудофаа армиясининг авиабазалари ва объектларини қуриш учун юз миллионлаб доллар ажратмоқда

    8 июл, 21:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.