• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қозонистон» — қишда саёҳат қилиш мумкин бўлган «иссиқ» ўлка (фото)

    Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихоновнинг ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифидан сўнг Татаристон ва Ўзбекистон ўртасида туристик алоқаларни ривожлантириш борасида бир қатор битимлар имзоланди ва уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида амалий саъй-ҳаракатлар йўлга қўйилди. Жорий йилнинг 25 январь куни Татаристон ҳукуматининг таклифи билан ўзбекистонлик журналистлардан иборат делегация Қозон шаҳрининг туристик салоҳиятини ёритиш мақсадида рус ўлкасига ташриф буюрди. Қуйида «Дарё» мухбири Фозилбек Юсупов Татаристон сафари таассуротлари билан бўлишади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўзбектуризм» томонидан ташкиллаштирилган 6 кунлик сафар 25 январь, пайшанба кунидан бошланди. Эрталаб соат 9:00 да Тошкент халқаро аэропортида тўпланиб, рўйхатдан ўтиш жараёнини бошлаб юбордик. Шу кунга қадар аэропортдаги назоратнинг одамни «эзворадиган» даражада эканлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг хизмат кўрсатиш даражаси борасида анча-мунча салбий фикрларни эшитганим учун бироз бўлса-да кўнгил хушламай аэропорт остонасига қадам қўйдим. Балки менга шундай туюлгандир, балки биринчи парвозим бўлгани учун етарлича аҳамият бермагандирман, бироқ аэропорт ходимлари кутганимдан бутунлай ўзгача — хушмуомала бўлиб чиқди. Текширув жараёнлари жуда тез, юкларни ортиш, рўйхатдан ўтиш 10 дақиқага ҳам бормади. «Қизил» ва «яшил» йўлакларнинг жорий этилгани саёҳатга отланганлар учун айни муддао бўлибди. Ёнингизда 2000 доллардан кўпроқ валюта бўлса, сизни «Қизил йўлак»ка кузатишди, ундан кам бўлса «Яшил йўлак»ка. Бошқа ҳеч қандай текширув йўқ: «Қанча олиб кетяпсан?», «Нега олиб кетяпсан?», «Кимга олиб кетяпсан?» бу каби саволлар аэропорт ходимларининг луғатидан бутунлай ўчириб ташланибди.

    10:30 га мўлжалланган парвозимиз 15 дақиқа кечикди. Учувчи юзага келган ноқулайлик учун кечирим сўраб, Қозонга ўз вақтида етиб боришимизга ваъда берган ҳолда самолёт двигателини ишга туширди.

    Эконом-классда учганимизга қарамай, ўзимни шоҳона ҳис қила бошладим. Жуда хушмуомала ва юзидан табассум аримаган стюардессалар ҳар бир йўловчига сидқидилдан хизмат қила бошлади (балки бунга сўнгги кунларда амалга оширилган ўзгаришлар сабабдир, эслатиб ўтаман, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» директори Улуғбек Рўзиқулов 22 январь куни лавозимидан озод этилганди).

    Тошкентдан Қозон шаҳригача 2600 километр бўлиб, уни босиб ўтиш учун 3 соат керак бўлди. Парвоз давомида йўловчилар учун исталган турдаги ичимликлар (алкоголдан ташқари албатта) таклиф этилди, тушлик тортилди. Диққатимни тортган нарса бу албатта тушлик бўлди. Менюдан қайнатилган гуруч, икки дона котлет, шунингдек, сомса, пишириқ, уч хил турдаги колбаса, ананас бўлаги, сариёғ, мураббо ҳамда бир қатор зираворлар ўрин олган. Бундан ташқари, ўрик туршаги ва ерёнғоқ солинган пакетчалар 3 соатлик парвоз зерикишларсиз ўтишидан далолат бериб турарди. Охирги марта бунақа ранг-баранг таомномани Янги йил дастурхонида кўрганман фақат. Менга қолса 9 соат учсаг-у, шу баҳона 3 марта овқатланиб олсам. Аммо келтирилган ноз-у неъматларни ярмини ейишга ҳам улгурмай тўйиб қолдим. Ёши эндигина 40 дан ошган стюардесса идишларни йиғиб кетаётганида ортидан анча вақтгача термулиб турдим. Қисқаси ёқди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қорин тўйганидан кейин одамни уйқуси келади, шунга кўзим илинибди. Қанча ухлаганимни билмайман, самолётимиз бир қаттиқ силкинганида уйғониб кетибман. Қўрққанимдан калима келтира бошлаган эдим, ёнимдаги шеригим биқинимга бир туртди: Қўниб бўлдик, тинчланинг.

    Иллюминатордан қарасам ростдан ҳам ердамиз. Атроф оппоқ қор. Тошкентда шортикда йўлга чиққанлар сумкаларини ичидан жуни бор шимларини қидиришга тушди. Ахир бу ердаги ҳарорат -12 даража совуқ. Нега бу йил Тошкентда қор ёғмаганини энди тушундим, ҳамма қор Қозонда экан. Ярим метрли қор одамнинг бахри-дилини очиб юборади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Самолётдан тушиб автобус орқали аэропортга етиб олдик. Бир соат ўтар-ўтмас божхона назоратини якунлаб, ташқарида бизни кутиб турган минибусга чиқдик. Шу ерда бир кичик муаммо юзага келди. Делегация таркибида телевидение вакиллари бўлганлиги ва уларнинг бир эшак арава ашқол-дашқоллари, камера, штатив ва яна мен номини бимайдиган бир қатор нарсалари борлиги сабаб уларни ўтказишни исташмади (аниқроғи, уларнинг профессионал камераларини). Мамлакат қонунчилигига кўра, бу турдаги камераларнинг нархи декларацияда кўрсатилган бўлиши керак эмиш, аммо улар бизда бу турдаги қоғозбозликка барҳам берилганини қаердан билсин. Юзага келган муаммо ҳақида бизни кутиб олиши керак бўлган гид қизни огоҳ этдик. Зум ўтмай у етиб келди-да, божхоначиларнинг раҳбарига вазиятни тушунтирди. У ҳам ҳаммасини тушуниб турганини, аммо ҳужжатсиз ўтказа олмаслигини, туризм қўмитасидан бир парча хат керак эканлигини маълум қилди. Бир нечта қўнғироқдан сўнг, ҳужжатлар факс орқали етиб келди ва биз 30 дақиқадан кейин йўлга отландик. Гид қиз ҳамда божхона раҳбари ноқулайлик учун узр сўраб, бизни кузатиб қўйди. Аэропортдан Қозон шаҳригача 30 дақиқалик йўл – атроф тўла оқ қайин.

    Шаҳар марказидаги Корстон меҳмонхонасига етиб келдик (айтишларича, меҳмонхонанинг тўртта юлдузи бормуш), бизга аталган номерларга кириб, жойлашдик. Эртага бизни узоқ ва совуқ экскурсия кутар эди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълумот учун: Қозон – Татаристон Республикасининг пойтахти (Россиянинг «учинчи пойтахти» ҳам дейилади) бўлиб, Волга дарёсининг чап қирғоғида, Казанка дарёсининг унга қуйилиш жойида ўрнашган, бу ерда 1,3 миллион аҳоли истиқомат қилади. Қозон шаҳри номининг келиб чиқиши ҳақида бир нечта афсоналар мавжуд: афсоналардан бирига кўра, одамлар ўзлари учун янги макон қуриш мақсадида жодугарнинг ёнига боради. Жодугар қозонни шундай жойга қўйингларки, уни тагига олов ёқмасаларинг-да уни ичидаги овқат қайнасин деб буюради. Одамлар қидира-қидира шу ерга — Казанка дарёсининг қирғоғига қозонни ўрнатади ва у ҳеч қандай оловсиз қайнай бошлайди. Яна бир афсонага кўра, шаҳар шу ердаги Кабан кўлида яшовчи илонлар подшоҳи аждар Зилант шарафига номланган (айнан у Қозоннинг рамзи ҳисобланади). Шаҳар 2005 йилда ўзининг минг йиллигини нишонлаган, шундай экан Тошкент ундан икки баробарга ҳам ҳудуд, ҳам ёш жиҳатидан катта.

    Шаҳар рельефи паст-баландликлардан иборат, йўллар четида XVIII-XIX асрга оид иншоотлар бисёр, бироқ автомобиллар ҳаракатланадиган йўллар тор. Буларда йўл қуриш учун унинг четидаги биноларни бузиб ташлаш одати йўқ экан. Шунга қарамай, шаҳарда деярли тирбандлик юзга келмайди ва ҳайдовчилар фақатгина фавқулодда ҳолатда машина сигналини чалишади.

    Шаҳар ўртасига улкан «қозон» ўрнатилган. Аммо унда ош дамлаб бўлмайди, бу ФҲДЁ биноси бўлиб, бутун умр бирга «қозон»да қайнашни истаганлар ёшларнинг никоҳлари қайд этилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қозон TripAdvisor наширининг 2014 йилдаги рейтингида туристик йўналиш бўйича ривожланаётган дунёдаги энг яхши шаҳарлар қаторидан 8-ўринни, Европадаги шаҳарлар орасидан 3-ўринни эгаллаган

    26 январь, экскурсиянинг биринчи куни.

    Эрталаб 9:00 гача меҳмонхонада нонушта қилишга келишиб олганимиз сабаб соат 8:30 да биринчи қаватдаги кафега тушдим. Қарасам, ҳеч ким йўқ, кетиб қолишган бўлса керак деб ўйлай бошладим. Аммо кафенинг ходимлари ҳам кўринмасди. Секин ортимга қайтиб, ресепшндан сўрасам соат энди 6:30 бўлибди. Ўзбекистондан учишда соатимни тўғрилаб қўйиш эсимдан чиққан экан…

    Кунни Қозон Кремлига саёҳатдан бошладик. ЮНЕСКО бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Кремлнинг майдони 13 гектарга тенг бўлиб, унинг ичида ўнлаб музей, шаҳардаги энг катта масжид – Кул Шариф, Благовешченск собори ва албатта президент Миннихоновнинг расмий қароргоҳи жойлашган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Кремлни 2 соат давомида айланиб чиқиб, Татаристон республикасининг миллий музейига йўл олдик. Ҳали учдан икки қисми тўлиқ битмаган ушбу музейни дастур доирасида тез-тез айланиб чиқишимизнинг ўзига 2 соатдан ортиқроқ вақт кетди. Музей ичидан ўлка тарихига оид экспонатлар, тарихий ёдгорликлар ўрин олган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Музейдан кейинги бекат – татар миллий ошхонасидаги тушлик бўлди. «Татар қўрғони» ресторанининг эшигини олдида бизни татар халқининг миллий куйлари ва рақслари остида кутиб олишди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Таомномадан қази гўштига қилинган кўза шўрва ва ўзимизни тухумбаракка ўхшаш таом (кабартма) ўрин олган экан. Фақат хамир ичига картошка пюре солиниб, сариёғда қовурилган. Умуман олганда, ўзимни уйдагидек ҳис қилдим, фақат буларда чой овқатнинг охирида берилиши озгина ноқулайлик туғдирди. Шу сабабли ҳар биримизни финжонимизга чой қуйиб бераётган қиздан самоварни қолдириб кетишини илтимос қилдик. Ахир шу совуқда қайноқ чой ичмасдан юриб бўлармиди?!

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қорин тўйди. Манзилимизнинг кейинги бекату Чак-чак музейи бўлди. XIX асрда қурилган хусусий музей ҳақиқий татар анъаналарини ўзида мужассам этган бўлиб, у ердаги ходимлар миллий либосларда хизмат қиларди. Аввалига бизга чак-чак тарихи, унинг қандай тайёрланиши борасида ҳикоя қилиб беришди. Сўнг барчамиз самовардан чой ичиб, чак-чак тановул қилдик (мазаси худди ўзимизникидака экан).

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Музейдан чиқиб, куннинг сўнгги манзили – «Ариш мае» татар ароғи дўконига йўл олдик. Бу ерда спиртли ичимликнинг юзлаб тури сотилар, меҳмонлар учун алоҳида дегустация уюштирилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дўкондан чиқиб яна овқатландик. Бу сафар Double Tree by Hilton Kazan City Center меҳмонхонасининг ресторанида. Бу ердаги таомнома Европа ошхонасига оид бўлгани ва бизнинг юртимиздагилар у ҳақида етарлича маълумотга эга бўлгани сабаб алоҳида тўхталиб ўтирмайман.

    Соат 19:00 ва биз яна «ўзимизнинг» меҳмонхонамизда етиб келдик.

    Кун кутганимдан ҳам яхши ўтди. Татар халқининг меҳмондўстлиги бизникидан кам эмаслигига амин бўлдим…

    28.01.2018, 21:20   Изоҳ (0)   63741
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    FIDE рейтинги. Карлсен етакчи, Абдусатторов 6-ўрин, Синдоров эса 29-поғонадан жой олди

    Спорт | 9 июн, 10:45

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 10 июнь куни ёмғир ёғади

    Ўзбекистон | 9 июн, 10:44

    Ёзнинг жазирамасида салқинлик берувчи 4 хил лимонад рецепти

    Рецептлар | 9 июн, 10:42

    Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

    Ўзбекистон | 9 июн, 10:22

    Колумбияда 6,5 магнитудали зилзила содир бўлди

    Дунё | 9 июн, 10:09

    2025 йилда ота бўлган машҳур эркаклар

    Кино | 9 июн, 09:53

    Роналду: “Йўлнинг бошида эмасман, охирига яқинман”

    Спорт | 9 июн, 09:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.