• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +46°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    “Реал”нинг қайта туғилиши, “Интер”нинг таназзули ва “Ал-Ҳилол” мўжизаси: клублар мундиали 1/8 финали хулосалари

    Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ниҳоят тўлиқ томоша қилиш мумкин! Турнир “Окленд”, “Улсан”, “Сиэтл” каби жамоалардан халос бўлди. Энди фақат энг кучли ва қизиқарли жамоалар майдонда қолган.

    Гуруҳ босқичидан чиқиб кетган жамоаларга нисбатан ҳеч қандай салбий муносабат йўқ. Аммо плей-оффгача бўлган ўйинлар ҳаддан ташқари кўп эди. Уларнинг аксарияти томоша қилиш учун жуда ноқулай вақтда бошланарди. Устига устак, бўш трибуналар... Хуллас, буларнинг барчаси ортда қолди. Футбол мухлисларини эса чин дилдан табриклаш мумкин.

    Энди уйқу билан курашадиган ўйинлар даври бошланди. 1/8 финал ортда қолди ва у кутилмаган натижаларни тақдим этди. Кўплаб ноодатий жамоалар гуруҳ босқичидан кейин мусобақани тарк этди, бироқ ранг-баранглик сақланиб қолди. Энг муҳими, плей-оффга келиб, бу мусобақа Чемпионлар Лигасига айланиб кетмади — ўз моҳиятини сақлаб қолди. Европа жамоаларига бошқа минтақалардан келган клублар жуда яхши рақобат кўрсатмоқда.

    Хаби Алонсонинг трансформацияси

    Хаби Алонсо “Реал”да худди чарх олдида турган кулолга ўхшаб кўринмоқда. У аста-секин янги жамоани шакллантиряпти. Ҳозирча ҳаммаси кўнгилдагидек кечаётгани йўқ, аммо янги ғоялар кўп ва янги футболчилар жамоага қўшилиб кетиши учун бир оз вақт керак, лекин янги “Реал”нинг қиёфаси аста-секин шаклланмоқда.

    Сўнгги бир-икки йил давомида Мадридда Тчуамени ҳақида савол долзарб бўлиб турибди: у таянч ярим ҳимоячисими ёки марказий ҳимоячи? У ярим ҳимоячи сифатида харид қилинган эди, аммо кейинчалик Карло Анчелотти уни мудофаа марказига ўтказди. Бу дастлаб вақтинча ечим эди, кейин эса доимий вариантга айланди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Алонсо Тчуаменининг барча фазилатларини уйғунлаштирмоқчи. У Хаби тизимида бир вақтнинг ўзида ҳам ярим ҳимоячи, ҳам ҳимоячи сифатида ҳаракат қилмоқда. Янги “Реал” жуда ўзгарувчан тактикаларга эга бўлиб, унда гибрид ўйинчилар муҳим рол ўйнайди. Тчуамени бу тизимдаги асосий универсал футболчи ҳисобланади.

    Гюлер ва Вальверденинг роли ҳам ўзгариб туради. Анчелотти даврида Арда кўпроқ ўнг қанотда ўйнаган бўлса, Алонсо уни марказга жойлаштирди. Вальверде ҳам марказда жойлашиб, ўйинни бошқаришда катта ваколатга эга. Анчелотти вақтида у бу даражада муҳим рол ўйнамаган. Ҳозир эса деярли барча ҳужумлар айнан у орқали бошланмоқда.

    Агар “Реал” марказга яна бир ярим ҳимоячи олиб келса, Гюлер ва Вальверденинг функцияси ўзгариши мумкин. “Штутгарт”дан Штиллер Мадридга олиб келиниши ҳақида хабарлар бор эди, аммо у ҳали жамоага келгани йўқ. Балки бошқа вариант танланар. Трент Александр-Арнольддан ўйинни бошловчи сифатида фойдаланиш мумкин, лекин бу ҳам ҳозирча фақат эксперимент тарзида ишлатилмоқда.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Ҳёйсеннинг муваффақиятли дебюти, ёш Гонсало Гарсиянинг голлари, бир неча мавсумдан бери таниш футболчиларнинг янги роллари — буларнинг барчаси “Реал”ни қизиқ ва мавҳум жамоага айлантирмоқда. У қандай ўзгаради, қандай натижалар беради, буни вақт кўрсатади. Чунки Алонсо келганидан сўнг ўтган мавсум тўпурари — Килиан Мбаппенинг тўлиқ ўйинига гувоҳ бўлмадик. У гастроэнтеритдан тикланиб, плей-оффда “Ювентус”га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида дебют қилди.

    “Ал-Ҳилол”нинг сири нимада?

    Симоне Инзаги “Ал-Ҳилол”га келиши билан тарих ёзмоқда. Атиги бир ой олдин у “Интер” билан Чемпионлар Лигаси финалида қатнашган эди. Энди эса “Реал” билан дуранг, гуруҳдан чиқиш ва “Манчестер Сити”ни 4:3 ҳисобида мағлуб этиш — бу ҳақиқий сенсация.

    “Ал-Ҳилол” президенти Фаҳад бин Нафел “Сити” устидан қозонилган ғалабадан сўнг трибунада кўз ёшларини яшира олмади. Бу ўйин принципиал аҳамиятга эга эди, чунки “Ал-Ҳилол” Саудия Арабистони жамоаси, “Сити” эса БАА шайхларига тегишли. Демак, бу Ғарбий Осиё дербиси эди.

    Инзаги жамоани тубдан ўзгартирди, дейиш қийин. Бунга вақт етмасди. Бу ерда Жорже Жезушнинг пойдевори катта рол ўйнади. У Европа даражасидаги жамоани шакллантирган эди. Аммо кучли футболчиларни сотиб олишнинг ўзи кифоя эмас — жамоа сифатида шакллантириш ҳам талаб этилади. Жезуш бунга эришган.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Эҳтимол, янги мавсумда “Ал-Ҳилол” ва Жезуш яна тўқнаш келади — португалиялик мураббий “Ан-Насср”ни бошқариши кутилмоқда. Балки Роналду ниҳоят Яқин Шарқда соврин ютишга муваффақ бўлар

    Инзагининг навбатдаги синови — чорак финалдаги “Флуминенсе”га қарши баҳс. У жуда кучли жамоа, лекин “Реал” ва “Сити”дан кейин “Ал-Ҳилол” учун бу ўйин у қадар катта хавф туғдирмаса керак. Энди улар ҳеч нарсадан қўрқмайди. Агар “Флуминенсе” мағлуб тилса, ярим финалда “Палмейрас” – “Челси” учрашуви ғолиби кутиб турибди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    “Ал-Ҳилол” аллақачон катта ютуққа эришди. Аммо бу воқеалар ривожланиши натижани янада улкан қилиши мумкин. Инзаги топ-жамоаларга қарши қандай ўйнашни яхши билади.

    Чўкаётган “Интер”

    Симоне Инзаги чорак финалда собиқ жамоаси “Интер” билан тўқнаш келиши мумкин эди, аммо бундай бўлмади. “Интер” аллақачон мусобақани тарк этди. Бу клуб учун оғриқли бўлди. Аммо бу муаммо эмас — асосий муаммо жамоанинг умумий ҳолатидадир.

    Кристиан Киву жамоани бошқаряпти, аммо барча муаммолар унинг атрофида тўпланган. Инзаги кетганидан кейин жамоа ёшартирилмади. “Интер” А Серия ва Европа Чемпионлар Лигаси финалига катта қийинчилик билан етиб келди. Энди эса Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Узоқ муддатли зўриқиш жамоани ҳолдан тойдирди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Ҳа, бу турнир клубга яхши даромад келтирди. Аммо жисмоний ва руҳий чарчоқ мукофот пулидан ҳам муҳимроқ. Энди эса жамоани қайта қуриш керак. Таянч ярим ҳимоячи — Петар Сучич (“Динамо Загреб”) ва қанот ҳужумчиси — Луис Энрике (“Марсель”) олиб келинди, ҳужумчи — Анже-Йоан Бонни (“Парма”) трансфери эса кутилмоқда.

    Аммо бу футболчилар таркибга тўлиқ сингдирилиши лозим. Яна янги футболчилар керак бўлади. Айниқса, етакчи рол учун. Ҳоқон Чалҳанўғлу турнирда иштирок этмади. Уни “Галатасарой” ўз таркибида кўришни истаяпти. У “Интер”нинг энг муҳим ўйинчиларидан бири эди.

    Агар Чалҳанўғлу кетадиган бўлса, клуб катта даромад олади. Аммо унинг ўрнини ким тўлдиради? Янги ўйинчи қанча вақт мослашади? А Серия старти эса яқин.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Бу жараёнларнинг барчасини Киву бошқаради. Унинг бу муаммоларда айби йўқ, аммо уларни ҳал этиш айнан унинг зиммасига тушган.

    Турнирдаги энг яхши бразилиялик

    Винисиус ўзгарувчан “Реал”да ўзи ўрнини излаш билан банд. “Палмейрас”даги ёш Эстевао порламоқда. Савинё, Маркиньос ва Малком ҳам яхши ўйин намойиш этишмоқда.

    Аммо энг зўр бразилиялик — Тиаго Сильва. У “Флуминенсе”нинг таянчи, жамоанинг устуни. Жамоа мусобақа давомида мағлуб бўлмади ва тўртта ўйинда атиги иккита гол ўтказиб юборди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Жамоанинг энг кекса ўйинчиси — дарвозабон Фабио. У 44 ёшда! Тиаго Сильва эса “атиги” 40 ёшда. Аммо у ҳали ҳам майдонда ҳаракатда, ўйинлар даражасини белгилаб бермоқда.

    Сильва мудофаани маҳорат билан бошқариб турибди. У икки ёки уч марказий ҳимоячи схемасида ҳам яхши ўйнай олади. “Флуминенсе” “Интер”ни енгиб, чорак финалга чиқди. Сильва ўша ўйинда ҳам ажойиб ҳаракат қилди. Бу эҳтимол унинг “Милан”даги фаолиятидан мерос бўлиб қолгандир.

    Сильва 25 ёшида “Милан”да футболчиси эди. Ҳозир эса 40 ёшда. У энди аввалгидек тезкор эмас, лекин тажрибаси, интеллекти билан камчиликларини тўлдира олаётгани таҳсинга сазовор.

    “Челси” ўз даражасига қайтмоқда

    Сўнгги йиллардаги беқарорликдан сўнг “Челси” ўз мавқейини тикламоқда. Энди клуб доимий кулги объекти бўлиши керак эмас. Тод Боулининг “4-4-3” схемаси, 38 нафар дарвозабон, “Брайтон”нинг деярли барча футболчиларини сотиб олиш, мураббийлар алмашинуви — буларнинг бари ортда қолмоқда.

    Ҳозирча Энсо Мареска аъло даражада ишлаяпти. У жамоани Чемпионлар Лигасига қайтарди, Конференциялар Лигасида эса ғолиб чиқди. Бу ғалабани ортиқча баҳоламаслик керак, аммо жамоа Европанинг 3-даражали турнирида муваффақиятсиз иштирок этганида танқидлар янада кўп бўларди.

    Foto: Championat
    Фото: Championat

    Марескани чорак финалда “Палмейрас” билан баҳс кутмоқда. “Челси” финалга чиқмагунча Европа клуби билан ўйнамайди. Бу эса жамоа учун имконият, лекин финалга чиқиш кафолатланмаган. “Бавария”, ПСЖ ва “Реал” сингари гигант жамоалар бўлган томонда “Челси”дан нимадир кутиш қийинроқ бўларди.

    “Палмейрас” билан чорак финал, ундан сўнг “Флуминенсе” ёки “Ал-Ҳилол” билан ярим финал — бу босқичлар жамоанинг имкониятларини оширади. Opta нашрининг баҳолашича “Челси” турнирнинг асосий фаворити. Энди эса кузатамиз: “аристократлар” бу ишончга қандай жавоб қайтара олади?

    4 июл, 08:46   Изоҳ (0)   2306
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Реал Мадрид#Интер#Челси#КЖЧ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Реал” 1, “Интер Майами” 4-саватчада: бугун клублар ўртасидаги ЖЧга қуръа ташланади

    05.12.2024, 18:24

    “Ман Сити” пешқадам, “Барса” “ўнлик”да ҳам йўқ: УЕФА клубларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди

    13.12.2024, 22:21

    Винисиус биринчи, Роналду рейтингда йўқ: ГивеМеСпорт талқинига кўра мавсумнинг энг яхши футболчилари 

    20.12.2024, 22:49

    Globe Soccer Awards-2024: Винисиус — энг яхши футболчи, Анчелотти — энг яхши мураббий

    28.12.2024, 08:56

    Анъанага айланган мўжиза. “Реал”нинг камбеклари — бу энди тасодиф эмас, клуб ДНКсининг бир қисми

    11 феврал, 15:41

    21-асрнинг энг зўр ҳужум триоси аниқланди

    8 апрел, 08:38

    УЕФА клубларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди (топ-10)

    2 июн, 11:38

    Суперкомпьютер Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг асосий даъвогарларини аниқлади

    10 июн, 12:50

    Италия терма жамоаси бош мураббий қидирмоқда

    10 июн, 15:02

    Энг кўп обуначига эга клублар: “Реал” етакчи, “Барселона” иккинчи поғонада

    12 июн, 15:45

    Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланди: қайси жамоалар иштирок этади, ўйинлар қаерда бўлиб ўтади ва мукофот пули қанча?

    15 июн, 16:58

    FourFourTwo нашри дунёнинг энг кучли 10 нафар ҳужумчисини аниқлади

    18 июн, 15:36

    Серхио Рамос Клублар ўртасидаги ЖЧнинг асосий фаворитини айтди

    19 июн, 14:00

    Лионель Месси Роналду ҳақида: “Биз дўст эмасмиз, аммо доим бир-биримизни ҳурмат қиламиз”

    20 июн, 15:10

    Роналдудан пенальтини тортиб олган, Касиляс билан можарода Моуриньони қўллаб-қувватлаган ва майдондаги “ўйновчи мураббий” бўлган Хаби Алонсо ҳақида 

    20 июн, 22:03

    Чемпионлик йўлаклари тарихи: “Интер” “Милан”га шу орқали ҳурмат кўрсатган, “Барселона” эса ушбу анъана сабаб “Реал” билан зиддиятга борган

    25 июн, 16:46

    “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал босқичи жуфтликлари маълум бўлди

    27 июн, 10:10

    “Реал” раҳбарияти Винисуснинг ғалати ҳаракатлари юзасидан изоҳ сўради

    29 июн, 19:30

    Give Me Sport нашри дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди

    30 июн, 11:26

    “Реал” 19 ёшли нидерландиялик футболчи билан шартнома имзоламоқчи

    30 июн, 16:05

    “Реал” клублар ўртасидаги ЖЧдан сўнг ўз сафига яна бир ҳимоячини қўшиб олади

    30 июн, 19:40

    Мбаппе “Ювентус”га қарши майдонга тушадими? 

    1 июл, 10:27

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    1 июл, 16:59

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” ва “Боруссия Д” чорак финалга йўл олди (видео)

    2 июл, 09:34

    “ПСЖ” “Бавария”га қарши — Клублар ўртасидаги ЖЧнинг чорак финал жуфликлари маълум бўлди 

    2 июл, 10:05

    Opta нашри Клублар ўртасидаги ЖЧда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятини баҳолади

    2 июл, 14:45

    “Барселона” футболчиси: “‘Реал’ — бутун дунё тан олган клуб”

    2 июл, 15:55

    Ёзда “Реал”ни тарк этадиган футболчилар номи маълум бўлди

    3 июл, 12:50

    Марко Асенсио фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин 

    3 июл, 13:55
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон президенти ИҲТ доирасида “Экоинвест” дастурини қабул қилиш муҳимлигини айтди

    Ўзбекистон | 4 июл, 17:05

    BBC ходимлари телерадиокомпанияни Исроилга “тарафкашлик”да айблади

    Дунё | 4 июл, 17:01

    ОАВ: Исроил Россия билан Эрон ва Сурия бўйича махфий музокаралар ўтказди

    Дунё | 4 июл, 16:55

    А Сериянинг 3 клуби “Реал” футболчисини ижарага олмоқчи

    Спорт | 4 июл, 16:47

    Шавкат Мирзиёев ИҲТ доирасида “Туризм хизматларини кенгайтириш бўйича ъйўл харитасиъ”ни ишлаб чиқишни таклиф қилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 16:31

    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз

    Реклама | 4 июл, 15:00

    Дубай валиаҳд шаҳзодаси ресторан меҳмонларининг 8 минг долларлик ҳисобини тўлаб берди

    Лайфстайл | 4 июл, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 16:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.