• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Вафли» чизиғи. У нима ва қандай қўлланилади?

    Norma’да техника фанлари номзоди Баҳодир Қаюмовнинг Тошкент шаҳрида синов тариқасида қўлланилаётган «вафли» чизиқлари ҳақидаги мақоласи эълон қилинди. Қуйида ушбу мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

    «Вафли» чизиғи ёки «вафлисимон» чизиқ — чорраҳа чегаралари кўрсатилган диагонал чизиқли тўрсимон кўринишдаги сариқ рангли йўл чизиғи.

    Бу турдаги йўл чизиғи бизга Россия тажрибасидан кириб келди. Россия Йўл ҳаракати қоидаларидаги «Вафли» чизиғини қўллаш тўғрисидаги банд 2018 йил 28 апрелдан кучга кирган. Россияда бундай чизиққа 1.26 рақами берилган. 1.26 чизиғи мустақил равишда ёки 1.35 «Чорраҳа участкаси» йўл белгиси билан бирга қўлланилади. Ўз навбатида, ушбу йўл белгиси «вафли» чизиғисиз қўлланмайди.

    Янги чизиқ светофорлар билан тартибга солинадиган, тез-тез тирбандликлар юзага келадиган чорраҳаларда қўлланилади.

    «Вафли» чизиғининг функцияси — кўндаланг йўналишдаги ҳаракатланишга тўсқинлик туғдирадиган тирбандлик юзага келганда кириш тақиқланадиган чорраҳа участкасини ифодалаш. Ушбу чизиқ Йўл ҳаракати қоидаларида (ЙҲҚ) белгиланган ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилишни тақиқламайди.

    Тайёргарлик ишлари якунига етганда «вафли» чизиғи Тошкент шаҳридаги 25 та чорраҳада чизилади.

    Қандай ҳолат бу чизиқ талабини бузиш ҳисобланади ва бу қоидабузарлик қандай қайд этилади?

    Ушбу чизиқ қоидаларининг бузилиши қуйидагича ифодаланади. Кетаётган йўналишингизда олдинда тирбандлик юзага келган, сиз «вафли» чизиқли участкага кирдингиз, транспорт воситалари ҳаракатланишини кутиб тўхтаб турибсиз, бироқ қизил чироқ ёнгунига қадар сариқ рангли чизиқлардан чиқишга улгурмадингиз. Сиз кўндаланг йўналишдаги ҳаракатланишга тўсқинлик туғдиряпсиз, демакки, ЙҲҚ талабларини буздингиз.

    Бошқача айтганда, транспорт воситаси чорраҳанинг шундай чизиқ чизилган қисмига кириб, светофорнинг қизил чироғи ёнгунига қадар уни тарк этишга улгурмаса, жарима қўлланилади. Қоидабузарликлар асосан автоматик режимда ишлайдиган фотовидео қайд этиш мажмуи орқали қайд этилади. Йўлдаги камера, ҳатто сиз светофорнинг қизил чироғи ёнганда «вафли» чизиғининг охирида бўлиб, ҳаракатланишга тўсқинлик туғдирмаган бўлсангиз ҳам, қоидабузарликни қайд этади. Ўзбекистон ЙҲҚга мувофиқ:

    • Ҳайдовчи тирбандлик туфайли мажбурий тўхтаб, кўндаланг йўналишдаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишига тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳа ёки қатнов қисмлари кесишмасига кириши тақиқланади.
    ЙҲҚнинг амалдаги таҳририда бошқа ҳайдовчиларга тўсқинлик туғдирадиган бўлса, чорраҳага кириш тақиқланади. Бироқ ушбу қоида кўпинча эътиборга олинмайди ва катта чорраҳаларда тез-тез тирбандликлар юзага келади, бунда транспорт воситалари ҳеч қайси томонга ҳаракатлана олмайди.

    Бундай вазиятнинг сабабларидан бири – фотовидео қайд этиш камералари ўрнатилмаган чорраҳаларда ЙҲҚнинг 97-бандида келтирилган қоидабузарликни аниқ қайд этишнинг имкони йўқлигида.

    Тирбанд чорраҳаларга кираётган ва бошқа транспорт воситалари учун тўсқинлик туғдирадиган ҳайдовчиларни тез-тез учратиш мумкин.

    Бундан буён, Ўзбекистонда ушбу янгиликни жорий этиш ташаббуси билан чиққанларнинг фикрича, «вафли» чизиғи йўл камераси билан биргаликда бундай ҳайдовчиларни тартибга чақиради, ахир тирбанд чорраҳага кириб жаримага тушгандан кўра, бир неча дақиқа кутиб, кейин йўлда давом этган афзалроқ.

    Шу билан бирга, Ўзбекистонда йўл ҳаракатини ташкил этиш амалиётида «вафли» чизиғи жорий этилгунига қадар, фикримизча, бир қатор ташкилий ва техник масалалар ҳал этилиши лозим.

    1. ЙҲҚга ўзгартиришлар киритиш ва уларга «вафли» чизиғини қўшиш.
    2. Россиядаги 1.35 «Чорраҳа участкаси» йўл белгисига ўхшаш, янги йўл белгиси ишлаб чиқиш ва уни ЙҲҚга киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби тунги вақтда, айниқса кузги-қишки ва баҳорги мавсумда, нохуш об-ҳаво шароитида (қор, ёмғир) «вафли» чизиғини кўриш ва англаш қийин бўлади.
    3. «Вафли» чизиғи чизилиши режалаштирилаётган шаҳар кўчаларидаги ҳар бир мураккаб чорраҳада синчковлик билан ҳаракат йўналишлари (ўнгга, тўғрига, чапга) ва транспорт оқими таркиби бўйича транспорт оқимини ҳисобга олиш ва таркибини таҳлил қилиш зарур. Чапга буриладиган оқим катта бўлганда, унинг учун светофорнинг қўшимча сексиясини ўрнатиш заруратини кўриб чиқиш керак.
    Шунингдек ҳайдовчилар олдиндан мўлжаллаб ҳаракат қилишлари учун светофорнинг ушбу сексиясига таймер ўрнатиш ёки яшил чироқ ўчишидан олдин милтилловчи режим назарда тутилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда, айбдор бўлмаган ҳолда (йўловчиларни ва тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган рўпарадан келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбориш оқибатида) чорраҳада туриб қолиш каби қоидабузарликлар кўпаяди. Ёки «вафли» чизиғида туриб қолишдан хавфсираганлик туфайли, светофорнинг ҳар гал яшил ишораси ёнганда 3—5 та транспорт воситаси ўрнига чапга фақат 1—2 та транспорт воситаси бурилишга улгуради, бу эса чорраҳага киришда тирбандликни юзага келтиради.
    1. Чапга буриладиганлар учун вафел чизиғида туриб қолиш хатарини камайтиришнинг яна бир йўли – айнан чорраҳада бурилишни тақиқлаш, бунда тўғрига юришга, кейин орқага қайрилиб, ўнгга бурилишга имкон бериш керак бўлади.
    2. ЙҲҚнинг 102-бандига зид ҳолатни бартараф этиш лозим, ушбу бандга мувофиқ светофорнинг рухсат этувчи ишорасида чорраҳага кирган ҳайдовчи, ундан чиқишдаги светофор ишорасидан қатъи назар, белгиланган йўналишда ҳаракатини давом эттириб чиқиб кетиши керак. Бироқ чорраҳада ҳайдовчининг ҳаракатланаётган йўлида жойлашган светофорлар олдида тўхташ чизиқлари (ёки 5.33 йўл белгиси) бўлса, у ҳар бир светофор ишорасига амал қилиши шарт.
    3. «Вафли» чизиғи чизилган чорраҳаларда светофорнинг яшил чироғи албатта таймер билан жиҳозланиши лозим. Шунда ҳайдовчилар «вафли» чизиғи чизилган жойдан ўтишга қанча вақт қолганини, ўтишга улгурадиларми ёки туриб қолиш ва жаримага тушиш хавфи бор-йўқлигини баҳолай оладилар.
    4. Майдони ва жойлашиши имкон берадиган чорраҳаларда ўнгга буриладиган транспорт воситалари учун алоҳида йўлаклар жиҳозлаш /қуриш/ лозим, бу эса ҳаракатланиш учун шароитларни яхшилайди ва чорраҳадан ўтишни осонлаштиради (қисман чорраҳани юкланишини камайтиради).
    5. «Вафли» чизиғини жорий этишдан олдин тузилиши, мураккаблиги ва транспорт оқимлари йўналишлар бўйича тақсимланиши турлича бўлган бир нечта чорраҳаларда уни 6—12 ой давомида синаб кўриш лозим. «Вафли» чизиғи жорий этилгунига қадар ва ундан кейинги натижаларни (ўтказиш қобилияти, авария ҳолатлари, бир транспорт воситасининг чорраҳа ҳудудида ўртача тўхтаб қолиши ёки ўтиб кетиш вақти кўрсаткичлари) синчковлик билан таҳлил қилиш керак. Фақат ушбу таҳлил натижалари асосида кўча-йўл тармоқларида «вафли» чизиғини кенг қўллаш тўғрисида якуний қарор қабул қилиш мумкин.
    «Вафли» чизиғи пухта тайёргарликсиз жорий этиладиган бўлса, унда бу:
    • чорраҳалардаги ҳаракат хавфсизлиги ва ўтказиш қобилиятини ошириш, шунингдек улардаги тирбандликни камайтириш каби кутилаётган натижаларга олиб келмаслиги мумкин;
    • дастлабки босқичда қўлланиладиган жарималар сонининг кескин ошишига, кейин эса (бундан хавфсираган ҳайдовчиларнинг эҳтиёткорлиги туфайли) — «вафли» чизиқли чорраҳаларга кирадиган кўчаларда тирбандликларнинг кўпайишига ва оқибатда ҳайдовчиларнинг норозилиги кескин ошишига олиб келиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    Тошкентнинг бир нечта чорраҳаларида «Вафли чизиқлари» ташкил этилмоқда (фото)

    Тошкент чорраҳаларида яна бир йўл чизмаси синовдан ўтказилади

    26.11.2019, 21:26   Изоҳ (0)   51436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги хонадонда содир бўлган ёнғинда уй эгасининг ўғли ёниб кетди

    26.11.2019, 21:10

    Маҳаллий кенгашларга айрим турдаги солиқларни тўлаш муддатини узайтириш ваколати берилди

    26.11.2019, 20:55

    «Дарё» оқшоми: Паспорти бўйича эркак бўлиб қолган қашқадарёлик аёл, тотализаторлардан огоҳлантирган Мусулмонлар идораси, АҚШ элчихонасининг ўзбекистонликларга муро...

    26.11.2019, 20:42

    Самарқандда юз берган ЙТҲда Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди

    26.11.2019, 20:25

    Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 15 минг сўмга талабалар ошхонасида тушлик қилди

    26.11.2019, 20:08

    Шавкат Мирзиёев Татаристон президентини қабул қилди

    26.11.2019, 19:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.