Шавкат Мирзиёев 16 июндаги видеоселектор йиғилишида йўллардаги камералар дислокацияси аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётганини айтди.

“Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши керак”, деди президент.
Шавкат Мирзиёев аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози эканини қайд этди.
Чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни “ақлли” бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлиги танқид қилинди. Пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда қайд этилишича, сўнгги 7 йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 триллион сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75-80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти.
Изоҳ (0)