• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Эҳтиёт бўлинг: Тошкентда бир дақиқа тўхташ ярим млн сўм!

    Кўпгина давлатларда «ақлли» шаҳарларни яратиш масаласи кўндаланг турганда, мегаполисга айлантиришни кўзлаган Тошкент шаҳрида ҳамон оддийгина машиналар учун тураргоҳ масаласини ҳал эта олмаяпмиз. Бу ҳақда ЎзA мухбири Анора Содиқова фикр юритган.

    Фото: «Nuz.uz»

    Фото: «Nuz.uz»

    Назаримизда, ҳокимлик бу масалани ечишни ҳали кун тартибига ҳам қўймаган.

    Шаҳарларда автомобиллар учун тўхташ, яъни паркинг масаласи ривожланган ва ривожланаётган давлатларда ҳам бирдек муаммо саналади. Бутун дунёда ҳайдовчилар вақтинчалик тўхташ учун жой қидиришни энг асаббузар иш деб билади.

    IBM Global Parking Survey корпарацияси йигирмата Европа давлатлари аҳолиси ўртасида (10 минг киши қатнашган) сўровнома ўтказган. Унда ҳар 10 кишидан 6 нафари автомобилни қолдириш учун жой излашни тушкунликка олиб келувчи вазиятлардан деб ҳисоблаган. Шунингдек паркинг муаммоси шаҳарда бизнес ривожланиши учун халақит берувчи омиллардан бири сифатида кўрилади. Марказий йўлларда тирбандлик ҳосил бўлишининг 30 фоизи ҳайдовчиларнинг тўхташ учун жой излашлари туфайли келиб чиқади.

    Бугунги кунда кўпгина бизнес марказга айланган шаҳарлар автомобиль учун тўхташ жойларини турли замонавий йўлларини изламоқда. Аввалига кўп қаватли автомобиль турар жой бинолари қурилган. Кейинчалик қаватли тўхташ биноларига жой етмагач, мавжуд бизнес марказлари ер ости йўллари ва томларини паркингга айлантириш урф бўлган. Бу уччала усул ҳам кор қилмаган жойларда бино тарзида ўралмаган, лифтли парковкалар қуриш ривожланди. Уларда машина қолдириш соатига ўртача 30 доллар бўлиб, лифт машинани юқорига кўтариб жойлаб қўяди. Бу каби ихчам автотураргоҳлар Германия, АҚШ каби давлатларда ривожланган.

    Тошкентда ҳозирда айрим тўйхона ва тамаддихоналар паркингни ҳисобга олган ҳолда қурилиш қилмоқда. Йирик супермаркетларда ҳам албатта, автотураргоҳ инобатга олинган. Лекин шаҳарнинг аксар қисмларида ҳозирда фақатгина «тўхташ мумкин эмас» белгиларини кўриш мумкин. Буни автомобилларни шаҳардаги транспорт оқимига халақит қилмаслик учун кўрилган чора, дейиш мумкин. Бугунга келиб Тошкент шаҳрининг ўзида 450 мингдан ортиқ транспорт воситалари ҳаракатланмоқда. Шаҳар марказлари доим автомобиллар билан гавжум. Бироқ автотураргоҳ у ёқда турсин, марказларда тўхташ мумкин бўлган жойнинг ўзи топилмайди.

    Тошкентнинг Хадра майдонидан Ўрда анҳорига қараб Навоий номли кўча бўйлаб юраркансиз, автомобилни четда тўхтатишнинг иложи йўқ. Чунки кўча бўйларида «тўхташ мумкин эмас» (3.27) белгилари кетма-кет жойлаштирилган.

    Қоидага кўра, бу белги (3.27) остида 1 дақиқа ҳам тўхтаб туриш мумкин эмас. Бирон иш билан йўл четида тўхтаб, машинадан тушдингизми, ЙПХ ходими бунга гувоҳ бўлиб қолса, нақд 530 минг сўм жарима солади. Жорий йил бошидан бугунга қадар 11 208 нафар ҳайдовчи тўхташ ва тўхтаб туриш қоидасини бузган, (3.27) йўл қоидасини бузиш бўйича 461 063 нафар ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилган. Салкам 500 мингга яқин ҳайдовчи ярим миллион, бир йил ичида бу қоидани иккинчи маротаба бузиши бўлса, 1 миллион сўм атрофида жарима тўлаган.

    Фото: «Nuz.uz»

    Фото: «Nuz.uz»

    Қоидабузарларни айблашга шошилмайлик. Чунки қоидабузарга жарима бор-у, лекин тартибни бузмаслик учун шароит йўқ. Вақтинча тўхташ учун махсус жойлар мавжуд эмас. Бор жойлар ҳам кун давомида автомобилларга тўла бўлади.

    Шундай экан, (3.27) белгиларини камайтиришнинг имкони йўқми? Навоий хиёбони Тошкент марказининг асосий кўчаларидан бўлиб, доим машиналар билан гавжум. Қоидани бузиб тўхтаб турган машиналар ҳам «тахланиб» ётибди. Лекин кимнинг бугун омади чопмаган бўлса, унга бу тўхташ 530 минг сўмга тушади.

    Шаҳар марказида бу каби белгилар қўйилган кўчалар анчагина. «Ўзбекистон», «Буюк Турон», Ислом Каримов номли кўчаларга ишингиз тушса, пиёда йўлга отланаверинг. Тошкент сизни севади, лекин сизга қулайлик яратиб беролмайди. Тўхташ учун шароит яратиш керак ёки белгини ўзгартириш лозим. Акс ҳолда, (3.27) белгили йўллар одамлар учун муаммоли, ЙПХ ходимлари учун эса «даромадли» кўчалигича қолаверади. Йилдан йилга машиналарнинг кўпайиб боришини ҳисобга олсак, бугун 450 мингта бўлган транспорт воситалари миллионга чиққанда, тураргоҳлар муаммоси янаям долзарблашади.

    06.08.2018, 11:21   Изоҳ (0)   87451
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИББ Ўзбекистонда автомобиль ойналарини пулли асосда қорайтиришга ҳали рухсат берилмаганини эслатди

    06.08.2018, 08:08

    Тошкентда авторақамларни ўғирлаб, боғланиш учун Telegram’даги канал манзилини қолдириб кетаётган ўсмир ушланди

    04.08.2018, 21:36

    Тошкентликлар бир йилда 60 соат вақтини таксида ўтказиши маълум бўлди

    03.08.2018, 21:09

    Tesla рекорд миқдорда зарар кўрди, Илон Маск инвесторлар олдида узр сўради

    03.08.2018, 05:58

    ИИББ ЙҲХБ: Актриса Фарангиз Режаметованинг ўлимидан 16 кун аввал у ҳалок бўлган чорраҳага светофор ўрнатиш ҳақида буйруқ чиқарилган эди

    02.08.2018, 23:10

    Жомбойлик жиноятчи уйида 2 та ўғирлаб қочилган Nexia машинасини сақлаётгани маълум бўлди

    02.08.2018, 15:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳаммага ёқади: қайта-қайта кўришга арзийдиган турк фильмлари

    Кино | 13 август, 21:45

    АҚШ Сурияга мамлакатни тиклаш бўйича ёрдам эвазига ён беришни таклиф қилди

    Дунё | 13 август, 21:36

    “Оздирувчи дори” сифатида сотилиши керак бўлган 1,3 тонна психотроп моддалар тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 13 август, 21:12

    Уч йил кутишга ҳожат қолмайди: “Уэнздей” сериалининг 3‑чи мавсуми ноябрда суратга олинади

    Кино | 13 август, 20:55

    Хитойда космик чиқиндилардан қутулишнинг янги усули ихтиро қилинди

    Дунё | 13 август, 20:45

    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

    Реклама | 13 август, 19:30

    Молдовада TikTok’даги 400 дан ортиқ канал фаолияти тўхтатилади

    Дунё | 13 август, 20:30

    200 долларлик имзо: Жиззахда иккита мансабдор қўлга олинди

    Ўзбекистон | 13 август, 20:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.