• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳрида тирбандликларни камайтириш учун қандай ишлар олиб борилмоқда?

    Куни кеча Тошкент шаҳрида кузатилган 10 баллик тирбандлик ҳолатлари анчагина камайган бўлса-да, ушбу масала ҳали кун тартибидан тушгани йўқ. Айниқса, куннинг тиғиз пайтлари шаҳарнинг бир қатор кўчаларида турнақатор тирбандликлар кузатилиб турибди.
    Шу каби ҳолатларни кўриб Тошкент шаҳри ҳам йирик мегаполислар сингари трафикни бошқариш муаммосига дуч келаётганини англаб етиш мумкин.

    Тўғри, ҳозирги кунда пойтахтдаги ҳаракат ва тирбандликлар Москва, Лондон, Нью-Йорк ва бошқа катта шаҳарлардан анча яхшироқ бўлиши мумкин. Аммо мазкур масаланинг ечимига қаратилган ишларга тезкорлик билан киришилмаса, Тошкентнинг аҳолиси санаб ўтилган шаҳарлардан кам бўла туриб, тирбандликлар улардагидан ўтиб кетиши мумкин.

    Мисол тариқасида, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 млн аҳоли (доимий яшовчи 3,02 млн, кунлик шаҳарга келиб-кетувчи 1,5 млн, вақтинчалик истиқомат қилувчи аҳоли 0,48 млн) бўлиб, унинг сони йилига ўртача 100 мингтага, мавжуд 760 минг автотранспорт воситалари йилига 76 мингтага ортиб бормоқда.

    Аҳолининг кунлик ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжи 9 млн ни ташкил этиб, шундан 3 млн нафари пиёда ҳаракатланиш, 6 млн нафари эса транспортда ҳаракатланишига тўғри келади.

    Транспортда ҳаракатланишнинг 25 фоизи, яъни 1,5 миллиони автобус, метро ва микроавтобусларда, қолган 4,5 миллиони шаҳарда кун давомида ҳаракатланадиган бир миллион (760 мингта доимий рўйхатдаги ва 240 мингта кунлик келиб кетувчи) автотранспортда амалга оширилади.

    Юқоридагилар, қолаверса, йўл таъмирлаш ишлари ҳамда транспорт оқимини самарали бошқариш тизими йўқлиги сабабли тирбандликларда ҳаракат тезлиги 7 км/соатгача тушиб кетиши, аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3-4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортгани, оқибатда секин ҳаракатланаётган транспортларнинг ортиқча ёнилғи сарфи ва зарарли газлар ҳажми, иқтисодий йўқотишлар ва мамлакатимиз экологиясига зарар ҳам ортиб бормоқда.

    Аҳолининг кунлик ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини қондириш, бунда йўлга сарфланадиган вақт ва моддий ресурслар самарадорлигини оширишга сифатли, қулай, хавфсиз ва жозибадор жамоат транспорти тизимини жорий этиш орқали эришилади. Бу жаҳон тажрибасида ҳам аллақачон ўз исботини топган ечим.

    Фото: “Дарё”

    Шу нуқтаи назардан соҳага масъул ташкилотларнинг тирбандликнинг олдини олиш масаласига бўлган эътибори кучайтирилди.

    Жумладан, мавжуд ҳолатда аҳолининг ҳаракат йўналишлари ва вақтлари бўйича самарали ташкил этилган, гавжум жойларгача “бир қадам” тамойили асосида жойлаштирилган бекатлар ва инфратузулма объектлари, барқарор тезликда ҳаракатланадиган, йўналишлари қулай боғланган жамоат транспорти тизимини жорий этиш чора-тадбирлари учта асосий йўналишда олиб борилмоқда.

    Биринчидан, шаҳардаги мавжуд оқимларнинг (транспорт юкламаси) йўл-кўча тармоғи бўйича тақсимланишини, янги зичлаштириладиган ҳудудлардан йўл тармоғига тушадаган юкламани, таклиф этиладиган жамоат транспорти самарадорлигини ҳамда йўл-кўча тармоғига тушадиган юкламаларнинг қайта тақсимланишини олдиндан баҳолаш воситаси сифатида Тошкент шаҳрининг транспорт макромодели ишлаб чиқилди. Хусусан, Жаҳон банки грант маблағлари ҳисобига жалб қилинган экспертлар гуруҳи билан ҳамкорликда ушбу модел янада такомиллаштирилмоқда. Бу ишлар ноябрь ойида якунланади.

    Иккинчидан, жамоат транспорти янгиланган ҳаракат таркиби (автобуслар)дан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида автобуслар йўналиш тармоғи доимий равишда такомиллаштириб бориляпти.
    Жумладан, умумий узунлиги 44 км бўлган кўча-йўл участкаларида алоҳида автобуслар йўлаги ташкил этилиб, ҳозирда ушбу йўлаклардан кунига 16 мингта автобус қатнайди ва 600 минг йўловчининг кунлик умумий (ўртача 10 минутдан) 100 минг соат вақти тежалишига эришилди.

    Учинчидан, умумий узунлиги 472 км бўлган, транспорт доимий ҳаракатланадиган ва асосий артериялар ҳисобланган кўчаларда жамоат транспорти ҳаракат устуворлиги, бекатлар ва пиёдалар учун қулай, хавфсиз инфратузилма, транспорт оқимининг самарали бошқаруви (ақлли светофорлар) тизимини ўз ичига олган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Шулар қаторида бугунги ҳолатни яхшилаш, аҳолининг ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини сифатли, қулай ва хавфсиз хизматлар орқали қондириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш зарур:

    1. Жамоат транспорти самарадорлигини ошириш, йўловчиларнинг ҳаракатланишга сарфлайдиган вақтини камайтириш мақсадида, бир транспортдан бошқасига ўтишга мўлжалланган қулай тарифларни кенг қўллаган ҳолда қисқа масофали автобус йўналишларини жорий этиш.

    2. Тирбанд кўчаларда автобуслар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланишда йўқотилаётган вақтни камайтириш мақсадида, проспектларда фақат тўғри ҳаракатланадиган магистрал автобус йўналишларини жорий қилиш.

    3. Пойтахтга шаҳар атрофи ҳудудларидан кунлик кириб келадиган ҳамда чиқувчи ва магистрал йўналишлар кесишган жойларда пиёдалар учун қулай хавфсиз муҳитни (инфратузилмани) яратиш.

    4. Коридор тамойили асосида светофорларнинг мувофиқлаштирилган бошқарув тизимини ҳамда жамоат транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш (усутуворик, қулайлик ва хавфсизликни таъминлаган ҳолда). Бунда, 605 та светофор объектлари мавжуд умумий узунлиги 472 км бўлган коридорларда анча ишларни амалга ошириш талаб этилади.

    Аввало, умумий узунлиги 125 км бўлган, кун давомида асосий юкламалар ва тирбандликлар кузатилаётган кўчалардан ишни бошлаш керак.

    Маълумот учун: ҳозирда коридор тамойили асосида ечимлар ишлаб чиқиш бўйича энг долзарб бўлиб турган 125 км йўл кўча тармоғининг 55 км лик участкалари (А.Темур, Шаҳрисабз, Ш.Руставели, Янги Сергели, Бобур, Самарқанд дарвоза, Кўкча дарвоза, Бешқайрағоч ва бошқа кўчалар) устида ишлар олиб борилмоқда.

    5. Агломерация ҳудудини боғлайдиган темирйўл йўловчи ташиш (электричка) тизимини такомиллаштириш, янги автобус йўналишларини жорий этиш ҳамда қулай транспорт ўтиш боғламаларини ташкил этиш орқали шаҳарга кирувчи транспорт оқимини камайтириш.

    6. Шаҳарда юк транспорти ҳаракатини чеклаш ва ТҲАЙ бўйлаб айланма ҳаракатланишга йўналтириш, шаҳар ичида юк транспорти ҳаракатланадиган вақт ва йўлларини аниқ белгилаб бериш.

    7. Автомобиль йўлининг темирйўл билан кесишмаларида, транспорт боғлиқлигига талаб юқори бўлган (белгиланган мезонлар асосида аниқланган) жойларда ҳудудларни боғловчи кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш.

    01.11.2023, 17:24   Изоҳ (0)   13586
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректори этиб тайинланди

    01.11.2023, 16:53

    “Док-1 Макс” судида сўз олган жабрланувчилардан бири товон пули сифатида 2 миллиард сўм сўради

    01.11.2023, 16:35

    Ўзбекистонда 2024 йилда давлат идоралари бюджетдан қанча маблағ олиши эълон қилинди

    01.11.2023, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна ошди

    01.11.2023, 16:16

    Ўзбекистонда ёшга доир пенсияларни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмасдан тайинлаш йўлга қўйилади

    01.11.2023, 14:49

    Палов индекси эълон қилинди: аксарият вилоятларда ош нархи қимматлашган 

    01.11.2023, 14:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.