• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “5 ойда 65 нафар ўқувчи ўлими…”: йўллар пиёдалар учун қачон хавфсиз бўлади?

    Автомобиль — узоқни яқин қилиш мақсадида инсонлар томонидан ихтиро этилган бир восита. Бу уловни бошқарувчи ҳайдовчиларни тийиб туриш учун ҳукумат томонидан маълум қонун-қоидалар ишлаб чиқилган. Бугун ижтимоий тармоқлар пиёдалар ва инсонлар ҳаётига зомин бўлиб қолаётган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги видеолавҳаларга тўла, афсус.

    Шундай ҳодисалардан бири: жорий йилнинг 1 июль куни Навоий вилояти Хатирчи туманида 140 км/соат тезликда ҳаракатланаётган BYD русумидаги автомобиль, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 9 ёшли қизалоқни босиб кетиб, унинг бевақт ўлимига сабаб бўлди. Бу воқеа ўзбек сегментини оёққа турғазди.

    Навоий вилояти Хатирчи туманида содир бўлган ЙТҲ
    Фото: Telegram

    Бундан ташқари, 3 июль куни Самарқанд туманида Nexia-2 русумли автомобиль йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб ўтаётган 7 ёшли болани уриб юборган. Ушбу ҳодиса оқибатида эса 2017 йилда туғилган бола кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада бевақт ҳаётдан кўз юмган.

    Бундай дилни хира қилувчи воқеаларни юзлаб санаш мумкин. Хўш, тегишли ташкилотлар юзага чиқаётган муаммонинг олдини олиш учун қандай ечимларни таклиф қилади?

    Фото: “Дарё”

    5 ойда 65 нафар мактаб ўқувчиси…

    Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг тақдим этган маълумотларига кўра, 2024 йилнинг беш ойида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг 53,7 фоизи пиёда ва велосипедчилар билан боғлиқ ҳолатлар ҳиссасига тўғри келган.

    Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактабларининг 9 548 таси транспорт қатнови кўп ҳудудларда жойлашган ва аксарият мактаблар олдида пиёдалар учун йўлаклар мавжуд эмас, тегишли светофорлар ўрнатилмаган. Бунинг оқибатида 2024 йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва 65 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, 294 нафар ўқувчи эса турли даражада тан жароҳатлари олган.

    Қўмита маълумотларига кўра, 2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 794 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 1 568 нафар бола жароҳатланган ва 263 нафар бола ҳаётдан эрта кўз юмган.

    Самарқанд туманида содир бўлган воқеа
    Фото: Telegram

    2024 йилнинг биринчи ярмида (январь—июнь ойлари) 9 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, бунинг оқибатида 9 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар инсон бу ёруғ оламни эрта тарк этган. Солиштириш учун, 2020 йилнинг биринчи ярмида жами 2388 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Шундан 383 таси болалар, 1154 таси пиёдалар ва 101 таси велосипед иштирокида қайд этилган. Юқоридаги рақамлар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг биринчи ярмида содир бўлган ЙТҲлар сони, 2020 йилга қараганда деярли 4 баробарга ошган.

    Тўғри, айрим вазиятларда пиёдалар томонидан ҳам йўл қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари кўзга ташланади. Бироқ юқорида келтирилган рақамлар кўтарилган муаммо нақадар жиддий эканлигини англатиб, ҳар қандай инсонда “йўллар пиёдалар учун қай даражада хавфсиз”, деган саволни келтириб чиқариши табиий.

    Автомобиль йўллари қўмитаси йўлларда инсон хавфсизлигини ишончли равишда таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш борасида қуйидаги ечимларни таклиф қилди.

    Биринчидан, кейинги вақтларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари келиб чиқишга йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш маданияти пастлиги асосий сабабларидан бир бўлаётганлиги (ҳайдовчилар томонидан белгиланган тезликни меъёрдан ошириш, транспорт воситасини бошқариб кетаётиб,  ухлаб қолиш, пиёдалар томонидан белгиланмаган жойларда кесиб ўтиш ва маст ҳолда йўлда ҳаракатланиш, велосипедчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатдаги транспорт воситаси йўлига чиқиб кетиш кабилар)ни эътиборга олиб, оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларига эътиборни кучайтириш.

    Пиёдалар 
    Фото: "Дарё"

    Иккинчидан, вояга етмаганлар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида болаларнинг ёзги таътили бошланганлиги сабабли ота-оналарга болаларни йўлларда эътиборли бўлиб, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда юришлари устидан назоратни кучайтириш ҳақида ОАВ орқали мурожаатномалар қилиш.

    Учинчидан, йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарият қисми давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги йўлларда содир этилаётганлиги сабабли умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларининг аҳоли яшаш пунктларидан ўтган қисмларида тротуар ва велойўлакчалар барпо этиш, уларни тунги вақтларда сунъий ёритилишини таъминлаш ишларини жадал давом эттириш.

    Тошкент давлат транспорт университети Йўл ҳаракатини ташкил этиш кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор Назаров Анвар кўтарилган муаммо юзасидан ўз ечимларини билдириб ўтди.

    “Пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг ортиб бориши ҳайдовчилар ва пиёдалар томонидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳисобланади. Бу қоидабузарликлар объектив ва субъектив сабабларга кўра вужудга келади. Шу ўринда савол туғилади, нима сабабдан йўл-транспорт ҳодисаларини вужудга келишига сабаб бўлаётган йўл ҳаракати қоидаларини бузишлар сони кўп? Бунинг сабаблари жуда кўп ва ҳар бир вазиятга алоҳида баҳо бериш зарур ҳисобланади. Яъни бу каби ҳолатлар ҳайдовчининг малакаси, унинг ҳуқуқий маданияти, ўз хатти-ҳаракатларини оқибатларини тўғри баҳолай олиши, пиёдаларнинг йўл ҳаракат қоидаларини билиш ва уларга риоя қилиш даражаси, йўл шароити ва ҳаракатини ташкил этиш ҳолати, ҳайдовчи ва пиёдаларни кўча-йўл тармоқларидаги мавжуд хавф-хатардан ўз вақтида огоҳлантириш воситаларини тўғри қўлланилиши ва ҳ.к. Бу омилларни барчасини мужассамланган ҳолда қараш талаб этилади. Улардан ҳаттоки биттасини инобатга олмаслик, йўл-транспорт ҳодисасини вужудга келиши учун шароит яратади. Пиёдалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларни камайтириш учун ушбу омилларни ҳар бирини мақбуллаштириш талаб этилади. Буни амалга ошириш учун мавжуд ҳар қандай муаммони ўрганиш ва унинг илмий асосланган ечимини топиш керак бўлади.

    Йўлни кесиб ўтиш жараёни
    Фото: “Дарё”

    Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун умумий тавсия бериш орқали ижобий натижага эришиш қийин. Шу боисдан, барча соҳадаги бўлгани каби мазкур соҳадаги муаммоларга мутахассис кўзи билан қараш ижобий натижа беради. Минг афсуски, бугунги кунда бу муаммолар билан шуғулланаётган ходимларни барчасини ҳам малакали мутахассис деб айта олмаймиз.

    Менимча, Ҳокимиятлар қошида йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича алоҳида бўлимлар ташкил этиш ва уларни шу соҳани мутахассислари билан шакллантириш ижобий натижа беради, чунки бу соҳа ҳам етарлича мураккаб соҳа ҳисобланади. Шу сабабдан бу муаммо билан етарлича малакага эга бўлган мутахассислар шуғулланишларини таъминлаш ва ўз навбатида уларнинг ҳам масъулиятини қатъий белгилаб қўйиш зарур.

    Бугунги кунда кўча-йўл тармоқларини пиёдалар учун хавфсиз деб айта олмаймиз. Юқорида қайд этиб ўтганимдек, ҳар бир ҳолатга индивидуал ёндашиш керак бўлади. Бошқарилмайдиган пиёдалар ўтиш жойларига светофор обектларини ўрнатилиши яхши тадбир бўлди, аммо бу тўлиқ ечим эмас. Имконият даражасида пиёдалар ва транспорт оқимларни ўзаро кесишишларига барҳам бериш керак, унинг иложи бўлмаган шароитларда пиёдалар ўтиш жойларини танлаш ва уларни жиҳозлаш учун вазиятни чуқур ўрганиш ва ундан кейин илмий асосланган ҳолда ечим қабул қилиш зарур, дейди техника фанлари доктори, профессор Назаров Анвар.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмаҳаматова тезликни оширганлик учун қатъий чоралар кўриш кераклигини таъкидлади.

    “Белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан кўп катталикда ошириб юрганлик учун ҳеч қандай иккиланишсиз транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан уч йил муддатга маҳрум қилиш таклифини билдираман. Яъни, шаҳар ичида тезлик 60 этиб белгиланган бўлса, 100 тезликда юрадиган “шоввоз” ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши шарт”, – дея ёзган Холмаҳаматова.
    Описание
    Фото: "Дарё"

    Бу борада хориж тажрибаси нима дейди?

    Турли мамлакатларда тезликни белгиланган миқдордан оширганлик учун жазолар ҳар хил. Масалан, АҚШнинг ҳар бир штатида автомобиллар учун ўзига хос йўл-қоидалари ишлаб чиқилган.

    Америкада жарималар нафақат қиммат, балки қоидабузарлик қамоқ жазоси билан ҳам якунланиши мумкин. Бундан ташқари, Техас, Нью Йорк, Нью Жерси, Мичиган ва бошқа штатларда балл тизими жорий қилинган. Ҳар бир қоидабузарлик маълум миқдордаги балл билан баҳоланади. Мисол учун, агар сиз Нью Йорк шаҳрида соатига 1 дан 10 (1 миля –1,598 км) милягача тезлик чегарасидан ошиб кетсангиз, ҳайдовчи 3 балл олади. Тўпланган баллар 18 дан ошса, ҳайдовчилик гувоҳномаси музлатиб қўйилади. Шунингдек, Виржиния штатида автомобилни соатига 80 миля (128 км/соат) тезликда ҳайдаш учун жарима миқдори – 2500 доллар ёки икки йилгача қамоқ жазоси.

    Picture background
    Америка йўллари
    Фото: historyhumanlife.com

    Германияда аҳоли яшаш жойида автомобилни 105 км/соат тезликда бошқарган ҳайдовчи 3 ойгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки 680 еврогача жаримага тортилиши мумкин. Францияда эса тезликни оширган ҳайдовчи 1500 евро миқдорида жарима ва ҳайдовчилик гувоҳномасидан 3 йил муддатгача маҳрум қилинади.

    Жазони қаттиқ қилиш ечим бўладими?

    “Жарималарни ошириш кутилган натижани беради деб айта олмайман. Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима балларини жорий этиш ва йўл ҳаракати қоидаларини менсимайдиган, уларни қўпол равишда бузишга мойил бўлган ҳайдовчиларни йўл ҳаракатидан четлатиш лозим. Шу ўринда улар томонидан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлганидан кейин автомобилларни ҳужжатсиз бошқаришини олдини олиш механизмларини ишлаб чиқиш лозим. Жазо чораларини кучайтириш масаласига келадиган бўлсак, ҳайдовчи йўл ҳаракатини қасддан бузган ҳолда йўл-транспорт ҳодисасини содир этган тақдирда, бу жиноятни қасддан содир этган деб малакалаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига тегишли ўзгартиришлар киритиш лозим. Йўлларимизда маст ҳолатда ёки жуда катта тезликда ҳаракатланиш, шунга ўхшаш йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш оқибатида йўл-транспорт ҳодисаларини содир этишни эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган деб малакаланиши мантиқан тўғри эмас деб ўйлайман. Зеро, бу каби йўл ҳаракати қоидаларини бузаётган ҳайдовчилар ўзлари томонидан содир этилаётган ҳаракатининг қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини жуда яхши билишади”, дея фикр билдирди Назаров Анвар.
    Фото: “Дарё”

    Экология вазирининг маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаев жазо чораларини кучайтириш муаммога тўлиқ ечим бўла олмаслигини таъкидлаб, ҳайдовчиларнинг руҳий ҳолатига тўхталиб ўтди.

    “Жарималарни катта эканлиги ва жазо чораларини қатъий бўлиши ушбу муаммога бутунлай ечим бўла олмайди. Лекин энг катта муаммо инфратузилмада, Масалан, катта йўл ёқаларида латок (ариқ)ларнинг усти очиқ ҳолатда. Пиёдани автомобиль уриб кетмаган тақдирда ҳам, у йиқилиб жароҳат олиши мумкин. Кўп йўлларимиз чироқ, яъни тунда йўлларни ёритувчи чироқлар билан таъминланмаган. Ўзбекистон йўллари пиёдалар учун хавфли.

    Ҳуқуқий чорани кучайтириш маълум бир миқдорда вазиятни яхшилашга хизмат қилади. Лекин тўлиқ эмас. Бу чора қайтанга одамларни кайфиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боисдан йўллардаги шароитларни яхшилаш билан параллел равишда қоидабузарлик учун жазо чораларни кучайтириш керак. Тошкент шаҳридаги барча мактаблар олдига радарлар қўйилсин, дейилди. Лекин мактаблар олдида мактаб ўқувчилари билан боғлиқ ЙТҲлар содир бўлиши камаймади. Шунинг учун мактаблар олдига радар ёки йўл белгиси қўйиш билан муаммо ҳал бўлиб қолмайди. Менимча, катта маблағ талаб қилса ҳам ҳар бир мактаб олдини панжара билан тўсиб, ер ости ёки ер усти туннели қуриш керак. Ўшанда радарларни кераги бўлмайди”, – дейди Расул Кушербаев “Дарё”га.

    Шу билан бирга Расул Кушербаев ҳайдовчиларнинг руҳий ҳолатига ҳам тўхталиб ўтди.

    “Ҳайдовчиларни агрессив қилиб қўяётган сабаблардан бири — йўллардаги шароит. Масалан, йўл четига магазинлар қуриб ташланмоқда, лекин автомобиль қўйишга жой йўқ, Айниқса, бозорлар атрофида автомобилни “парковка” қилиш муаммо. Бу одамларни ўта асабий қилиб қўйган. Масалан, Японияда йўлларнинг сифати жуда яхши, ҳайдовчилар учун барча шароит мавжуд. Яъни одамларни жаҳлини чиқарадиган сабаб мавжуд эмас. Мен бунга Японияга борганимда гувоҳ бўлдим”, деди Экология вазирининг маслаҳатчиси.

    Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев
    Фото: “Дарё”

    Автомобильда ҳаракатланиш давомида ҳайдовчиларнинг руҳий ҳолати жойида эмаслиги ва доим стрессда бўлишига кўп гувоҳ бўламиз. Профессор Зарифбой Ибодуллаев бунинг сабабларини санаб ўтди. 

    Ҳайдовчилик касби невроз ва депрессияга олиб келувчи омиллардан бири. Айниқса, жамоат транспорти, яъни автобус ҳайдовчилар ва таксичиларда невроз, депрессия, агрессия каби ҳолатлар кўп учрайди. Ўзбекистон шароитидан келиб чиқадиган бўлсак, ҳайдовчининг асабини бузадиган ва руҳиятини чарчатадиган қуйидаги асосий сабаблар бор: 1) Йўлда 6-8 соатдан кўп ҳайдовчилик қилиш; 2) Йўловчиларнинг ҳайдовчиларга қўпол муносабати; 3) Ҳайдовчиларнинг йўл қоидаларига риоя қилмаслиги; 4) Йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги; 5) Тирбандлик; 5) Йўлларда қўйилган кузатув камераларига риоя қилишга ҳаракат қилиш; 6) Пиёдалар йўлнинг белгиланган жойидан кесиб ўтмаслиги; 7) Жарималарнинг ўта қимматлиги.

    Шу билан бирга профессор ҳайдовчиларга асаб ва руҳиятни асраш учун қуйидаги маслаҳатларга риоя қилишни тавсия қилди.

    • Йўлда 4-6 соатдан кўп ҳайдовчилик қилманг;
    • Ҳаво иссиқ бўлган вақтларда таътилга чиқишга ҳаракат қилинг;
    • Ҳафтада бир маротаба оила аъзоларингиз билан дам олишга чиқиб туринг;
    • Эрта саҳарда тоза ҳавода ёлғиз пиёда юринг. Кечқурун ҳам 1 соат ёлғиз пиёда юришга одатланинг;
    • Ҳафтада бир маротаба сузишга қатнаб туринг;
    • Сиз корхона раҳбарига эмас, оилангизга кераксиз! Шуни асло унутманг. Оила учун ишга чиқасиз, оила учун ишдан қайтасиз;
    • Фарзанд ва набиралар бағрида бўлинг, улар сизнинг меҳрингизга, сиз уларнинг меҳрига тўйиб яшашга интилинг.
    • “Асаб ва руҳият ” китобини ўқинг! Бу китобда асаб ва руҳият бузилишлари ва улардан асраниш ҳақида кўп маълумотлар топасиз.
    • Ривожланган хориж давлатларида “Тиббий психолог” қабулига қатнаб туришади. Сиз ҳам шунга одатланинг

    Журналист Сардор Али тайёрлади

    17.07.2024, 17:54   Изоҳ (0)   7105
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «парковка» қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори қанчага пасайтирилаётгани маълум қилинди

    14.01.2021, 08:30

    “Машина деразасидан учиб чиқиб кетганман” — Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли II гуруҳ ногиронига айланган шифокор аёлга уй берилди

    19.03.2024, 11:06

    Президент қишлоқларда қулай йўл-транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича кўрсатма берди

    02.04.2024, 22:05

    Ўзбекистонда ЙТҲда жабрланган шахсларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тасдиқланади

    25.06.2024, 09:45

    Ўзбекистонда 2024 йилнинг беш ойида қанча ўқувчи ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлгани очиқланди

    25.06.2024, 22:25

    “Йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак” — жамоат фаоллари аянчли ЙТҲлар ҳақида

    05.07.2024, 20:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Винисиус ва Васкес номаълум муддатга сафдан чиқди

    Спорт | 12 май, 21:06

    АҚШ Украинага “қабристон”дан олинган F-16 самолётларини юбормоқда

    Дунё | 12 май, 20:55

    “Зулейҳа” сериали юлдузи Ҳилал Алтинбилек ҳозир қаерда ва нималар билан банд?

    Лайфстайл | 12 май, 20:45

    Урганчга Хитойдан 30 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 12 май, 20:35

    Трамп қайтганидан сўнг АҚШ обрўси бутун дунё бўйлаб кескин пасайди — Politico

    Дунё | 12 май, 20:25

    Абдулла Арипов Эрон президенти қабулида бўлди. Нималар муҳокама қилинди?

    Ўзбекистон | 12 май, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.