Ўзбекистондан Тожикистонга 59 та “иномарка” олиб ўтилиб, ноқонуний сотиб юборилиши, Тошкентдаги банкдан 90 минг доллар ўғирланиши, “Анорбанк” раҳбари Францияда ўғирлаб кетилиши — “Дарё” нашри 3 июлда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистонда “чиройли” авторақам 800 млн сўмдан ортиққа сотилди
Битимни якунлаш учун харидор тўловни амалга ошириши ва авторақамни давлат рўйхатидан ўтказиши керак.
“Севимли” телеканали жаримага тортилди
Телеканал мусиқий асарлардан муаллифлик ҳуқуқини бузган ҳолда фойдаланган.
Ўзбекистонда аҳолининг учдан бир қисми камида битта банк кредитига эга
Икки ёки ундан ортиқ кредити борлар сони ошди.
Ўзбекистондан Тожикистонга 59 та “иномарка” олиб ўтилиб, ноқонуний сотиб юборилди
Автомобильларнинг ҳар бири 100-200 доллар эвазига қўшни давлатга ўтказиб берилган.
Тошкентдаги банкдан 90 минг доллар ўғирланди
Жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинди.
10 млн доллар талаб қилинган: “Анорбанк” раҳбари Францияда ўғирлаб кетилди
Уни калтаклашгани, таҳдид қилишгани, товон пули қисман тўланганидан кейингина қўйиб юборишгани айтилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев ва Озарбайжон ватанпарварлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди (фото)
Президент Бокуда Фахр хиёбони ва Ғалаба боғига ташриф буюрди.
Тошкентда тез ёрдам кўчада юрак хуружи билан ётган эркак олиб кетмагани юзасидан изоҳ берилди
У ички ишлар органлари ходимларига топширилган.
Хоразмда тергов судьяси пора билан қўлга тушди
Судьялар олий кенгаши уни жавобгарликка тортишга розилик берди ва унинг судьялик ваколати тўхтатилди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкенди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишди
Корхона президентлар томонидан Бокуда бўлиб ўтган БМТ Иқлим саммити доирасидаги учрашувда ишга туширилган эди.
Шавкат Мирзиёев Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарини қабул қилди
Стратегик муҳим минтақавий лойиҳа — Трансафғон темирйўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.
Сурхондарёда 71 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди
Невараси уни уйғотмоқчи бўлиб кирганида, бош қисмида тан жароҳатлари билан ўлик ҳолда ётгани аниқланган.
“Улар азалий ватандошларимиз”: Хатирчи ҳокими яҳудийларни кутиб олгани акс этган видеога изоҳ берилди (видео)
Бу каби ташрифлар Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги очиқлигининг ёрқин далили экани таъкидланган.
Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ҳамроҳлигида ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди (фото)
“Иморат” тарихий-меъморий мажмуасига ташкилотга аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам келди.
Одам савдосида айбланаётган шахс Уммондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
У апрель ойида Уммонда ҳибсга олинган эди.
Изоҳ (0)