• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш учун қандай ишларни амалга ошириш режалаштирилгани маълум бўлди

    Куни кеча Тошкент шаҳрида кузатилган 10 баллик тирбандлик ҳолатлари анчагина камайган бўлса-да, пойтахтдаги тирбандликлар масаласи ҳали ҳануз кун тартибидан тушгани йўқ. Айниқса, куннинг тиғиз пайтлари шаҳарнинг бир қатор кўчаларида турнақатор тирбандликлар кузатилиб турибди.

     Шу каби ҳолатларни кўриб, Тошкент шаҳри ҳам йирик мегаполислар сингари трафикни бошқариш муаммосига дуч келаётганлигини англаб етиш мумкин.

    Мисол тариқасида, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 млн аҳоли бўлиб, унинг сони йилига 100 мингтага, мавжуд 760 минг автотранспорт, йилига 76 мингтага ортиб бормоқда.

     Аҳолининг кунлик ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжи 9 млн ташкил этиб, ундан 3 млн пиёда ҳаракатланиш, 6 млн эса транспортда ҳаракатланишга тўғри келади.

     Транспортда ҳаракатланишнинг 25%, яъни 1,5 миллиони автобус, метро ва микроавтобусларда, қолган 4,5 миллиони, шаҳарда кун давомида ҳаракатланадиган бир миллион (760 мингта доимий рўйхатдаги ва 240 мингта кунлик келиб кетувчи) автотранспортда амалга оширилади.

     Юқоридаги сабаблар, йўл таъмирлаш ишлари ҳамда транспорт оқимини самарали бошқарув тизими йўқлиги, тирбандликларда ҳаракат тезлиги 7 км/соатгача тушиб кетиши, аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3-4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортгани, бунинг ортидан секин ҳаракатланаётган транспортларнинг ортиқча ёқилғи сарфи ва зарарли газларни чиқариши натижасида иқтисодий йўқотишлар ва мамлакатимиз экологиясига зарар ҳам ортиб бормоқда.

     
    Фото: “Дарё”

     Аҳолининг кунлик ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини қондириш, бунда йўлга сарфланадиган вақт ва моддий ресурслар самарадорлигини оширишга жаҳон тажрибасига кўра, сифатли, қулай, хавфсиз ва жозибадор жамоат транспорти тизимини жорий этиш орқали эришилади. 

    Шу нуқтаи назардан ҳукуматнинг тегишли ташкилотлари тирбандликнинг олдини олиш масаласига бўлган эътибори ортиб бормоқда.

     Жумладан, мавжуд ҳолатда аҳолининг ҳаракатланиш йўналишлари ва вақтлари бўйича самарали ташкил этилган, гавжум жойларгача “бир қадам” тамойили асосида жойлаштирилган бекатлар ва инфратузилма объектлари, барқарор тезликда ҳаракатланадиган, йўналишлари қулай боғланган жамоат транспорти тизимини жорий этиш, учта асосий йўналишларда олиб бориладиган ишлар ҳисобига амалга оширилмоқда.

     Биринчидан, шаҳардаги мавжуд оқимларни (транспортний нагрузкани) йўл кўча тармоғи бўйича тақсимланишини, янги зичлаштириладиган ҳудудлардан йўл тармоғига тушадиган юкламани, таклиф этиладиган жамоат транспорти самарадорлигини ҳамда йўл кўча тармоғига тушадиган юкламаларни қайта тақсимланишини олдиндан баҳолаш воситаси сифатида Тошкент шаҳри транспорт макромодели ишлаб чиқилди. Хусусан, ушбу модел “Жаҳон банки” грант маблағлари ҳисобига жалб қилинган экспертлар гуруҳи билан ҳамкорликда калибровка ишлари амалга оширилмоқда. Ишлар ноябрь ойида якунланади.

     Иккинчидан, жамоат транспорти янгиланган ҳаракат таркиби (автобуслар)дан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида автобуслар йўналиш тармоғини доимий такомиллаштириб бориш ишлари амалга оширилмоқда.

    Жумладан умумий узунлиги 44 км бўлган кўча йўл участкаларида алоҳида автобуслар йўлаги ташкил этилиб, ҳозирда ушбу йўлаклардан 16 мингта автобус қатновлари кунлик амалга оширилмоқда ва 600 минг йўловчининг кунлик умумий (ўртача 10 минутдан) 100 минг соат вақти тежалишига эришилди.

    Учинчидан, умумий узунлиги 472 км. бўлган транспорт доимий ҳаракатланадиган асосий артериялар ҳисобланган кўчаларда, жамоат транспорти ҳаракат устуворлиги, бекатлар ва пиёдалар учун қулай ва хавфсиз инфратузилма, транспорт оқимини самарали мувофиқлаштирилган бошқаруви (“ақлли” светофорлар) тизимини ичига олган комплекс чора-тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

    Шулар қаторида жорий ҳолатни яхшилаш, аҳолини ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини сифатли, қулай ва хавфсиз хизматлар орқали қондириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш зарурияти кузатилмоқда.

    • Жамоат транспорти самарадорлигини ошириш, йўловчиларнинг ҳаракатланишга сарфлайдиган вақтларини камайтириш мақсадида, пересадка қилишга мўлжалланган қулай тарифларни кенг қўллаган ҳолда қисқа масофали автобус йўналишларини жорий этиш.
    •  Тирбанд кўчаларда автобуслар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатланишда йўқотилаётган вақтни камайтириш мақсадида, шоҳкўчаларда фақат тўғри ҳаракатланадиган магистрал автобус йўналишларини жорий қилиш.
    • Пойтахтга шаҳар атрофи ҳудудларидан кунлик кириб келадиган ҳамда етказиб чиқувчи ва магистрал йўналишлар кесишган жойларда пиёдалар учун қулай хавфсиз муҳитни (инфратузилмани) яратиш.
    • Коридор тамойили асосида светофорларнинг мувофиқлаштирилган бошқарув тизимини ҳамда жамоат транспорти инфратузилмасини такомиллаштириш (устуворлик, қулайлик ва хавфсизликни таъминлаган ҳолда), умумий узунлиги 472 км, 605 та светофор объектлари бўлган коридорларимизда ишларини амалга ошириш талаб этилади. 

    Бу ишларнинг биринчи босқичида умумий узунлиги 125 км бўлган асосий юкламалар ва тирбандликлар кун давомида кузатилаётган кўчаларда амалга оширилиши керак.

    Маълумот учун: келтириб ўтилган зарур ишлардан ҳозирда, коридор тамойили асосида ечимлар ишлаб чиқиш бўйича, актуал бўлиб турган 125 км йўл кўча тармоғининг 55 км лик участкалари (А.Темур, Шаҳрисабз, Ш.Руставели, Янги Сергели, Бобур, Самарқанд дарвоза, Кўкча дарвоза, Бешқайрағоч ва бошқалар) устида ишлар олиб борилмоқда.

    •  Агломерация ҳудудини боғлайдиган темирйўл йўловчи ташиш (электричка) тизимини такомиллаштириш, янги автобус йўналишларини жорий этиш ҳамда қулай транспорт ўтиш боғламаларини ташкил этиш орқали шаҳарга кирувчи транспорт оқимини камайтириш.
    •  Шаҳарда юк транспорти ҳаракатини чеклаш ва ТҲАЙ бўйлаб айланма ҳаракатланишга йўналтириш, шаҳар ичидаги юк транспорти ҳаракатланадиган вақти ва йўлларини аниқ белгилаб бериш.
    •  Автомобиль йўлининг темирйўл билан кесишмаларида, транспорт боғлиқлигига талаб юқори бўлган (белгиланган критериялар асосида аниқланган) ҳудудларда каналлар устидан ҳудудларни боғловчи кўприк ва йўл ўтказгичларни қуриш.

    Автомобиль саноати кескин ривожлана бошлагандан буён йирик шаҳарларда шу жумладан пойтахтимизда ҳам тинимсиз равишда тирбандликлар содир бўлмоқда. Оқибатда, кўплаб инсонларнинг қимматли вақти кўчада ўтиб кетмоқда.

     Йўлларда тирбандликларнинг келиб чиқишига бир нечта омиллар сабаб бўлади. Жумладан, машиналар сонининг ўта кўплиги, кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўтказилиши, ҳайдовчиларнинг тартибсиз ҳаракатланиши, йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлиши ёки ноқулай об-ҳаво шароити машиналар ҳаракатини чеклаб қўйиши мумкин.

    Шу муносабат билан маҳаллий ҳокимият вакиллари тирбандликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни асосий вазифалари этиб белгилаб хорижий тажрибада синовдан ўтган лойиҳаларни амалга оширмоқда.

    Шу билан бирга рақамлаштириш ва инновациялардан кенг фойдаланиш мазкур масалани ечими сифатида қаралмоқда.

    30.10.2023, 20:55   Изоҳ (0)   13524
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон президенти Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

    30.10.2023, 20:35

    2030 йилга келиб Ўзбекистонда жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 40 фоизга етказиш режалаштирилган

    30.10.2023, 20:15

    Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи кўприк бир кунда 20 минг транспортни ўтказиш қобилиятига эга бўлади

    30.10.2023, 19:33

    Самарқандда фуқаро АҚШга бориш учун 10 минг доллар сарфлаб, алданди

    30.10.2023, 18:50

    Президент администрациясида тайинловлар амалга оширилди

    30.10.2023, 18:27

    Ўзбекистоннинг уч ҳудудида кучли таъсир қилувчи ва қалбаки дори воситалари савдосига чек қўйилди

    30.10.2023, 18:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 8 август, 10:36

    Малайзияда ҳомиладорлик туфайли 28 ёшли аёл тўсатдан “қариб қолди” (фото)

    Дунё | 8 август, 10:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.