• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон йўллари жаҳон стандарти талабларига жавоб берадими?

    Бугун жаҳон стандартига жавоб берадиган йўлларни қуриш замон талабига айланмоқда. Хўш, бу борада Ўзбекистонда қандай ишлар амалга оширилмоқда?! ЎзА Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси етакчи мутахассиси Айжамал Жолдасбаеванинг шу мавзудаги мақоласини эълон қилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Яширмаймиз, охирги беш-олти йил ичида йўллар текисланди, асфальтланди: манзилларга хотиржам ва хавфсиз етиб олишга ишончимиз ошди.

    Ҳар яхшининг бир аммоси, бўлганидек йўлларда муаммолар ҳам етарлича. ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ўтган йили 6 236 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган ва оқибатида 2 262 нафар киши ҳалок бўлган, 8 458 киши тан жароҳати олган. Бу бир кунда 6 киши автоҳалокат туфайли вафот этди, деганидир. Ушбу автоҳалокатларнинг асосий қисми Сурхондарё, Жиззах ва Бухоро вилоятида, Қамчиқ довонида юз берган. Шаҳарлараро трассаларда мунтазам равишда автомашиналарнинг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида ЙТҲлар содир бўлади. Хўш, бунга нима сабаб бўлмоқда?..

    Таъмирдан чиққан «таъмирталаб» йўллар…

    Кузатганмисиз, нега йўлларимиз таъмирдан тез чиқади-ю, аммо узоқ чидамайди?! Ахир, битта йўлни қуриб битказиш учун оз-мунча харажат кетадими?! Йўллардаги таъмирлаш ишлари ҳеч қачон тугамайдигандек туюлади, менга. Қайси вилоятга сафарга бормайлик, километрларга чўзилган, бузилаётган ёки тузатилаётган йўл устидан чиқамиз. Қарабсизки, бу йўллар аслида, янги қуриб битказилган йўлнинг қайта таъмири бўлиб ҳисобланади. Нега бизга йўллар «чидамайди»?!

    Аслида, муаммо бизда эмаслигини яхши биламиз. Мана неча йилдирки, Қамчиқ довонидаги катта магистрал йўлнинг 8 километрида ҳануз реконструкция ишлари тугалланмаган. Ахир, водий билан Тошкентга «кўприк» бўлган ягона катта йўлимиз шу эмасми?! Бу йўлдан пойтахтга республика аҳолисининг 30 фоизи ўтиб-қайтади. «Водий перевал» деганда унинг тўрт фасл қор кетмайдиган сервиқор тоғлари кўз олдимизга келади. ФВВдан келадиган тинимсиз SMS хабарлар ҳам айнан Қамчиқ довонидаги йўллардаги турли ҳолатлардан огоҳлантиришдир.

    Д.Собиров, ҳайдовчи:

    — Тошкент—Андижон йўналишида кўп йиллардан бери ҳайдовчилик қиламан. Тирикчилик шундан ўтади. Лекин ҳар доим йўлга чиққанимда «юрагимни қўлимга ушлаб» кетаман. Чунки Қамчиқ довонида изи кўринмас тирбандлик, нотекис йўл, ўйдим-чуқурлардан қочиш оқибатида уч марта автоҳалокатга учраганман. Аллоҳга шукур жиддий зарар етмади, лекин қанчалик эҳтиёткор бўлмайин, бу яна такрорланишидан хавотирдаман. «Ўзавтойўл» АКга водийлик таксичилар билан жуда кўп мурожаат қилганмиз. Таъмирлаб берилади, дейишади. Бу муаммо фақат Қамчиқ довонида эмас, Сурхондарё, Жиззах, Бухоро вилоятларида ҳам бор. Magisтрал йўллардаги ҳалокатлар ҳақида эшитамиз. «Ромитан» магистрал йўли ҳақида ҳайдовчилар «дод» дейди. 70 километрга чўзилган чуқур ва нотекисликда йўл қоидаларига амал қилиб юришнинг ўзи қийин. Сайёҳлар ҳам Самарқанд, Бухоро, Хивага боришда шу йўллардан юради-ку!

    «Ўзбекистон ҳақида ҳамкасбимдан эшитганман. Тарихий шаҳарлар мени қизиқтириб қўйган, — дейди испаниялик сайёҳ Ортиз Нетали. — Кейин Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида бўлдик. Ҳозир Орол денгизини ҳам кўрмоқчи эдик. Аммо биз жуда чарчадик, поезд ёки самолётга чипта олмаган эдик. Чунки енгил машинада кетиш қулай. Аммо йўлда жуда қийналдик».

    Йўллар жаҳон стандарти талабларига жавоб бериши керак, деб чет эллик компаниялар билан ҳамкорлик қилдик. Йўл қуриш ёки таъмирлаш бўйича тендерларда маҳаллий тадбиркорлардан кўра уларнинг ишлари афзал кўринди. Натижада сифатсиз, талабга жавоб бермайдиган йўллар қурилди. Тадбиркорларимизнинг бўлса, катта магистрал йўллар қуришга техника ва маблағи йўқ.

    2018—2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси тасдиқланганидан хабаримиз бор. Балки, ўзгаришлар энди бошланар…

    Йўл белгилари йўлни аниқ кўрсатадими…

    Кўпчилигимиз йўл белгилари ва йўлларда жой номлари ноаниқлиги сабаб тўсиқларга дуч келганмиз. Йўл белгилари камлиги, у ҳам ноаниқ жойлашгани (масалан, дарахтларнинг тагида, уйларнинг деворларида) оқибатида юз берган автоҳалокатлар ҳам талайгина. Йўл номларининг тўғри ёзилмагани ва статистикадаги номлар билан бир хил эмаслиги сабаб кўп адашамиз. Масалан, сайёҳлар кўпинча автомобилда саёҳат қилишни истайди. Чунки йўл-йўлакай манзараларни томоша қилиш, муқаддас жойларда тўхтаб кетиш кимни ҳам қизиқтирмайди, дейсиз. Аммо йўл харитасидаги номлар билан «пештахта»га илингани бошқа-бошқа... Натижада саёҳат қиламан, деб келган сайёҳнинг вақти йўл излаш билан ўтади. Йўл белгиларини тўғри ўрнатиш шунчалик қийинми, деб ўйлаб қоласан, киши. Белги дарахтда осиғлиқ бўлса, ёки дарахтдан кейин жойлаштирилган, ҳайдовчи эса дарахт ортига яширинган белгини кўрмай қоидани бузади. Умуман йўл белгилари ва йўлда жой номларини жойлаштиришга ким жавобгар?

    Йўлни қуриб берса бўлди, харажатини ўзимиз кўтарамиз…

    Текис ва асфальт йўллар ҳаммага керак. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига фуқароларнинг мурожаатларида ҳам айнан қишлоқларда йўлларни таъмирлаб беришини сўраб, тегишли жойлардан аниқ жавоб ололмаганлиги туфайли мурожаат қилганларнинг ҳам сони талайгина.

    Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тахтакўпир туманида яшовчи фуқаро М. Бердақов «Қаратеренг» ОФЙда йўлларнинг нотекислиги сабаб автоҳалокатларнинг тез-тез содир этилиши, қиш кунларида «авария»лар сони икки баробар ошиб кетиши ва маҳаллаларда асфальт йўллар йўқлиги»ни мурожаатида келтирган. Минглаб мурожаатларда бу тилга олинган.

    Йўлда ҳаракатланиш маданияти…

    Яхши, талабга жавоб берадиган йўл қуриб берсин, унинг «маданияти»га ҳам амал қиламиз, дейишга шошилманг. Албатта, автоҳалокатларга фақат йўл нотекислиги сабаб бўлаётгани йўқ. Бугун жаҳон статистикасига мурожаат қиладиган бўлсак, 35 фоиз автоҳалокатлар ҳайдовчининг айби билан содир этиларкан. Ҳамма нарсанинг ўз касб этикаси бўлгани сингари йўлда ҳаракатланиш маданияти ҳам бўлади. Ахир, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун ўқиётганимизда аввало, йўл маданиятини ўргатишади. Йўл назоратчилари қанчалик ҳаракат қилмасин, аммо уларни «чув» тушириб кетган ҳайдовчилар қанча?.. Назорат камералари қўйилгач вазият ўзгарди. Лекин ҳалиям аҳолида йўл маданияти тўла шаклланмаган...

    Йўлларимиз…

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорида соҳага оид кўплаб вазифалар белгиланди. Бу одамларнинг дилидаги хабар бўлди. Аммо фармоннинг ижроси масаласида оқсоқланишлар бордек.

    05.02.2019, 19:40   Изоҳ (0)   27576
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Паяриқда «Жамоатчилик назорати» якунларига кўра 12 нафар раҳбарга чора кўриш белгиланди

    05.02.2019, 19:29

    GM Uzbekistan Афғонистонга автомобиль экспорт қила бошлайди

    05.02.2019, 19:03

    Навоий вилояти тасарруфига ўтказилган «Зафаробод»да илк маротаба профилактика кунлари ташкил этилди

    05.02.2019, 18:56

    Ўзбекистон АҚШдан картошка етиштиришни ўрганиши мумкин

    05.02.2019, 18:48

    Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали автомобиль рақамлари сотуви камайди

    05.02.2019, 18:22

    «Марҳум қийналиб ўлган». Тиббий эксперт Жамшид Кенжаев иши бўйича судда нималар деди?

    05.02.2019, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49

    АҚШ ва НАТО Украинага қурол етказиб беришнинг янги механизмини яратмоқда

    Дунё | 2 август, 11:35

    “Реал” Мбаппенинг ўринбосари ким бўлиши борасида бир қарорга келмаган

    Спорт | 2 август, 11:20

    Японияда ҳалок бўлган аёлнинг жасади Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 2 август, 11:15

    Турк сериаллари юлдузларининг рашкчи турмуш ўртоқлари туфайли юзага келган можаролар

    Кино | 2 август, 10:50

    Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди (видео) 

    Ўзбекистон | 2 август, 10:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.