Ҳар куни кўчаларда юзлаб автомобилларга дуч келамиз. Ўнлаб машҳур брендлар ҳаммамизга таниш. Аммо уларнинг қандай маъно англатишини биласизми?
Volvo
Бу автомобиллар 1924 йилдан буён ишлаб чиқарилмоқда. Volvo логотипидаги доира ва ўқча қадимий Римда темир рамзи бўлган. Бу эса куч, чидамлилик ва хавфсизликни ифодалайди. Волва лотинча “волвере” феълидан келиб чиққан, у “мен думалайман” деган маънони билдиради. Шунинг учун Volvo бренди ўзини “думалайдиган, ҳаракат қиладиган, мустаҳкам ва хавфсиз машина” сифатида танитган.
Audi
Бу автомобиллар ХХ асрнинг бошида - 1909 йилдан бошлаб ишлаб чиқарила бошланган. Марка номи машина асосчисининг фамилияси — Август Хорчнинг лотинчадан сўзма-сўз таржимасидир. Audi сўзи “тингла” деган маънони англатади. Қизиғи шундаки, компания асосчиси бу сўзни илк бор ўз ҳамкорининг ўғлидан эшитган экан.
Volkswagen
Бу немис автомобиллари ХХ асрнинг 30 йилларида ишлаб чиқарила бошланган. Муҳандисларнинг ягона мақсади оддий одамлар учун арзон машина яратиш эди. Ном устида узоқ бош қотириш шарт бўлмади. Volkswagen немис тилидан айнан “халқ автомобили” деб таржима қилинади.
Mazda
Mazda бренди 1920 йилларда пайдо бўлган бўлса-да, ҳозирги номи фақат 1984 йилда қўйилган. Аммо бу шунчаки ҳарфлар йиғиндиси эмас, балки зардуштийликнинг эзгулик худоси Ахура Mazda номидир. Компания шу йўл билан ўз обрўсини таъкидламоқчи бўлган. Бундан ташқари, Mazda сўзи компания раҳбари Дзудзиро Матсуданинг фамилиясига оҳангдош эди.
BMW
Бу машҳур немис автомобиль ва мототцикл ишлаб чиқарувчи компания номининг қисқартмаси бўлиб, Bayericche Motoren Werke AG — “Бавария мотор ишлаб чиқариш корхонаси” ёки оддийроқ қилиб айтганда “Бавария мотор заводи” деб таржима қилинади.
Land Rover
Машина номи аслида оддийгина икки сўздан иборат: Land – “ер, қуруқлик”, Rover – “кезувчи, саёҳатчи, дарбадар юрувчи”. Land Rover — “ер кезувчиси, ҳар қандай йўлни босиб ўтувчи автомобиль” маъносини билдиради.
FIAT
Fiat сўзи кўпчиликка бренд номи бўлиб кўринади, лекин аслида у қисқартмадан ташкил топган: Fabbrica Italiana Automobili Torino
— италян тилидан таржимаси: “Туриндаги Италия автомобиль фабрикаси”.
Mitsubishi
Автомобиль номи икки қисмдан иборат: Мицу (三) – японча “уч” дегани, Ҳиши (菱 / биши) – японча “ромбсимон шакл” дегани. Mitsubishi — “уч ромб” деган маънони билдиради ва логотип ҳам бевосита шу номни рамзий тасвирлайди.
Изоҳ (0)