Мактабдаги ёмон баҳолар ҳар қандай бола учун салбий тажриба бўлиши мумкин. Бироқ ота-оналар фарзандларига бу ҳолатни енгиб ўтишга ва унинг оқибатларини бартараф этишга ёрдам беришлари керак. Бу ҳақда педагог Ксения Васюк RuNews24.ru сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўпинча ёмон баҳолар ота-оналарни кўпроқ ташвишга солади. Болалар эса ўзларининг психологик хусусиятлари сабабли, бу ҳолатни анча енгил қабул қилади.
Васюк тасодифий ёмон баҳоларга кескин реакция қилиш шарт эмаслигини таъкидлади. Муҳими — болага бу тажрибани бошдан кечиришга ёрдам бериш ва хатоларни тузатишга ундаш. Ота-онанинг тажовузкор муносабати бола ўз муаммоларини яширишига олиб келиши мумкин.
Васюкнинг қўшимча қилишича, ўқитувчилар доимо ёрдам беришга тайёр, чунки улар ҳам ёмон баҳолар бўлишидан манфаатдор эмас.
Ўқитувчининг айтишича, бола ёмон баҳоларни ўзи тузатиши керак. Бошланғич синф ўқувчилари учун эса ўқитувчи билан мулоқот қилишда ота-онанинг ёрдами мақбул ҳисобланади.
Мунтазам ёмон баҳолар муаммолар мавжудлигидан дарак беради. Бундай ҳолатда психолог ёки ижтимоий педагогга мурожаат қилиш, шунингдек, бола билан эҳтимолий низолар ҳақида суҳбатлашиш лозим. Васюк таълимга қизиқмайдиган болалар учун мактабдан ташқарида уларнинг қизиқиш ва истеъдодларини ривожлантиришни тавсия этди.
Изоҳ (0)