• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ҳамманинг тўлақонли ҳаётга ҳаққи бор. Аутизмга йўлиққан болаларни ижтимоий ҳаётга олиб кириш ҳақида

    Аутизм энг оғир руҳий хасталиклардан бири ҳисобланади. Бу дардга йўлиққан одамларга кўмаклашиш, улар тўлақонли ҳаёт кечиришига шароит яратиб бериш бугун кўплаб давлатларда долзарб бўлиб қолмоқда.

    Бундай муаммо Ўзбекистонда бўлмаса ҳам, хасталик кенг тарқалмаган бўлмаса ҳам, аутизмга чалинган ҳар қандай фуқарога жамият бефарқ бўла олмайди. Айниқса аутизмга йўлиққан болалар жамият учун оғир муаммо ҳисобланади. Шу муносабат билан «Дарё» психолог Дарья Переверзеванинг аутизмга йўлиққан болаларни ижтимоий ҳаётга мослаш борасидаги фикрларини келтириб ўтади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аутистик спектрнинг бузилиши (АСБ) – ўзаро социал муносабатлар, фикр алмашинуви сифатининг бузилиши ва ўзини тутишида стереотипик характер ва қизиқишларни бирлаштирувчи бузилишлар гуруҳи ҳисобланади. Симптомлар бола уч ёшга тўлгунга қадар сезилиши керак. Аутизм – клиник ташхис ва у боланинг ўзини тутиш кузатувларига асосланган ҳолда қўйилади.

    Аутизм кўринишларининг спектри жуда ҳам кенг. Олдинингизда яққол интеллектуал етишмовчилиги бўлган ёки юқори когнитив хусусиятларга эга, ҳаттоки истеъдодли бўлган бола ўтирган бўлиши мумкин. Баъзан гапириш жараёнининг қўпол секинлашуви ёки аксинча ёшига мос бўлмаган ўта ривожланган сўзлаш қобилияти ва сўз бойлигига эга бўлиши мумкин. Бу ҳолатларнинг барчасини социал ўзаро алоқалар ва фикр алмашинувининг бузилиши бирлаштириб туради. Сабаблар ва патогенетик механизмлар эса ҳар хил бўлади. Мисол учун, иш фаолиятинг бузилиши аутизм симптомларини келтириб чиқарадиган икки юздан ортиқ генлар аниқланган.

    Ўзаро социал алоқалар

    Социал адаптациянинг ривожланиб кетиши ва муваффақиятли ўтишининг прогнози турлича. Умуман олганда, аутистик бузилишлар спектри кенглигини ҳисобга олсак, бу касаллик билан ўртача оғриган болани тасаввур қилиш қийин. Прогноз эса аутизмнинг қайси формаси билан ишлашимизга боғлиқ бўлади. Тадқиқотларга кўра, оддийгина интеллектуал етишмовчилиги бор Даун билан касалланган беморнинг прогнози аутизм ва интеллектуал етишмовчилик бор беморникидан кўра яхшироқ. Худди шундай, агар юқори функсионал интеллектга эга аутистлар – нормал интеллектга эга одамлар – ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг реализация имкониятлари (мустақил яшаш, мутахассисликка ва ишга эга бўлиш) нейротипик тенгқурлариникидан кўра анчагина қийинроқ.

    Ўзаро социал алоқалар – бу инсоннинг асосида социал мотив ётган ҳар қандай хатти-ҳаракатларидир. Мисол учун, табассум ёрдамида суҳбатдошингизда ўзингизга мойилликни оширасиз. Кўрув контакти ёрдамида суҳбат давомида бир-биримизга қараймиз ва суҳбатдошимиз бизни тушуняптими, унга биз гапираётган мавзу қизиқми – баҳо берамиз. Ўзининг яхши ва ёмон кечинмаларини бўлишишга интилиш. Бизнинг ҳар қандай хатти-ҳаракатимиз социал йўналишга эга десак муболаға бўлмайди. Тасаввур қиламиз: бола мактабга боряпти, ота-онаси уни мақташлари учун у яхши баҳо олишга ҳаракат қилади. Унинг ҳаракатлари асосида социал мотив ётибди: у буни 5 рақами 2 сонидан чиройлироқ бўлгани учун эмас, балки ўзини бошқа одам томонидан тан олиниши учун қиляпти. Нормада шундай бўлади. Ривожланишдаги бошқа бузилишларда ҳам шундай бўлади. Фақат аутизмда эмас. Аутизм билан оғриган болаларда бу хулқ-атвор эрта ёшлардаёқ бузилади.

    Фото: «Постнаука»

    Фото: «Постнаука»

    Предметларни қайта ва қайта тартибга келтириш – аутизмнинг эҳтимолли белгиси

    Бузилиш шунга олиб келадики бола малака мулоқот давомида узатиладиган таълим формаларидан мосуво бўлади. Аутизминг эрта белгиларидан бири бошқа одамнинг нигоҳини кузата олмаслик. Бола суҳбатдоши қаёққа қараётганини тушунмайди, демак, нима унинг диққатини тортди, нима қизиқ, нима хавфли, онаси нима ҳақида гапиряпти тушунмайди. Оддий ҳолатни тасаввур қилинг: она кўрганини болага изоҳлаб беряпти: «Ана кучукча югуриб кетди, мана мушук, анави ерда самолёт учиб кетди». Она фарзанди ҳам у қараб турган нарсага қараганини, иккалалари ҳам бир нарсага нигоҳ ташлаб турганликларини тушуниб турганлиги учун бу ишни қиляпти. Ана энди тасаввур қилинг бола онасининг нигоҳини кузата олмайди ва у қараган томонга қарамайди. Бу ҳолатда у кўриб турган нарса ва унга айтилаётган маълумот ўртасида боғлиқлик бўлмайди. Мана шунинг ўзи гапириш қобилияти ривожланишинг секин кечишига сабаб бўлади. Бошқа бир мисол – боланинг диққатини ўзига тортган нарсани кўрсатувчи ишора. Бу сенга керакли бўлган нарсага бошқанинг диққатини жалб қилиш қобилияти. Бу кўникманинг 1,5 ёшли болада йўқлиги – жиддий хавотир учун сабаб.

    Ўзаро социал муносабатларнинг бузилиши мавзусини давом эттирган ҳолда «психологик моделни (theory of mind)» эслаб ўтиш мумкин. Психик модель – бошқа одам нимани билади, нимани яхши кўради, нимага қизиқади, нима ҳақида ўйлаши тўғрисидаги тасаввурларимиз. Қандайдир суҳбатни бошлаётганимизда уни тўғри келган жойдан эмас,аксинча суҳбатдошимиз аллақачон биладиган жойдан мўлжал олган ҳолда бошлаймиз. Аниқроқ айтадиган бўлсак – бизнинг фикримизча у биладиган жойдан. Мана шу унинг фикрлаш образи ҳақидаги моделимиз психологик модел бўлади. Баъзан биз хато қиламиз ва ўртада тушунмовчилик пайдо бўлади. Лекин психологик модел туғма қобилият эмас. Ёш болалар ўзини бошқа инсон ўрнига қўйиб кўришга мойил эмас ва улар биладиган нарсани бошқалар ҳам билади деб ўйлайди. Маълум ёшга этгандан сўнг бундай эмаслигини тушуниб етишади. Бироз ғамгин туюлиши мумкин, лекин психологик моделнинг камолотга етганлигининг критерияси алдаш қобилиятининг пайдо бўлиши. Аутизм билан касалланган болаларнинг маълум қисмида психик модел ривожланишида тутилишлар юз беришини кўрсатувчи тадқиқотлар ўтказилган. Бу эса болаларда бошқа одамнинг ўй-фикрлари, билимлари ва ҳиссиётлари ҳақида тасаввур йўқлигини ва улар бу маълумотни ўзларининг юриш-туришида мўлжал олиш учун фойдаланмасликларини англатади.

    Кейинги симптомлар гуруҳи – коммуникациянинг бузилиши. Коммуникация - ўзаро маълумот алмашиш. Биз маълумотларини вербал –сўз ёрдамида оғзаки ёки ёзма ҳолда ва новербал - сўз ўрнини босувчи хатти-ҳаракатлар, имо-ишора, нормал мимика билан берамиз.

    Аутизм билан оғриган беморларда нутқ секин ва яққол ўзига хослик билан ривожланади. Секин ривожланиш сўзлар ва жумлаларнинг кечроқ пайдо бўлишида ва махсус аграмматизмда намоён бўлади. Кўп ҳолларда нутқ стретипик, бола тез-тез иқтибослар ёки ёдлаб олган жумлалари билан гапиради, мустақил гап тузмайди. Тез учраб турадиган симптом – эхолалия – фақат эшитган гапини такрорлаш. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, нутқ мулоқот учун фойдаланилмайди. Аутист болада новербал коммуникация – имо-ишора ва мимика – ҳам бузилади. Нутқи ривожланишдан ортда қолаётган бола ишоралар, мимика билан ўзининг фикрларини етказиб бериши мумкин. Аутизм билан касалланган бола эса буни қила олмайди.

    Учинчи симптомлар гуруҳи – чегараланган стереотпик қизиқишлар характери. Бу намоён бўлишининг кўплаб вариантлари бор. Аутизмга чалинган юқори функсионал инсонлар битта тор доирадаги мавзуни чуқур ўрганиши ва бошқа ҳеч нарсага эътибор бермаслиги мумкин. Ривожланишдан ортда қолган болаларда бу нарса бунданда хунук ҳолатда намоён бўлиши мумкин. Бу болалар аниқ бир сезгига диққатини қаратганда сенсомотор стереотипларда намоён бўлиши мумкин: сувга қараб туради, кўзлари олдида бармоқларини ҳаракатлантиради ёки қандайдир товушга диққат қаратади. Бундай хатти-ҳаракатларнинг асосида бир хилдаги ҳис-туйғуларни ҳис қилишга интилиш ётади. Шунинг учун бу гуруҳ симптомларини коррексиялаш жуда қийин. Бола бир хилдаги туйғуларни туйишни хоҳлайди, ҳар доим шу фаолиятга қайтишга интилади, бу реализацияси учун унга ҳеч ким керак эмас. Бу фаолият ўзини-ўзи мустаҳкамлаб боради ва ҳеч қандай ривожланишга эга бўлмайди.

    Жамиятлаштириш жараёни

    «Аутизм» сўзи остидаги барча бузилишлар спектрини тушунгандан сўнг, бу дефицитларни ошиб ўтиш нақадар қийинлиги аён бўлади. Биз болага атроф муҳит билан муносабатда бўлишига, бошқа одамларга мўлжал олиб янги кўникмалар орттиришига имконият берадиган базавий механизмлар бузилган ривожланиш формаси билан ишлашимизга тўғри келади. Аксига олиб жамиятдан, социал ориэнтирлардан ажралиб қолиш жуда эрта бошланади. Ҳозирги кунда аутизмни медикаментоз давоси йўқ, чунки касалликнинг келиб чиқиш механизмлари номаълум. Фақатгина кучли қўзғалиш билан боғлиқ симптомларни пасайтириб туриш учунгина бир қатор препаратлар мавжуд халос.

    Ҳозирда бу ҳолатдан чиқишнинг ягона йўли – бу психологик ва педагогик коррексия. Айни вақтда хулқ-атворнинг биҳевиоризм принципларига асосланган амалий анализи (Applied Behavior Analysis - ABA) эффективлиги юқори методика саналади. Асосий ғоя шундаки, ҳар қандай хатти-ҳаракат уни чақирадиган сабабига эга ва унинг оқибатлари ёки уни мустаҳкамлайди ёки сўндиради. Хулқ-атвор коррексияси ташқи муҳит стимулларини мақсадли манипуляцияси ёрдамида амалга оширилади. Бу эса керакли кўникмаларни шакллантиришга ва кераксиз хатти-ҳаракатларни сўндиришга хизмат қилади. Бу ёндашувда барча қийин кўникмалар кичик блокларга - ҳаракатларга ажратилади. Ҳар бир ҳаракат болага алоҳида-алоҳида ўргатилади, кейин бир занжирга уланади ва қийин кўникма ҳосил қилинади.

    Кўпинча ривожланишдаги қийинчиликларни енгиб ўта олишмайди, шунинг учун ҳар икки тараф ҳам ҳаракат қилиши керак. Социализация – бу жамиятдаги ҳаёт: мактабда таълим олиш, музейга ёки театрга ёки магазинга бирга бориш, касбга эга бўлиш. Шу сабабли боланинг социализациялаштириш бевосита жамиятнинг бу болани қабул қила олиш имкониятларига боғлиқ. Бугунги кунда инклюзив таълим ривожланмоқда ва ривожланишида ўзига хосликларга эга болалар оммавий мактабларда ўқиб билим олиши мумкин, мактаб эса ҳар қандай болани қабул қила олиш имкониятига эга бўлиши зарур. Бу жуда ҳам қийин ва машаққатли йўл ва яхши ўйлаб чиқилмаган унинг қатнашчилари ва ҳар бир бола учун тушунарсиз бўлган амалиёт омадсиз якун топиши мумкин. Аммо пировардида, ўйлашимизча бир авлод миқёсида бу амалиёт ўз натижасини беради. Замонимиз болалари орамизда ривожланишида ўзига хосликларга эга одамлар – аутизм, Даун синдроми ва бошқа касалликлар билан оғриган беморлар – борлигини билиб катта бўлишади. Ва ўшанда аутизмга чалинган инсонлар жамиятдан камроқ изоляцияланади. Жамият қанчалик даражада ҳар хил инсонлардан ташкил топгани ҳақида маълумотга эга бўлса, у шунчалик ўзгача инсонларни осон қабул қилади ва бошқаларга ўхшамайдиган кўплаб кишилар унга мослашади.

    28.10.2019, 19:41   Изоҳ (0)   44380
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.